Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Пойдеворларнинг эскиришига таъсир қилувчи омиллар



Download 1,21 Mb.
bet22/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

Пойдеворларнинг эскиришига таъсир қилувчи омиллар:

  • сизот сувлари сатҳининг ўзгарувчанлиги;

  • сизот сувларининг агрессивлик даражаси;

  • пойдеворга тушадиган юкнинг ортиши ёки уни юкланиш шароитининг ўзгариши;

  • қурилишда ер остки қисмининг сифатсиз бажарилиши;

  • сифатсиз қурилиш ашёларидан фойдаланиш;

  • пойдевор ва бошқа ер ости конструкцияларини эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши.

Бунда, алоҳида таъкидлаш лозим бўлган нарса, ертўла қисмининг сизот сувлари ёки маиший сувларнинг сатҳини кўтарилиши. Ертўлаларнинг сув босиши, гидроизоляциянинг бузилиши натижасида юзага келади.
Сўнгги пайтларда республикамиз ҳудудларида сизот сувлари сатҳининг сезиларли даражада ортганлиги, биноларда маҳаллий дренаж тармоғини лойиҳалашда, бинони сизот сувларидан ҳимоялашдаги муҳим муҳандислик тадбирларни кучайтиришни тақозо этади.

5.2. Деворларда учрайдиган шикастланишлар


Деворларда дарзларнинг пайдо бўлиши ички кучлар тақсимоти бузилганлигидан далолат беради. Дарзлар, девор конструкциясида турли хилдаги зўриқиш ва деформацияларнинг ташқи белгиси бўлиб ҳисобланади. Бундай дарзлар аниқланганда, авваломбор уларни келтириб чиқарувчи манбани аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Деворларнинг шикастланиши ва деформацияланишига олиб келувчи сабабларга қуйидагилар киради:

  • Бинонинг бир қисмини нотекис чўкиши, бунда деворда қўшимча кучланганлик ҳолати юзага келиб, у дарзларнинг пайдо бўлишига олиб келади;

  • Таъсир қилувчи юкга нисбатан конструкция материалининг юк кўтариш қобилиятини мос келмаслиги;

  • Бинонинг узунлиги бўйича ҳарорат чокларининг йўқлиги;

  • Деворларда турли мақсадлар учун техник талабларага риоя қилинмаган ҳолда қўшимча оралиқлар қуйилганлиги;

  • Заминнинг деформацияси (етарлича чуқурликда ўрнатилмаган пойдеворларнинг грунт деформацияси натижасида чўкиши);

  • Мавжуд бинога тақаб ёки ёнидан катта ўлчамли янги иншоотларнинг барпо қилиниши ва ҳ.к..

Девордаги дарзларнинг ташқи кўринишига қараб, уларнинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш мумкин. Масалан, қаттиқ совуқ натижасида заминнинг музлаш натижасида кенгайишидан деворнинг пастки қисмидаги дарзлар, юқори қисмидагидан майда бўлади. Агар дарзлар пастга қараб кенгаювчи бўлса, у ҳолда бу ҳолат чўкиш натижасида юзага келгандир [1]. Агар дарзлар пастдан тепага кенгаювчи бўлиб, бу ҳолат заминнинг музлаш натижасида кенгайиши натижасида содир бўлмаган бўлса, унда деформацияни келтириб чиқарувчи сабаб бино остидаги замин грунтининг турли жойларда турлича деформацияланиш хусусиятидир.


2.1-расм. Ғишт-тош конструкцияли биноларда учрайдиган шикастланиш ва деформация ҳолатлари
Девор ва чоклардан сув сизиб ўтиши – панелларда дарзларнинг мавжудлиги, чок, туташма ёки дераза переплетлари зич жойлашмаганлини билдиради. Буни аниқлаш учун қйидаги ишлар амалга оширилади: конструкция сиртидаги намланган участкалар аниқланади, намликни аниқлаш учун намуналар олинади, намланган жойлардаги арматура ҳолатини ўрганиш учун уларни очилади, герметикловчи материаллар ва гидроизолация қатлами ҳолати ўрганилади.
Девор ва чокларнинг музлаши – иссиқсақлагич қатламининг етарли эмаслиги, иссиқсақлагични ҳажмий қисқариши ёки ҳарорат-намлик режими таъсиридаги деформацияланишида уни структурасини ўзгариши, ёғин сувлари натижасида, чордқ ёпмасидаги иссиқсақлагич қатламини бузилиши натижасида юзага келади.
Деворларда пайдо бўлувчи дарзлар, уларнинг келиб чиқиши характерига кўра 4 хил бўлиши мумкин. Булар, чўкиш, киришиш, ҳарорат ва коррозия таъсирида пайдо бўлувчи дарзлардир.
Киришиш натижасида пайдо бўлган дарзлар девор юзасида тартибсиз тўрсимон кўринишга эга бўлади, дарзларнинг кенглиги 0,3 мм гача бўлганда конструкция ҳолати қониқарли деб ҳисобланади.
Ҳарорат таъсирида-ҳароратнинг кескин ўзгаришида конструкцияларда боғловчилар мавжудлиги сабабли, улар эркин деформацияланмайди, натижада деворларда дарз пайдо бўлади. Ҳарорат чоклари бўлмаган ҳолатда дарзлар сарбасталар ва оралиқ деворлар ҳамда дераза ўринларининг бурчакларида пайдо бўлади.
Коррозия дарзлари панелларнинг ҳимоя қатламида, арматура сиртининг коррозияланиши натижасида ривожланувчи бетонда пайдо бўладиган чўзувчи кучланишдан пайдо бўлади.
Коррозия дарзларининг мавжудлиги муҳитнинг агрессивлигидан далолат бериб, химоя қатламнинг тўлиқ эскиришига олиб келиши мумкин.


Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish