Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси умурзакова Шаҳноза Рахматовна



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#79327
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ш.Умурзакова Диплом

 
I БОБ КИРИШ 
1.1 Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг 
долзарблиги 
Ўзбекистон Республикасининг шу кунга қадар босиб ўтган тараққиёт 
йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин 
ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани 
давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш 
учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга 
чиқаришни тақозо этмоқда. Бугунги кунда аҳолига муносиб турмуш тарзини 
яратиш, иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминлаш, тадбиркорлик 
фаолиятини кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон хўжалик тизимига 
интеграциялашувини жадаллаштириш – хукумат олиб бораётган сиёсатнинг 
марказий ўринларидан бирини эгаллайди.
Миллий иқтисодиётни барқарор ривожланишига эришишда суғурта 
тизими муҳим ахамиятга эга. Биринчидан, олдиндан кўриб бўлмайдиган 
табиий ва бошқа ҳодисаларни рўй бериши оқибатида кўрилган зарарларни 
суғурта йўли билан қопланиши корхона ва ташкилотларнинг молиявий 
барқарорлигини таъминлайди, иккинчидан, суғурта ташкилотларида захира 
шаклида йирик миқдорда бўш пул маблағлари мавжуд бўлиши инвестицион 
ресурсларга бўлган эҳтиёжни қондиришда ўзига хос аҳамият касб этади.
Бозор 
иқтисодиётини 
ривожланишининг 
асосий 
талабларидан, 
кўрсаткичларидан бири саналмиш рақобатнинг кучайиши, иқтисобиёт 
тармоқларининг барқарор, бир меъёрда ривожланиши шароитида 
иқтисодиётнинг барча жабҳаларида қалтислик даражасининг юқори бўлиши 
жавобгарлик суғуртаси ва суғурта хизматларига бўлган талаб тобора ошиб 
боришини тақаззо этмоқда ва ҳозирги кунда бу барча ривожланган ва 



ривожланаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон Республикасида ҳам 
кузатилмоқда. 
Ўзбекистоннинг келажакдаги истиқболларини белгилаш ва ҳалкимизга 
фаровон 
турмуш 
тарзини 
шакллантириш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4947-сон 
Фармони 
билан 
тасдиқланган 
2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши 
истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатдан янги 
ёндашувларни бошлаб берди. Шу жумладан, 2017−2021 йилларда 
Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор 
йўналиши белгиланди. 
Харакатлар стратегиясининг учинчи йуналишида макроиқтисодий 
барқарорликни янада мустахкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб 
қолишдаги вазифалар белгилаб олинди. Шулардан бири суғурта ва бошқа 
молиявий хизматларнинг ҳажмини, сифатини ошириш, уларнинг янги 
турларини жорий қилиш ҳамда молиявий институтлар ва ахолининг эркин 
ресурсларини жойлаштиришда фонд бозорини ривожлантириш.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида суғурта, лизинг 
ва бошқа молиявий хизматларнинг хажмини уларнинг янги турларини жорий 
қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек фонд 
бозорини капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва 
аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида 
ривожлантириш белгиланди.
Суғурта соҳасида давлат сиёсатининг мақсади 
суғурта ҳодисалари содир бўлганда фуқаролар, юридик шахслар ва 
давлатнинг мулкий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконига эга 
суғурта тизимини шакллантиришдир. 
Милий суғурта бозорида суғурта компаниялари томонидан жисмоний 
ва юридик шахларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўламини 


10 
кенгайтириш ва борларини такомиллаштириб бориш зарур. Хусусан: Учинчи
шахсларнинг мулкий манфаатларига зарар етказиш билан боғлик
фуқаролик жавобгарлиги турлари, касбий фаолият олиб бориш давомида 
вужудга келадиган жавобгарлик турлари: тиббий, юридик, аудиторлик, 
бухгалтерлик, маслахат бериш, архитектура, брокерлик ва бошқа 
фаолиятларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган касбий 
жавобгарлик суғуртасини, амалиётга тадбиқ этишда хориж тажрибасига 
таянган холда ривожлантириш.
Жавобгарлик суғуртаси: биринчи навбатда, суғурталанган шахсни 
учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун зарур бўлган ҳолларда 
моддий зарарлардан ҳимоя қилади; иккинчидан, жабрланган шахсларга 
суғурта шартномаси бўйича олдиндан айтиб ўтилган қалтисликлардан 
етказилган зарарни суғурта пули миқдорида товон билан қоплаши; 
учинчидан, суғурта шартномасида белгиланган ва одатда, жавобгарлик 
лимити деб белгиланган суғурта суммаси суғурталовчининг максимал 
жавобгарлик даражасига, унинг молиявий имкониятларига қараб, томонлар 
келишуви ассосида белгиланади, тўртинчидан, кўплаб мамлакатларда 
жавобгарлик суғурталашнинг муайян турлари мажбурий шаклда ўтказилади.
Касбий жавобгарликни суғурталашда бошқа суғурта турларидан 
фарқли ўлароқ суғурта ҳолатининг бошланиши ташқи омилларга (табиий 
офатлар ва кесин ўзгаришлар, учинчи шахс ҳаракатлари ва ҳоказолар) эмас, 
балки муайян касбий фаолиятни амалга оширадиган шахс малакасига боғлиқ. 
Суғуртачи суғурта шартномаси тузганидан сўнг касбий фаолият билан 
шуғулланувчи шахс эҳтиёткорлик билан иш тутиши ва касбий кўникмаларни 
намоён этиши лозимлиги. 
Касбий жавобгарлик суғуртаси жавобгарлик суғуртаси муносабатларни 
алохида қисми сифатида унинг хусусиятларини тизимлаштириш ва ушбу 
суғурта турини жабрланганларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа 
усуллари билан ўзаро муносабатини таҳлил қилишни талаб қилади. 


11 
Суғуртанинг амалдаги қонунчилик базаси ва ушбу соҳада давлатни тартибга 
солиш тизими суғурта соҳасини ва айниқса, касбий жавобгарлик суғуртани 
кенгайтириш учун етарли даражада рағбатлантирмайди. Шу билан бир 
қаторда таъкидлаш зарурки, кейинги йилларда миллий суғурта тизими 
ривожланишида бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам намоён 
бўлмоқда. Хусусан, умумий нисбатда касбий жавобгарликни суғурталаш 
кўрсаткичлари ҳамон пастлигича қолмоқда. Мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаётган суғурталовчилар томонидан асосий эътибор мол-мулк 
суғуртасига каратилгани боис, касбий жавобгарликни суғурталаш юзасидан 
мижозларнинг талабига мос суғурта хизматларини кўрсатиш қоникарли 
даражада эмас.
Ўзбекистонда касбий жавобгарликни суғурта қилишни келгусида 
ривожлантириш муоммоларини ҳал қилиш бозор иқтисодиёти шароитларида 
касбий жавобгарликни суғурта қилишнинг моҳияти ва аҳамиятини тадқиқ 
қилиш, унинг ижтимоий ҳимоя тизимида тутган ўрнини аниқлаш, унинг 
тузилиши ва амал қилишининг асосий принциплари янада чуқурроқ 
асосланишини, касбий жавобгарликни суғурта қилишнинг методик ва 
ташкилий асосларини янги иқтисодий воқеликлар талабларига жавоб 
берадиган тарзда ишлаб чиқишни шартлаб бериш, бизнинг фикримизча, 
мамлакатимизнинг суғурта тизимини янада ривожлантиришга замин яратади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish