Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Корхоналарда меҳнат муҳофазасини ташкил этишда раҳбарларнинг вазифалари



Download 1,49 Mb.
bet8/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

4. Корхоналарда меҳнат муҳофазасини ташкил этишда раҳбарларнинг вазифалари.
Корхоналар маъмурияти ва муҳандис техник ҳодимларининг асосий вазифалари меҳнат ҳақидаги қонунлар мажмуи ҳамда хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитария қоидалари билан белгиланади. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини камайтириш ҳамда уларнинг олдини олишга оид меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни амалга ошириш тадбирларига умумий раҳбарлик ҳамда бу ишга жавобгарлик корхона раҳбари, унинг ўринбосари – бош муҳандис зиммасига юклатилади[4].
Корхона раҳбари:

  • Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олувчи ташилий техник тадбирларини режалаштиришга;

  • Шу тадбирлар учун ўз вақтида маблағ ажратишга ва уларни ўтказишга доир рўйхатларни тасдиқлашда ҳамда меҳнат шароитини мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш учун ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилиб боришга;

  • Меҳнат муҳофазасига доир жамоа шартномалари ва битимларининг бажарилишини таъминлашга;

  • Меҳнат ва дам олиш тартиби, аёллар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга амал қилишга;

  • Касаба уюшмаси техник назоратчилари ва жамоатчи назоратчилари ҳамда маҳаллий касаба уюшмаси қўмитаси комиссиясининг меҳнат муҳофазасига доир буйруқларини бажаришга;

  • Ишлар ва касбларнинг айрим турлари учун хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни тасдиқлашга;

  • Ишчи хиҳматчиларни ўз вақтида амалдаги меъёрларга мувофиқ коржома, махсус поябзал, якка тартибда ҳимоя воситалари ва махсус озиқ–овқатлар билан таъминлаш каби ишларга мажбурдир[4].

Бош муҳандис:

  • Ҳамма цехлар ва бўлинмалар бошлиқларининг хавфсизли техникаси ҳамда ишлаб чиқариш санитариясига доир қонун белгиланган меъёрлар ва қоидаларни бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;

  • Амалдаги хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш шароитига мувофиқ, касблар ва ишлар турлари бўйича хавфсиз ишлаш техникаси ҳамда усулларига доир йўриқномаларни ишлаб чиқаришда қўлланишига раҳбарлик қилиш;

  • Хавфсиз ишлаш усуллари, йўл йўриқларини ўрганиш юзасидан ўқув ишлари олиб борилишини назорат қилиш;

  • Ишчиларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш;

  • Хавфсиз ишлаш услларининг оммавий тадбиқ қилиниши, хавфсизлик хоналарида маърузалар, суҳбатлар ўтказилишини, хавфсизлик техникасига оид плакатлар ва огоҳлантирувчи ёзувлар тайёрланишини назорат қилиш;

  • Касаба уюшмаси ташкилоти билан биргаликда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига оид ишларнинг ҳолатини текшириш ҳамда меҳнат муҳофазаси юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ишчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

  • Ҳавфли иш ўринларини замонавий тузилишдаги тусиқлар билан ажратиш, ишлаб чиқаришнинг сер меҳнат жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, шамоллатиш ва санитария маиший ускуналарни жорий этиш ;

  • Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш маданияти ва техник эстетика бўйича тажриба алмашиш ишида раҳбарлик қилиш;

  • Ишчиларга ўз вақтида сифатли коржома, махсус поябзал ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

  • Хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш саитариясига доир амалдаги қонунларнинг корхонада божарилишини касаба уюшмаси, техник назоратчиси ва жамоатчи назоратчилар томонидан назорат этиш;

  • Белгиланган муддатларда ишлаб чиқаришда рўй берган шикастланиш тўғрисидаги ҳисоботларни, меҳнат шароитини соғломлаштиришга ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўла сарфланишини назорат қилади[4].

Бош механик, энергетик:

  • Бинолар, иншоотлар, энергия тизимлар, турли ускуналарнинг созлигини кўздан кечириш ва режа асосида таъмирлаш ишларинингтўғри ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида ўтказилишига шунингдек, таъмирлаш ишларининг хавфсиз бажарилишига;

  • Кранлар ва бошқа турдаги юк кўтариш механизмлари ҳамда дастгоҳлари, механик ускуналардан босим остида ишлайдиган идишлар, сув иситиш қозонлари, аппаратлар, идишлар ҳамда ускуналарни ўз вақтида текширувдан ўтказилишига;

  • Номенклатурадаги тадбирларга доир битимга мувофиқ меҳнат муҳофазасига оид ташкилий–техник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишига жавобгарликка;

  • Электр жиҳозлари, ёритиш электр тармоқлари, электр тақсимлаш ускуналари, яшиндан ҳимоялаш қурилмаларининг соз ҳолатда бўлишини мунтазам назорат қилишга;

  • Шамоллатиш қурилмалари ва иситиш тизимларининг тегишли ҳолда бўлишини назорат қилиш ишларига маъсул[4].


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish