Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


II БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ СЧЁТЛАР РЕЖАСИ



Download 0,63 Mb.
bet3/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

II БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ СЧЁТЛАР РЕЖАСИ

57. Ташкилотлар бухгалтерия хисобини мазкур Йўрикноманинг 25-иловасига мувофик, Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисобининг счётлар режасига (кейинги ўринларда счётлар режаси деб юритилади) асосан юритадилар.


58. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилмаган холда ушбу счётлар режасининг ўзгартирилишига ёки счётлар режасида келтирилмаган счётлар ёки субсчётлар кўлланган холда бухгалтерия хисобининг юритилиши такикланади.


III БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ
СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ КЎЛЛАШ ТАРТИБИ

I боб. Номолиявий активлар


II боб. Молиявий активлар
III боб. Дебиторлар ва кредиторлар
IV боб. Молиявий натижаларни хисобга олувчи счётлар
V боб. Балансдан ташкари счётлар
I БОБ. НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР

1-§. Асосий воситалар ва бошка узок


муддатли номолиявий активлар
2-§. Ноишлаб чикариш активлари
3-§. Товар-моддий захиралар
4-§. Номолиявий активларга кўйилмалар
1-§. Асосий воситалар ва бошка узок
муддатли номолиявий активлар

01 "Асосий воситалар" счёти


02 "Асосий воситаларнинг эскириши" счёти
03 "Бошка узок муддатли номолиявий активлар" счёти
59. Асосий воситалар ва бошка узок муддатли номолиявий активларнинг куйидаги счётлар бўйича хисоб юритиш тартиби келтирилади:
01 "Асосий воситалар";
02 "Асосий воситаларнинг эскириши";
03 "Бошка узок муддатли номолиявий активлар".
01 "Асосий воситалар" счёти

60. 01 "Асосий воситалар" счётида ташкилотларнинг барча асосий воситалари, шу жумладан, ижарага берилган асосий воситаларнинг холати ва харакати тўгрисидаги ахборотлар умумлаштирилади.


61. Асосий воситалар - конунчиликка мувофик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш максадида ташкилот томонидан узок вакт давомида (бир йилдан ортик) фойдаланадиган, шунингдек ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир.


62. Асосий воситаларнинг бухгалтерия хисоби асосий воситаларнинг келиб тушиши, уларнинг ташкилот ичида жойдан-жойга ўтиши (кўчиши), ташкилот хисобидан чикарилиши (жумладан, яроксиз холга келганлиги сабабли), шунингдек хар бир объектнинг (предметнинг, комплектнинг) сакланиши ва тўгри фойдаланиши устидан назорат килинишининг хужжатларда тўгри расмийлаштирилишини хамда хисоб регистрларида ўз вактида акс эттирилишини таъминлаши керак.


63. Ташкилотлар ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш билан боглик бўлган фаолиятларини амалга ошириши, шунингдек ишлаб чикариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган, кийматидан катъи назар, 1 йилдан ортик хизмат килиш муддатига эга бўлган моддий активларни бухгалтерия хисобида асосий воситалар таркибида хисобга олади ва акс эттиради.


64. Асосий воситалар таркибида куйидагилар хисобга олинади: иморатлар, иншоотлар, машина ва ускуналар, компьютер техникаси ва унга кўшимча курилмалар, транспорт воситалари, кутубхона фонди, узатгич мосламалари, ишчи ва махсулот берувчи хайвонлар ва бошка асосий воситалар (музей бойликлари, хайвонот олами экспонатлари, сахна-томоша воситалари, ўкув кинофильмлари, магнит дисклари ва ленталари, кассеталар ва хоказо).


Киймати ва хизмат муддатидан катъи назар, куйидагилар асосий воситалар таркибига киради: кишлок хўжалиги машиналари ва ускуналари, катта ёшдаги ишчи ва махсулот берувчи хайвонлар (шу жумладан, майдаси хам), кутубхона фондлари, музей бойликлари (музей экспонатларидан ташкари), хайвонот олами экспонатлари ва намунавий лойихалаштиришга оид хужжатлар.

65. Кўп йиллик кўчатларга доир капитал харажатлар хар йили, бутун ишлар мажмуи тугашидан катъи назар, фойдаланишга кабул килинган майдонларга тааллукли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.


66. Хизмат муддати ва кийматидан катъи назар, куйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:


махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чикариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, максадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);
махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;
кўрпа-тўшак анжомлари;
ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига кўйиладиган асбоблар ва бошкалар);
ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиклар;
тикланиши бўйича харажатлар курилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вактинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар ва курилмалар;
бир йилдан кам фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
ов куроллари (траллар, тўрлар, кармоклар, матраплар ва бошкалар) ва шу каби моддий кимматликлар.
Ушбу юкорида келтирилган моддий кимматликлар бухгалтерия хисобида товар-моддий захиралар таркибида хисобга олинади.

67. 01 "Асосий воситалар" счёти куйидаги субсчётларга бўлинади:


010 "Тураржой иморатлар";
011 "Нотурар жой иморатлар";
012 "Иншоотлар";
013 "Машина ва жихозлар";
015 "Транспорт воситалари";
018 "Кутубхона фонди";
019 "Бошка асосий воситалар".

68. 010 "Тураржой иморатлар" субсчётида тўлик ёки асосан тураржой учун белгиланган бинолар (тураржой биноларининг умумий фойдали майдони, барча майдоннинг 50 фоизидан кам бўлмаган) хисобга олинади. Шунингдек, ушбу субсчётда ташкилотларнинг балансида бўлган ва ўз ходимларининг, жумладан харбий хизматчиларнинг яшаши учун фойдаланиладиган бинолари хам хисобга олинади.


69. 011 "Нотурар жой иморатлар" субсчётида тураржой бўлмаган барча иморатлар, жумладан, ишлаб-чикариш хўжалик бинолари, бошкарув органлари, ижтимоий-маданий (ўкув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар ва амбулаториялар, интернатлар, кариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача таълим муассасалари, кутубхоналар, клублар, музейлар, лабораториялар ва бошкалар) ва ташкилотлар томонидан банд килинган бошка бинолар хисобга олинади.


70. 012 "Иншоотлар" субсчётида куйидагилар хисобга олинади: водокачкалар, стадионлар, бассейнлар, йўллар, кўприклар, ёдгорлик-хайкаллар, парклар, хиёбонлар ва жамоат богларининг, шунингдек ташкилотларнинг тўсиклари ва бошкалар.


Бундан ташкари, ушбу субсчётда электр узатгич тармоклар, трансмиссиялар ва кувур ўтказгичлар (уларга тегишли барча оралик мосламалари билан), трансформация (ўзгартириш) ва кувур ўтказгичларда суюк ва газсимон моддаларни истеъмолчиларга етказиш учун энергия узатгичлар ва бошкалар хам хисобга олинади. Бунда, электр станцияларининг, газкомпрессор, насос ва бошка станцияларнинг бинолари 011-субсчётда, уларнинг жихозлари эса, 013-субсчётда хисобга олинади.

71. 013 "Машина ва жихозлар" субсчётида куйидагилар: кучланиш машиналари ва жихозлар, иш машиналари ва жихозлар, ўлчов асбоблари, тартибга солувчи асбоблар ва мосламалар, лаборатория жихозлари, хисоблаш техникаси, медицина жихозлари хамда бошка машина ва жихозлар алохида гурухларга ажратилиб хисобга олинади:


1) кучланиш машиналари ва жихозлар, иссиклик ва электр энергиясини хосил килувчи машина-генераторлар ва турли хил энергияни (сув, шамол, иссиклик, электр энергияси ва х.к.) механик, яъни, харакат энергиясига айлантириб берувчи машина двигателлар;
2) иш машиналари ва жихозлар, махсулот яратиш ёки ишлаб чикариш тусидаги хизматлар жараёнида мехнат предметига механик, иссиклик ва кимёвий таъсир кўрсатишга хамда ишлаб чикариш жараёнида мехнат предметини механик двигателлар, инсон ва хайвонлар кучи ёрдамида жойдан-жойга кўчириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар ва жихозлар;
3) ўлчов асбоблари - дозаторлар, амперметрлар, барометрлар, ваттметрлар, вакуумметрлар, вапориметрлар, вольтметрлар, баландлик ўлчагичлари, гальванометрлар, геодезия асбоблари, гидроскоплар, индикаторлар, компаслар, манометрлар, хронометрлар, махсус тарозилар, ўлчагичлар, касса аппаратлари, электр энергияси, газ, сув ўлчаш асбоблари ва бошкалар;
4) тартибга солувчи асбоблар ва мосламалар, кислород нафас олдиргич асбоблар, электр, пневматик ва гидравлик мунтазамлаштириб турувчи мосламалар, автоматик бошкариш пультлари, марказлаштириш, блокировка килиш аппаратуралари, диспетчерлик назорати линияси мосламалари ва бошкалар;
5) лаборатория жихозлари - пирометрлар, регуляторлар, калориметрлар, нам ўлчагич асбоблар, тутиш кублари, лаборатория копралари, газ ўтказмасликни синаш учун мўлжалланган асбоблар, микроскоплар, термостатлар, стабилизаторлар, суриб олувчи шкафлар ва шу кабилар;
6) хисоблаш техникаси - электрон-хисоблаш, бошкарувчи ва аналогли машиналар, компьютерлар ва унга кўшимча курилмалар, принтерлар, уяли ва мобиль алока аппаратлари, ракамли хисоблаш машиналари ва мосламалари (клавишли хисоблаш ва жамловчи машиналар, перфорацион хисоблаш машиналари) ва бошкалар;
7) медицина жихозлари - медицина жихозлари (тиш даволаш креслолари, операция столлари, махсус жихозли кроватлар ва бошкалар), дезинфекцияловчи ва дезинсекцияловчи махсус жихозлар, сут ошхоналари ва сут станцияларининг, кон куйиш станцияларининг жихозлари ва бошкалар;
8) асбоб-ускуналар - механизациялаштирилган ва механизациялаштирилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган мехнат куроллари, шунингдек материалларга ишлов берувчи машиналарга бириктириб кўйилган предметлар. Уларга куйидагилар киради: кесувчи, зарб берувчи, прессловчи ва зичловчи кўл мехнати куроллари, буларга электр энергияси, сикилган хаво ва шунга ўхшашлар ёрдамида ишловчи механизациялаштирилган кўл мехнати куроллари хам киради (электродреллар, краскопультлар, электр вибраторлар, гайка бурагичлар ва бошкалар), шунингдек материалларга ишлов беришга, монтаж ишларини бажаришга ва шунга ўхшашларга мўлжалланган турли хил мосламалар (тискилар, патронлар, бўлгич головкалар, автомобиль двигателларини ўрнатиш учун ва карданли вални айлантириш учун мўлжалланган мосламалар) ва бошкалар;
9) ишлаб чикариш инвентарлари ва буюмлари - иш вактида ишлаб чикариш операцияларини енгиллаштиришга хизмат киладиган предметлар, иш столлари, верстаклар, кафедралар, парталар ва бошкалар, мехнатни мухофаза килишга каратилган жихозлар: суюк ва сочилувчан жисмларни саклашга мўлжалланган мосламалар (баклар, танлар, омборлар ва бошкалар), савдо шкафлари ва стеллажлари, инвентарлар, иш машиналари каторига кўшиб бўлмайдиган техника предметлари;
10) хўжалик инвентарлари - идора жихозлари, кўчма барьерлар, кийим илгич, гардероблар, турли хил шкафлар, диванлар, столлар, креслолар, ёнмайдиган (ёнгинга чидамли) шкафлар ва кутилар, ёзув машинкалари, гектографлар, капирографлар ва бошка аппаратлар, кўчма ўтовлар, палаткалар (кислородлилардан ташкари), кроватлар (махсус жихозли кроватлардан ташкари), гиламлар, пардалар ва бошка хўжалик инвентарлари ва шунингдек, ёнгинга карши предметлар - гидропультлар, стендлар, кўл нарвонлари ва х.к.;
11) бошка машина ва жихозлар - юкоридаги гурухларда номи келтирилмаган машиналар, аппаратлар, спорт майдонлари, стадионлар ва спорт биноларининг жихозлари (шу жумладан, спорт анжомлари), ўкув юртларидаги хоналар ва устахоналарнинг жихозлари, мусика асбоблари, телевизорлар, радиоаппаратуралар, илмий-тадкикот муассасалари ва илмий иш билан шугулланувчи бошка муассасаларнинг махсус жихозлари, АТС жихозлари, ўт ўчиришда ишлатиладиган механик нарвонлар, кир ювадиган ва тикув машиналари, совуткичлар (музлаткичлар), чанг ютгичлар ва бошкалар.

72. 015 "Транспорт воситалари" субсчётида куйидагилар алохида гурухларга ажратилиб одамларни ва юкларни ташишга мўлжалланган барча турдаги воситалар хисобга олинади:


1) темирйўл, сув ва автомобиль транспортининг харакатдаги таркиби (электровозлар, тепловозлар, паровозлар, мотовозлар, мотодрезиналар, вагонлар, платшакллар, цистерналар, теплоходлар, пароходлар, дизель-электроходлар, буксирлар, баржалар ва баркалар, куткарувчи кайиклар, сузувчи пристанлар, парусли кемалар, юк автомобиллари ва енгил автомобиллар, прицеплар, автосамосваллар, автоцистерналар, автобуслар, тортувчи тракторлар ва бошкалар);
2) хаво транспортининг харакатдаги таркиби (самолётлар, вертолётлар ва бошкалар);
3) от-аравалар (аравалар ва бошкалар);
4) ишлаб чикариш транспорти (электрокаралар, мотоцикллар, мотороллерлар, велосипедлар, аравачалар ва бошкалар);
5) спорт транспортининг хамма турлари.
Бунда, юк тортадиган ва спорт отлари хамда бошка иш хайвонлари 019 "Бошка асосий воситалар" субсчётида хисобга олинади.
018 "Кутубхона фонди" субсчётида кутубхона фондлари, китобларнинг айрим нусхаларининг кийматидан катъи назар, хисобга олинади. Кутубхона фондига илмий, бадиий ва ўкув адабиётлари, адабиётнинг махсус турлари ва бошка нашрлар киради.

73. 019 "Бошка асосий воситалар" субсчётида алохида гурухларга ажратилиб куйидагилар хисобга олинади:


1) кўп йиллик дарахтлар ва экинлар. Кўп йиллик дарахтлар ва экинларга сунъий кўп йиллик кўчатлар (уларнинг ёшидан катъи назар), мевали кўчатларнинг хамма турлари (дарахт ва буталар), кўчалар, майдонлар, боглар, хиёбонлар, муассасалар худудида тураржой уйларининг ховлиларидаги кўкаламзорлаштирувчи ва манзарали дарахт ва буталар, яшил тўсиклар, кордан тўсувчи ва далаларни химоя килувчи, кумларни ва дарё киргокларини мустахкамлаш учун экиладиган дарахтлар, жар ва сой ёкаларига экиладиган дарахтлар ва шунга ўхшашлар, ботаника боглари ва бошка илмий-тадкикот муассасаларининг хамда ўкув юртларининг илмий максадларга мўлжалланган сунъий дарахтлари ва бошка кўп йиллик сунъий дарахтлар (хамма турдаги ёш дарахтлар тўлик етилган, яъни мева берадиган дарахтлардан алохида хисобга олинади);
2) музей кимматликлари (уларнинг кийматидан катъи назар) давлат музейларида хисобга олинадиган музей экспонатларидан (санъат ва табиатшунослик предметлари, кадимий ва турмуш маданияти предметлари хамда илмий, тарихий ва техникавий ахамиятга эга бўлган экспонатлардан) ташкари;
3) хайвонот боглари ва шунга ўхшаш муассасалардаги хайвонот олами экспонатлари (уларнинг кийматидан катъи назар);
4) сахна-томоша воситалари, декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ички кийимлар, пойабзаллар, париклар ва бошкалар;
5) ўкув кинофильмлари, магнит дисклар, кассеталар ва бошкалар;
6) иш хайвонлари - отлар, хўкизлар, туялар, эшаклар ва бошка иш хайвонлари (юк ташувчи ва спорт отлари хамда бошка юк ташувчи хайвонларни хам кўшиб);
7) махсулдор ва зотдор моллар - сигирлар, букалар кўтослар ва буйволлар (иш хайвонларидан ташкари), айгирлар ва зотдор биялар (иш хайвонлари сифатида фойдаланилмайдиганлари), йилкида бокишга ўтказилган биялар, туялар (иш хайвонлари сифатида фойдаланилмайдиганлари), бугулар, чўчкалар, кўйлар, эчкилар, кўчкорлар ва бошкалар;
8) бошка инвентарлар (болалар ўйинчоклари, махсус чангилар ва бошкалар);
9) бошка махсус, шу жумладан, харбий асосий воситалар.

74. Асосий воситалар куйидагилар натижасида ташкилот балансига кирим килинади:


олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
капитал кўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни кабул килиш-топшириш;
бегараз келиб тушиш;
товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;
асосий воситаларнинг ортикча (хисобга олинмаган) объектларини аниклаш;
конунчиликда назарда тутилган бошка холлар.

75. Асосий воситаларнинг бухгалтерия хисобига кирим килиниши асосий воситаларнинг дастлабки киймати бўйича амалга оширилади.


Сотиб олинган асосий воситалар, тугалланган курилишлар ва иншоотлар, шунингдек ташкилотнинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг дастлабки кийматига уларнинг сотиб олиш нархи ва уларга килинган барча харажатларнинг тўлик суммасида, жумладан, мазкур асосий воситаларни фойдаланиш учун ишчи холатига келтириш билан бевосита боглик бўлган етказиб бериш ва монтаж килиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошка харажатларни хисобга олган холда киритилади.

76. Сотиб олинган асосий воситаларнинг дастлабки киймати куйидаги харажатлардан ташкил топади:


етказиб берувчиларга хамда шартнома бўйича курилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
асосий воситаларни сотиб олиш (куриш) муносабати билан конунчиликда белгиланган тартибда тўланган соликлар ва бошка мажбурий тўловлар суммалари, шу жумладан, божхона божлари ва йигимлари (агар улар копланмаса);
асосий воситаларни сотиб олиш (куриш) билан боглик ахборот ва маслахат хизматлари учун тўланган суммалар;
асосий воситаларни етказиб бериш (куриш) хатарини сугурталаш бўйича харажатлар;
асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган хаклар;
асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж килиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
активдан фойдаланиш учун уни ишчи холатга келтириш билан бевосита боглик бўлган бошка харажатлар.
Ташкилотнинг ўзида тайёрланган (курилган) асосий воситаларнинг дастлабки киймати асосий воситаларни тиклаш (куриш, куриб битказиш) бўйича амалга оширилган барча хакикий харажатлар суммаси (таннархи) бўйича акс эттирилади.
Бегараз олинган асосий воситанинг дастлабки киймати бухгалтерия хисобида мазкур бандда назарда тутилган харажатларни хисобга олган холда бухгалтерия хисобига кабул килинган санадаги уларнинг белгиланган тартибда аникланган жорий киймати бўйича акс эттирилади.

77. Хисобга кабул килинган асосий воситаларнинг дастлабки кийматини ўзгартиришга асосий восита объектларида амалга оширилган кўшимча куриш, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозлаш, реконструкция ёки модернизация килиш, кисман тугатиш ва кайта бахолаш амалга оширилган холларда рухсат этилади.


Кўшимча куриш, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозлаш ишларига асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат мўлжалининг ўзгариши, оширилган ишлар кўлами ва сифатни янада яхшилашга доир бошка холлар туфайли килиниши лозим бўлган ишлар киритилади.
Реконструкция килиш ишларига ишлаб чикаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иктисодий кўрсаткичларини ошириш билан боглик бўлган хамда ишлаб чикариш кувватларини ошириш, махсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш максадларида асосий воситаларни реконструкция килиш лойихаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситалар объектларини кайта куриш киритилади.
Модернизация килишга илгор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чикаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни замонавийлаштириш ва уларни янгилари, унумдорлиги янада юкори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий воситалар ва уларнинг айрим кисмларининг техник-иктисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси киради.

78. Асосий воситаларни ишчи холатида саклаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) воситасида амалга оширилади.


Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи холатида саклаб туриш максадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни кисман ажратиш ва деталларнинг кисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлик ажратиб йигиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш хамда агрегатни йигиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.

79. Асосий воситаларда амалга оширилган жорий ва ўрта таъмирлаш харажатлари ва уларнинг дастлабки кийматини ўзгартиришга сабаб бўлмайдиган капитал таъмирлаш харажатлари асосий воситалар таркибига киритилмайди хамда хисоботларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари иктисодий таснифининг (кейинги ўринларда иктисодий тасниф деб юритилади) тегишли кодлари бўйича хакикий харажатлар сифатида акс эттирилади ва хисобот йилининг охирида молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) манбаси бўйича хисобдан чикарилади.


Кутубхоналарнинг инвентарь фондига киритилган китоблар, дарсликлар ва бошка нашрлар уларнинг дастлабки муковалаш кийматларини хам кўшиб, дастлабки киймати бўйича хисобга олинади. Китобларни таъмирлаш ва тиклаш, шу жумладан, иккинчи марта муковалаш харажатлари китобларнинг кийматини оширишга киритилмайди ва хисоботларда иктисодий таснифнинг тегишли кодлари бўйича хакикий харажатлар сифатида акс эттирилади ва хисобот йилининг охирида молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) манбаси бўйича хисобдан чикарилади.

80. Асосий воситаларнинг колдик киймати уларнинг юкорида кўрсатилган ўзгаришларни хисобга олган холдаги дастлабки кийматидан белгиланган тартибда аникланган эскириш суммасининг фарки сифатида аникланади.


81. Асосий воситаларнинг хисоби, улар сакланадиган жойлар бўйича инвентарь объектларига хамда жавобгар шахсларга бўлинган холда юритилади.


Тугалланган конструктив курилмалар, унга карашли барча мосламалари ва ашёлари билан ёки маълум мустакил функцияни бажариш учун мўлжалланган конструктив жихатдан ажратилган предметлар, ёхуд маълум ишни биргаликда бажарувчи конструктив жихатдан бирлаштирилган бир бутун предметлар гурухи алохида инвентарь объект хисобланади.
Хар бир алохида турган бино "Тураржой иморатлар" ва "Нотурар жой иморатлар" субсчёти бўйича инвентарь объекти хисобланади. Бино таркибига уни эксплуатация килиш учун зарур бўлган бино ичидаги барча коммуникациялар: бино ичидаги иситиш тизими, иситиш учун зарур бўлган козон курилмалари билан биргаликда (агар у бино ичида бўлса), ички сув, газ тармоклари ва канализациялар, барча курилмалари билан, ички куч ва ёритувчи электр симлари ва умумий санитария ахамиятига эга бўлган вентиляция курилмалари, кўтаргич (лифт)лар киради.
Агар бинолар бир-бирига туташган ва умумий деворга эга бўлса, аммо уларнинг хар бири ўзича мустакил конструктив бутунликка эга бўлса, улар алохида инвентарь объекти хисобланади.
Ховлидаги кичик иморатлар, тўсиклар ва биноларга хизмат кўрсатувчи бошка ховли иншоотлари, бостирма, девор, кудук ва бошка бинолар билан бирга битта инвентарь объектини ташкил этади. Агар бу кичик иморатлар ва иншоотлар икки ва ундан ортик биноларга хизмат килса, улар мустакил инвентарь объекти хисобланади.
Бинога такаб ташки томондан курилган мустакил хўжалик ахамиятига эга бўлган иморатлар, козонхоналарнинг алохида турувчи иморатлари, шунингдек ховлидаги капитал иморатлар (омборхоналар, гаражлар ва х.к.) мустакил инвентарь объекти хисобланади.

82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга кўйиш ва уларнинг хисобини ташкил этиш учун хар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташкари, саккиз белгидан (асосий воситалар кўп бўлган холларда, ушбу белгилар сони хам кўпайтирилиши мумкин) иборат инвентарь раками берилади.


Бунда, дастлабки уч белги субсчётни билдиради, тўртинчи ва бешинчи белги - гурухни, колган уч белги эса, предметнинг гурухдаги тартиб ракамини билдиради. Гурухлар ажратилмаган субсчётлар бўйича эса, тўртинчи ва бешинчи белги "Нол" билан белгиланади.
Масалан, 01000001 - инвентарь ракамида 010 "Тураржой иморатлар" субсчётини, 001 - объектнинг тартиб ракамини билдиради;
01310001 - инвентарь ракамида 013 "Машина ва жихозлар" субсчётини, 10-гурух - хўжалик инвентари, 001 - предметнинг тартиб ракамини билдиради.
Инвентарь объекти мураккаб бўлган холларда, яъни у ёки бу ажратилган элементларни ўз ичига олганда, битта яхлитликни ташкил этса, ана шу элементлар хар бирига хам уларни бирлаштирувчи асосий объектга кўйилган инвентарь раками кўйилади.
Инвентарь раками объектга бириктирилган тамгага белгиланади ёки бўёк билан объектнинг ўзига ва бошка усуллар билан белгиланади.
Асосий воситалар объектига берилган инвентарь раками асосий воситанинг ушбу ташкилотда бўлган барча даври учун сакланиб колади.
Ижарага олинган асосий воситалар ижарачиларда 01 "Ижарага олинган асосий воситалар" номли балансдан ташкари счётда ижарага берувчилар томонидан кўйилган инвентарь раками билан хисобга олинади.

83. Барча асосий воситалар ташкилот рахбарининг буйруги билан тайинланган моддий жавобгар шахсларнинг масъул жавобгарлигида бўлиши керак.


Асосий воситаларни саклаш учун моддий жавобгар бўлган шахслар асосий воситаларнинг инвентарь рўйхатини (АВ-13-сон шакл) (мазкур Йўрикноманинг 26-иловаси) юритиши керак. Моддий жавобгар шахслар асосий воситаларнинг сакланишини кузатиб борадилар ва барча ўзгаришлар хисобини юритадилар.
Моддий жавобгар шахс алмашган такдирда унинг жавобгарлигида бўлган асосий воситаларнинг инвентаризацияси ўтказилади ва бу хакда кабул килиш-топшириш далолатномаси тузилади. Бу далолатнома ташкилот рахбари томонидан тасдикланади.

84. Бошка юридик ва жисмоний шахслардан асосий воситалар ташкилотга (омборга) келиб тушганда ташкилот рахбари томонидан тузилган доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан АВ-1-сон шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни кабул килиш-топшириш тўгрисида далолатнома (мазкур Йўрикноманинг 27-иловаси) икки нусхада тузилади. Мазкур далолатнома ташкилот рахбари томонидан тасдикланади ва унга ушбу асосий воситага тегишли бўлган барча техник хужжатлар (паспорт, чизмалар ва бошкалар) илова килинади.


Агарда асосий воситалар ташкилот ичида бир моддий жавобгар шахсдан бошкасига ўтказилса (ёки ташкилотнинг бир бўлимидан иккинчисига берилса) у холда АВ-2-сон шаклдаги асосий воситаларни ички жойдан-жойга кўчириш бўйича юк хати (мазкур Йўрикноманинг 28-иловаси) тўлдирилади.

85. Кўшимча курилган, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозланган, реконструкция ёки модернизация килинган асосий воситалар бўйича тугалланган ишларни кабул килиш АВ-3-сон шаклдаги кўшимча курилган, кўшимча асбоб-ускуналар билан жихозланган, реконструкция ёки модернизация килинган асосий воситаларни кабул килиш-топшириш бўйича далолатнома (мазкур Йўрикноманинг 29-иловаси) билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома мазкур ишларни амалга оширган ва кабул килиб олган шахслар томонидан имзоланади.


86. Асосий воситалар омбордан ташкилот рахбари томонидан тасдикланадиган 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) (мазкур Йўрикноманинг 30-иловаси) бўйича берилади. Мазкур юк хати (талабнома) икки нусхада ёзилади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси эса, мазкур асосий воситани берган моддий жавобгар шахсда колади.


87. Асосий воситалар куйидагилар натижасида ташкилот балансидан чикарилади:


тугатиш;
сотиш;
бегараз бериш;
камомад ёки йўкотишнинг аникланиши;
конунчиликда назарда тутилган бошка холлар.

88. Асосий воситалар кисман тугатилган холда унинг дастлабки (тиклаш) киймати ва жамланган эскириш суммаси тегишлигича объектнинг тугатилган кисмининг дастлабки (тиклаш) киймати ва жамланган эскириш суммасига камайтирилади.


Ташкилотлар балансидан асосий воситаларни хисобдан чикариш, шунингдек асосий воситалар ва бошка материал кимматликларни сотишдан тушган маблагларни таксимлаш тартиби конунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

89. Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли хисобдан чикариш тўгрисида комиссия томонидан кабул килинган карор натижалари мазкур Йўрикномага 31-иловага асосан, бюджет ташкилотларида асосий воситаларни хисобдан чикариш тўгрисидаги далолатнома билан (АВ-4-сон шакл, бюдж.), шу жумладан, транспорт воситалари бўйича мазкур Йўрикномага 32-иловага асосан бюджет ташкилотларида транспорт воситаларини хисобдан чикариш тўгрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл, бюдж.) билан, кутубхонадаги мавжуд адабиётларни хисобдан чикариш мазкур Йўрикноманинг 33-иловасига мувофик бюджет ташкилотлари кутубхонасида мавжуд бўлган адабиётларни хисобдан чикариш бўйича далолатнома (444-сон шакл) билан расмийлаштирилади.


Ушбу далолатномалар комиссия томонидан икки нусхада тузилади ва барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси асосий воситалар объектларининг сакланиши учун жавобгар бўлган шахсда колиб, хисобдан чикариш натижасида колган моддий кимматликлар ёки темир-терсакни омборга топшириш ёки сотиш учун асос бўлади. Транспорт воситасини хисобдан чикаришда бухгалтерияга далолатнома билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл харакати хавфсизлиги давлат хизмати органларида хисобдан чикарилганлигини тасдиклайдиган хужжат хам такдим килинади.
Ушбу далолатномалар ташкилот рахбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиклангунига кадар асосий воситаларни кисмларга бўлиш ва демонтаж килишга йўл кўйилмайди.

90. Асосий воситаларни хисобдан чикариш ва жойдан-жойга кўчириш операцияларининг хисоби 438-сон шаклдаги жамланма кайдномада (9-мемориал ордерда) олиб борилади. Жамланма кайдномага ёзувлар хар бир хужжат бўйича ёзилади. Бунда, "Жами" устунида (тик каторида) ёзиладиган хисобдан чикарилган ва жойдан-жойга кўчирилган моддий ашёлар суммаси субсчётнинг дебет бўйича суммасига тенг бўлиши керак. Ойнинг охирида субсчёт бўйича натижалар "Бош-журнал китоби"га ёзилади.


91. Асосий воситаларнинг аналитик хисоби АВ-6-сон шаклдаги ва АВ-8-сон шаклдаги инвентарь карточкаларда юритилади. Карточкалар хар бир инвентарь объект (предмет) бўйича юритилади. Бир турдаги предметлар АВ-9-сон шаклдаги карточкаларда хисобга олинади.


АВ-6, АВ-8 ва АВ-9-сон шаклдаги инвентарь карточкалари АВ-10-сон шаклдаги асосий воситалар хисоби бўйича инвентарь карточкалар рўйхатида хатлашдан ўтказилади. Ушбу рўйхат бир нусхада юритилади. Ундаги ёзувлар асосий воситаларни гурухларга бўлиб, карточкалар очилган йилни кўрсатиб амалга оширилади. Хар бир гурух учун тегишли микдорда сахифа ажратилади. Ракамлаш хар бир гурух бўйича 1 дан бошланади. Асосий воситалар хисобдан чикарилганда ва жойдан-жойга кўчирилганда хатлаш рўйхатининг "Изох" графасида мемориал ордернинг санаси (кун, ой, йил) хамда раками кўрсатилади.
Инвентарь карточкалар картотекаларда сакланади. Улар тегишли субсчётлар ва гурухлар бўйича хамда ўз ичида моддий жавобгар шахсларга бўлинган холда жойлаштирилади.

92. АВ-6-сон шаклдаги инвентарь карточка тураржой иморатлар (010-субсчёт), нотурар жой иморатлар (011-субсчёт), иншоотлар (012-субсчёт), машина ва жихозлар (013-субсчёт), транспорт воситалари (015-субсчёт)ни хисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентарь карточкаларни юритишдан максад асосий воситаларнинг барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат.


Инвентарь карточка бухгалтерияда хар бир алохида объект учун очилади ва асосий воситаларни кабул килиш-топшириш далолатномаси, мазкур объект учун тайёрловчи заводнинг паспортлари, техник ва бошка хужжатлари асосида тўлдирилади.
Асосий воситалар объектига илова килинадиган хужжатларга мувофик инвентарь карточкада объектнинг белгилари, яъни, объектнинг инвентарь раками, чизмаси, лойихаси, модели, хили, маркаси, завод (ёки бошка) раками, чикарилган (тайёрланган) санаси, кабул килиш далолатномасининг санаси ва раками, дастлабки (тиклаш) киймати, харид ва кайта бахолаш хужжатлари бўйича эскириши тўгрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Асбоб-ускуналар, приборлар, хисоблаш техникаси, музей кимматликлари ва бошкалар таркибида кимматбахо металлар бор бўлса, таркибида кимматбахо металл бор бўлган деталлар рўйхати, паспортда кўрсатилган деталларнинг номи ва металл огирлиги кўрсатилади.
Инвентарь карточканинг орка томонида асосий воситаларнинг келиб тушиши (объектни кабул килиш-топшириш далолатномаси асосида), жойининг ўзгартирилиши (асосий воситалар объектининг ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида), объектларнинг хисобдан чикарилиши (асосий воситалар объектини (автотранспорт воситаларидан ташкари) хисобдан чикариш тўгрисидаги далолатнома ёки автотранспорт воситаларини хисобдан чикариш тўгрисидаги далолатнома асосида асосий воситалар объектининг чикиб кетиши ёки хисобдан чикарилиши) тўгрисидаги маълумотлар, объектнинг ўзига хос кискача тавсифи, уни ташкил килувчи предметлар рўйхати ва унинг асосий сифат хамда микдор кўрсаткичлари, шунингдек далолатномалар ва илова килинадиган техник хужжатлар маълумотлари асосида энг керакли такаб курилган бинолари, мосламалари ва жихозлари келтирилади.

93. АВ-8-сон шакл инвентарь карточка бошка асосий воситаларни (019-субсчёт) хисобга олиш учун хизмат килади.


Карточка кабул килиш далолатномалари асосида (харид килиш хужжатлари бўйича) очилади ва унда бошка асосий воситаларнинг, жумладан хайвонларнинг ёши, ранги (туси), тамгаси, оти ва х.к. кўрсатилган холда ўзига хос тавсифи келтирилади.
Кўп йиллик ўсимликлар тури ўтказилган бирликлар сони ва майдони кўрсатилган холда инвентарь объектлари бўйича хисобга олинади.

94. АВ-9-сон шаклдаги инвентарь карточка айнан бир хил ишлаб чикариш ахамиятига, техник тавсифга эга бўлган асосий воситалар объектларининг бир хил гурухлари: кутубхона фондлари ва сахнага кўйиш воситаларини хисобга олиш учун мўлжалланган. Карточкадаги ёзувлар микдор ва сумма ифодасида ёзиб борилади.


Инвентарь карточка асосий воситалар объектлари гурухларининг кабул килиш-топшириш далолатномаси, асосий воситалар объектларининг ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида очилади ва хар бир моддий жавобгар шахс бўйича юритилади. Объектларни хисобдан чикариш хисобдан чикариш тўгрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади.
Кутубхона фондлари учун битта инвентарь карточка очилади. Унда хисоб умумий киймати бўйича факат пул ифодасида юритилади.
Сахнага кўйиш воситалари хисоби сони ва объектларнинг киймати бўйича инвентарь карточкаларда юритилади.

95. 01 "Асосий воситалар" счётининг дебет томонида асосий воситаларнинг кирими (дастлабки кийматининг ошиши), кредит томонида эса, асосий воситаларнинг хисобдан чикарилиши (дастлабки кийматининг камайиши) акс эттирилади.


96. Сотиб олинган асосий воситаларнинг киймати (сотиб олиш нархи, шунингдек етказиб бериш ва бошка кўшимча харажатлар) хисобда 072 "Асосий воситаларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ва 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" ва бошка счётларнинг тегишли субсчётлари кредитига ёзилади. Асосий воситанинг дастлабки киймати бўйича кирим килиниши эса, 01 "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебетига ва 072 "Асосий воситаларга бошка харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


97. Бошка юридик ва жисмоний шахслардан бегараз олинган асосий воситалар бухгалтерия хисобига кирим килиш вактида белгиланган тартибда аникланган жорий бозор киймати бўйича 072 "Асосий воситаларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу асосий восита бўйича етказиб бериш ва ишчи холатга келтириш билан боглик бошка харажатлар амалга оширилса, у холда ушбу харажатлар мазкур асосий воситанинг дастлабки кийматини оширади ва хисобда 072 "Асосий воситаларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ва амалга оширилган операциянинг мазмунидан келиб чиккан холда 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" ёки бошка тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Асосий воситанинг дастлабки киймати бўйича кирим килиниши 01 "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебетига ва 072 "Асосий воситаларга бошка харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


98. Ташкилотнинг ўзи томонидан, шунингдек пудрат шартномасига асосан курилган асосий восита объектларининг кирим килиниши 01 "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебетида ва 071 "Тугалланмаган курилиш" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


99. Тугатилиши муносабати билан асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитига, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетига, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади.


Асосий воситаларнинг тугатилиши муносабати билан кейинчалик фойдаланишга ярокли бўлган товар-моддий захираларнинг кирим килиниши товар-моддий захираларни хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва товар-моддий захиралар суммасини мазкур асосий воситанинг колдик киймати доирасида 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг кредитида (уни кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда), колдик кийматидан ошган сумма эса, 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётнинг кредитида акс эттирилади.

100. Ташкилотларда асосий воситаларнинг сотилиши хисобда куйидагича акс эттирилади:


1) бино ва иншоотлар (чет элда жойлашганларидан ташкари):
асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетига, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади;
2) колган асосий воситалар (чет элда жойлашганларидан ташкари):
дастлабки (тикланиш) кийматнинг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса, 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотиш киймати 15-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида, бир вактнинг ўзида тегишли бюджет даромадига хисобланган сумма 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг дебетида ва 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблагларининг келиб тушиши 15-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 113 "Бошка бюджетдан ташкари маблаглар" субсчётининг дебетида, бюджетга хисобланган суммаларнинг ўтказиб берилиши эса, 113 "Бошка бюджетдан ташкари маблаглар" субсчётининг кредитида ва 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотилишидан кўрилган ижобий молиявий натижа (даромад) 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг дебетида ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида, салбий молиявий натижа (зарар) эса, асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида акс эттирилади;
3) чет элда жойлашган ташкилотларнинг асосий воситалари (бино ва иншоотлардан ташкари):
дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотиш киймати 15-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблагларининг келиб тушиши 15-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 113 "Бошка бюджетдан ташкари маблаглар" субсчётининг дебетида акс эттирилади;
асосий воситаларни сотиш натижалари бўйича ижобий молиявий натижа (даромад) 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг дебетида ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида, салбий молиявий натижа (зарар) эса, асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида ва 201 "Асосий воситалар ва бошка активлар реализацияси" субсчётининг кредитида акс эттирилади.

101. Ташкилотлар томонидан асосий воситалар бегараз берилганда унинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.


102. Инвентаризация жараёнида аникланган хисобга олинмаган асосий воситалар, ортикча чикиш аникланган санадаги айнан шунга ўхшаш асосий воситаларнинг бозор киймати бўйича уларнинг хакикий ахволини хисобга олган холда бахоланади (ортикча чикиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аникланади), белгиланган тартибда ташкилот хисобига кабул килинади хамда бухгалтерия хисобида 01 "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебетида ва 273 "Инвентаризация натижасида ортикча чиккан мол-мулклар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


103. Инвентаризация натижасида аникланган камомаднинг аник айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган холларда, кам чиккан асосий воситаларнинг хисобдан чикарилишидан кўрилган зарар ташкилот хисобига олиб борилади ва бухгалтерия хисобида унинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса, 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.


104. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда асосий восита бюджет маблаглари хисобидан харид килинган бўлса ёки харид килинган манбасини аниклашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма конунчиликда белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан асосий воситанинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса, 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига хисобланиши 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчётининг дебетида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
камомад суммасининг хисобваракка кирим килиниши 113 "Бошка бюджетдан ташкари маблаглар" субсчётининг дебетида ва 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчётининг кредитида;
маблагларнинг бюджет даромадига ўтказиб берилиши 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 113 "Бошка бюджетдан ташкари маблаглар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.

105. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган холда (агарда асосий восита бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан харид килинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисобварагига кирим килинади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан асосий воситанинг дастлабки (тикланиш) кийматининг хисобдан чикарилиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, колдик кийматининг хисобдан чикарилиши 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида, хисобланган эскириш суммасининг хисобдан чикарилиши эса, 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур асосий воситанинг колдик киймати ва моддий жавобгар шахс хисобига олиб борилган сумма ўртасида фарк мавжуд бўлса, ушбу фарк сумма 170-субсчётнинг дебетида (ёки кредитида) ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида (ёки асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида) акс эттирилади;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170-субсчётнинг кредитида акс эттирилади.

106. Агарда асосий восита бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар хисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма асосий восита кийматидаги бюджет ва бюджетдан ташкари маблагларнинг улушига мос равишда таксимланиб, маблагнинг тегишли кисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, колган кисми ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисобварагига кирим килинади.


Ушбу маблаглар тўлигича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлашга сарфланади.

107. Агарда аникланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган асосий воситаси камомад чиккан асосий восита кийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу асосий восита белгиланган тартибда бозор кийматида кирим килинади, етишмайдиган кисми эса, моддий жавобгар шахс томонидан пул маблагларини киритиш билан копланади ва бухгалтерия хисобида мазкур Йўрикномада белгиланган тартибда акс эттирилади.


108. Асосий воситаларнинг чет эл валютаси хисобига сотиб олинишида сотиб олинаётган асосий воситаларнинг киймати операция содир этилган (божхона юк декларациясини тўлдириш ёки етказиб берилганлигини тасдикловчи тегишли хужжатлар расмийлаштирилган) санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини сўмга хисоблаб ўтказиш йўли билан белгиланади.


109. Ташкилотлар томонидан вактинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошка мол-мулкларини бошка ташкилотларга ижарага бериш, шунингдек ижарадан тушган маблагларни хисобда акс эттириш конунчиликка мувофик тартибга солинади.


Ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчи ташкилотларда балансдан (хисобдан) чикарилмайди, ижарага олувчиларда эса, мазкур асосий воситалар 01 "Ижарага олинган асосий воситалар" номли балансдан ташкари счётда хисобга олинади.

110. Асосий фондларни кайта бахолаш конунчиликка мувофик амалга оширилади.


Асосий воситаларни кайта бахолаш - асосий воситалар объектларининг тиклаш кийматининг хозирги бозор нархлари даражасига мослаш максадида уларни вакти-вакти билан аниклаштиришдир. Асосий воситалар кайта бахолаш натижасида хисоб ва хисоботда жорий киймат бўйича акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг бошлангич (тиклаш) киймати кайта бахоланган холларда кайта бахолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган эскириши асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) киймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади хамда кейинги хисобланадиган эскириш кайта бахоланган киймати хисобидан амалга оширилади.

111. Кайта бахолаш натижасида асосий воситалар кийматининг ошиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида, хисобланган эскириш суммасининг ошиши 02-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, 28-счётнинг якуний молиявий натижаларни хисобга олувчи тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.


Кайта бахолаш натижасида асосий воситалар кийматининг камайиши 01-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, хисобланган эскириш суммасининг камайиши 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса, мазкур асосий воситанинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, 28-счётнинг якуний молиявий натижаларни хисобга олувчи тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish