Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-модда. Ер участкаларидан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи



Download 1,79 Mb.
bet17/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

121-модда. Ер участкаларидан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи
ҳужжатларсиз фойдаланиш

Ер участкаларидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда:


юридик шахсларга — икки баравари миқдорида;
жисмоний шахсларга — бир ярим баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

18-боб. Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар

мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги

устидан шикоят бериш




122-модда. Шикоят бериш ҳуқуқи


Ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


123-модда. Шикоят бериш тартиби


Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят берилганлиги шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Судга шикоят бериш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органини судга шикоят бергани тўғрисида хабардор қилиши шарт.


124-модда. Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига

шикоят бериш тартиби ва муддатлари


Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят давлат солиқ хизматининг тегишли юқори турувчи органига ёзма шаклда берилади.


Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят солиқ тўловчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида берилади. Шикоятга уни асослантирувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

125-модда. Шикоятни давлат солиқ хизматининг юқори турувчи

органи томонидан кўриб чиқиш


Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоят давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан шикоят олинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.


Давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш якунларига биноан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи қуйидагиларга ҳақли:
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш;
давлат солиқ хизмати органининг шикоятга сабаб бўлган қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш.
Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш якунларига биноан мазмунан қарор чиқаришга ҳақли.
Давлат солиқ хизмати юқори турувчи органининг шикоят юзасидан қарори ўттиз кун ичида қабул қилинади. Шикоят берган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида ёзма шаклда маълум қилинади.


МАХСУС ҚИСМ

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish