Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Бюджет тақчиллигининг назарий асослари



Download 0,57 Mb.
bet8/24
Sana15.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#604034
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
1 Диссертация ДМБ 1 У Мухамедазизов 03 07 2021 комментс

2.1. Бюджет тақчиллигининг назарий асослари
Дефицитли молия, хусусан, А. Смитнинг позициясини таҳлил қиладиган бўлсак, инглиз сиёсий иқтисодиёти "соғлом молия" тамойилини эълон қилган, бу биринчи навбатда давлатнинг бозор елементига аралашув соҳасидан бартараф этилиши, унинг табиати оқилона минимал зарурий бюджет балансига тааллуқлидир. Макконелл ва Брюларнинг таъкидлашича, иқтисодчилар баланслашган бюджет зарурлигини ҳар йили тақчиллик ва давлат қарзининг ўсиши хавфи билан эмас, балки давлат секторининг номақбул ва ноиқтисодий экспансиясини чеклаш зарурати билан асослашади. Бундан ташқари, айрим нолиберал иқтисодчилар бюджет тақчиллигини давлатнинг хусусий секторга тажовуз қилиши сифатида талқин қиладилар ( Ибрагимова, Селимханова, 2020). Давлат бюджети макроиқтисодий дисинфляцион мувозанатлаш воситаси сифатида ҳаракат қилиши лозим. Агар ушбу сиёсатнинг натижаси сезиларли қарзларнинг тўпланиши бўлса, унда қарз юкининг ижтимоий нархи ҳали ҳам инфляция ва ишсизликка нисбатан камроқ бўлади. Шунинг учун,"функционал молия" узоқ муддатли иқтисодий ўсишга қаратилган бундай сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаши керак. Ибрагимова ва Селимхановаларнинг(2020) фикрича, иқтисодий цикллик жараёнларда бюджетни баланслаштириш концепцияси давлат бюджетининг ҳар йили эмас, балки бизнес цикл давомида мувозанатли бўлиши кераклигига асосланади. Иқтисодиётнинг пасайиш даврида ҳукумат харажатларни ошириши керак, бу эса бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келади. Тикланиш даврида солиқларни ошириш ва харажатларни камайтириши талаб этилади. Кескин иқтисодий ўсиш даврида даромаднинг маълум қисмини олиниши иқтисодиётдаги кескин ўзгаришларнинг олдини олади ҳамда бир маромдалик ва барқарорликни таъминлаши мумкин. Иқтисодий ўсишда ишлаб чиқаришнинг пасайиши шароитида камомадни қоплаши лозим бўлган давлат бюджетининг ижобий салдоси (профицити) шаклланади. Бу концепциянинг асосий муаммоси иқтисодиётнинг ўсиш ва пасайиш циклларнинг чуқурлиги ва давомийлиги бир хил бўлмаслиги мумкин деб ҳисобланади. Масалан, узоқ ва чуқур таназзул, ундан кейин қисқа муддатли фаровонлик таназзул пайтида катта тақчилликни, кичик профицит миқдорини ёки унинг йўқлиги - иқтисодий ўсиш даврида ва шунга мос равишда даврий бюджет тақчиллигини англатади. Цикл даври учун мувозанатланган бюджет давлатнинг барқарорлаштириш сиёсатига мос келиши мумкин, агар миллий иқтисодиётдаги таназзуллар ва кўтарилишлар давомийлиги ва амплитудаси жиҳатидан бир хил бўлса. Аслида бундай эмас ва шунинг учун давлат бюджетининг номутаносиблиги ва давлат қарзининг мавжудлиги барқарорлаштириш сиёсатининг муқаррар оқибатлари сифатида қаралиши мумкин. Шу билан бирга, турғунлик даврида миллий даромад ўсишини таъминлашга ва тикланиш босқичида даромадлар ўсишини чеклашга қаратилган ушбу сиёсат узоқ муддатда давлат бюджети балансига ҳисса қўшади (Клецкова ва бошқалар, 2017). Давлат молиясининг эски қоидаларида бюджет иқтисодиёт томонидан мувозанатлаштирилиши шартлиги назарда тутилган бўлса, янги қоидага кўра, бюджет иқтисодиётни мувозанатлаштириши лозим (Кожанова ва Чепкасова, 2018). Комиссаровнинг (2006) таъкидлашича, функционал молия концепцияси цикллик мувозанатлашган бюджет фалсафасига мазмунан ўхшаш концепция ҳисобланади. Давлат молиясининг мақсади бюджет эмас, балки мувозанатли иқтисодиётни таъминлашдир. Шу билан бирга макроиқтисодий барқарорликка эришиш барқарор ижобий мувозанат ва доимий тақчиллик билан бирга кечиши мумкин. Шундай қилиб, бюджетни йиллик ёки даврий асосда мувозанатлаш масаласи ушбу концепцияга кўра, иккинчи даражали муаммодир. Бюджетга тушадиган солиқ тушумлари иқтисодий тикланиш туфайли автоматик равишда ўсиб боради ва макроиқтисодий мувозанат бу ўсишни рағбатлантиради ва шу билан бюджет тақчиллиги автоматик равишда бартараф қилинади. Бизнес циклига келсак, функционал молия тушунчаси фақат давлат органларининг молиявий операцияларини таъминлайди.Тақчилли молиялаштиришда, активлар билан операциялар, кредитлар, солиқларни йиғиш ва субсидияларни тақдим этиш орқали давлат бизнес циклининг у ёки бу босқичини ҳисобга олувчи тегишли йилларда зарур чора-тадбирларни амалга ошириши лозим. Шундай қилиб, инқироз даврида давлат активларни сотиб олиш, корпорацияларга кредитлар бериш, уй хўжаликларига субсидиялар бериш, паст фоиз ставкаларини сақлаб қолиш бўйича операцияларни кенгайтириши керак, яъни давлат томонидан рағбатлантирилаётган ялпи талабга циклик қисқаришга қарши турадиган муҳит яратиши зарур. Тикланиш даврида давлат ўртача юқори фоиз ставкаларини сақлашни таъминлаши, қарз олишни кенгайтириш, яъни "бум" фазасида инфляцияни бостиришга ва ўсиш суръатларини барқарорлаштиришга қаратилган сиёсат юритиши талаб қилинади (Люшнина, 2013). Функционал молия концепцияси контекстида иқтисодчи олимларнинг давлат бюджетининг салбий мувозанатини шакллантириш муаммоси ҳақидаги қарашлари қизиқарли (www.gks.ru):

  • бюджетнинг моҳияти шундаки, у давлат секторида ишлайдиганлардан солиқ шаклида пул тўплайди;

  • давлатнинг вазифаси иқтисодиётни бошқариш эмас, балки унинг ривожланиши учун нормал шароит яратиш, солиқ йиғиш, бюджетни бошқариш;

  • ўта зарур бўлган жиддий солиқ ўзгаришларини бюджет қарорларисиз амалга ошириб бўлмайди: баланслашмаган бюджет бўйича солиқ имтиёзлари иқтисодиётга ёрдам бермайди;

  • бюджет тақчиллиги – бюджет сиёсатининг мутлақ, зарурий, муқаррар тамойилидир.

Иқтисодий назариядаги кейнсчилик назариясида иқтисодиётда доимий тақчилликни оқлашга уринган. Ғарб иқтисодий тизимининг инқироз ҳолати ва уни бартараф этиш йўллари Кейнс томонидан назарий таҳлил объекти бўлиб, у тўлиқ иш билан бандликка эришиш учун талабни рағбатлантириш учун иқтисодиётга давлат аралашуви зарурлигини оқлаган. Умумий талабни кенгайтиришга йўналтирилган давлатнинг молиявий сиёсати, улар тегишли фискал даромадлар билан таъминланмаган бўлса ҳам, давлат сектори харажатларини кўпайтириш орқали амалга оширилиши керак. Бу ғоя жами талабни кенгайтириш учун қўшимча туртки сифатида бюджет тақчиллигини рационал равишда юзага келтириш учун асос яратди (www.yestravel.ru). Тақчилликни молиялаштириш назариясининг муҳим жиҳати мултипликатив таъсир назариясидир. Тақчилликнинг доимий шаклланиши умумий талабни кучайтиради, мультипликатив кенгайиш туфайли эса давлат қарзига хизмат кўрсатишда қийинчиликларга дуч келмайди, бу эса тақчилликни молиялаштиришнинг бевосита натижасидир. Давлат даромадлари ва харажатларининг ишлаб чиқариш динамикаси омили бўйича эластиклиги тамойили "автоматик стабилизаторлар" назарияси, "функционал молия" ва бошқа неокейнсчилик концепцияларининг асосидир. Бу давлатнинг антициклик сиёсати, воситачилик, хусусан, тақчилликни молиялаштириш орқали бандлик ва ишлаб чиқариш даражасининг минимал ўзгаришини таъминлаши лозим. доимий тақчилликни молиялаштириш мураккаб макроиқтисодий муаммодир. Агар иқтисодиёт ривожланмаса, доимий тақчилликни қарзли молиялаштиришга мурожаат қилиш мумкин эмас. Шу билан бирга, Марказий банк томонидан молиялаштириладиган доимий бюджет тақчиллиги инфляцияга олиб келади – тақчиллик қанчалик юқори бўлса, инфляция шунчалик юқори бўлади (Рябинина ва Митрофанова, 2017). Бироқ, давлат қарзининг ўсиши қарз/даромад коэффициентининг нисбати доимий бўлса, катта муаммо эмас.
ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталарида консерватив тенденцияларга қайтиш, узоқ муддатли такрор ишлаб чиқариш инқирозлари ва кучли бозор тартибсизликларига муносабат сифатида, хусусан, интенсив тақчилликни молиялаштириш билан изоҳланади, назарий жиҳатдан монетаризм ғояларига асосланган. Бу неоконсерватив оқим, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви жараёнидаги пул-кредит сиёсатининг аҳамиятини тарғиб қилиб, давлат молиясини мувозанатлаш муаммосига катта эътибор беради. Давлатнинг фаол қарз олиш сиёсати билан бирга инфляция иқтисодий агентларнинг инвестицион фаолиятини барбод қилади. Бундай шароитда давлат молияси мувозанатли бўлиши керак. Демак, бюджет тақчиллигига нисбатан монетаризм иқтисодий назарияда "соғлом молия"нинг апологетикаси қатори давом этиб, унинг ғоялари бюджетни йиллик асосда баланслаштиришни назарда тутади. Фридмен фикрича, бюджет тақчиллиги унинг инфляцияга мойиллиги сабабли фалокат ҳисобланади. Давлат молиясининг номутаносиблиги пул секторининг номутаносиблиги манбаи бўлиб, у давлат қарзининг фоиз ставкаси ва пул маблағлари таркибига таъсири билан боғлиқ. Давлат қарзлари ва бюджет тақчиллиги реал воқийлик ҳисобланиб, давлат қарз олиш жараёнида маъмурчиликка мурожаат қилмаслиги керак, балки фақат векселлар – қимматли қоғозлар таъминоти учун қарз бериш тузилмасини шакллантириш сиёсатида мужассамлаштирилиши лозим (Савина, 2017). Солиқ солиш даражаси, Лаффер нуқтаи назаридан, солиқ даромадларини максималлаштириш керак. Агар ҳаддан ташқари кўп бўлса, ҳукумат фискал даромадларни йўқотади ва бюджет балансини сақлаб қола олмайди. Шунинг учун солиқларни пасайтириш иқтисодиётда таъминотни сезиларли даражада жонлантириши керак, натижада вақтинчалик тақчиллик қопланади. Лаффер эгри чизиғига кўра бевосита ва билвосита солиқларининг ўртача умумий ставкаси 37.7 фоиз бўлганда оптимал ҳисобланади. Бу ставкада бюджетга солиқ тушумларининг максимал даражасига эришилади. Бундан ташқари, ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, иқтисодиётнинг нормал фаолият кўрсатиши учун солиққа тортишнинг умумий суммаси тадбиркорлик субъекти олган фойдани ⅓ қисмидан ошиб кетмаслиги зарур. Бу даражадан ошиб кетиш такрор ишлаб чиқариш асосларига путур етказади ва иқтисодиётнинг номутаносиблигига олиб келади. Ушбу мактаб иқтисодчиларининг фикрича, иқтисодиётнинг секин ўсиши ва бюджет тақчиллигининг энг муҳим сабаби ортиқча солиққа тортишдир. Фискал юк даражасини ўзгартириш йўли билан мувозанатлаш бюджетни баланслаштириш ва давлат қарзи муаммосини ҳал қилиб, инвестицион ўсишни рағбатлантириши керак. Давлат бюджетининг ҳолати мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини акс эттиради, бусиз давлатчиликнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир мамлакат ўзининг бюджет салоҳиятини оширишдан манфаатдор, чунки бу ўз вазифаларини тўлиқ бажариш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш имкониятини беради. Лекин амалда, аксарият мамлакатлар бюджет маблағлар етишмаслиги (бюджет тақчиллиги) ва манбаларни излаб топиш муаммоларига дуч келади. Бюджетнинг беқарорлиги ва номутаносиблиги бюджет тақчиллигини бартараф этиш учун рационал усулларни танлаш зарурлигини кўрсатади. Давлат бюджетининг ҳолати давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлиги даражасига таъсир қилади. Давлат бюджетининг ҳолатини 3 тури аниқланади: даромад ва харажатлар баланси; даромадларнинг харажатлардан ортиқлиги (бюджет профицити); харажатларнинг даромаддан ортиқлиги (бюджет тақчиллиги) (Баева,2015). Бюджет тақчиллиги дунё мамлакатлари орасида энг кўп учрайдиган жараён бўлиб, бу асосан салбий оқибатларга олиб келади. Иқтисодиётга зарар етказмайдиган бундай тақчилликнинг мавжудлиги тўғрисида аниқ назарий қарашларни шакллантирди, яъни давлат бюджети тақчиллиги ҳажми бюджет инвестициялари ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг умумий ҳажмидан ошмаслиги керак. “Барқарорлик ва ўсиш пакти”га мувофиқ бюджет тақчиллигининг маржинал чегаралари мамлакат ЯИМнинг 3 фоиз га тенг бўлиши ва лекин бу кўрсаткич шартли ҳисобланади (Егоркина ва Лукач, 2016). Аслида, ЯИМдан тақчилликнинг максимал рухсат этилган ҳажми ошиши мумкин. Масалан, Грецияда бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 4-6 фоиз ташкил этган ҳолда 2010 ва 2014 йилларда ХВФ кредитлари тақдим қилинган (www.minfin.ru;Каминская ва Самотылова, 2017). Бундай ҳолларда сурункали тақчиллиги хавфи мавжуд бўлиб, уни бартараф этиш ҳар йили мураккаблашади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дунёда иқтисодиёти узоқ тақчилликдан зарар кўрмаган мамлакатлар ҳам мавжуд. Фақат тақчиллик ошмаслигини ва давлатнинг иқтисодий таназзулига олиб келмаслигини назорат қилиш керак. Жумладан, АҚШ бюджет тақчиллиги 2017 йилда 80 млрд. АҚШ долларга ошиб, умумий миқдори 665.7 млрд. АҚШ долларга етган, бу 2016 йилга нисбатан 12 фоиздан кўпроқдир ёки ЯИМнинг 3,5 фоиз ни ташқил этган, бироқ бу унинг ривожланган, мустақил кучли мамлакат бўлишига тўсқинлик қилмайди (Клецкова ва бошқалар, 2017). Даромаддан ортиқча харажатларнинг ижобий таъсири ҳам бор, лекин фақат вақтинчалик. Айрим мамлакатлар иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида атайлаб тақчилликка эга бўлган бюджетни қабул қилмоқда, мамлакат бюджет харажатларининг янада оқилона тақсимланишини изламоқда, қонунчилик базасини кўриб чиқмоқда ва такомиллаштирмоқда. Аммо камомадли бюджетни қабул қилишнинг салбий оқибатлари жуда катта. Шулардан асосийларидан бири инфляция бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёнларини секинлаштиради. Натижада мамлакат ЯИМ ва аҳоли даромад даражаси камаяди, миллий валюта қадрсизланади ва маблағлар доиравий айланиши қисқаради. Бу эса мамлакатдаги иқтисодий инқирозларга олиб келади.
Олинган маблағларнинг норационал тақсимланиши тақчилликни ҳосил бўлишининг асосий сабаби ҳисобланади. Иккиламчи сабаблар ўз ичига олиши мумкин: иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш учун тақчил бюджетни режалаштириш; сурункали бюджет тақчиллиги, уни бартараф этиш катта маблағларни жалб қилишни талаб қилади; фавқулодда вазиятлар (уруш, авариялар, табиийофатлар); мамлакатдаги сиёсий беқарорлик, ЯИМнинг пасайишига олиб келади; мамлакатда етарли захира маблағларининг йўқлиги; миллатнинг қариши, миграция; давлат структурасидаги коррупция; давлат хизмати ходимларининг малакасининг йўқлиги ёки билим даражасининг пастлиги; истиқболда иқтисодий фаолиятини молиялаштириш (Ибрагимова ва Селимханова, 2020). Комиссаровнинг (2006) таъкидлашича, харажатларнинг даромаддан ортиқ бўлишининг асосий сабаблари қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг самарасиз механизми, солиқ тизимининг фискал функциясининг кучайиши; ижтимоий ва иқтисодий имтиёзларнинг тартибсиз тизими; бюджетни режалаштиришнинг сифатини пастлиги; бюджет харажатларининг норационал струтураси; яширин иқтисодий фаолиятнинг сезиларли ҳажми; молиявий қонунчиликнинг номукаммаллиги ва тез-тез ўзгариши ва бошқалар.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish