Ўзбекистон Республикаси Олий суди райисининг биринчи ўринбосари мамурий ишлар бўйича судлов хайати раиси



Download 30,72 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi30,72 Kb.
#724091
Bog'liq
Кассация шикояти Muxammadyusuf Mo\'minjonov


Ўзбекистон Республикаси Олий суди райисининг биринчи ўринбосари мамурий ишлар бўйича судлов хайати раиси
Махмудова Робахон Анваровнага
5-1501-2102/1370-сонли маъмурий иш бўйича аризачи Mo’minjonov Muxammadyusuf Olloyor o’g’li’дан

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси 159‑уй. Телефон: 99 856-71-12




Кассация шикояти
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 февралдаги қарори устидан

Мен Фарғона туманлараро маъмурий судига жавобгар Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармасига нисбатан шикоят тақдим этиб, унда суддан Фарғона вилояти Тошлоқ тумани, Қанжирға м.ф.й., Бешалиш даҳасида жойлашган, кадастр рақами 15:11:03:01:03:0958 бўлган нотурар жойга (кейинги ўринларда – Объект деб юритилади) нисбатан кадастр паспортини расмийлаштириб бермасликда ифодаланган ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топишини ва жавобгар зиммасига кадастр паспортини расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклашини сўраганман.


Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 февралдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан шикоят қаноатлантиришдан рад этилган. ЖИБ Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 23 сентябрь кунидаги ажрими билан ўзгартирилган ЖИБ Фарғона шаҳар судининг 1-1501-1905/235-сон жиноят иши бўйича 2019 йил 23 майдаги ҳукми ҳукм билан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган объектнинг отамгача бўлган собиқ мулкдори Рахманов Ахрор Акбарович (Харидор) ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (Сотувчи) ўртасида 2018 йил 23 майдаги 339пр-сонли объектнинг олди-сотди шартномаси ва А.А.Рахмановга берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи объектга нисбатан бекор қилинган FA 0171659-сонли гувоҳнома бекор қилинганлиги, яъни жавобгарнинг Тошлоқ туман филиали ихтиёрида мулк объектининг мансублиги масаласида низо борлигидан далолат берувчи маълумотларнинг мавжудлиги судларнинг бундай хулосага келишларига сабаб бўлган.
Судларнинг ушбу қарорлари иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмасдан, уларда баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, қўлланилган ҳуқуқ нормасининг нотўғри талқин қилиниши ортидан чиқарилганлиги сабабли қуйидагиларга кўра ҳуқуққа хилоф деб ҳисоблаймиз:

  1. Умумий таърифга кўра, низо – бу ўзаро қарама-қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва муносабатларнинг тўқнашувидир. Қонун ҳужжатлари мазмунидан келиб чиқишича, низо ўзаро келишув билан бартараф этилмаса суд томонидан ҳал этилади. Низо судда кўрилаётган вақтда суд даъвони таъминлаш ёки дастлабки ҳимоя чорасини кўриши ва бу ҳақда юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатни амалга ошириш ваколатига этга бўлган органларни (нотариал идоралар, ФҲДЁ бўлимлари, кадастр органлари, ва ҳоказо) хабардор этадилар. Суднинг айни шу мазмундаги ажримлари низо борлигидан дарак беради ва ҳаракатни амалга оширишини кечиктириш ёки рад этиш учун асос бўлади (“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 11-банди). Низони кўриб чиққан суднинг қарори қонуний кучга кирган куни низо бартараф (ҳал этилган) топилса-да, 2 йил олдин қонуний кучга кириб бўлган жиноят иши бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукмини суд “объектнинг мансублиги масаласида низо борлигидан далолат берувчи суд ҳужжати” деб ҳисоблаб қўйган.

Суднинг бундай мантиғига қўшиладиган бўлсак, суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги иш юритишни тугатишга эмас (МСИЮтКнинг 108-моддаси 2-банди), балки аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши керак бўлиб қоляпти (МСИЮтКнинг 105-моддаси 1-банди). Ваҳоланки бу иккала институт ўртасидаги ягона фарқ низо мавжудлиги (судда кўрилаётганлиги) ва низо бартараф этилганлигидадир (суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганлигидадир).



  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 23-бандига мувофиқ кадастр паспорти беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  1. сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

  2. кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

  3. ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

  4. ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Сўровномада нотўғри маълумотлар бўлмаган (сўровномани ДХМ ходимининг ўзи томонидан тўлдирилган), объектга нисбатан ҳуқуқларимни жавобгарнинг ўзи давлат рўйхатидан ўтказган, келишилган манзилда бўлганим, объектга нисбатан ҳеч қандай тақиқ ёки хатлов йўқлигини 2021 йил 1 ноябрдаги 53051976-сонли маълумотномасида жавобгарнинг ўзи тан олиб турган шароитда кадастр паспорти расмийлаштиришдан рад этилган. Ваҳоланки ушбу банднинг иккинчи қисмида кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқлаб қўйилган.
Тўғри, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 11-бандида кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун кенгайтирилган асослар келтирилган. Бироқ ушбу асослар кадастр йиғмажилди бўлмаган, яъни кадастр паспортини расмийлаштириш учун кадастр йиғмажилди тайёрланишини лозим бўлган кўчмас мулк объектларига нисбатан қўлланилади. Менинг ҳолатимда эса объектнинг кадастр йиғмажилди 2020 йилнинг 27 февраль куни шакллантирилиб бўлинган, акс ҳолда объектга нисбатан отамнинг ва кейинчалик менинг ҳуқуқларим Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида“ Низомнинг 15-банди 5-хатбошисига асосан давлат рўйхатидан ўтказилишда рад этилган бўларди.



  1. Кўчмас мулк объектида ўлчов ишларини олиб борилишига шароит яратилмаганлиги деганда жавобгар қандай шароитни назарда тутганлигидан бехабарман, ўз хабарномасида жавобгар буни очиқламаган. Билганим шуки, “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида“ Низомнинг 9-бандига мувофиқ хатлов (ўлчов) ишлари кадастр йиғмажилди бирламчи шакллантиришда олиб борилади. Юқорида таъкидланганидек, объектга нисбатан кадастр йиғмажилди мавжуд бўлиб, кадастр паспортини бериш учун ўлчов ишларини олиб бориш талаб этилмайди.




  1. ЖИБ Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 23 сентябрь кунидаги ажрими билан ўзгартирилган ЖИБ Фарғона шаҳар судининг 1-1501-1905/235-сон жиноят иши бўйича 2019 йил 23 майдаги ҳукми ҳукм билан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган объектнинг отамгача бўлган мулкдори Рахманов Ахрор Акбарович (Харидор) ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (Сотувчи) ўртасида 2018 йил 23 майдаги 339пр-сонли объектнинг олди-сотди шартномаси бекор қилинган.

Аммо мазкур ҳукм объектга нисбатан Рахманов Ахрор Акбаровичнинг мулк ҳуқуқини бекор бўлишига олиб келмаган, ҳамонки Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-банди талабларига кўра, шартноманинг бекор бўлишида:

  • унинг қонунийлиги низолашилмайди;

  • у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир этмасдан, фақатгина тарафларнинг келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилади;

  • шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни билдиришга шартнома амал қилишининг муддати мобайнида йўл қўйилади.

Ҳукм чиққан пайтгача эса шартноманинг амал қилиш муддати тугаб бўлган ва Рахманов Ахрор Акбарович объектга нисбатан мулк ҳуқуқини 2018 йил 25 сентябрь куни қўлга киритиб бўлган, яъни ҳукм билан бекор бўлиниши мумкин бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари унда умуман қолмаган: объектни қабул қилиб олган ва у учун пулини тўлаб бўлган.
Аслини олганда жиноят ишлари бўйича суд фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларнинг тааллуқли бўлган ишни ҳал қилиб қўйиши ортидан шартномани ҳақиқий эмас деб топиш билан уни бекор қилиш ўртасидаги фарққа бормаган. Шартнома ҳақиқий эмас деб топилганда ФКнинг 114-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оқибатлар келиб чиққан – Рахманов Ахрор Акбаровичнинг мулк ҳуқуқи ҳақиқий эмас деб топилган ва шартнома бўйича олган барча нарсасини (объектни) сотувчига қайтариб берган бўларди. Жавобгар ҳам давлат реестридан Рахманов Ахрор Акбаровичнинг мулк ҳуқуқига доир ёзувни ўчириб ташлаган бўларди. Шартнома ҳақиқий эмас, балки бекор қилингани учун ҳам жавобгар реестрдан ҳалигача ёзувни ўчира олгани йўқ.



  1. Суд ҳукми билан шартнома бекор қилинмаган, балки ҳақиқий эмас деб топилганлигини тасаввур қилганимизда ҳам мени ушбу ҳукмдан умуман хабарим бўлганман. Билишимча, ундан нафақат мен, жавобгарнинг ўзи ҳам бехабар бўлган, акс ҳолда ушбу орган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида“ Низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисига асосан объектга нисбатан дастлаб отамнинг, сўнгра эса менинг ҳуқуқларимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган бўларди.

Айни шу асослар ва ЎР ФКнинг 229-моддаси мазмунига (19-боб “Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш”) кўра мен объектнинг инсофли эгалловчиси ҳисобланаман, отам томонидан сотиб олинган кўчмас мулкка нисбатан менинг ҳуқуқларим қонун томонидан ҳимояланади. Бу шуни англатадики, объект мендан фақатгина ушбу моддада белгиланган ҳолатларда талаб этиб олиниши, бундай ҳолатлар эса мазкур ишда мавжуд эмас. Ва аксинча, қуйидаги шартлар мавжуд бўлган ҳолатларда эса инсофли эгалловчиларнинг ҳуқуқларини қонун ҳимоя қилади:

  • битим айнан мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишига қаратилган бўлиши (масалан, олди-сотди, ижара эмас);

  • битим ҳақ эвазига тузилган бўлиши;

  • ашё олувчига амалда топширилган бўлиши;

  • ашё муомаладан чиқарилмаган бўлиши;

  • ашё мулкдор ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс эгалигидан ўз хоҳиш-иродаларига асосан чиқиб кетган бўлиши (яъни йўқотиб қўйилмаган, ўғирлаб кетилмаган ва ҳоказо);

  • олувчи инсофли бўлиши (яъни битимни тузаётган вақтда ҳалол ният қилиб, оқилона эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган бўлиши).

Санаб ўтилган барча ҳолатлар отамнинг ҳаракатлари ва унинг иштирокида тузилган битимда тўлиқ мужассамланганлиги сабабли, ЎР ФКнинг 114-моддаси иккинчи қисми назарда тутилган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоиданинг тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришига доир қисми, башарти қонундан алоҳида изоҳ берилмаган бўлса, ЎР ФКнинг 229-моддаси талабларига кўра инсофли эгалловчи – отам ва менга нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.



  1. Ва энг асосийси. Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорининг 2-бандига кўра кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотнинг расмий манбаси бўлиб, бу ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади. Ушбу қарор билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди талабларига мувофиқ эса, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2019 йил 1 февралдан кейин вужудга келадиган асослар ваколатли органлар томонидан ахборот-дастурий мажмуа воситасида бериладиган ахборот асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Улар ахборот-дастурий мажмуага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўладилар.

Отам ишончлилиги давлат томонидан кафолатланган ахборотга ишониб, объектни сотиб олган ва менга ҳадя қилган. Башарти жавобгар Низомда белгиланган 1 кунлик муддатда объектнинг мансублигига доир суд ҳукми мавжудлиги тўғрисида Давлат реестрига ахборот жойлаб қўйганида отам уни сотиб олмаган бўларди, бунга юридик имконияти ҳам бўлмасди. Отам ва мен биргина шу асосга кўра ҳам инсофли эгалловчи ҳисобланамиз.

Санаб ўтилган ушбу ҳолатлар қуйи судлар муҳокамасида исботини топган, шунингдек ариза ва музокара нутқимда жавобгар қарорининг ҳуқуққа хилофлигини тасдиқловчи далиллар ва важларимизга асос бўлиб хизмат қилувчи қонун ҳужжатларини келтирган бўлсак‑да, судлар бизнинг бирорта важимизни муҳокама этмасдан, қарор чиқаришда қўллаши лозим бўлган қонун (Фуқаролик кодекси) қўлламасдан, ЎР Олий суд Пленуми қарорларини нотўғри талқин этиб (ЎР МСИЮтКнинг 220‑моддаси 2‑қисми), шикоятимизни қаноатлантирилишда рад этган.


Баён этилганлардан келиб чиқиб, ЎР МСИЮтКнинг 244‑моддаси 1‑қисми 1‑банди, 2‑қисми 1 ва 3‑бандлари, 243‑моддаси 2‑бандига қўлланиб, кассация инстанцияси судидан Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят маъмурий суди апеллция инстанциясининг 2022 йил 8 февралдаги қарорини тўлиқ бекор қилишини ва шикоятимизни тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишини сўраймиз.


Иловалар:



  1. Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи 220712764901 ва 220713146449-сонли электрон тўлов квитанциялари;

  2. Кассация шикояти нусхаси жавобгар ва учинчи шахсга юборилганлигини тасдиқловчи почта паттасининг асл нусхаси (ёки шикоят нусхасини қабул қилиб олганлиги тўғрисида жавобгар вакилининг кассация шикоятидаги тасдиқ имзоси).

Аризачи Mo’minjonov M.O.
2022 йил 25 май


Download 30,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish