Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Асосий воситаларнинг эскириши" счёти



Download 0,63 Mb.
bet4/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

02 "Асосий воситаларнинг эскириши" счёти

112. Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши конунчиликка мувофик бюджет ташкилотлар асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиккан холда, хар йили аникланади ва хар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия хисоби ва хисоботида акс эттирилади.


113. Бу счётда ташкилот хисобида (балансида) турган асосий воситаларнинг эскириб бориши акс эттирилади. Эскириш иморатлар, иншоотлар, узатгич мосламалар, машина ва жихозлар, иш хайвонлари ва транспорт воситалари, ишлаб чикариш (ашёларни хам кўшиб) ва хўжалик инвентарлари хамда фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етган кўп йиллик дарахтлар, буталар ва бошка асосий воситалар бўйича аникланади ва хисобга олинади.


114. Вазирликлар, давлат кўмиталари ва идоралари, зарур холларда, ўзларининг тизимидаги ташкилотларда асосий воситаларнинг эскириш меъёрларини асосий воситаларнинг техник шартлари ва/ёки тайёрловчи-ташкилотлар тавсияларига мувофик асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддатини хисобга олган холда, тегишли конунчилик билан белгиланган меъёрлардан ошмаган холда ўрнатилган тартибда белгилашлари мумкин.


Асосий восита объектларида амалга оширилган кўшимча куриш, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозлаш, реконструкция ёки модернизация натижасида дастлабки кабул килинган меъёрий кўрсаткичлари яхшиланиши (оширилиши) холларида ташкилотлар шу объектнинг амалга оширилган кўшимча куриш, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозлаш, реконструкция ёки модернизация ишлари тугатилган ойдан кейинги хисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб шу объектнинг самарали фойдаланиш муддатини кайта кўриб чикадилар.

115. Бегараз олинган асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддати куйидагича аникланади:


ташкилотлардан олинганлар учун - амалда фойдаланилган муддатларни ва аввал хисобланган эскириш суммасини хисобга олган холда;
бошка юридик ва жисмоний шахслардан олинганлар учун - ташкилотларда доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссияси томонидан белгиланган объектнинг бозор бахоси ва фойдаланиш муддатидан келиб чиккан холда.

116. Эскириш куйидаги асосий воситалар бўйича аникланмайди: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоотлар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўкув ишлари ва илмий максадларда фойдаланиладиган жихозлар, экспонатлар, нусхалар, амалдаги ва амал килмаётган моделлар, макетлар ва бошка кўргазмали кўлланмалар, махсулдор кора моллар, кўтослар, хайвонот олами экспонатлари (хайвонот боги ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, сахнага кўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари.


117. Асосий воситалар объекти бўйича эскириш хисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига кабул килинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади хамда мазкур объектнинг дастлабки (тикланиш) киймати доирасида ёхуд бу объект балансдан хисобдан чикарилгунча амалга оширилади.


118. Хисобот йили мобайнида асосий восита объектлари бўйича эскириш хар ойда йиллик эскириш суммасининг 1/12 микдорида хисобланади.


119. Асосий восита объектлари бўйича эскириш хисоблаш асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) киймати тўлик копланган ёхуд бу объект балансдан хисобдан чикарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.


Асосий воситалар объектининг самарали фойдаланиш муддати мобайнида эскириш хисобланиши тўхтатилмайди, объектларда амалга оширилган кўшимча куриш, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозлаш, реконструкция, модернизация, техник кайта жихозлаш ишлари олиб борилиши туфайли тўлик тўхтатилган холлар бундан мустасно.

120. Асосий восита объектлари бўйича эскириш хисоблаш хисобот даврида амалга оширилади ва бухгалтерия хисобида тегишли хисобот даврида акс эттирилади.


Эскириш хисоблаш асосий воситалар объектлари кийматининг 100 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

121. Хисобот йили мобайнида бухгалтерия хисоби ва хисоботларда асосий воситаларнинг кайта бахоланиши, кирим килиниши ва хисобдан чикарилиши (эскирганлиги туфайли тугатилиши муносабати билан уларнинг хисобдан чикарилиши натижасида хам) хисобига эскиришнинг умумий суммаси ўзгариши мумкин.


122. Хар ойда хисобланган эскириш суммаси тегишли инвентарь карточкалар (китоблар)да асосий воситалар объектлари бўйича хисоби ёзиб борилмайди. Агар асосий воситалар тугатилаётганда ёки бошка ташкилотга берилаётганда, шунингдек объектлар эскиришининг йиллик меъёри белгиланган тартибда ўзгартирилаётган бўлса, асосий восита объектларининг бутун фойдаланиш муддати мобайнида хисобланган тўлик эскириш суммаси алохида инвентарь объектлари бўйича аникланади.


123. Аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар бир ташкилотдан бошкасига берилаётганда, шунингдек тугатилиши сабабли хисобдан чикарилаётганда объектларнинг дастлабки (тикланиш) киймати ва мазкур Йўрикномага мувофик ўрнатилган тартибда хисобланган эскириш суммаси кўрсатилган холда тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилади.


Бошка ташкилотлардан бегараз олинган ва аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар - инвентарь объектлар келиб тушганда, кабул килиб олувчи томон бухгалтерия хисобида уларнинг дастлабки (тикланиш) кийматидан эскиришини айирмаган холда 01 "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебетида ва уларнинг дастлабки (тикланиш) кийматидан эскиришини айирган холда 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчёти кредити хамда берувчи ташкилотларнинг хужжатларига мувофик мазкур объект эскириш суммасига 02 "Асосий воситаларнинг эскириши" счётининг тегишли субсчётлари кредити бўйича акс эттирилади.
Бошка ташкилотлардан келиб тушган, аввал фойдаланишда бўлган объектлар бўйича эскириш суммаси тегишли инвентарь карточкалар (китоблар)га ёзилади.

124. Келгусида фойдаланишга ярокли бўлган алохида объектлар кийматининг 100 фоиз микдорида эскириш хисобланиши, уларнинг тўлик эскириш хисобланганлиги сабабли хисобдан чикариш учун асос бўлиб хизмат килмайди.


125. Ташкилотлар асосий воситаларига эскириш хисоблаш меъёрлари конунчиликка мувофик амалга оширилади.


126. 02 "Асосий воситаларнинг эскириши" счёти хисобда куйидаги субсчётларга бўлинган холда акс эттирилади:


020 "Тураржой иморатларнинг эскириши";
021 "Нотурар жой иморатларнинг эскириши";
022 "Иншоотларнинг эскириши";
023 "Машина ва жихозларнинг эскириши";
025 "Транспорт воситаларининг эскириши";
029 "Бошка асосий воситаларнинг эскириши".
Мазкур субсчётларнинг кредит томонида асосий воситаларга эскириш хисобланиши, дебет томонида эса, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши акс эттирилади. Хар ойда хисобланган эскириш суммасига асосий воситанинг кирим килиш манбасидан хамда операциянинг мазмунидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебети бўйича ва 02-счётнинг тегишли субсчётлари кредити бўйича алохида мемориал ордер (274-шакл) тузилади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish