7
КИРИШ
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилда
мамлакатимизни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш якунлари
маърузасида 2012 йилдаги ижтимоий–иқтисодий ривожланиш якунларини
муҳокама этиш ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларни тасдиқлаб олиш масаласини кенг ѐритиб
берди.
2013 йил ва ундан кейинги йилларда дастурий вазифаларимизни
амалга оширишда йўл–транспорт ва коммуникация инфратузилмасини
жадал ривожлантириш устуворлиги гапирилиб, бунда мамлакатимизни
модерниза–ция қилиш ва янгилаш, иқтисодиѐтимизнинг сифат жиҳатидан
янги, замона–вий таркибий тузилмасини шакллантириш, худудларимизни
комплекс ривожлантириш бўйича
барча режаларни, инфратузилмани
ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларда яқин истиқболда янги
энергетика қувватларини, электр энергиясини узатиш тармоқларини барпо
этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича 26 тадан ортиқ
инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши таъкидланди.
Булар авваломбор, Таллимаржон иссиқлик
электр станциясида
умумий қуввати 900 мегавольт бўлган 2 та буғ–газ қурилмасини, Тошкент
иссиқлик электр станциясида қуввати 370 мегавольтни ташкил этадиган
буғ–газ қурилмасини, Ангрен иссиқлик электр электр станциясида қуввати
130–150 мегавольтдан иборат энергоблокни, Фарғона в одийсида янги
энергетика қувватларини барпо этиш, Сирдарѐ ва Янги Ангрен иссиқлик
электр станцияларини бир–бири билан боғлайдиган юқори вольтли электр
узатиш тармоғини қуриш, Устюрт газ–кимѐ мажмуасининг ташқи энергия
таъминотини ташкил этиш каби муҳим стратегик лойиҳалар эканлиги
айтиб ўтилди.
Мазкур объектлар қурилишининг якунланиши ва ишга туширилиши
мамлакатимиз бутун энергия тизимини, авваломбор, техник жиҳатдан
8
тубдан қайта жиҳозлаш, ўз энергия ресурсларимизни ҳисобидан
мамлакатимизнинг барча худудларини
ишончли таъминлаш иконини
яратиш, шу билан бирга, мазкур тизим фаолияти самарадорлигини
ошириш, электр энергия ишлаб чиқариш ва узатиш жараѐнида сарф–
ҳаражатлар ва техник йўқотишларни сезиларли даражада қисқартириш,
энергетика ресурслари таркибини оптималлаштириши кўрсатиб ўтилди.
Юқоридаги дастурларга қўшимча қилиб, электр таъминоти
тизимидаги бир чизиқли схемаларни модернизациялаш ҳолатларини
самарали ҳал этиш муаммолари ҳам долзар масалалардан биридир.
Чунки бир чизиқли схемаларни ҳолатларини таҳлил қилиш ишлаб
чиқарилган электр энергияни сифатли ва узликсиз истеъмолчиларга
етказиб бериш алоҳида аҳамиятга эга шунинг учун ҳам “электр
таъминоти тизимидаги бир чизиқли схемаларни модернизациялаш
ҳолатларини самарали ҳал этиш муаммолари”диссертация мавзуси
сифатида танлаб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: