Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти



Download 1,49 Mb.
bet9/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Цех бошлиқлари, усталар:

  • Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоида ҳамда меъёрларга амал қилинишини таьминлашга, хавфли ва заррали шароит билан боғлиқ ишларни бажаришга эҳтиёткорлик чораларини бажарилишини назорат қилишга;

  • Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир амалдаги қоидалар ҳамда меъёрларга мувофиқ, хавфсиз ишлаш техникаси ва усуллари юзасидан йўриқномалар ишлаб чиқишда қатнашишга;

  • Барча ишчиларга хавфсиз ишлаш техникаси ва усулларини ўргатишга, шунингдек ўз тасарруфидаги бўлинма ишчиларига хавфсизлик бўйича йўл–йўриқлар беришга мажбур.

Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир ишларни ташкил қилишга жавобгар бўлган меҳнат муҳофазаси мухандиси зиммасига қўйидаги вазифалар юклатилган:

  • Бошланғич йўл–йўриқларни бериш;

  • Амалдаги қонунларнинг, вазирликлар ва идораларнинг қарорлари ҳамда фармойишларининг, шунингдек, хавфсизлик техникасига доир қоида ва меъёрларнинг цехлар, бўлинмалар раҳбарлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;

  • Йўриқномалар ишлаб чиқаришда қатнашиш ҳамда уларнинг тўғри қўлланилишини текшириш;

  • Буйруқ ва фармойишлар лойиҳаларини тайёрлаш;

  • Меҳнат шароитини яхшилашга доир тадбирлар ишлаб чиқиш, ташкилий техник тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни бажарилишини назорат қилиш;

  • Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига оид мукаммал тўсиқлар сақловчи ускуналарни ишлаб чиқаришда илмий текшириш институтлари ва илғор корхоналарнинг шу соҳадаги таклифларини ишлаб чиқаришга жорий этишда қатнашиш;

  • Корхонанинг қишки ва ёзги шароитда ишлашга тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда уларни амалга оширишни назорат қилиш;

  • Жамоа шартномасида кўзда тутилган меҳнат шароитларини соғломлаштириш ва енгиллаштириш тадбирларини бажарилишини текшириш;

  • Бинолар, иншоотлар, аппаратлар, ускуналарни қуриш, қайта қуриш, капитал тузатиш лойиҳаларини кўриб чиқувчи ва уларни фойдаланишга қабул қилувчи комиссияларда қатнашиш;

  • Ишчиларга йўл–йўриқ бериш ҳамда муҳандис–техник ходимлар ва ишчиларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлиги курсида ўқитилишини ташкил этиш;

  • Дастлабки ва даврий, тиббий текширувларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;

  • Иш хоналаридаги кўринадиган жойларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир амалдаги ҳамма қарорлар, қоида ва меъёрлардан бир нусхадан осиб қўйиш;

  • Хавфсизлик техникаси хоналарини жиҳозлаш, хавфсизлик техникасига доир стендлар ташкил этиш, плакатлар ва огоҳлантирувчи ёзувларни осиб қўйиш;

  • Ишлаб чиқариш билан боғлиқ кунгилсиз ҳодисаларнинг рўй бериш сабабларини текширишда қатнашиш ҳамда бартараф этиш, улар олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • Ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни ҳисобга олиб ва қайд қилиб бориш, ишлаб чиқаришда шикастланишни таҳлил қилиш;

  • Хавфсизлик техникаси ишларини яхши йўлга қўйган ходимларни тақдирлаш ҳамда хавфсизлик техникаси талаблари ва қоидаларини бузганларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида корхона раҳбариятига таклифлар бериш[4].

Меҳнат муҳофазаси муҳандиси ушбу ҳуқуқларга эга:

  • Хавфсизлик талаблари ва қоидаларининг бузилишларини бартараф этиш ҳақида бўлинмалар, бўлимлар раҳбарларга кўрсатмалар бериш;

  • Ишловчиларнинг ҳаёти ва соғлиги учун яққол хавф пайдо бўлганда бўлимлар, дастгоҳлар ва ускуналарда ишлашни таъқиқлаб қўйиш ёки тўхтатиш ҳамда бу ҳақда дарҳол корхона раҳбариятига маълум қилиш;

  • Хавфсизликни талабларига жавоб бермайдиган ускуналар, асбоблар, мосламаларни фойдаланишдан чиқараб ташлаш чораларини кўриш;

  • Цехлар бўлимлар раҳбарларидан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни мунтазам равишда ҳисобга олиб боришни ва уларни ўз вақтида текширишни талаб қилиш.

  • Ишлаб чиқариш бўлимининг раҳбари билан биргаликда талаблар ва қоидаларни бузганларни вақтинча ишдан четлатиш.

Меҳнат муҳофазаси муҳандиси бевосита корхонанинг бошлиғига бўйсунади.
5.Меҳнат муҳофазасига доир тадбирларни режалаштириш ва маблағ билан таьминлаш.
Корхона маъмурияти, маҳаллий касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда меҳнат муҳофазасига доир тадбирларни режалаштиради ва ташкилий техник тадбирларни ишлаб чиқади. Комплекс режа йиллик, беш йиллик ёки кўп йиллик режалардан ташкил топади. Бунда фан ва
техниканинг меҳнат муҳофазаси соҳасида эришилган ютуқлари ҳамда корхонанинг ривожланиши истиқболлари ҳисобга олинади. Ишнинг бажарилишини назорат қилиш меҳнат муҳофазаси муҳандиси зиммасига, уни амалга оширишга жавобгарлик эса корхона цехлари, бўлимлари бошлиқлари зиммасига юклатилади. Махсус маблағни ва моддий таъминотдан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Маблағ ишлатиб бўлингандан кейин далолатнома тузилади.
Меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
– Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағлари;
– иш берувчининг ўз маблағлари;
– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаларининг маблағлари;
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
– қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун бюджет маблағлари тегишли (республика ва маҳаллий) бюджетларда алоҳида қайд билан ажратилади, бу маблағлардан бошқарув органларининг, назорат қилувчи ва текширувчи органларнинг таъминоти, илмий–тадқиқот ишларини молиялаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид давлат дастурларини ва бошқа дастурларни бажариш учун фойдаланилади.
Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган маблағларни қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида, шунингдек жамоа келишувларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда ажратади. Ходимлар ана шу мақсадлар учун бирор–бир чиқим қилмайдилар.
Ташкилотлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармани ўзининг тижорат фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда (даромадлар), шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этишга ҳақлидир.
Меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун иш берувчи томонидан маблағлар ажратиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармаларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси иштирокида белгиланади

Назорат саволлари:


1.Ишлаб чиқариш жараёнларида ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ташкил этиш қандай амалга оширилади?
2. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳаёт фаолияти хавфсизлиги хонасига қандай талаблар қўйилади?
3.Бевосита раҳбар ким?
4.Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилишда қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор?
5. Кириш йўриқномасининг мазмуни нималардан иборат?



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish