Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий



Download 0,79 Mb.
bet8/24
Sana22.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#691156
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
КУЛЛАНМА - 2021 охирги (2)

Суд(лар) раис(лар)ининг суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш

Ҳар йили

Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг ҳудудда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотини эшитиш

МУҲОКАМА ҚИЛИШ

Ҳар ойда

Давлат идораларидаги ижро сифати ва ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижаларини, хусусан, ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатларни муҳокама қилиш

Ҳар чоракда

Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилиш

Тезкор – 10 февралгача, якуний –15 июлгача

Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш

15 майдан 15 июнга қадар

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси натижалари бўйича ахборотни муҳокама қилиш




Туманда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан норматив ҳосилдорлик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш натижаларини муҳокама қилиш

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосан маҳаллий Кенгаш ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини, шу жумладан қонунларга риоя этилиши, маҳаллий Кенгаш қарорларининг ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ваколатига эга.
Шу боис, ҳудуддаги мавжуд ҳолатларни инобатга олган ҳолда, иш режага бошқа идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш масалаларини киритиш ҳам мумкин.
Маҳаллий Кенгаш иш режаси сессияда қабул қилинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Маҳаллий Кенгаш иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса унинг доимий комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинади.
Котибият маҳаллий Кенгашнинг назорат соҳасидаги ваколатлари ҳар бир доимий комиссия ва депутат томонидан самарали амалга оширилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида қуйидагиларни бажаради:
1. Ҳар бир доимий комиссия йўналиши бўйича амалдаги қонунлар рўйхатини тузади, уларни тўплайди ва доимий комиссияга етказади.
2. Доимий комиссия йўналиши бўйича мутасадди идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда уларнинг раҳбарлари, ўринбосарлари телефон рақамлари рўйхатини тузади ва доимий комиссияга етказади.
3. Доимий комиссия йўналишига оид бошқарув органлари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, ижтимоий фикрга оид маълумотларни тайёрлайди ва доимий комиссияга етказади.
4. Назорат объекти сифатида ўрганилаётган масалага оид экспертлар хулосасини, аҳоли ва жамоатчилик фикрини умумлаштиради, келиб тушган мурожаатлар, таклиф-мулоҳазаларни доимий комиссияга тақдим қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, доимий комиссия масалани ўрганишга чиқишидан олдин режалаштирилган масалага оид маълумотларни олдиндан ҳар томонлама таҳлил қилиши зарур. Ушбу таҳлилий маълумотлар асосида ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилади.
Экспертларнинг фикри, зарур ресурс ва вақт ҳақида дастлабки маълумотлар ўрганилади ва жойида ҳақиқий ҳолат фото, видео тасвирларга олинади, реал вақт давомида кузатилган воқелик маълумотда акс эттирилади. Аён бўлган ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилинади, унга таъсир қилувчи омиллар аниқланади ҳамда тегишли хулоса ва қарор лойиҳаси тайёрланади.
5. Ўрганиш якунлари бўйича доимий комиссиянинг мажлисига таклиф қилинувчилар рўйхати тузилади, уларнинг шахсан иштирок этиши Котибият томонидан назорат қилинади, заруратга кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосари доимий комиссия мажлисига таклиф қилинади.
6. Доимий комиссия ўз мажлисида ўрганилган масала муҳокама қилиниб, қарор лойиҳаси маъқуллангандан кейин ушбу масала юзасидан сессияда ҳисобот (ахборот) берувчилар рўйхати тузилади, заруратга кўра, экспертларнинг фикрлари сессияга қадар барча депутатларга етказилади.
7. Маҳаллий Кенгаш тегишли қарорининг ижрочиларга етказилишини таъминлайди, назорат қилиш юклатилган доимий комиссия раиси билан биргаликда ижро назоратини ташкил этади.
Сессия қарори бандларида келтирилган муддатлар бўйича ўз вақтида ахборотлар олинишини таъминлайди. Ўз вақтида бажарилмаганлиги ёки бажарилган иш ҳақида ахборот берилмаганлиги юзасидан қарор назорати юклатилган шахс томонидан мутасадди идорага “эслатма хати” юборилишини ташкил қилади.
Маҳаллий Кенгаш қарори ёки доимий комиссия қарори бажарилмаган тақдирда маҳаллий Кенгаш сессиясида ижро учун масъул бўлган мутасадди идора, ташкилот ёки муассаса раҳбарининг ҳисоботини эшитиш бўйича маҳаллий Кенгаш раисига “билдирги” киритади.


Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish