Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари



Download 195,88 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi195,88 Kb.
#206370
Bog'liq
2 5197370101329825270


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ
ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА
УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
Мавзу: “МТТ ларда Узлуксиз маънавий концепциясини амалга ошириш” мавзусидаги лойиҳа малака иши
Каракалпогистон Республикаси Хужайли тумани 1-сонли МТТ директори:Алламбергерова Гулбахар Ембергеновна
Режа:
  • Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси хакида тушунча.
  • Маънавий тарбиянинг МТТ даги урни
  • МТТ ларда маънавий тарбияни ташкил этиш усуллари.

 «Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси» асосида 3 — 6 (7) ёшли болаларни маънавий тарбиялаш, уларда шахсий фазилатлар, жумладан, ўз туйғуларини бошқариш, ижтимоий мотивларни уйғотиш, миллий анъаналарга қизиқишни пайдо қилиш, яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш каби эҳтиёжларни шакллантиришга қаратилган «Бахтли бола маънавияти» комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш назарда тутилган.
Ўзбекистон «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда.
Ушбу талаблар доирасида таълим соҳасида педагогларнинг моддий-маънавий шароити тубдан яхшиланиб, таълим сифатини оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда.
Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.
Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси қуйидаги босқичларни қамраб олади:
биринчи босқич — оилаларда (икки давр асосида: биринчи давр — ҳомила даври, иккинчи давр — бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр);
иккинчи босқич — мактабгача таълим 3 — 6 (7) ёшгача бўлган давр;
учинчи босқич — умумий ўрта таълим тизимида (икки давр асосида: биринчи давр — 7 (6) — 10 ёш бошланғич синф, иккинчи давр — 11 — 17 ёш ўрта ва юқори синфлар);
тўртинчи босқич — ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тизимида (икки давр асосида: биринчи давр — ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим билан қамраб олинмаган, шунингдек, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар — 17 — 30 ёш, иккинчи давр — ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари 15 — 22 (24) ёш).
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг ушбу босқичи ўз ичига мактабгача 3 — 6 (7) ёшли болаларни қамраб олади.
Ушбу босқичда 3 — 7 ёшли болаларга хос хусусиятлар, жумладан:
ўз туйғуларини бошқариш кўникмаларининг ривожланиши;
ўз хатти-ҳаракатларини ахлоқий бошқариш кўникмаларининг юзага келиши;
шахсий фазилатлар асосларининг пайдо бўлиши;
ижтимоий мотивлар ва миллий анъаналарга қизиқишнинг пайдо бўлиши, ўзини намоён қилишга интилиш;
муваффақиятга эришиш эҳтиёжининг туғилиши;
ўзига ўзи баҳо бериш, теварак-атрофдагиларга маънавий-ахлоқий муносабатнинг пайдо бўлиши;
бола фаолиятининг етакчи турлари — мулоқот, ўйинлар, машғулотлар;
нутқ ва унинг асосида маънавият асосларининг ривожланиши инобатга олинади.
Тарбиячилар ва ота-оналар томонидан ушбу ёшдаги болаларга:
асосий фаолият турлари жараёнида ўзини ўзи англашга ўргатиш;
мулоқот, кузатиш ва тақлид орқали катталарнинг маънавий-ахлоқий тажрибасини ўзлаштириш;
ўзининг ва бошқаларнинг хулқига баҳо беришга ўргатиш;
фаолият ва сюжетли-ролли ўйинлар орқали янги мотивларни пайдо қилиш ва мустаҳкамлаш;
маънавий-ахлоқий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;
кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш;
катталар, уларнинг меҳнати, касблар, турли касб эгаларига хос шахсий фазилатлар тўғрисида тушунчалар бериш;
ўйин, ўзаро муносабатлар, оиладаги муносабатлар, яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш эҳтиёжининг пайдо бўлиши орқали характер сифатларини шакллантириб бориш;
бола тарбиясида миллий тарбия усуллари ва замонавий педагогларнинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш орқали миллий ва умуминсоний қадриятлар ўргатилади.
Мактабгача таълим ташкилотларида Узлуксиз маънавий концепцияни амалга оширишда “Маънавий тадбирларни”ни ташкил этиш керак ва бу борада қуйидагиларга эътиборни қаратиш талаб этилади:
юқори малакали, маънавий салоҳиятга бой педагоглардан иборат ташвиқот гуруҳларини ташкил этиш;
ахлоқий-тарбия, маданий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш;
миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти, қадимий илдизларни, ноёб ва бетакрор намуналари, биугунги кунда ривожланиш тамойилларини акс эттирувчи, аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
тарбияланувчиларнинг ўқув тарбия жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, айниқса таълим соҳасида эришилган ютуқлар билан таништириш;
Мактабгача таълим ташкилотларида оммавий-маънавий тадбирларни самарали ташкил этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.
- Маънавиятнинг миллий асослари ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш. Бунда ривоят, афсона, эртаклар, ҳикоялар ва халқ достонларидан фойдаланиш орқали тарбияланувчиларда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳақида тушунча бериш.
- Тарбияланувчиларга миллий достонларимиз қаҳрамонлари Спитамен, Алпомиш, Рустамхон, Тўмарис, Широқларнинг кўрстган жасоратлари ҳақида сўзлаб бериб уларда жасурлик, дўстлик, садоқатлилик, ватанпарварлик каби хислатларни шакллантириш.
- Миллий урф-одатларимиз қадриятларимизни тараннум этувчи қўшиқлар, халқ достонлари, мусиқалар ва рақслар орқали болаларда миллий санъатимизга ҳурмат руҳини шакллантириш.
Download 195,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish