Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet4/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Тадқиқотнинг объекти сифатида ҳодиса содир бўлтан жойни кўздан кечириш тергов харакатини ўтказиш босқичи ва уни тергов аппаратлари фаолиятига таъсири бўлади.
Тадқиқотнинг предмети сифатида терговчиларни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириши жараёни ва шу билан боғлиқ статистик иш материаллари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг услубиёти Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг рисолалари ва ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш тўғрисидаги ғояларига, шунингдек, 29 август 2001 йили Ўзбекистан Республикаси иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг олтинчи сессиясидаги маърузасига асосланади. Тадқиқотнинг услублари статистик, таққослаш, ҳуқуқий, тарихий, мантиқий услубларни уз ичига олади.
Тадқиқотнинг эмпирик базаси суд архивидаги жиноят ишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов бошқармасидаги маълумотлар, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида бўлган ва юритилаётган жиноят иш материаллари, терговчиларни ва суриштирувчиларни сўров анкеталари ва суд тергов органлари статистик маьлумотлари ва ҳисоботлари бўлади.


Тадқиқотнинг ҳуқуқий асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жиноят кодекси, Жиноят проқессуал кодекси ва Олий суди Пленумининг қабул қилган қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, тергов бошқармаси қабул қилган норматив ҳужжатлар, шунингдек ИИВ чиқарган буйруқлар ҳамда мамлакатимиз бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари хизмат қилади.


I БОБ. ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИНГ УМУМИЙ ТУШУНЧАСИ, АҲАМИЯТИ ВА ҚАЙД ЭТИШНИНГ УСУЛЛАРИ.


1.1. «Ҳодиса жойини кўздан кечириш» тушунчаси ва унинг аҳамияти.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш - ишга тааллуқли жиноят изларини топиш, қайд этиш, тадқиқ этиш ва олиш мақсадида ўтказиладиган, ўтган ҳодиса характерини ва ишга тегишли бошқа ҳолатларни аниқлашдан иборат, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатидир. Жиноятнинг очилиши ва унинг самарали тергов қилинишида ҳодиса жойини кўздан кечириш марказий ўрин тутади ва муҳим аҳамият касб этади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришдан асосий мақсад ҳодисанинг келиб чиқиш ҳолатини бевосита кўриш билан мавжуд из, ашёвий далилларни топишдан иборат.
Юридик адабиётларда И.Н.Якимов, В.И.Громов, П.И.Тарасов-Радионов, А.И.Винберг каби олимлар томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш тушунчасига берилган бир қанча илмий таърифларни учратиш мумкин. Профессор А.И.Винберг берган таърифи алоҳида эътиборга моликдир: “ҳодиса содир этилган жойни кўздан кечириш” - дейди у ҳодисанинг механизмини ўрганишга, жиноятчилик фаолиятининг изларини аниқлаш, сақлаш ва кейинчалик ўрганиш учун қайд этишга ҳамда содир этилган ҳодиса ҳолатларини аниқлаш мақсадида турли объектлар, предметлар, ҳужжатлар ва бошқа иш учун аҳамиятли бўлган далилларнинг қайд этилишига қаратилган тергов ҳаракати ҳисобланади4. Ҳодиса жойини кўздан кечириш тушунчаси ўз ичига жиноятнинг излари, ашёвий далилларни топиш ва тўғрилигини исботлаш, жиноят мотиви ва механизмини аниқлаш, кўздан кечириш маълумотларини “иссиқ излар” бўйича қидирув ўтказиш учун фойдаланишга қаратилган комплекс тергов ва қидирув тадбирларини қамраб олади.
А.И. Винбергнинг фикрича ҳодиса содир этилган жойни кўздан кечириш, бу-иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга қаратилган ва кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракати бўлиб ҳисобланади. У ўз ичига содир этилган ҳодисанинг характери, жиноятчилар шахси, жиноят мотивларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган ҳодиса жойининг ҳолатини ўрганиши, ҳар хил излар ва бошқа ашёвий далилларни топиш, қайд этиш ва қўлга киритиш каби ҳаракатларни қамраб олади14.
Кўздан кечириш натижаларининг исботловчи аҳамияти кўп жиҳатдан унинг ўз вақтида ўтказилганлиги даражасига боғлиқдир.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг асосий принципларидан унинг ўз вақтида ва атрофлича, батафсил ўтказилишини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозимки, улар мумкин қадар максимал ахборот тўплашни таъмин этади. Ўз вақтида, тўла ва тўғри кўздан кечириш ёрдамида қуйидагиларни аниқлаш мумкин:

  • Содир этилган ҳодисанинг мазмуни;

  • Содир этилиш жойи ва вақти;

  • Ҳодисада қатнашган шахслар сони;

  • Жиноятнинг мотив ва мақсади;

  • Жиноятнинг содир этиш тури;

  • Жиноят содир этилишига таъсир этган шарт-шароитлар;

  • Ҳодиса жойида жиноятчиларнинг хатти-ҳаракатлари, келиш ва кетиш йўллари;

  • Жиноий ҳаракат нимага қаратилганлиги;

  • Ўлган шахснинг жисмоний ва руҳий ҳолати;

  • Жабрланувчининг ўлимидан олдинги ҳаракатлари;

Юқорида кўрсатилган масалалар фақат терговчи томонидан кўздан кечириш якунида кўздан кечириш олдига қўйилган туб саволларга жавоб олингандан кейингина ечилиши мумкин. Ушбу саволлар сонини криминалистлар турлича белгилайдилар.
Агарда аввалги криминалистика дарсликларига назар ташласак, уларда биз кўздан кечириш жараёнида ечилиши лозим бўлган 7 та савол келтирилганлигининг гувоҳи бўламиз. Ушбу саволларни илгари сурган муаллифлар қадимги Рим юристларининг суд процесслари учун ишлаб чиққан формуласига асосланган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам, қадимги Рим юристларининг: -нима?, -ким?, -қаерда?, -қачон?, -нима учун?, -қандай?, -нима билан? каби саволларини рад этиш мумкин эмас5.
Содир этилган жиноят ҳақида хабар олгач, башарти унинг очилиши ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни талаб қилса, терговчи (суриштирувчи) зудлик билан ҳодиса содир бўлган жойга бориши ва уни кўздан кечиришни амалга ошириши керак. Бу ҳол тергов ҳаракатининг айнан кечиктириб бўлмаслиги сабабли, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни кейинга қолдириш мумкин бўлмаган ҳолларда жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ўтказишга йўл қўйилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда қуйидаги принципларга риоя қилиш керак: қонунийлик, обьективлик, тўлиқ ва режали ўтказиш, кечиктирмасдан ўз вақтида бажариш.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish