Ўзбекистон республикaси қишлоқ ХЎжaлиги вaзирлиги тошкент дaвлaт aгрaр университети “агрологистика ва бизнес” факулътети



Download 1,9 Mb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#274193
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Hisobot fayl 1009

К И Р И Ш
Мамлакатда миллий валютанинг ҳаракати билан боғлиқ муносабатларнинг бир қисмини молиявий муносабатлар ташкил етади. Aйни шу ҳолатда, давлат билан хўжалик юритувчи субектлараро молиявий алоқалар мазкур хўжалик юритувчи субйектлар ҳисобидан давлат бюджетига ўтказиладиган турли даражадаги тўловлар ва солиқлар тарзида ёки давлатнинг бюджет ташкилотларининг пул маблағлари фондига молиявий ресурсларнинг келиб тушиши билан рўёбга чиқади. Ваҳоланки, давлат билан хўжалик юритувчи субйектлар ўртасидаги молиявий муносабатлар икки томоннинг ўзаро манфаатлари асосида шаклланиши, яъни бюджетдан маблағ йўналтириш, солиқ тизими билан ўзаро мувофиқлашиши мумкин.
Давлат билан аҳоли ўртасидаги юзага келувчи молиявий муносабатлар, аввало, давлатнинг ижтимоий йўналтирилган пул маблағлари фондлари ҳисобидан турли хилдаги тўловлар ва бошқа ажратмаларни амал қилиш билан юзага келади. Шу боисдан, мазкур турдаги муносабатлар давлат ривожланишининг турли жараёнларида аниқ ҳолатларга, бошқариш услубиятларига ва хўжалик юритишнинг мақсадидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўзига хос бўлган шароитларида молия тизимининг тараққиёти тенденсияларини таҳлил етиш молиявий муносабатларнинг хусусиятларида умумий белгилар борлигини билдиради. Давлат ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ тарзда юзага келувчи пул фондларига бўлган еҳтиёжлар ва хўжалик юритувчи субйектларнинг фаолиятидаги еҳтиёжларининг турлича кўринишдалиги молиявий муносабатларни турли даражаларда вужудга келишига олиб келади. молия тизими молиявий муносабатларнинг турли соҳаларини ўз ичига олиб, ҳар қайси соҳалар пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари билан тавсифланади. Молия тизими, ўз навбатида, уч таркибий қисмдан иборатдир:
– Давлат молияси (Марказлашган пул фондлари);
– Хўжалик юритувчи субйектлар молияси (Марказлашмаган пул фондлари);
– Халқаро молия.
Давлат молияси молия тизимининг асосий қисмини ташкил етади, унинг асосий бўғини еса давлат бюджетидир. Давлат бюджети – давлат бюджети даромадлари билан харажатларининг таркибий қисмидан иборат бўлган молиявий режадир . Молия тизимини алоҳида бўғинларга ажратиш ҳар бир бўғиннинг вазифаларидаги фарқланишга ҳамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусусиятларига асосланади. Давлат марказлашган пул фондлари моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарадиган муҳим роли унинг ихтиёрида молиявий ресурсларнинг катта қисмини марказлаштириш заруриятига олиб келади. Булар ҳисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини ҳал етиш еҳтиёжи таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) республиканинг марказий молия-иқтисодий органи сифатида Ўзбекистон Республикасининг молиявий, нарх сиёсатини ҳаётга татбиқ етади ва унинг бутун ҳудудида молия, нарх-навони ташкил етиш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади. Бу тизимдаги ташкилотларнинг асосий вазифалари молия тизимининг, солиқ ва нарх-наво сиёсатининг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига фаол таъсир кўрсатишини, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишини, миллий даромаднинг, корхоналар ва ташкилотлар даромадларининг ва бошқа молиявий ресурсларнинг ўсишини таъминлаш, молия-кредит воситаларининг хўжалик механизмининг бошқа елементлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш; молия ва нарх механизмининг аксилхаражат йўналишини ошириш, уни ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш томон йўналтириш, нобудгарчиликларни бартараф етиш, ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларини камайтириш, фойда (даромад)ни кўпайтириш; молия, буджет, валюта ва солиқни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш усулларини такомиллаштириш кабилар ҳисобланади.
Мақсад: Ишлаб чиқариш амалиётида амалиёт ўташ учун олинган ташкилот дастлабки ва иш ҳужжатларини ҳамда бошқа маълумотларни ўрганиш, шунингдек, ихтисослик ҳамда умумкасбий фанлардан маъруза ва амалий машғулотларда егаллаган назарий билимлар билан боғлаш ва мустаҳкамлаш.
Ишлаб чиқариш амалиёти объекти: Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги молия бўлими.

ТAШКИЛОТНИНГ ТAШКИЛИЙ ТУЗИЛМAСИ, ФAОЛИЯТ ЮРИТИШ ШAКЛИ ВA ВAЗИФAЛAРИ БИЛAН ТAНИШИШ


Мен Тошкент давлат аграр университети “Aгрологистика ва бизнес” факултети “Aгробизнес ва инвестицион фаолият” йўналиши 3- босқич 3-93- гуруҳ талабаси Мадиев Шахзод Шодмон ўғли ишлаб чиқариш амалиётимни Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги молия бўлимида ўтадим. Дўстлик тумани ҳокимлиги молия бўлими Дўстлик шаҳрида жойлашган.


Молия бўлими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Низомга ва бошқа меъёрий актларга амал қилади.
Дўстлик тумани ҳокимлигининг молия бўлими молия тизими таркибига кирувчи органлар фаолиятини келишилган ягона молиявий ва солиқ сиёсатини шакллантириш ишларини олиб боришга, туман иқтисодиётини соғломлаштиришга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтиради, халқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий соҳани маблағ билан таъминлайди, туманнинг яхлит ишлаб чиқариш ва ижтимоий тараққиёти учун молиявий негиз яратади; ўз ваколати доирасида туман молия тизими таркибига кирувчи органлар фаолиятини назорат қилишни ташкил етади ва амалга оширади, улар фаолияти усуллари ва шаклларини такомиллаштиради, мазкур органлар ходимларининг касб маҳоратини ошириш ишларини мувофиқлаштиради.
Шу мақсадларда туман молия бўлими ўз фаолияти жараёнида:
• туман бюджети лойиҳасини тайёрлайди;
• туман бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;
• бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Молия бошқармаси зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ишларни амалга оширади:
• иқтисодиётни ривожланиши ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида солиқ сиёсати ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Молия вазирлигига тақдим етиш;
• бюджетга солиқ ва бошқа тушумларни, шунингдек давлат мулкини хусусийлаштиришдан ҳамда давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тушиши устидан назорат олиб боради;
• берилган ваколати доирасида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши ҳамда давлат улуши бўлган хўжалик субъектларда молия интизомига риоя етилишини назорат қилади.
• халқ хўжалиги тармоқлари ва минтақалар иқтисодиёти ва молияси ҳолатини таҳлил қилади, вазирликлар ва идораларга, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда молия-иқтисод ишларини ташкил етиш бўйича услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатади, молия-кредит механизмини такомиллаштириш, жамғарма фонди ва истеъмол фонди ўртасидаги мутаносибликни такомиллаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг молиявий жиҳатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
• монополист корхоналар, табиий монополиялар субйектлари товарларига (ишлари, хизматларга) нарх белгилаш, монополия нархлари (тарифлари)нинг чекланган даражаларини декларация қилиш масалаларида ягона давлат сиёсатини юритади, уларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш чораларини кўради;
товар бозорларида, шу жумладан якуний истеъмол маҳсулотларига нархлар динамикасининг тизимли мониторингини юритади, нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги нарх белгилашга монополия нархлари ва тарифларининг таъсирини таҳлил қилади;
• суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини, шунингдек улар томонидан суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади;
• суғурталовчилар ва суғурта брокйерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензиялар рейестрини юритади.
Aмалиёт ўташ жараёнида бўлим фаолиятини ўрганган ҳолда ҳисоботимга ўрганиш мавзуси қилиб 2021-йил учун Жиззах вилоятининг бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 1- майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий етиш тўғрисида”ги ПҚ-4702 сонли Қарорини ўрганиш ва ҳудудда унинг ижросини таҳлил қилишни танладим ва ҳисоботимда улар ҳақида келтириб ўтдим.

ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” ГИ ҚАРОРИНИ МОҲИЯТИНИ ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш учун уни комплекс баҳолашнинг ҳамда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда уларга тезкорлик билан ва лозим даражада жавоб қайтаришнинг ягона мувофиқлаштирилган механизми йўқлиги тўсқинлик қилмоқда.
Ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилмоқда ва бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

  • барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги;

  • янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

  • ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

  • аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

  • ҳудудларнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш, уларнинг иқтисодиётини янада диверсификация қилиш;

  • ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

  • ҳудудларнинг молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш.

Баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш икки босқичдан иборат.

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish