Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 2,61 Mb.
bet60/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

IX. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА
ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Марказий аппарати раҳбарияти ва ходимларининг функционал вазифалари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давалат кадастри давалат қўмитаси (бундан кейин – “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси) тўғрисида низом билан белгиланган вазифалардан келиб чиқади.


“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низом билан белгиланган раис бошчилик қилади.
Қўмита раиси айни бир вақтда ерлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ҳисобланади.
Раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Раиснинг биринчи ўринбосари айни бир вақтда Геодезия ва картография бош бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади.


1. Раиснинг функционал вазифалари

Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг раиси:


- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ҳудудий бўлинмалар, тасарруфдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
- ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
- ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизими бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси фаолияти айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ҳамда идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари юзасидан жавобгарлик даражасини белгилайди;
- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;
- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, қўмита марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси марказий аппарати, идоравий мансуб органлар ва муассасалар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб бошқа органларнинг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига кирувчи муассасаларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмаларнинг, идоравий мансуб бошқа органларнинг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига кирувчи муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;
- ерлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ваколатлари доирасида айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади, ер қонунчилиги бузилиши оқибатида етказилган зарарни ундириш бўйича даъволар тақдим этади, ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тақдимномаларни тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга жўнатади;
- халқаро ташкилотларда ерлардан фойдаланиш, геодезия, картография ва кадастр масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;
- илмий-тадқиқот, тажриба-технология ва тажриба-конструкторлик ишларининг бажарилишини, норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
- ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни, ерлар мониторингини ташкиллаштиради;
- ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисоботни тақдим этади;
- давлат аҳамиятидаги ҳамда махсус аҳамиятдаги геодезик ва картографик фаолиятни мувофиқлаштиради ва тартибга солади;
- давлат геодезия назоратини ташкил қилади;
- геодезия ва картография фаолияти лицензияланишини ташкил қилади;
- давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
- давлат ер кадастри, давлат картография-геодезия кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимининг юритилишини ташкил қилади;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини ташкил қилади;
- иқтисодиёт тармоқларини, фан, мудофаа ва аҳолини геодезия, картография ҳамда кадастр ахборотлари билан таъминлашни ташкил қилади;
- тармоқ учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


2. Раис ўринбосарларининг функционал вазифалари



2.1. Раиснинг геодезия, картография ва давлат кадастри масалалари бўйича биринчи ўринбосари:

геодезия ва картография бошқармаси ҳамда давлат кадастри бошқармаси, шунингдек Давлат геодезия назорати инспекцияси фаолиятига мутасаддилик қилади;
давлат аҳамиятидаги ҳамда махсус аҳамиятдаги геодезик ва картографик фаолиятни мувофиқлаштиради ва тартибга солади;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудудий бўлинмалар, тасарруфдаги хизматлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг геодезия ва картография, шунингдек бино ва иншоотлар давлат кадастри соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
метрологик таъминотни, илмий-тадқиқот, тажриба-технология ва тажриба-конструкторлик ишларининг бажарилишини, геодезия, картография давлат кадастри соҳасига оид норматив-техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
картография-геодезия давлат кадастрининг юритилишини, давлат картография-геодезия фондини шакллантиришни ва юритишни ташкил қилади, географик номларнинг қўлланилишини стандартлаштирилишини, ҳисобга олиб борилишини ва тартибга солинишини, бино ва иншоотлар давлат кадастрининг, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимининг юритилишини таъминлайди;
давлат аҳамиятидаги ҳамда махсус аҳамиятдаги геодезия ва картография ишларининг, шу жумладан давлат геодезия тармоқларини яратиш ишларининг бажарилишини; геоахборот тизимлари ишлаб чиқилишини; Ерни масофадан зондлаш ва геодониамик тадқиқ қилиши; тармоқлараро аҳамиятдаги топографик карта ҳамда планларни, умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотномавий ва бошқа тематик карта ҳамда атласларни, ўқув картографик қўлланмаларни яратиш, янгилаш ва нашр этиш ишлариниташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш ишларини геодезик, картографик ва гидрографик жиҳатдан таъминлашни ташкил қилади;
вилоятлар, туманлар ва аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (уларга аниқлик киритиш) ишларини ташкил қилади;
геодезия ва картография фаолияти лицензияланишини ташкил қилади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар бўйича маълумотлар банкини яратиш фаолиятини ташкил қилади;
иқтисодиёт тармоқларини, фан, мудофаа ва аҳолини геодезия, картография ҳамда кадастр ахборотлари билан таъминлашни ташкил қилади;
геодезия, картография, давлат кадастри ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
давлат кадастри бошқармаси, геодезия, картография ва Давлат чегарасини делимитациялаш, демаркациялаш бўлимлари ходимларининг ваколатлари, вазифалари ҳамда масъулияти даражасини белгилайди;
раиснинг топшириғи бўйича “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раисининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларининг ижро этилишини назорат қилишни ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппаратининг, тасарруфдаги бўлинмаларнинг тузилмаларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ваколатларига кирувчи геодезия, картография ва давлат кадастри масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
халқаро ташкилотларда геодезия, картография ва давлат кадастри, Ерни масофадан зондлаш ҳамда геодинамик тадқиқ қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;
раис йўқлигида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish