Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати



Download 0,66 Mb.
bet15/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#44187
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligining nazarij asoslari

Хулоса: Иш жойида ишчи-хизматчиларга яхши иш шароитини яратиш максадида метеориологик ишларни ташкил этиш, вентиляция системасини урнатиш ишлари тулик айтилади.
Иш жойидаги хавога ишлов бериш тартиби тула урганилади.
Назорат саволлари.

  1. Корхоналарда мутадил метеорологик шароит яратиш ва унинг усуллари.

  2. Микроиклимнинг асосий курсатгичлари, уларни улчаш ва санитар меъёрлари асосида назорат килиш.

  3. Хавони кондинционирлаш.

  4. Одам танасида хароратни бошкариш ва унинг бузилиш окибатлари.



Адабиётлар
1. Азимов Х.А. - «Мехнат мухофазаси» Тошкент – 1997й.
2. Ёрматов Г ва Исомухаммедов Ё . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й.
3. Юдин Е.Я. – Охрана труда в машиностроение. М. 1983 г.
4. Метрологическое обеспечение базопасности труда, Москва – 1989г.

6-Мавзу: Радиактив нурланиш ва ундан
химояланиш.


Максад: Ишлаб чикаришда фойдаланиладиган радиактив моддалар ва бошка огир металларнинг ишлайдиган ишчиларга таъсирини ва уни олдини олиш чора-тадбирлари тугрисида суз юритилади.
Режа:

  1. Умумий тушунчалар.

  2. Ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш.

  3. Берк ионловчи нурланиш манбалари урнатилган жойларда ишлашдаги хавфсизлик чоралари.

  4. Радиоактив нурларнинг инсон организмига таъсири.

  5. Нурланиш нормалари.

  6. Ўлчаш асбоблари.



Умумий тушунчалар.
Ионловчи нурланишлар радиактив изотоплар парчаланганда чикадиган альфа ва бета-нурлардан иборат. Рентген ва гамма-нурланишлар айникса кирувчан булади. Гамма-нурлар билан нурланиш натижасида инсон организмида кайтар ва кайтмас процесслар юз бериши мумкин. Ионловчи нурланиш окибатида тери шикастланиши, хатарли шишлар, катаракта, камконлилик пайдо булиши, хатто одам улиши мумкин. Нурланишнинг хавфли томони шундаки, дастлаб у бирорта хам сезиш органида сезилмайди.
Ионловчи нурланишларни микдорий бахолаш учун доза тушунчасидан фойдаланилади. Биологик хужайраларга бир хил дозада ионловчи нурланиш ютилганда нурланиш турига караб уларнинг таъсири хар хил булиши мумкин. Шунинг учун хар бир нурланиш турига маълум нисбий биологик самарадорлик (НБС) мос келади. У нурланиш энергиясига боглик. Рад ёки рентгеннинг биологик эквиваленти (бэр) – биологик хужайрага ютилган, 1 рад ёки 1 Р га тенг рентген ёхуд гамма-нурлар таъсирида эквивалент булган хар кандай нурланиш энергиясининг микдоридир. Бэр бирлигининг хосилалари – миллибэр (мбэр) ва микробэр (мкбэр) : рентген хосилалари – миллирентген ва микрорентген. Бэр катталиги микдорий жихатдан ютилган энергиянинг НБС-нисбий биологик самарадорлик коэффициентига купайтмасига тенг. Вакт бирлиги ичида атом ядроларининг парчаланиш микдори радиоактив изотопнинг активлиги хисобланади.
Нурланиш уч хил булади: организмдан ташкаридаги нурланиш манбаларидан ташки нурланиш; организм ичига кирган нурланиш манбаларидан ички нурланиш; ички ва ташки нурланиш манбаларидан умумий нурланиш. Нурланиш дозаси йул куйилган чегаравий доза (ПДД) дан ошиб кетмаслиги керак. Нурланишнинг эффектив таъсири окибатида организмда кайтмас процесслар юз бермайдиган энг катта доза нурланишнинг йул куйилган чегаравий дозаси хисобланади. Нурланишнинг йиллик, хафталик, бир галлик ва хоказо йул куйилган чегаравий дозаси белгиланган.
Одамларга нурланишнинг 3 категорияси аникланган:
“А” категория – бевосита ионловчи нурланиш манбалари билан ишлайдиган шахсларнинг касбий нурланиши. Бундай шахслар жумласига манба солинган контейнерларни урнатадиган, радиоизотопли приборларни текширадиган, уларни ишлатадиган контрол-улчов приборлари ва аппаратлари (КИПиА) лабораторияларининг ходимлари киради. Бу шахслар учун нурланишнинг йул куйилган чегаравий дозаси хафтасига 100 мбэр ёки 0,1 рентген.
“Б” категория – ионловчи нурланиш манбалари булган приборлар урнатилган хонага кушни хонада ишлайдиган ёки шу хонанинг узида вактинча ишлаган шахсларнинг ва санитария-химоя зонасида булган хамма шахсларнинг нурланиши. Бу шахслар учун нурланишнинг йул куйилган чегаравий дозаси хафтасига 10 мбэр ёки 0,01 рентген.
“В” категория – хамма ёшдаги кишиларнинг нурланиши. Нурланишнинг йул куйилган чегаравий дозаси хафтасига 100 мкбэр ёки 0,001 рентген.
Ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш.
Корхоналарда хозир берк ионловчи нурланиш манбалари кулланилмокда. Берк ионловчи нурланиш манбаи радиоактив моддадир. Шу сабабли у ишлатиш вактида ёки у солинган идиш ейилганда (шикастланганда) атроф-мухитга радиактив модда таркалмаслиги учун бундай модда кобик ичига олинади ёки муайян физик холатга келтирилади. Берк гамма-нурланишлар манбалари булган П типидаги цезий-137, изотопли Э-3М, Э-2М, Э-1М маркали контрол улчов приборлари, ярим емирилиш даври 28 йил булган натрий-90, стронций-90 изотопли гамма-нурланишлар, плутоний-239 изотопли нурланишлар; тез харакатланувчи нейтронли плутоний-бериллий манбали “Нейтрон-3” типдаги нейтрон нам улчагичлардан фойдаланилади. Контрол-улчаш приборлари лабораториялари ва корхоналарининг маъмурияти 1972 йил 10 апрелда кабул килинган 950-72 сонли “Радиоактив моддалар ва бошка ионловчи нурланиш манбалари билан ишлашнинг санитария коидалари” (ОСП-72) талабларига мувофик, ионловчи нурланишлар манбаларини хавфсиз ишлатиш, ташиш, саклаш хамда хисобга олиб бориш коидалари хакида инструкция ишлаб чикилган. Берк ионловчи нурланишлар манбаларини урнатишда акт тузилиб, унда корхона маъмурияти прибор урнатиладиган жойни, приборни урнатиш шароитлари юкорида айтилган санитария коидаларига мос келишини курсатади.
Ёши 18 дан кичик булмаган, дастлабки медицина куригидан утган шахсларгина радиоактив моддалар ва ионловчи нурланишлар манбалари билан ишлашга куйилади.
Радиоактив моддалар ва ионловчи нурланишлар манбалари билан ишловчи барча кишилар хавфсиз иш методларига ургатилган булишлари, химоя мосламаларидан фойдаланиш ва шахсий гигиена коидаларини билишлари зарур. Уларнинг бу борадиган билимлари хар 6 ойда текшириб турилиши керак.
Ионловчи нурланишлар манбалар урнатилган жихозлар, контейнерлар, транспорт воситалари, аппаратлар ва приборларда радиацион хавфсизлик белгиси булиши лозим.
Ионловчи моддалар манбалари билан ишлаш хавфсиз булишига жавобгарлик лаборатория, корхона маъмурияти, ишлар рахбари (корхона буйича чикарилган буйрукка мувофик тайинланган жавобгар шахс) зиммасига юкланади.
Ионловчи нурланишлар манбаларининг микдори кирим-чиким журнали буйича хар куни хисобга олиб борилади. Ионловчи нурланишлар манбалари ортилган контейнерларни кабул килиб олишда упаковкасининг бутлигини, пломбалар борлигини текшириш хамда контейнер сиртида ва контейнер сиртидан 1 м нарида модданинг куввати ва дозасини контрол тарзда текшириб куриш керак. Агар коидалар бузилганлиги аникланса, бу хакда дархол милиция ва санитария назорат органларига маълум килинади.
Берк ионловчи нурланиш манбалари урнатилган жойларда
ишлашдаги хавфсизлик чоралари.
Берк ионловчи нурланишлар манбалари урнатилган жойларда иш кунини кискартиришни, ишчиларга кушимча мехнат отпускаси беришни ёки уларни индивидуал дозиметрлар билан таъминлашни талаб киладиган зарарли мехнат шароитлари вужудга келмайди, чунки корхоналарда 1 м масофада берк ионловчи нурланишлар манбаларидан нурланиш 0,3 мР/соатдан ошмайди. Бинобарин, кишилар бундай жойларда тулик иш хафтаси давомида доимий булишлари мумкин. Куйидагилар такикланади:
1) манба блокидан уз урнида эмас, балки кандайдир бошка максадларда фойдаланиш;
2) блоклардан 0,8 м дан якин масофада узок вакт булиш;
3) манба иш холатида турган булса, улчаш объекти ичида монтаж-ремонт ва бошка ишларни бажариш.
Иккита манба блоки ёнма-ён урнатиладиган булса, хавфсиз масофа манба характеристикасида курсатилганидан 1,5 марта катта булиши лозим. Агар иш уринлари манба блокларидан хавфсиз масофадан якинрок жойлашган булса, манба блокларини кушимча биологик химоя (кургошин, пулат, чуян, бетон, гишт) билан экранлаш зарур.
Ионловчи нурланишлар билан ишлаётганда индивидуал химоя воситалари: ип газламадан (сатин ва бошкалар ) тикилган костюмлар, халатлар, беретлар, медицинада ишлатиладиган резина кулкоплар, ШБ-1 респираторларидан фойдаланиш керак.


Радиоактив нурларнинг инсон организмига таъсири
Радиоактив моддалар маълум хусусий хоссаларга эга бўлиб, инсон организмига таъсир қилиши натижасида хавфли вазият вужудга келиши мумкин.
Ионлашган нурлар инсон организмига зарарли таъсир кўрсатиб, оғир касалликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.
Унинг таъсирида инсон оғир касаллик ҳисобланадиган нур, оқ қон касаллиги ва ҳар хил хавфли шишлар, тери касалликларига дучор бўлиши мумкин. Шунингдек ионлашган нурлар таъсирида генетик таъсирланиш, яъни кейинги авлодларга ҳам таъсир кўрсатувчи наслий касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Радиоактив нурларнинг энг хавфли жойи шундаки, инсон организмида бу касаллик яққол намоён бўлгунча ҳеч қандай белгига эга бўлмайди. Аниқлангандан кейинги ҳолат эса ниҳоятда оғир бўлиши ва кўпинча ўлим билан тугаши мумкин.
Радиоактив моддаларнинг энг хавфли томони шундаки, унинг таъсирини инсон организмидаги сезиш органлари сезмайди. Яъни инсон радиактив нурлар таъсирида узоқ вақт ишлашига қарамасдан уларнинг зарарли таъсирларини мутлақо сезмаслиги мумкин. Бунинг натижаси эса янчли тугайди.
Инсон организмининг радиактив нурланиши ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ташқи томондан нурланиш маълум ташқи нурланувчи манба таъсирида кечганлиги сабабли, тарқалаётган нурларнинг кириб бориш кучи ката аҳамиятга эга.
Кириб бориш кучи юқори бўлган нурларнинг организмга зарари ҳам кучлироқ бўлади.
Ички нурланиш нур тарқатувчи моддалар инсон организмининг ички тизимларига, масалан, емирилган тери қатламлари орқали қонга, нафас олиш аъзолари, ўпкага ва шилимшиқ моддаларга, овқат ҳазм қилиш аъзоларига тушиб қолган тақдирда рўй беради.
Бунда нурланиш нур тарқатувчи мода қанча вақт нурланса ёки қанча вакт давомида организмда сақланса, шунча вақт давом этади.
Шунинг учун ҳам радиактив моддаларнинг катта парчаланиш даврига ва кучли нурланишга эга бўлганда, айниқса, хавфли ҳисобланади.
Радиактив нурланишларнинг биологик таъсири организмдаги атом ва молекулаларнинг ионланиши сифатида тавсифланади ва ҳар хил кимёвий бирикмалар таркибларининг ўзгаришига ва нормал молекуляр бирикмаларда узилишлар бўлишига олиб келади. Бу ўз навбатида тирик ҳужайралардаги мода алмашинувининг бизилишига ва организмда биокимёвий жараёнларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Катта кучдаги нурланиш таъсири узоқ вақт давом этса, баъзи бир ҳужайраларнинг ҳалокати кузатилади ва бу айрим аъзоларнинг, ҳаттоки бутун организмнинг ҳалокати билан тугайди.
Радиоактив нарланишлар таъсирида организмнинг умумий қон айнаниш тизимининг бузилиши кузатилади. Бунда қон айланиш ритми сусаяди, қоннинг қуйилиш хусусияти йўқола боради, қон томирлари, айниқса, капилляр қон томирлари мўрт бўлиб қолади, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолияти бузилади, одам озиб кетади ва организмнинг ташқи юқумли касалликларга қарши курашиш қобилияти камаяди.
Радиоактив моддаларнинг қўлга таъсир қилиши олдин сезилмайди. Вақт ўтиши билан қўл қуришқоқ бўлиб қолади, унда ёрилишлар кузатилади, тирноқлар тушиб кетади.
Радиоактив нурларнинг альфа ва бета нурлари ташқаридан таъсир кўрсатганда организмнинг тери қавати етарлича қаршилик кўрсата олади. Аммо бу радиоактив нурлар овқат ҳазм қилиш аъзоларига тушиб қолганда уларнинг зарарли таъсири кучайиб кетади. Кўпчилик радиоактив моддалар, жигар, буйрак ва суякларда йиғилиши бутун организмн тезда ишдан чиқаради.
Организмнинг нурланиш дозасини ҳисобга олиб, радиоактив модданинг инсон организмидаги миқдорини баҳолаш мумкин.
Нурланиш нормалари
Радиоактив изотоплар била ниш бажариладиган саноат корхоналарида, бу корхоналарда тўғридан-тўғри шу изотоплар билан ишлаётганлардан ташқари, қўшни хоналарда бошқа ишлар билан шуғулланаётганлар, шунингдек саноат корхонаси жойлашган зонада яшовчилар ҳам бирмунча радиоактив нурланишлар таъсирига тушиб қолишларини ҳисобга олиш керак. Ишчиларни ва бошқа ишлар билан радиоактив зоналарда шуғулланаётган ва яшаётган шахсларнинг хавфсизлиги таъминлашнинг асосий воситалари: хавфсиз оралик масофалари билан таъминлаш, нурланиш вақтини камайтириш, умумий муҳофаза воситалари билан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдир. Бунда радиоактив нурланишлар миқдорини ўлчаш асбобларидан фойдаланиб нурланиш дозасини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Асосий нормаловчи ҳужжат сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: «Радиоактив хавфсизлик нормалари (НРБ-76)», «Радиоактив моддалар ва бошқа ионлашган нурланиш манбалари билан ишловчилар учун асосий санитария қоидалари» (ОСП-72); ГОСТ 12.2.018-76 «ССБТ».
Жорий қилинган нормалар бўйича нурланишининг йўл қўйиладиган дозаси (ЙҚД), шунингдек ишловчи учун бир йиллик нурланиш даражаси 50 йил давомида организмда йиғилган тақдирда унинг соғлиғига ва авлодлари соғлиғига зарар етмайдиган миқдорлари белгиланган.
Радиоактив нурланишлар киши организмининг ҳаммасига бирдан таъсир кўрсатмасдан, баъзи бир аъзо ва ҳужайраларини кўпроқ зарарлаши аниқланган. Шунинг учун ҳам нурланишнинг умумий дозаси эмас, балки организмнинг қайси қисмида радиоактив нурланувчи моддалар йиғилганлиги ҳисобга олинади. Чунки бу йиғилган қисмлардаги радиоактив моддалар бутун организм фаолиятини таъминлаши мумкин. Ички ва ташқи нурланишлар учун йўл қўйилиши мумкин бўлган доза (ЙҚД) инсон организмининг муҳим қисмларини 3 гуруҳга бўлиш билан белгиланади:
I – бутун тана, қизил суяк илиги
II – мускуллар, қалқонсимон без, ёғ тўпловчи ҳужайралар, жигар, буйрак, талоқ, овқат ҳазм қилиш аъзолари, ўпка, кўз қорачиғи ва бошқалар.
III – суяк тўқималари, қўл териси, елка, болдир ва товонлар.
А тоифасига кирадиган ишчиларнинг муҳим хавфли аъзоларининг ички ва ташқи нурланишда йўл қўйиладиган дозаси қуйидагича

Хавфли аъзолар ва хужайралар гуруҳи

Йул қўйилиши мумкин бўлган доза (БЭР)

1 кварталда

1 йилда

I

3

5

II

8

15

III

15

30




Нурланиш таъсиридаги кишилар тоифалари

Йўл қўйилиши мумкин бўлган доза (йилига БЭР ҳисобида, хавфли аъзолар гуруҳлари учун)

I

II

III

A

5

15

30

Б

0,5

1,5

3

Ҳар қандай ҳолатда ҳам 30 йил давомида йиғилган доза йўл қўйиш мумкин бўлган дозадан 12 мартдан кўп бўлмаслиги керак.


Нурланишнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган дозаси А тоифасидаги ишчилар I тоифа аъзолари учун қуйидаги формула билан аниқланадиган дозадан ортиб кетмаслиги керак.
D < 5 (N-18)
бунда D – доза, N – ишчининг ёши, йил.
Ишчиларнинг ички нурланишларини камайтириш учун радиоактив моддаларни очиқ ҳолатда ишлатишга йўл қўймаслик, одам ички аъзоларига, хонадаги ҳаво муҳитига тушиб қолмаслигини таъминлаш, шунингдек радиоактив моддалар билан қўл, кийим ва хонадаги жиҳозлар юзасини зарарланишдан сақлаш керак. Очиқ ҳолда ишлатилганда ичдан нурлантириш хавфи бўлган радиоактив моддалар беш гуруҳга бўлинади.
А – ниҳоятда юқори нурланиш активлигига эга булган изотоплар.
Б – юқори нурланиш активлигига эга бўлган изотоплар.
В – ўртача нурланиш активлигига эга бўлган изотоплар.
Г – кичик нурланиш активлигига эга бўлган изотоплар.
Д – нурланиш активлиги жуда кам бўлган изотоплар.
Терининг нурланиш дозасини катта аниқлик билан ҳисоблаш имкониятлари бор.
Ичдан нурланиш дозасини ҳисоблаш анча қийин, чунки у бир қанча омилларга боғлиқ.
Йўл қуйиладиган зарарланиш даражаси тажрибаларга асосланган ҳолда санитария қоидаларида белгиланади.


Ўлчаш асоболари
Нурланишлар била ниш олиб бораётганда инсон организмига таъсир кўрсатаётган нурланиш дозасини ва иш жойларидаги нурланиш миқдорини билиб туриш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ўлчов асбобларига катта аҳамият берилади.
Ўлчаш асбобларининг ишлаш тизими ионланиш, сцентиляция ва фотография усулларига асосланган. Баъзи бир газлар радиоактив нурлар таъсирида электр ўтказувчан бўлиб қолиш қобилиятига эга. Ионизация усули шунга асосланган.
Сцентиляция усули эса газ, кристалл ва эритмаларнинг ионлаштирилган нурланишларни ютиши натижасида кўринадиган нурлар тарқатиш хоссасига асосланган. Фотография усули ионловчи нурланишлар фотоэмульясияга таъсир кўрсатишга қараб белгиланади.
Ўлчаш асбоблари радиоактивликни ёки зарарлиниш дозасини ўлчайдиган турларга бўлинади. Радиометрик асбоблар радиоактив моддалар қанча заррачалар ва квантлар ажратаётганини ўлчайди.
Дозиметрик асбоблар эса ионлаштирилган нурланишлар қанча энергияни узатаётгани ёки объективга тушаётганини ўлчайди. Радиометрик ва дозиметрик асбоблар умумун саноат корхоналари ҳолатини ўлчаш учун ҳамда шахсий назорат воситаси сифатида ишлатилиши мумкин.
Шахсий назорат ҳар бир ишчига ишлаётган давридаги маълум вақтларда (масалан, кун ёки ҳафта давомида) нурланишлар даражасини аниқлаш имкониятини беради. Дозиметрлар ишчи танасининг энг кўп нурланиш олиши мумкин бўлган қисмига ўрнатилади.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish