Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Бюджет тақчиллигининг турлари ва бартараф этиш усуллари



Download 0,57 Mb.
bet9/24
Sana15.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#604034
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
1 Диссертация ДМБ 1 У Мухамедазизов 03 07 2021 комментс

2.2. Бюджет тақчиллигининг турлари ва бартараф этиш усуллари
Иқтисодий нуқтаи назардан давлат бюджети давлат маблағларининг асосий марказлаштирилган фондини сарфлашда, шакллантиришда ва ундан фойдаланишда вужудга келадиган пул муносабатларининг умумийлигини белгилайди. Давлат ўз даромадлари ва харажатларини режалаштирганда бюджет тақчиллиги каби муаммолар мавжуд бўлиб, давлатнинг марказлашган пул фонди даромадларига нисбатан харажатларнинг ортиқчалигини англатади ва бу кўпчилик ривожланган мамлакатлар учун хосдир (Ананьева, Наталуха, 2019). Бюджет тақчиллиги кўпинча иқтисодий соҳани давлат томонидан тартибга солиши билан боғлиқ ҳамда давлат органларини қўшимча даромад олиш учун иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини ривожланишига сезиларли даражада катта давлат инвестицияларини амалга оширишга бўлган уринишлари ва ниятларини акс эттиради. Бироқ, кўпинча бюджет тақчиллиги мамлакатлар иқтисодиётида инқироз ходисаларини ифодаловчи индикатор ҳисобланади, яъни хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг ўзгариши, солиқ тизимининг самарасизлиги ва иқтисодий муносабатлар тизимидаги бузилишлар ўз навбатида, иқтисодиётни барқарорлаштириш учун дарҳол чораларни талаб қилади (Киященко ва Мищенко, 2016). Бюджет тақчиллиги бир қатор функцияларга эга: тақсимланиш, фондни шакллантирувчи, рағбатлантирувчи ва назорат. Бюджет танқислигининг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: юзага келиш хусусиятига кўра; муддати бўйича; режага нисбатан ва ҳисобга олган ҳолда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари. Жаҳон амалиётида бюджет тақчиллигининг қуйидаги турлари фарқланади: циклик, таркибий ва фрикцион. (Клочко, Беломестнова, 2017).
Бюджет-солиқ сиёсатининг стратегияларига боғликликдан келиб чиқиб, бюджет тақчиллигининг бир нечта турлари мавжуд:
1. Циклик тақчиллик – қайсики иқтисодиётнинг ажралмас стабилизаторлари ҳаракатлари натижасида юзага келади. Иқтисодиётнинг ажралмас стабилизаторлари ишлаб чиқариш ва бандлик даражасини циклик тебраниш амплитудасини барқарорлаштириш ҳамда иқтисодий сиёсатни ўзгартириш имкониятини берувчи иқтисодий механизмларни англатади.
2. Структуравий дефецит – тўлиқ бандлик шароитида бюджет харажатлари ва даромадлари ўртасидаги фарқ. Структуравий дефецитни баҳолаш энг кўп иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланилади.
Борисов (2014) томонидан эса бюджет тақчиллиги қуйидагиларга ажратилган:
- циклли бюджет тақчиллиги - бу солиқ тушумларининг қисқариши билан боғлиқ бўлган турғунлик давридаги бюджет камомадидир. Иқтисодий таназзул пайтида солиқ тушумлари пасаяди (масалан, солиқ базасининг пасайиши туфайли юридик шахсларнинг даромад солиғи ва шахсий даромад солиғи йиғиш ставкаси кескин пасаяди). Шу билан бирга, ижтимоий харажатлар одатда ўсиб боради (ишсизлик бўйича нафақа тўловлари ҳажми кўпаяди ва ҳк). Натижада бюджет тақчиллиги ҳам ошади;
таркибий бюджет тақчиллиги – бу мукаммал иш билан таъминланган бюджет танқислиги. Бу цикл муаммолари билан емас, балки бюджетнинг номутаносиб тузилиши билан боғлиқ;
ҳақиқий бюджет тақчиллиги – бу таркибий ва циклик бюджет тақчиллиги йиғиндиси.
Бюджет тақчиллиги вужудга келишига қараб қуйидагича бўлинади:
- бирламчи тақчиллик – бу харажатлар даромаддан ошиб кетганда кузатилади;
- иккиламчи тақчиллик – бу эса даромаднинг харажатлардан ошиб кетиши эмас, аксинча олдиндан кузатилган тақчилликни англатади.
Бундан ташқари, бюджет тақчиллиги актив ва пассивга бўлинади.
Актив бюджет тақчиллиги рағбатлантирувчи молиявий сиёсатни амалга ошириш учун ҳукумат харажатларни атайлаб кўпайтирганда юзага келади. Иқтисодиётнинг даврий пасайиши туфайли солиқ тушумлари камайганда пассив бюджет тақчиллиги юзага келади.
Бугунги кунда ҳар бир ҳукумат тақчилликни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан ўз сиёсатини ишлаб чиқмоқда. Энг тарқалган усулларга давлат харажатларини қисқартириш; янги даромад манбаларини қидириш ва улардан фойдаланиш; юқори солиққа тортиш, бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг қисқаришига ва иқтисодий фаолият даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин; пул эмиссияси, бироқ бу янада салбий оқибатларга олиб келиши, мамлакатда инфляцияга сабаб бўлиши мумкин; қарз жалб қилиш. Жумладан, Ўзбекистонда давлат бюджети тақчиллиги республика бюджети маблағларининг молия йили бошидаги қолдиқлари, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бюджет кодексига асосан давлат томонидан маблағ жалб қилиш ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат. (Бюджет кодекси, 2013).
Шундай қилиб, давлатлар бюджет тақчиллигини бартараф этишда катта қийинчиликларга дуч келади ва бунда қўшимча чора-тадбирлар ва ҳаракатларни талаб қилинади. Давлат қарзлари резидентлардан, хорижий жисмоний ва юридик шахслардан ҳамда бошқа давлатлар ҳукуматидан маблағларни жалб этишни англатади (Мищенко ва Морозова, 2015). Лебедева ва бошқаларнинг (2015) таъкидлашича, ички давлат қарзининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилар ҳисобланади: ҳукуматнинг мамлакат Марказий банкидан олган кредити; давлат тижорат банкларидан ҳукуматни оладиган кредити, жойлаштирилган депозитлар чегирилган ҳолда; давлат қарз мажбуриятларини сотиш ҳажми; давлат жамғарма банкларига аҳолининг қўйилган маблағлари; ғазначилик векселлари; давлат корхоналарини тижорат банкларидан муддати ўтган қарзлари; ишончсизлик муҳити ва шубҳали атмосферани шакллантириш натижасида тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини пасайтириш; облигациялар, жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилган ички давлат қарзлари. Шулимова (2015) томонидан давлат қарзига қарши курашишнинг бир қанча самарали усуллари мавжудлиги кўрсатилган. Жумладан, мамлакат бизнесига бўлган талабларни кучайтириш, унинг ижтимоий масъулияти ва мавжуд корхоналар фаолиятининг шаффофлигини ошириш. Кенг тарқалган усул – давлат қарзларини олтин-валюта резервлари ҳисобидан тўланиши. Ташқи қарз консолидацияси. Ушбу операция фақат кредиторларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин бўлган ва иштирокчилари қарздор мамлакатларга нисбатан қатъий сиёсатни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган махсус норасмий ташкилотларни (клублар) тузиш. Давлат қарзларини конверсияси. Кредиторларга турли резервларни яъни қарздор бўлган давлатда кўчмас мулк, қимматли қоғозлар, ўз ташкилотларига бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш ҳуқуқини беришни англатади. Халқаро банкларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш. Бундай банклар давлат қарзини тўланишида ёрдам беради, аммо бунинг эвазига иқтисодий сиёсатнинг турли соҳаларида каътий чекловлар талаб қилинади.
Бюджет тақчиллиги кўпинча иқтисодий соҳани давлат томонидан тартибга солиши билан боғлиқ ҳамда давлат органларини қўшимча даромад олиш учун иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини ривожланишига сезиларли даражада катта давлат инвестицияларини амалга оширишга бўлган уринишлари ва ниятларини акс эттиради. Бироқ, кўпинча бюджет тақчиллиги мамлакатлар иқтисодиётида инқироз ходисаларини ифодаловчи индикатор ҳисобланади, яъни хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий – хўжалик фаолиятининг ўзгариши, солиқ тизимининг самарасизлиги ва иқтисодий муносабатлар тизимидаги бузилишлар ўз навбатида, иқтисодиётни барқарорлаштириш учун дарҳол чораларни талаб қилади (Киященко ва Мищенко, 2016). Ҳозирги даврда давлат бюджети тақчиллиги муаммоси нафақат иқтисодчи олимларнинг, балки дунёдаги қашшоқ ёки ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда иқтисодиёти тараққий топган мамлакатлар ҳукуматларининг ҳам асосий диққат – эътиборидаги умумиқтисодий холат ҳисобланади.
Бюджет тақчиллиги мамлакат иқтисодиёти учун бир қанча салбий оқибатларни олиб келади. Харажатлар тўлиқ қопланмаслиги натижасида бюджет тизими самарадорлиги камайиб боради, инфляция ошиб бориши натижасида ишсизлик даражаси хам ортиб, иқтисодиётни барқарорлигини йўқотади. Бизга маълумки, бюджет тақчиллиги даражасига бир қанча макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсир кўрсатади.
Бюджет тақчиллиги Ирландия, Франция, Португалия, Греция, Италия, Испания ва бошқа қатор мамлакатларда асосий молиявий муаммолардан бирига айланиб улгурган. Бу ўз навбатида ташқи қарзларнинг ортиб боришига ва натижада ҳукуматнинг кредит қобилияти тушиб кетишига олиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Кейнсгача давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг мутаносиблик мажбурийлиги ҳамда бюджет тақчиллигини фақат салбий ҳолат сифатида ёндашув мавжуд эди. Кейнс ушбу дунёқарашларга чек қўйди. Унинг фикрича, ссуда капиталлар бозорида Марказий банк ёрдамида “самарали талаб”га эришиш мумкин ва шу асосда, давлат бюджети тақчиллиги миллий иқтисодиётни тартибга солиб турувчи воситаларидан бирига айланади (Болдырева, 1990).
Бюджет тақчиллигини қоплаш учун жалб қилинган капитални йўналтириш иқтисодиёт учун қанчалик тўғри бўлади. Бунда бюджет тақчиллигини молиялаштириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири бўйича жориж тажрибасини таҳлил қилиш лозим бўлади. Шу ўринда бир савол туғилади. Бюджет тақчиллиги иқтисодиёт учун қанчалик хавф туғдириши мумкин. Уни молиялаштиришнинг қандай йўллари мавжуд. Агар мамлакатлар давлат бюджети тақчиллигини ички манбадан қоплайдиган бўлса, мамлакатда инфляция даражаси ортиб кетади. Бундай холатда импорт ортиши ва экспорт камайиши юзага келади. Ушбу ҳолат юзасидан Afonso ва Tovar (2011) таъкидлашича, бюджет тақчиллигига давлат қарзларининг даражаси хам таъсир қилади. Бундан ташқари, бюджет тақчиллиги ортишига савдо тақчиллиги (trade deficit) узоқ давр мобайнида таъсирини кўрсатади (Marashdeh va бошқалар, 2006). Бюджет тақчиллиги бевосита пул кредит сиёсати, ташқи миграция даражаси, солиқ қонунчилигининг ўзгариши, ишлаб чиқариш самарадорлиги хам таъсир кўрсатади (Tanzi, 1985). Европа Иттифоқига аъзо ва иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар ўзларининг ривожланиш босқичларида давлат ташқи қарзи ва давлат бюджети тақчиллиги ўзига хос тажрибага эгадирлар. Айнан, евроҳудуд мамлакатларида Маастрихт шартномасида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар “евроҳудуд”да иштирок этишлари учун 1993 йил 2 майдан бошлаб қуйидаги қатъий мезонлар ўрнатилган (Сенчагова, 2007):
- давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан
3,0 фоиздан ортмаслиги лозим. Агарда белгиланган ушбу норматив бузилса, уни бузган давлатга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилади;
- давлат ташқи қарзи миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60,0 фоиздан ортмаслиги лозим ёки ушбу кўрсаткичга барқарор яқинлашиб бориш мумкин.
Халқаро амалиётда етакчи иқтисодчи олимлар ўртасида бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг усуллари тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришнинг асосан икки усули мавжуд (Погосов, 2000):
- биринчидан, давлат қарзлари ҳисобидан молиялаштириш. Давлат қарзлари ўз вақтида ички манбалар, бунда давлат бюджетини тақчиллиги фақатгина мамлакат ичидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади ва ташқи манбалар, бунда давлат бюджетининг тақчиллиги мамлакат ҳукумати томонидан хорижий мамлакатлар ҳукуматларидан, халқаро молия институтларидан ҳамда, дунёдаги йирик тижорат банкларидан олинадиган давлат қарзлари ҳисобига молиялаштирилади;
- иккинчидан, муомалага янги пулларни эмиссия қилиши ҳисобига.
Бунда давлат бюджети тақчиллигининг асосий тамойилларини, унинг ривожланиш анъаналарини, уни тартибга солиш усулларини ва молиялаштиришнинг асосий манбалари ўрганилган.
1. Марказий банкдан қарз олиш ёки тақчилликни эмиссияли молиялаштириш (пулли молиялаштириш).
2. Тижорат банкларидан қарз олиш (қарзли молиялаштириш).
3. Маблағларни мамлакат ичкарисидаги банк бўлмаган соҳалардан қарз олиш (қарзли молиялаштириш).
4. Валюта захираларини ишлатилиши, ёки ташқи давлатлардан қарз олиш (қарзли молиялаштириш).
5. Давлат мулкини сотиш ва бошқа ноинфляцион манбалар.
Бюджет тақчиллигини қисқартиришда, мамлакат ҳукумати юқорида таъкидлаб ўтилган усулларнинг биридан ёки бир нечтасидан фойдаланиши мумкин (Buchanan, 1967). Бюджет тақчиллигини қисқартиришда фойдаланиладиган усулларнинг ҳар бирини иқтисодий табиати турлича, шу сабабли, улар мамлакатдаги молиявий ҳолатга турлича, айрим ҳолатларда бир – бирига тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Бюджет тақчиллигини қисқартиришда мамлакат ҳукумати томонидан нотўғри олиб борилган сиёсат мавжуд тақчилликни ортишига ва бунинг натижасида иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига ҳамда аҳоли ўртасидаги норозиликларга олиб келиши мумкин. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, уни тартибга солишнинг қуйидаги бешта турини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
1. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун мамлакат марказий банкидан кредитлар олиш, яъни муомалага қўшимча пул эмиссиясини амалга ошириш.
2. Давлат бюджети харажатларининг ҳажмини қисқартириш.
3. Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, яъни амалиётга янги солиқ турларини киритиш ёки амалдаги солиқ ставкаларини ошириш.
4. Давлат мулкини маҳаллий ва хорижий сармоядорларга сотиш.
5. Мамлакат аҳолисидан, маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлардан, хорижий мамлакатлар ҳукуматидан, халқаро молия ташкилотларидан ва йирик хорижий тижорат банкларидан қарз олиш.
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришнинг энг осон, лекин жуда қалтис усули бўлиб мамлакат Марказий банкидан қарз олиш ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, мамлакат Марказий банкдан кредит олиш ўз моҳиятига асосан муомалага қўшимча пул эмиссиясини амалга ошириш ҳисобланади. Ушбу усул қўлланилганда, мамлакатда давлат бюджети тақчиллиги расман молиялаштиришга эришилади, лекин ушбу усулнинг айрим салбий томонлари мавжуд. Мамлакат Марказий банкидан ҳаддан ташқари кўп кредитлар олиш натижасида мамлакатда шиддатли ёки жиловланмаган инфляция юзага чиқиши мумкин. Бунинг натижасида, мамлакатда ижтимоий – иқтисодий аҳвол кескинлашиб кетади. Мамлакатимизда кучга кирган Бюджет кодексининг 151-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитларини Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида жалб қилишга йўл қўйилмайди (Бюджет Кодекси, 2013). Давлат бюджети тақчиллигини қисқартиришда бюджет харажатларини камайтириш усулидан фойдаланишда мамлакат ҳукумати томонидан жуда нозик ва қатъий сиёсат олиб бориш талаб этилади (Marashdeh ва бошқалар, 2006). Иқтисодиёти бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларда давлат бюджети томонидан ижтимоий – маданий тадбирларга йўналтириладиган харажатларини қисқартириш мамлакат аҳолиси ўртасида норозиликни юзага чиқариши мумкин. Ушбу йўналишни асосан ижтимоий харажатларнинг мақсадлилигини ошириш, бошқарув ва мудофаа харажатларини қисқартириш ҳисобига давлат бюджети тақчиллигини қисқартиришга эришиш мумкин. Ушбу усулдан, АҚШ Президенти Рейган (1980-1988 йиллар) меҳнаткашлар ва ишсизларга тўланган нафақаларни қисқартирган ҳамда иш ҳақини камайтиришни амалга оширган. Бунинг натижасида АҚШда камбағал фуқаролар сони 1979 йилдаги 26,1 млн. кишидан 1982 йилни 55,3 млн. кишига етган. Ушбу ҳолатни монетаризм ғоясининг асосчиси Фридмен ижобий баҳолаган, чунки унинг фикрича, ижтимоий харажатларни қисқартириш натижасида АҚШда давлат бюджети тақчиллигини қисқартиришга эришилган. Ишсизларга бериладиган ижтимоий нафақаларни қисқартириш натижасида ишсизлар ишлашга мажбур бўлганлар ва АҚШда 1984 йилдан бошлаб, ишсизлар сони қисқаришига эришилган (Болдырева, 1990).
Юқоридаги фикрларни ва қарашларни умумлаштирадиган бўлсак, бюджет тақчиллигини молиялаштиришда бир қанча молиялаштириш манбааларини кузатишимиз мумкин. Умуман олганда, бюджет тақчилиги даражасини камайтириш учун унинг молиялаштириш манбасини аниқлагандан кўра, тақчиллик даражасини камайтириш ва бюджет профицитига эришиш йўлларни топиш зарур бўлади. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришда юзага келувчи муаммаоларни ҳисобга олиш лозим бўлади.
Бюджет тақчиллигининг ортиши, ўз навбатида, давлатнинг қарз инстирументларидан фаол фойдаланишига заруратни келтириб чиқариши жаҳон тажрибасидан маълум. Бу эса ўз навбатида, давлат қарзини жалб этиш самарадорлигини ошириш ва уни бошқариш мезонларини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга бўлган талабнинг долзарблигини кўрсатмоқда. Шу боисдан, давлат қарзини бошқариш самарадорлигини таъминлашда давлат дастурлари ва бюджет-солиқ сиёсати билан бевосита боғлиқ тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай қилиб, барча мамлакатлар бюджет мувозанатини таъминловчи ва бюджет дефецитини рухсат этилган қийматидан ошмайдиган сиёсатни амалга ошириши мумкин. шунингдек, "Бюджет тақчиллиги" ва "Давлат қарзи" каби тушунчалари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд, яъни давлат қарзи бюджет тақчиллигининг оқибати ҳисобланади.
Хулоса шуки, давлат қарзи мамлакат иқтисодиётига нисбатан йириклашиб боргани сари миллий иқтисодиёт учун хавф орта бориши мумкин. Шу билан бирга, ташқи қарзнинг ЯИМдаги улуши қанчалик ортса, макроиқтисодий барқарорлик шунчалик мураккаблашиб бораверади. Жаҳоннинг йирик суверен кредит рейтингларини аниқлаш ва баҳолаш билан шуғулланувчи агентликлари ҳам ушбу кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратади.


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish