Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet1/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Наманган мухандислик технология институти
Сотволди Турсунов

Кузги дон экинларини ахамияти ва етиштириш технологияси


Бир бошок дон – бир сават нон.
Ўзбек халқ мақоли
Кириш.
Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг энг муҳим ва устивор тармоқдаридан бири қишлоқ хўжалиги бўлиб, унинг тараққиёти бошқа кўп соҳалар ривожи учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Чунки, бугўнги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи қишлоқда яшайди, валюта тушумининг 60 фоизга яқини ва жами товар муомаласининг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ва бу ушбу тармоқнинг нақадар муҳимлигини кўрсатади.
Дархақиқат мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ қишлоқ хўжалигидаги туб ўзгартириш, том маънодаги тарихий ислохатлар қишлоқда мулк ва мулкий муносабатлар масаласини хал этишдан аввало, хусусий фермер хўжаликларининг ташкил қилишдан бошланган эди.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларни кўз олдимизга келтирсак, ҳалқ хўжалигининг турли тармоқлари ва соҳалари ўртасида номутаносибликлар вужудга келганлиги, иқтисодий алоқалар заифлиги ва энг асосийси одамларда боқимандалик кайфиятларининг ғоят кучли бўлганлиги ёдга тушади. Янги вазият, яъни бозор иқтисодиёти шароитида талаб этиладиган тадбирқорлик ва ташаббусқорлик хисси эндигина шаклланаётган эди.
Қишлоқ хўжалигида эса тармоқнинг моддий-техника базаси заифлашган, хўжаликларнинг техника билан таъминланиш даражаси паст, уруғчилиқ, наслчилиқ, пахта ва ғалланинг янги, эртапишар навларини яратиш ишлари талаб даражасида эмас эди.
Энг муҳим масалалардан бири бу аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашдан иборат эди. Энг катта муаммо шунда эдики, собиқ иттифоқ пахта базасига айланиб қолган Ўзбекистонга шу вақатгача кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бошқа жойлардан олиб келинар эди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ўзимизда етиштириш ва бу маҳсулотлар бўйича бошқа мамлакатларга қарам бўлиб қолмаслик нафақат иқтисодий, балки сиёсий мустақилликни ҳам таъминловчи муҳим омиллардан бири эди.
Ўзбекистонга йилига четдан ўртача 3 миллион тоннага яқин буғдой келтирилар эди. Собиқ иттифоқ таназзулга юз тутгач, ана шу ғаллани четдан ўзимиз сотиб олишимизга тўғри келди. Баъзи ғалла сотувчи давлатлар эса ўзларининг сиёсий манфаатларини ҳам орага тиқиштиришга уринарди. Қолаверса, сотиб олинган ғаллани юртимизга етказиб келиш учун катта миқдорда йўл ҳаражатлари ҳам талаб қилинар эди. Ана шундай мураккаб бир шароитда мамлакат Президенти ва хукумати озиқ-овқат таъминотида узилишлар юз бермаслиги учун барча чора тадбирларни кўрди. Юқордагилардан келиб чиқиб Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва рахбарлигида мамлакат аҳолисини ўзимизда етиштирилган дон билан таъминлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқилди. Унинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида бир қатор муаммолар ўз ечимини топди.
Амалга оширилган мазкур тадбирлар тармоқда жиддий ўзгаришларга олиб келди.
Самарасиз хўжалик юритиш шаклларига барҳам берилди. Зарар билан ишлайдиган жамоа, ширкат хўжалиги ўрнига фермер ва дехқон хўжаликлари ташкил этилди.
Тармоқда иқтисодий ўсишнинг экстенсив усули ўрнига интенсив усул жорий қилиниб, ер, сув ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш тизими ишлаб чиқилди. Замонавий агротехник усуллар қўлланилиб, тармоқда техник модернизация ишлари амалга ошрилди ва қишлоқ аҳолисида ерга, меҳнатга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Энг муҳим муаммолардан бири экинлар ҳосилдорлигини кескин оширишдир. Бу муаммони ҳал этишда Ўзбекистоннинг иқлим шароитини сунъий суғориш билан дехқончилик учун жуда қулайлигини эътиборга олмоқ керак. Масалан. Андижон вилояти географик кенглигида бир гектар майдонга ўсимлик ўсув даври давомида 3,2 млрд ккал ФАР (фотосинтез актив радиация) келади, бундан ўсимлик органик модда тўплашда 3 % фойдаланганда ҳар гектар майдондан 24 т қуруқ органик модда олиш мумкин. Яъни 24 т қуруқ модда буғдой донига айлантирилганда 10-11 т дон ҳосилини ташкил этади. Бу муаммони ҳал этишда экин (нав)ни биологик хусусиятлари ва имкониятларини хисобга олмоқ керак.
Яна бир муаммо бу тупроқ унумдорлигини муттасил ошириб бориш ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этиш анча мураккабдир, чунки тупроқ унумдорлигига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Шундай омилларга экин тури, экинлар ўрни ва вақтини алмашлаш, олинган ҳосил миқдори, қўлланилган органик ва минерал ўғитлар, суғориш, тупроқда ўтадиган микробиологик жараёнлар ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган минерал ва органик ўғитлар самарадорлигини ошириб бориш ҳам муҳим омиллардан саналади. Буни ҳал этишда экинлар учун ўғитлар меъёрини тўғри белгилаш, уларни қўллаш усулларини такомиллаштириш ва қўллашда экиннинг биологик хусусиятларини эътиборга олиш талаб этилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish