Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари


Ривожланиш марказларига қўйиладиган талаблар



Download 2,61 Mb.
bet6/14
Sana01.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#476674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
АТАМУРОТОВА ЛАЙЛО ХУЛОСА БЕРИЛДИ

Ривожланиш марказларига қўйиладиган талаблар.
1. Энг аввало боланинг саломатлигини сақлаш омиллари: тоза ҳаво, тоза жой, нормал ҳарорат ва ёруғлик билан таъминланадиган хоналар.
2. Ҳар бир марказнинг болани нохуш, кутилмаган ҳодисалардан сақлайдиган хавфсиз жойда бўлишини таъминлаш.
3. Марказларда болаларнинг ҳаракат, тажриба, ва кашф қилишларини рағбатлантириш, бунинг учун зарур шар-шароитлар яратиш. Масалан жиҳозларнинг етарли бўлиши, кичик тадқиқот ва тажрибалар учун ҳам
4. Марказлардаги барча жиҳоз ва қўлланмалар боланинг бўйи етадиган баландликда бўлиши ҳамда бола улардан бемалол фойдалана оладиган бўлиши керак.
5. Болалар ўртасида ҳамкорлик ва мулоқотни рағбатлантириш ( кичик гуруҳлар, жуфт бўлиб ва ўйин ўйнашларига шароит яратилган бўлиши керак.)
6. Болаларда ташкилотга тегишлилик, хавфсизлик ва эркинлик ҳиссини шакллантириш
7.Марказларда боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган қисмларга бўлиш ва у ерда бола учун керакли ва қизиқарли ашёлар, жиҳозлар, ўйинчоқлар, конструкциялар, белгилар, рақамлар, сўзлар ва ҳ.к бўлиши шарт
8. Мебель боланинг жисмоний ҳолатига ва эркин ҳаракатлана олишига тўсиқ бўлмайдиган қилиб жойлаштирилган бўлиши, бола ўзига тегишли мебелни бемалол ҳаракатлантира олиши шарт.
9. Марказлардаги ривожланиш муҳит тарбиячиларга ҳам, болаларга ҳам қулай бўлиши керак.
10. Кундалик қилинадиган ишларни бирор жадвалда бола кўра оладиган ва тушунадиган ҳолатда илиб қўйиш. Буни сўзлар ва рамзлар билан тасвирлаш.
1.2. Мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг ривожланиш марказларини ташкил этиши ва унга раҳбарлик қилиш.
Тарбиячи ривожланиш марказларга раҳбарлик қилишда болаларнинг ўз танловларини амалга ошириши, муаммоларни ҳал этиши, атрофдаги кишилар билан биргаликда ҳарaкат қилиши, индивидуал мақсад қўйиши ва унга эришишни билишлари лозим.
Тарбиячининг энг муҳим вазифаси – ривожланиш марказларида болаларнинг мулоқотга киришишга бўлган қизиқувчанлигини рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва болаларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига қараб, ўз вақтида керакли шароитларни мослаштирган хамдa уларни кузатишдан иборат. Индивидуал ёки кичик гуруҳлар учун топшириқлар ота-оналар билан суҳбатлашгандан сўнг, қайсидир кўникмаларга алоҳидa эътибор бериш учун ишлаб чиқилади.
Шундай экан, тарбиячи барча ёш гуруҳларида ривожланиш марказларга раҳбарлик қилар эканлар, болаларни мақсадли йўналтириб, уларни кузатиш ва назорат қилиши талаб этилади.
Умуман олганда, табиатан болалар ташкилотда гуруҳли фаолиятлардан сўнг, улар эркин ўз ҳолига қўйилганда кичик-кичик жамоаларга бўлинишиб, айрим болалар қуриш-ясаш жараёнини яъни леголардан уйлар қуриши, севимли ўйинчоғи машина ҳайдаши, қўғирчоғини кийинтириши, у билан ўйинлар ташкил этиши, айрим болалар китоб варақлаб ўқишга интилиши, ўзи тушунмасада ёзишга уриниши, айримлари расм чизиши нарсалар ясашга тушадилар. Демак, табиатан бола фаоллик ва ривожланиш марказларида мустақил фаолият олиб боришига иштиёқи кучли.
Тарбиячилар болаларни айнан бир хил, ўхшаш нарсалар ва фаолият турлари билан таъминлашлари учун уларнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишлари лозим.
Мактабгача таълим ташкилотлари педагогик жамоасининг ўрни шундан иборатки, улар ҳар бир боланинг қизиқиши, қобилияти ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолдa мос келадиган мақсадлар қўйишлари, болалардаги табиий қизиқишларни қўллаб-қувватлашлари, уларда борлиқни биргаликда ўзлаштириш кўникмаларини шакллантиришлари керак.
Болаларга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида ривожлантирувчи муҳитда марказларни ташкил этишдан мақсад таълим жараёнини индивидуаллаштиришдан иборат бўлиб, 3 та муҳим йўналишга асосланади:

  1. Конструкциялаш;

  2. Ривожланиш хусусиятларини инобатга олиш;

  3. Ривожлантирувчи таълим.

Бу жараёнда нафақат муҳит, мебель ва жиҳозлар жойлашуви балки бутун таълим-тарбия жараёни ўзгаради, эркинлашади.
Марказларга раҳбарлик қилувчи тарбиячи таълим-тарбия берувчи ролини ўсиш ва ўрганишга ёрдам берадиган кузатувчи ролига алмаштиради. Тарбиячи болаларнинг ўз эҳтиёжларини инобатга олиб, вазиятга мослаштирган ҳолда болалар фаолиятини диққат билан синчиклаб кузатиш ва назорат қилишдан иборат.
Тарбиячи болалар фаолиятини бошқариши ва қўллаб-қувватлаши зарур.
Ривожланиш марказларини ташкил этиш
ва унда тарбиячи фаолияти

Тарбиячилар болалар марказларда қандай ривожланаётганлиги, билимларни қандай эгалаганлиги ҳамда уларнинг қизиқишлари ўзгараётганлигига қараб керакли жиҳозлар ва материалларни алмаштириб, ҳафталик мавзуларни янгилаб борадилар.


Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.
Мактабгача таълим ташкилотларда ҳам янги ахборот технологиядан жумладан, мультимедиали компьютер технологиясидан фойдаланиб машғулотларни самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини жадаллаштириш, болаларда компьютер саводхонлигини шакллантириш давр талабидир
Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларни ташкил этишда гуруҳ тарбиячиси энг муҳим вазифани бажаради. Тарбиячи ривожланиш марказларини ташкил этишда АКТ дан фойдаланишни ташкиллаштиради ва унга бевосита раҳбарлик қилади (11.8-расм).


Мактабгача таълим ташкилотларида ахборот технологияларидан фойдаланиш

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар таълим жараёнига мультимедиа технологиясини татбиқ этяптилар.


Таълим жараёнига татбиқ этиладиган мультимедиа технологияси анъанавий услубларга нисбатан маълум бир афзалликларга эга. Жумладан:
- болаларнинг фикрлаш қобилиятини ўстиради;
- бола бир вақтнинг ўзида ҳам кўради, ҳам эшитади (миянинг ўнг ва чап ярим шарлари бир вақтда фаоллик кўрсатади);
- анъанавий усулга нисбатан болаларга ўргатиладиган материалларнинг ҳажми ортади;
- машғулотларнинг самарадорлиги ошади;
- болаларининг компьютер саводхонликларини шакллантиришга ёрдам беради;
- болалар машғулотда толиқиб қолмасликлари учун дидактик материалларни анимациялар орқали кўрсатиш имконияти мавжуд;
-ўрганилаётган материалларни кичик лавҳаларга ажратган ҳолда намойиш этиш ёки қайта намойиш этиш мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, бу хусусиятларни ўрганиш технологияларни жорий этиш жараёнида болаларнинг ёшларини ҳисобга олиш ва дидактик материалларни уларга мос танлаш, таълим жараёнида педагогик ва психологик таъсир этиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади .
Мактабгача таълим ташкилотларида “Алифбе”, “Лунтик”, “Ўзбек халқ эртаклари” мультимедиа дастурларидан фойдаланиш таълимий фаолиятларнинг самарадорлиги оширмоқда.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish