Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети гидрометеорология факултети



Download 116,94 Kb.
bet1/3
Sana23.07.2022
Hajmi116,94 Kb.
#841059
TuriРеферат
  1   2   3
Bog'liq
Кўллар, сув омборларида бажариладиган гидрофизик тадқиқотлар РЕФЕРАТ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ
ГИДРОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ
2-КУРС ТАЛАБАСИ ПЎЛАТОВА ЗАРИНАНИНГ
ГИДРОФИЗИКА” ФАНИДАН
КЎЛЛАР ВА СУВ ОМБОРЛАРИДА БАЖАРИЛАДИГАН ГИДРОФИЗИК ТАДҚИҚОТЛАР” МАВЗУСИДА ТАЙЁРЛАГАН

РЕФЕРАТИ
Топширди: Пўлатова. З
Қабул қилди: Эрлапасов. Н

ТОШКЕНТ -2022
РЕЖА:

  1. Кўллар хақида тушунча.

  2. Сув омборлари хақида тушунча.

  3. Кўллар ва сув омборларида бажариладиган гидрофизик тадқиқотлар.




  1. Кўллар хақида тушунча

Ўзбекистон ҳудудида кўллар нисбатан кам бўлиб, улар нотекис жойлашган. Жумҳуриятимизда жойлашган кўлларнинг аксарияти кичик бўлиб, маҳаллий аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳудудидаги кўллар қозонининг (котловинасининг) пайдо бўлиши жиҳатидан бир хил эмас. Лекин уларнинг кўпчилиги текислик қисмида дарё водийларида жойлашган қайир кўлларидир. Аксинча, жумҳуриятимиз тоғли қисмидаги кўллар эса тўсиқ (тўғон), морена ва тектоник кўллардир.
Ўзбекистон ҳудудидаги кўллар сони (5360 та кўл) 100% десак, шунинг 56,5% унинг текислик қисмида, 43,5% эса торли қисмида жойлашган. Лекин сув юзаси майдонининг катталиги жиҳатидан текисликдаги кўллар олдинда бўлиб, 67% ни ташкил этади.
Ўзбекистон ҳудудининг текислик ва тоғли қисмида кўллар нотекис жойлашган. Ватанимиз тоғли қисмининг 1000—2000 м баландликларида (82 кўл мавжуд), камроқ, аксинча 2000—3000 м баландликларида (165 та кўл мавжуд) кўпроқ, 3000 м. дан баланд қисмида эса кўп (2083 та кўл) кўл жойлашган. Лекин бу кўллар майдони кичик бўлиб, уларнинг энг муҳимлари Исфайрам дарёҳавзасидаги Яшинкўл, Чирчиқ дарёси ҳавзасидаги Шовуркўл,. Нихнач, Каратака, Чотқол1, Чотқол2 кўли, Шоҳимардон яқинидаги Куббонкўл, Оҳангарон ҳавзасидаги Арашан, Шеробод ҳавзасида Канбешбулоқ кўли ва бошқалар.
Ўзбекистон ҳудудидаги кўлларнинг кўпчилиги унинг текислик қисмида, хусусан Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ каби дарё водийларида, асосан, уларнинг қуйи қисмларида жойлашган. Бу кўлларнинг қўпчилиги кичик, саёз ва шўр бўлиб, баҳорда ҳамда дарё суви кўпайган вақтда сувларга тўлиб, ёзнинг охирларига ,бориб, суви жуда озайиб саёзлашиб, баъзилари қуриб, ботқоқлик шўрхокка айланиб қолади. Ўзбекистон текислик қисмидаги кўллар келиб чиқиши жиҳатидан турличадир. Баъзилари дарё водийларининг пастқам жойларида ҳосил бўлиб, ёмғир, қор, ирригаўия шохобчаларининг ташлама сувлари ёки йер ости сувларидан, баъзан эса дарёлар тошганда сизиб борган сувидан тўйиниб туради. Бундай кўллар берк кўллар ҳисобланиб, суви шўр, баъзиларининг суви ёзда қуриб қолиб, тагида туз чўкиб қолади, баъзилари ботқоқли жойга айланади. Бу турдаги кўллар Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёларининг водийлари бўйлаб жойлашган.
Текисликда яна «эфемер» ёки даврий турли кўллар ҳам мавжуд. Бундай кўллар кичик, саёз бўлиб, ёмғир жала тариқасида ёқканда ёки баҳорги қорлар тез эриганда ҳосил бўлиб, сўнгра яна қўриб қолади, баъзан эса бир неча йиллар мобайнида сувга тўлмай қуриб ётади.
Ўзбекистоннинг текислик қисмида эски дарё ўзанларида кўллар хам важуд. Бундай кўллар Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашкадарё каби дарёларнинг қуйи қисмидаги қадимий ўзанларида жойлашган. Бу турдаги кўлларнинг суви агар дарёдан тамомила, ажралмаган бўлса, чучук бўлади, агар дарёдан ажралиб қолса, шўр бўлади. Бундай турдаги кўлларнинг режими дарё режимига боғлиқдир.
Ўзбекистон ҳудудининг текислик қисмида сўнгги йилларда одамлар томонидан вужудга келтирилган кўллар сони ортиб бормоқда. Бу турдаги кўллар экин далаларидан оқиб чиқаётган зовур сувларини экин экиладиган майдондан ташқаридаги табиий чуқурликларга ташлаш оқибатида вужудга келмоқда.
Суғориладиган майдонлардан чиқариб ташланадиган зовур сувларининг тўпланишидан вужудга келган кўллар (Сариқамиш, Айдар, Арнасой, Денгизкўл, Қорақир. ва бошқалар) эса ўта шўр бўлиб, таркибида ҳар хил кимёвий заҳарли моддалар учрайди. Бу кўлларнинг сув сатҳи экин далаларини суғориш даврида кўтарилиб, қишда анча пасайиб қолади.
Ўзбекистон ҳудудидаги асосий кўллар Орол, Мирзачўлдаги Арнасой, Айдар, Тузкон, Зарафшон дарёсининг қуйи қисмидаги Денгизкўл, Сомонкўл, Кунтакўл, Шўркўл, Қорақир, Ҳожиобкўл; Фарғона водийсидаги Ахсикенткўл, Дамкўл; Қуйи Амударёдаги Сариқамиш, Карп, Зийкўл, Абилкўл, Оқкўл, Судочҳе, Бўзатовкўл, Зокиркўл, Тубонкўл ва бошқалар. Бу кўллар кичик бўлиб, майдонининг катталиги бир неча юз гектардан 10,0 км2 гача йетади.
Ўзбекистон ҳудудидаги энг катта тектоник йўл билан вужудга кёлган кўл — Орол денгизидир.Орол денгизи — Туркистондаги энг катта кўл бўлиб, сув сатхи 53,4 м. бўлганда майдони 66,1 минг кв. км, ўртача чуқурлиги 16,1 м., энг чуқур йери 69,0 м, энг узун йери 492 км, энг кенг жойи 292 км, ўртача шўрлиги 10—11°/оо, сув ҳажми 1062 км3 эди.
Орол кўлининг ҳамма қирғоқлари бир хил эмас. Унинг шимоли-шарқий, шарқий ва жанубий қирғоқлари текис ва паст. Аксинча, ғарбий қирғоғи баланд ва тик. Чунки Оролнинг ғарбий қиргорига Устюрт баландлигини шарқий жарлиги (чинклари) тик тушган. Баъзи йерларда Устюртнинг чинклари Орол денгизидан 190—195 м. баландликда туради. Орол денгизининг шимоли-шарқий, шарқий ва жанубий қирғоқлари паст, эгрибугри бўлиб, қўлтиқлари, кичик ороллар жуда кўп. Оролда 313 дан ортиқ катта ва кичик ороллар мавжуд. Уларнинг энг катталари — Кўкорол, Возрождение, Борсакелмас оролларидир.
Бу оролларнинг майдони Орол сув сатҳининг пасайиши муносабати билан катталашиб бормоқда. 1961 йили Кўкоролнинг майдони 273 км2, Возрождение оролиники 216 км2, Борсакелмас оролиники 135 км2 эди.
1961 йилгача (сув сатҳи 53,4 м бўлганда) Орол денгизига Амударё—38,6 км3 ва Сирдарё—13,2 км3, бинобарин ҳар икки дарё биргаликда 51,8 км3 сув олиб келиб қуяр эди. Орол юзасига тушаётган ёғинлардан эса йилига 5,8 км3 сув вужудга келар эди. Шундай қилиб, Оролга йилига 57,8 км3 сув келиб, 8,6 км3 сув буғланар эди. Сўнгги йилларда Орол ҳавзасида суғориладиган йерлар майдонининг муттасил ортиб бориши, янги шаҳарлар, саноат обектларинииг вужудга келиши, аҳолининг ўсиши натижасида Амударё ва Сирдарё йил сайин Оролга кам сув қуя бошлади. Агар 1960 йили Амударё ва Сирдарё Оролга 58,3 км3 сув қуйган бўлса, 1975 йилга келиб 10,6 км3 (шуни 10 км3 Амударё зиммасига, 0,6 км3 Сирдарё зиммасига тўғри келгаи), 1985 йили 2,4 км3 (1980 йилдан 1988 йилгача Сирдарё умуман сув қуймаган), 1986 йили 0,4 км3 сув қуйилган. Оқибатда 1961 йилдан бошлаб Орол сув сатҳи йилига 40—70 см. атрофида пасая бошлади ва 1992 йилга келиб унинг сув юзаси 15,3 м. га пасайди, сув ҳажми қисқариб 302,0 км3 га тушиб, аксинча шўрлиги ортиб, 34—37%о га кўтарилди. Шундай қилиб, 1961 йилдан 1992 йилгача Орол денгизининг 759 км3 суви бурланиб кетди, натижада денгиз қирғоқлари баъзи қисмида 50—100 км гача чекиниб, сувдан бўшаган йерлар шўрхокка айланиб қолди.
Сўнгги йилларда Орол сув сатҳини маълум юзада сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирларнинг кўрилиши туфайли Амударё ва Сирдарё яна Оролга кўпроқ сув қуя бошлади. 1988 йили Амударё билан Сирдарё Оролга 23,0 км3 (Амударё 16,0 км3, Сирдарё 7,0 км3) сув қуйди. Лекин Орол юзасидан эса ҳар йили (1991) 32—33 км3 атрофида сув бурланиб кетмоқда. Демак, Орол денгизи сув сатҳини ҳозирги юзада сақлаб туриш учун йилига 32—33 км3 атрофида сув қуйилиши керак. Аммо Амударё ва Сирдарё Оролга йилига кўп миқдорда сув қуяётгани йўқ. Бу эса Орол сув сатҳини ҳамон пасаяверишидан далолат беради. Чунки Оролда сувнинг киримига нисбатан сарфи ортиб кетмоқда.
Амударё ва Сирдарё ҳавзасида халқ хўжалигининг турли, Орол денгизига сув кам келиши муносабати билан майдоннииг қисқариб, қирғоқ чизиғининг ўзгариши а—1960 йили сув сатҳи 53,0 м. бўлгандаги ҳолати б—1974 йили сув сатҳи 51,0 м. бўлгандаги ҳолати в—1985 йилдаги ҳолати: г—1989 йилдаги ҳолати: д—яқин келажакдаги ҳолати воҳаларида, айниқса, қишлоқ хўжалигида сувни тежаб, маълум қисмини зудлик билан Оролга оқизилмаса яқин келажакда (2000 йилга бориб) унинг сув сатҳи 20 м. га пасайиб, майдони 23,3 минг км2 га тушиб, кўлда атиги 162 км3 сув колади. Шўрлиги эса 77%о га кўтарилади. Натижада ҳозирги Орол ўрнида саёз ва ўта шўр кичик кўл вужудга келади.
Орол сув сатҳининг пасайиши қуйидаги салбий оқибатларга олиб келди: бу ҳол тегара иқлимига салбий таъсир этмокда.. 3961 йил Мўйноқда январнинг ўртача ҳарорати—4,4° эди, ҳозир эса —8,3°. Натижада Орол бўйида баҳорги совуқ тушиш 10—12 кун,га чўзшшб, кузги совуқ тушиш 10—12 кун эрта бошланмоқда, йер ости сув сатҳи пасайиб, шўрлиги ортиб, тўқайзорлар майдони кисқариб, кўллар қуриб, қайта чўллашиш жараёни тезлашмоқда. Орол атрофидаги сув тагидан чиқиб қолган йерлардаги тузлар кўчиб уларни шамол 500 км га учириб кетмоқда. Натижада Қуйи Амударёнинг суғориладиган йерларининг ҳар гектарига 0,5—1,0 тоннагача чанг аралаш туз тушмоқда. Орол денгизи сув сатҳининг пасайиши сабабли у транспорт аҳамиятини деярли йўқотди. Орол денгизидан йилига 500 минг т.гача балиқ овланар эди. Эндиликда балиқ деярли овланмайди, натижада, балиқ хўжалиги йилига 18,9 млн, сўм (1986 йилги маълумот) фойдадан маҳрум бўлди. Амударё ва Сирдарё делтасидаги қамишзорлар ва тўқайларнинг қуриб қолиши сабабли мўйнали хайвон ондатра жуда камайиб кетди. Натижада йилига 4,7 млн. сўмлик даромад йўқотилмоқда.
Кўриниб турибдики, Орол сув сатҳининг пасайиши ҳам экологик, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда катта зарардир. Демак, Орол денгизини сақлаб қолиш лозим. Оролни қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин? Бу саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Баъзилар Оролни қайта тиклаш ҳақида фикр юритса, баъзилар Оролнинг баҳридан ўтмоқчи бўладилар, яна бир гуруҳ олимлар эса уни маълум бир хажмда сақлаб қолиш тарафдоридирлар.
Маълумки, Оролни асли ҳолига келтириш амри маҳол. Бунинг учун Оролга йилига қўшимча 90—100 км3 атрофида сув керак бў.лади. Бу сувнинг ярми буғланиб кетса ярми тўпланиб, тахминан 12—13 йилда Оролни қайта тиклаш мумкин. Лекин бунчалик кўп сувни топиш мумкин эмас. Баъзилар Оролга Каспий денгизидан сув олиш керак дейдилар. Лекин Орол Каспийдан 81 м. баландда жойлашганлигини ҳисобга олинса, бу лойиҳа ҳам аниқ эмаслиги маълум бўлади. Айрим олимлар Оролга Сибир дарёлари сувини келтириш тарафдоридир. Бу лойиҳа амалга оширилса, биринчи босқичида Туркистонга 27 км3 сув келади. Бироқ унинг асосий қисми суғоришга сарфланади, бинобарин у Орол муаммосини ҳал қилмайди.
Орол сув сатҳини маълум юзада сақлаб туришнинг ягона йўли — бу унинг ҳавзасидаги махаллий сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланишдир. Агар сув ресурсларидан тежаб фойдаладилса, бундан буён экин майдонлари кенгайтирилмаса, экинларнинг суғориш нормасига риоя қилиб, сувнинг (ариқлар тагини бетонлаб ёки полиетиленли плёнкалар билан қоплаб) шимилиб кетиши камайтирилса, янги сув омборлари қуриш тартибга солинса, сувни кўплаб сарфловчи Қорақум, Қарши, Аму-Бухоро каби каналлар суви тежалса, зовур сувларининг бир қисми Орол томон буриб юборилса, йилига 30—35 км3 атрофида сувни тежаш мумкин. Бу эса Орол сув сатҳини 40,0 м. юзада сақлашга имкон беради.




  1. Download 116,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish