Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


II БОБ.БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРДА ЛОЙИҲАЛАШ КОМПЕТЕНТ-ЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ



Download 2,89 Mb.
bet14/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
Диссертация

II БОБ.БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРДА ЛОЙИҲАЛАШ КОМПЕТЕНТ-ЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ


2.1. Бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришни таъминловчи электрон
таълим муҳити модели
Биринчи бобда келтирилган фикрлар ушбу параграфнинг мақсадини аниқлаб олишга, яъни техника олий таълим муасассаларида таҳсил олувчи бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашга имкон берадиган электрон таълим муҳити моделини ишлаб чиқиш ва уни методологик асослаш имкониятиниберди.
Электрон таълим муҳити модели тайёрлов, асосий, баҳолаш-рефлексив сингари уч кетма-кет босқични рўёбга чиқариш орқали ўқув жараёнига интеграция қилинди. Келтириб ўтилган ушбу босқичларда биз қуйидаги вазифаларни ҳал этдик: электрон таълим муҳитини яратиш учун технологик “платформа”ни белгилаб олиш, унинг мазмуний-таркибий контентни ишлаб чиқиш ва текшириб маъқуллаш, яратилган муҳитда талабаларнинг ўқиш ва билим олиш фаолиятини ташкил этиш (методикани апробациядан ўтказиш), талай ташҳисловчи воситалар ёрдамида унинг самарадорлигини баҳолашни бажариш. Мазкур вазифаларнинг ҳар бирининг моҳиятига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Электрон таълим муҳитини яратиш учун технологик асосни танлаш жараёни масофавий ва электрон ўқитишни қўллаб-қувватлаш тизимлари имкониятларини таҳлил қилиш асносида амалга оширилди. Шу жиҳатдан А. М. Анисимов, В. В. Белоус [17], R. Jirmann [160] ва бошқаларнинг ишлари тадқиқотимиз учун муҳим аҳамият касб этади.
Модулли объектга йўналган динамик ўқитиш муҳити Moodle (Modular object-oriented dynamic learning environment) электрон таҳсилни ташкил этишда жуда катта салоҳиятни ўзида жамлаган.Ушбу тизим ANGEL Learning Inc, ATutor, Blackboard, Desire2Learn Suit (D2L), LRN, LON-CAPA, Moodle, Sakai, TeleTOP VLE, WebTutor тизимларидан қуйидаги параметрларга кўра устунлик қилади: техник ва дастурий таъминот, муҳаррирлик қилиш, маҳсулдорликни ошириш, талабалар фаолиятини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш воситалари, коммуникациялар ва шу кабилар.
Юқорида қайд этилганларни назарий умумлаштириш, шунингдек, олий ўқув юртлари таълим амалиётида Moodle тизимини қўллаш тажрибасини ўрганиш бу тизимни таълим соҳасида кенг жорий этиш ва ишлатишни таъминловчи бир қатор омилларни ажратиб кўрсатишга имкон берди. Биринчидан, бу тизимнинг эркин тарқатилиши ва уни дастурий кодинингочиқлигидир, бу эса таълимни ташкил этишнинг ўзига хослигига мос равишда ишлатиш зарур таҳрир ва қўшимчалар киритишга имкон беради. Иккинчидан, кўриб чиқилаётган технологик “платформа” ўзида динамик ва самарали ривожланаётган дастурий муҳитни намоён қилади. Бу эса унинг мунтазам такомиллашуви ва масовафий ҳамда электрон ўқитишнинг замонавий тавсифларига мувофиқ келишини кафолатлайди. Учинчидан, етарлича содда инсталляция, шунингдек, техник ва тизимли таъминотга тегишли талаблар тизимини созлаш ва муҳаррирлашда қийинчиликларни бартараф этишга шароит ҳозирлайди. Тўртинчидан, Moodleнинг функционал жиҳатдан турли-туманлиги ва унинг модулли таркиби таҳсил жараёнини мажмуавий бошқариш ва уни тўлиқ назорат қилишга кўмаклашади. Кўпинча бунга ўқув материалини тақдим этиш, таҳсил ва баҳолаш тизими субъектлари ўзаро фаолиятини ташкил этиш учун зарур кенг опциялар тўплами туфайли эришилади. Хусусан, Мооdle тизимида “чат”, “форум”, “маъруза”, “глоссарий”, “блог”, “ишчи дафтар”, “сўровнома”, “ресурс”, “анкета”, “вики” сингари таркибий қисмлар рўёбга чиқарилиши мумкин.
Мооdle жиҳозларининг юқорида қайд этилган имкониятлари интерфаол ўқув материалини яратишга, ўқитиш курсига ташқи ахборий ва мультимедияли таълим ресурслари, веб-сервисларни қўшишга, назорат саволларини ўз ичига олган дастурловчи топшириқлардан фойдаланишга ёрдам беради.
Электрон таълим муҳитини яратиш учун кўмак берадиган технологик асосни, шунингдек унинг мазмуний таркибини кўздан кечиргач, умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлик жараёнида ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳамкорлиги схемаларини тасвирлашга ўтамиз.
Яратилган муҳитнинг таркибий-функционал тавсифини ҳамда унда амалга оширилаётган коммуникация усулларини эътиборга олиб, биз олий таълим муассасасидатаҳсил олувчи бўлажак муҳандисларни тайёрлашда электрон таълим муҳитидан фойдаланишнинг қуйидаги вариантларини белгилаб олдик.
Биринчи вариант фрагментар-информатив электрон таълим муҳити контенти (видеомаърузалар, вебинарлар, тадқиқотлар қайдлари)ни яққоллик, тажрибаларни кўрсатиш, виртуал экскурсиялар ўтказиш, вазифаларни ечиш иллюстрацияси, муаммоли вазият яратиш воситаси сифатида қўллашни кўзда тутади. Шунингдек электрон таълим муҳитиолдинда турган ҳодисалар: назорат тадбирлари, консультациялар ва бошқалар ҳақида талабаларни бохабар қилиш мақсадида янгиликлар портали сифатида ишлатилиши мумкин. Бу вариант маърузалар ёки амалий машғулотлар (семинарлар, практикумлар, лаборатория ишлари) ўтказиш вақтида ўқитувчи ва талабаларнинг юзма-юз ишлаши орқали амалга ошади. Бундай ёндашувда электрон таълим муҳитикўпинча информатив ва қисман коммуникатив-бошқарув функциясини бажаради. Таъкидлаш ўринли, бу ҳолатда электрон таълим муҳитидаги субъектлар коммуникацияси одатда тизимли тавсиф касб этмайди.
Иккинчи вариант асосан виртуал бўлиб, субъектларнинг масофадан туриб ўзаро тизимли ҳамкорлик қилишини кўзда тутади; ўқитишнинг масофавий ёки сиртқи шаклини ташкил этишда жуда қулай, масофадан туриб талабаларни ўқитиш жараёнини амалга ошириш ва назорат қилиш имконини яратади. Ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги коммуникация вебинарлар, видеомаърузалар, онлайн консультациялар, форумлар, чатлар ва бошқаларни ташкил этиш ва ўтказиш воситасида рўй беради. Топшириқлар бўйича якуний назорат иши эса масофадан туриб эмас, балки юзма-юз, яқин режимда амалга оширилади. Бундай ёндашувда электрон таълим муҳити информатив, коммуникатив-бошқарув, ташкилий-стимулловчи ва қисман ташҳисловчи-корректрловчи функцияларни бажаради.
Учинчи вариант - комбинациялашган (аралаш) бўлиб, юқорида баён қилинган икки ёндашувни ҳам ўзида мужассам этган, таълим жараёни барча иштирокчиларининг юзма-юз ва масофавий ҳамкорлигини уйғунлаштириш воситасида талабалар билан ишлашнинг аудитория ва аудиториядан ташқари шаклларини самарали ташкил этишга имкон беради. Бу эса талабаларнинг электрон таълим муҳитига киришиб кетишига кўмаклашади, мазкур муҳитнинг потенциалини таҳсил олувчилар билан аудитория ва ундан ташқарида ишлашни узлуксиз педагогик ҳамоҳангликда ташкил этиш, тезкор акс алоқани амалга ошириш, ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини интеграциялаш, субъектларнинг ўқиш-билиш фаолиятини фаоллаштириш ҳамда уларнинг психофизиологик хусусиятлари ва индивидуал сифатларини ҳисобга олиш орқали максимал даражада рўёбга чиқариш имконини тақдим этади. Мазкур вариантни – комбинациялашган типни тадқиқотимиз муаммосига мос равишда тажриба-синов ишимизни ташкил этиш учун энг мақбул вариант деб ҳисоблаймиз. Бу йўналишда биз рўёбга чиқараётган етакчи ғоя ўқитувчи ва талабалар коммуникациясининг аралаш моделини яратишдан иборатдир. Бу ғоя ўзаро ҳамкорлик шаклини ҳам, масофавий кўринишини ҳам назарда тутади, унинг рўёби эса умумкасбий фанларни бўйича тайёргарликни оширишга қаратилган. Унинг ўзига хослигини очиб берамиз ва олий таълим муассасасидақўлланаётган анъанавий маъруза-семинар тизими билан таққослаганда намоён бўладиган устунликларини кўрсатамиз.
Ўқитишнинг маъруза-семинар тизими маърузали ва амалий машғулотлар (семинарлар, практикумлар, лаборатория ишлари ва шунга ўхшашлар)ни уйғунлаштиришни кўзда тутади. Мақсад – янги материални ўрганиш, эгалланган билимларни тизимлаштириш ва кўникмаларни ўзлаштириш.
Олий таълим муассасаси амалиётида кўп учрайдиган маърузаларнинг қуйидаги турларини алоҳида кўрсатиш мумкин: кириш, атрофлича умумий, муаммоли маъруза, бинар (иккита маърузачи иштирокидаги) маъруза қилиш, маъруза-визуализация, маъруза-пресс-конференция ва бошқалар. Ҳар қандай маъруза курси шу тарзда қурилганки, вазифалар мураккаблиги маърузадан маърузага ошиб бораверади, талабалар томонидан эгалланган билимларнинг ҳар бир кейинги босқичи эса ушбу жараённинг аввалги бўғинларига асосланади. Бу ёндашувда маърузачининг бош вазифаси – талабаларда тафаккур юритиш қобилиятини фаоллаштириш учун максимал даражада мақбул шароит яратишдир.
Амалий машғулотларни ташкил этишда икки асосий ёндашув ажартиб кўрсатилади. Биринчиси шундан иборатки, аввалига ўқув материали мазмуни маъруза шаклида ўқитувчи томонидан баён қилинади, сўнгра талабалар бу материални мустақил ўзлаштиради ва мавзу семинар машғулотида муҳокама қилинади. Мураккаб, янги атамаларга бой материал ўрганилсагина, ушбу вариант оптималлик касб этади. Бунда семинар машғулотлари аниқ масала ёки яхлит мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш, такрорлаш ва умумлаштириш мақсадида ўтказилади.
Иккинчи ёндашув семинарни таҳсилнинг мустақил шакли сифатида ташкил этишни таклиф қилади, яъни семинарга тайёргарлик кўриш жараёнида талабалар илгари ҳеч ҳам таниш бўлмаган материални мустақил ўрганади [38]. Тақдим этилган ёндашув талабаларнинг мустақил фикр юритишига йўл очувчи материални ўрганиш чоғида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бундан семинарнинг етакчи таълим вазифаси янги материални ўрганиш ва илгари эгалланган билимлари қаторига уни қўшиш ҳисобланади.
Маъруза-семинар тизимининг ўзига хослигини ўрганиб, кўздан кечирар эканмиз, тажриба-синов доирасида биз тажриба самарадорлигини баҳолаш мақсадида талабалар ва ўқитувчилар билан суҳбатлар ўтказдик.
Талабаларнинг нуқтаи назари ҳам, ўқитувчиларнинг бу борадаги қарашлари ҳам тадқиқотимиз учун бирдек қизиқиш уйғотади. Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, умумкасбий фанларнини ўрганишга ажратилаётган дарс соатининг етарли эмаслиги узлуксиз жорий назоратни амалга ошириш ва билимларни тизимлаштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида талабаларнинг мустақил ишлашини самарали ташкил этиш учун маълум бир маънода тўсиқ саналади.
Талабалар тайёргарлик жараёнида асосий қийинчиликлар сифатида қуйидагиларни: ўрганилаётган материалнинг юқори даражада мавҳумлиги ва уни идрок этишнинг мураккаблиги, умумкасбий фанларнига ўқитишнинг касбий йўналишни сезилмаслиги ва индивидуал сифатлар ҳисобга олинмаганлигиниқайд этишди. Талабаларнинг фикрича, юқорида айтилган мулоҳазалар уларнинг таҳсил олиш чоғида нега пассив эканини изоҳлайди. Чунки, бундай таҳсил кўпинча баён қилинаётган мавзуни фақат дафтарга тушириб боришга асосланган холос.
Электрон таълим муҳит моделини жорий этиш эса талабаларнинг ўқиш ва билим олиши янада фаоллашувини таъминлайди, ушбу фаолиятни ташкил этишнинг турли шаклларини татбиқ этишга кенг йўл очади. Бундан ташқари, аудитория машғулотларини ўтказиш пайтида барча талабалар томонидан минимум даражадаги вазифанинг бажарилишини таъминлаш, ўзлаштириши яхши бўлган талабалар учун эса тадқиқ этиш ва изланишга ундовчи мураккаблаштирилган топшириқларни бериш мунтазам жорий назорат ўрнатиш имкониятини беради.
Электрон таълим муҳитида талабаларнинг умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлиги жараёнини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Агар анъанавий маъруза ва семинар ёндашувида ўзаро бирга ишлаш таркиби икки асосий босқич (маъруза ва семинар)дан иборат бўлса, электрон таълим муҳитида эса бу таркибнинг янада кенгайиши рўй беради.
Хусусан, тўртинчи босқични бажариш учун биринчи ва учинчи босқичларга мурожаат қилишга тўғри келади. Бу такрор қайтиш аллақачон орттирилган вазифаларни ечиш усулларини фаоллаштириш, шунингдек, талабаларда кўплаб қийинчиликка сабаб бўлган назарий саволларни кўриб чиқиш мақсадида зарур. Анча мураккаб ва муҳим саналган олтинчи босқич олинган ахборотни ўзлаштириш ва тизимлаштиришни талаб қилади. Тўртинчи босқич - биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларга ўтишни фаоллаштиради. Бешинчи босқичда эса биринчи босқичдан сўнгра индивидуал таълим траекторияларини шакллантириш учун зарур ахборотни олиш мақсадида дарҳол мурожаат қилиш мумкин. Танлов имконияти, шунингдек, ўқув материалини тақдим этишнинг ночизиқли тавсифи курсни талабаларнинг индивидула-шахсий сифатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш имкониятини таъминлайди.
Олтинчидан биринчига тарзида босқичлардан ўтиш изчиллигига умумкасбий фанларнининг тегишли мавзуий тизимларини ўрганиш мантиғи асосида содир бўлади. Тақдим этилган босқичлар ўқитишнинг индивидуал, жуфт-жуфт ва жамоавий шаклларини қўллашни кўзда тутади. Электрон таълим муҳитини яратишнинг биз кўриб чиққан технологик асоси, унинг мазмуний таркибининг ўзига хослиги, талабаларнинг ўқиши ва билим олишини ташкил этишнинг босқичли таркиби ва шу таркиб ичидагаи ўзаро ҳамкорликнинг эҳтимолий схемалари электрон таълим муҳитида муҳандис-техник кадрларни умумкасбий фанларнига ўқитиш методикасини ишлаб чиқишда асос солувчи ғоялар ҳисобланади. Қайд этиш керак, “методика” тушунчаси моҳияти ўқиш ва билим олиш фаолиятини ташкил этишнинг тамойиллари, воситалари, методлар ва шакллари ҳақида тартибга солинган билимлар мажмуаси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Муҳит шароитида бўлажак муҳандисларни умумкасбий фанларнига ўқитишнинг методикасини ишлаб чиқар эканмиз, биз электрон таълим муҳитининг хусусиятлар, функциялар ва педагогик салоҳиятини ҳисобга олганмиз, бўлажак муҳандиснинг касбий фаолияти моҳияти ҳамда муҳандис-техник кадрларни умумкасбий фанларни бўйича касбий тайёрлашнинг ўзига хосликларига эътибор қаратганмиз.
Профессиограммани таҳлил қилгандан сўнг талабаларга “Муҳандисни касбига тайёрлашда қайси фанлар муҳим ўрин тутади?” деган саволга жавоб бериш таклиф қилинди. Бу топшириқ дискуссияни келтириб чиқарди. Вебинар иштирокчиларининг қарийб 40 фоизи муҳандиснинг етук касб эгаси бўлиб етишишида умумкасбий фанларни муҳим аҳамиятга эга эканига урғу беришди. Бироқ шу билан бирга талабалар ўз позициясини аргументлашга келганда қийинчиликка дуч келишди. Талабалар томонидан билдирилган: жамиятнинг технологик равнақи ҳозирги даражаси, юқори аниқликда ишловчи ускуналар мавжудлиги, ҳисоб-китобларни компьютер воситасида амалга ошириш имконияти борлиги, замонавий муҳандисдан умумкасбий фанларни соҳасидаги фундаментал билим ҳамда кўникмаларни эгаллашни талаб қилмайдидеган қарама-қарши фикрлардан иборат бўлди.
Бунинг учун биз “ўқув мотиавацияси йўналишини ташҳислаш” методикасини ва “Олий таълим муассасасидатаҳсил мотивациясини ўрганиш” методикасини тадбиқ этдик [20]. Ўтказилган тадқиқот давомида олинган маълумотлар келтирилган (“2.1.1-расмга қаранг”).
Диаграммани таҳлил қилиш бизга умумкасбий фанларнини ўрганишга мотивацияси даражаси паст бўлган талабалар улуши анча юқори фоизда экани ҳақида хулоса қилишга имкон беради. Ушбу гуруҳ талабалари одатда математика, физика, кимёни ўрганишга унчалик ҳам қизиқиш билдирмайди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу фанлар бўйича машғулотларда олинган билимлар кўп ҳолларда ҳаётий ва касбий масалаларни ҳал этишда уларга фойдаси тегмайди. Мазкур позициянинг асосий сабабларидан бири сифатида талабалар умумкасбий фанларнининг юқори даражада мавҳум эканилиги айтилади. Мотивациянинг ўртача даражаси 48,2 фоиз респондентларда аниқланди. Ушбу гуруҳга мансуб талабалар эса бўлажак касб эгаллашда математика, физика, кимёнинг ҳал қилувчи ролини қайд этади, ўрганилаётган курсларнинг амалий йўналиши аҳамиятини англайди.
Бу гуруҳ талабалари ташкилий вебинарлар, чатлар давомида ҳам анча фаол ишлади, муаммоли форумларда изоҳлар қолдиришди ва ўз позициясини баён этишди, топшириқларни бажариш учун қўшимча адабиётлардан фойдаланишди.
Расмдаги: Талабаларнинг мотивация компоненти шаклланганлик даражаси бўйича тақсимланиши; Талабалар сони (фоизда); паст даража, ўрта даража, юқори даража.

2.1.1-расм.Талабаларда мотивацион компонентни шаклланганлик даражаси бўйича тақсимот

Умумкасбий фанларнини ўрганишга мотивацияси юқори бўлган талабалар (14,5 фоиз) касбни онгли равишда танлаш, фанларни ўрганишга қизиқиши, қўшимча шуғулланиш ва доим ўз билим ва кўникмаларини такомиллаштириб бориш истаги борлигига ишора қилди. Мазкур гуруҳга мансуб таҳсил олувчилар вебинарлар, форумлар ва чатлар ўтказиш вақтида юқори даражадаги фаоллик, иш сурати ва мустақиллигини намоён қилди.


“Олий таълим муассасасидатаҳсил мотивациясини ўрганиш” методикаси эса талабалар орасида “диплом олиш” ва “касбни эгаллаш” мотивлари (мос равишда 44 ва 37 фоиз) устун экани ҳақида хулоса қилишга имкон берди. Фақат 18 фоиз респондентларгина олий таълим муассасасидатаҳсил олишдаги бош мотивлардан бири билим олиш эканини қайд этишди.
Шундай қилиб, реал вақт режимида бўлиб ўтган ташҳислаш ва суҳбатлар давомида олинган маълумотлар ҳамда жавобларни таҳлил этгач, маълум бўлдики, умумкасбий фанларнининг ўрганишга мотивация юқори эмаслигига сабаблар қуйидагилар саналади: ўқув материалининг юқори даража мавҳум экани; унинг бўлажак касбий фаолиятга йўналтирилмаганлиги; шахсий фаолиятни ташкил этиш, рефлексия, ахборот манбаи билан ишлаш, уларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш кўникмаларининг етарлича шаклланмаганлиги.
Шунга мувофиқ равишда талабаларнинг рефлексив компоненти шаклланганлик даражасини баҳолаш ва таҳлил этиш мақсадга мувофиқ саналади. Юқорида айтилган фикрни тушуниб етгач, бир қатор ташҳис қўйиш методикаларни ўтказиш лозим бўлади. Улар талабаларнинг ўз устида ишлаши ва рефлексив қобилиятлар шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган. Бундай позиция илгари сурилишига сабаб шуки, талабаларнинг ўқиш ва билим олиш фаолияти самарадорлиги уларнинг ўз устида ишлаши даражаси билан ўзаро боғлиқ. Қайд этилган муаммони тадқиқ эта туриб, ўз устида ишлаш ва ўзини назорат қилиш ўқув фаолиятинингжуда муҳим компонентлари саналади, талабаларда ўз устида ишлаш ва ўзини назорат қилиш кўникмаси яхши шаклланганлиги уларнинг ўқишдаги фаолияти самарадорлигига ҳам салмоқли тарзда таъсир этади, талабаларда ушбу қобилиятларни мақсадли ва режали асосда шакллантириш зарур, буни уларнинг олий ўқув юртидаги илк таҳсил кунидан бошлаш лозим.Бу йўналишда ҳал этиладиган устувор вазифа сифатида қуйидаги кўрсатилиши мумкин: талабаларда тўла англанганлик асосида мазмунли режалаштириш – мақсадлар, тагмақсадлар, шахсий фаолиятдаги вазифаларни уларнинг шахс учун маъновий аҳамияти, муҳимлик даражасига кўра тартибланиши нуқтаи назаридан ажратишни шакллантириш.
Талабаларнинг ўз устида ишлаши даражасини ўрганиш мақсадида биз “Ўз устида ишлашининг хусусиятларини ташҳислаш” сўровномасидан фойдаландик. Тадқиқот давомида эса қуйидаги маълумотларга эга бўлдик: аксарият талабалар ўз устида ишлаш (самоорганизация) қобилияти ва кўникмаси шаклланганлик даражаси анча паст эканини кўрсатишди; 35,5 фоиз респондентларда ўртача даража аниқланди; умумий талабалар сонининг 25,2 фоизида эса юқори даража қайд этилган (“3.2-расмга қаранг”).
Ўз устида ишлашнинг паст даражасига эга талабалар ўз касбини онгли равишда танламагани, фаолиятга мотивацияси заиф экани, ўқиш ва билим олиш фаолиятини ташкил этишда тизимлилик ва изчиллик йўқлиги, қўйилган мақсадга эришишда ўз кучини паст баҳолаши аён бўлди.
Иккинчи гуруҳга мансуб талабалар эса касбини онгли танлагани, фаолиятни режалаштириш кўникмаси ва унинг натижаларини таҳлил қилиш кўникмаси мавжуд экани билан ажралиб турди. Шу билан бир вақтда улар ўз кучини баҳолашда қийинчиликка дуч келишган.
Ўз устида ишлаш даражаси юқори бўлган талабалар эса қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланди: ўзига мос касбни танлаш, юқори мотивация, аниқ ифодаланиб турган ирода жиҳатлари, ўз кучини юқори даражада баҳолай олиш, мақсадга интилувчанлик, уюшқоқлик, ўтилганларни аъло даражада ўзлаштириш, ўзига ишончнинг юқори эканлиги.

2.1.2-расм. Талабаларнинг ўз устида ишлаши кўникмалари даражасига кўра тақсимланиши.
Ташҳислаш давомида олинган маълумотлар биз учун жуда аҳамиятли бўлди. Биринчи навбатда бу рефлексив жараёнларнинг ўз устида ишлаш билан ўзаро бир-бирини тақозо этишига алоқадор. Талабаларда рефлексияни шакллантириш ва ривожлантириш уларнинг ўқиш ва билим олиш фаолияти рефлексив позициясига чиқишига кўмаклашади, мазкур жараёнга шахсий “Мен”ни қўшишни таъминлайди. Бу жиҳатдан муаллиф рефлексив позиция деганда субъектнинг бажарилаётган фаолиятга нисбатан янги ташқи позицияга киришини ифодалайдиган вазиятни тушунади. Бунинг учун тайёргарлик жараёнида махсус топшириқлардан фойдаланиш, талабаларни биргаликда фаолият олиб боришга ундаши мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида ушбу фаолият талабаларда ўқиш ва билим олиш фаолиятини ўзи ташкил этиши, ўзи назорат қилиш қобилияларини шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим.
Таркибийлик, кўпканаллик, мультимедиалик, информативлик, технологиклик, компенсаторлик хоссалари туфайли электрон таълим муҳити юқорида айтилган жараённи амалга оширишга имкон беради. Зарур кўникмалар жумладан инвидуал таълим траекториясини конструкциялаш ва рўёбга чиқариш воситасида ҳам шакллантирилиши мумкинлиги илгари қайд этилганди. Индивидуал таълим траекторияси нафақат ўқув материалини ўзлаштириш учун ҳар жиҳатдан мақбул шароит ҳозирлайди, балки талабаларга ўқиш ва билим олиш фаолиятига мослашишнинг оптимал усулларини топишга ёрдам ҳам беради. Бу эса кейинчалик таҳрирлаб борган ҳолда таҳсил траекториясини мустақил танлаш ҳуқуқини тақдим этиш туфайли содир бўлади.
Шундай қилиб, рефлексив компонентнинг шаклланганлик даражаси ўз устида ишлашнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда энди уни таҳлил этишга ҳаракат қиламиз. Тадқиқот давомида қуйидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлдик сўралганларнинг 31,5 фоизи рефлексив қобилиятлари шаклланганлик даражаси пастлигини кўрсатди; 48,3 фоиз талабалар – ўрта даражага эга; 20,2 фоиз респондентларда эса юқори даража (“2.1.3-расмга қаранг”).
Ташҳислаш натижалари ва юқорида баён қилинган назарий хулосаларни эътиборга олиб, ишлаб чиқилган методика доирасида биз томонимиздан “Вақтни бошқариш сирлари” (“Ўзинг бажар!”), “Ахборот кристаллар” (Ахборотни ишлашнинг самарали усуллари) сингари вебинарлар ўтказилди. Уларнинг ҳар бири моҳиятини батафсил тавсифлаб берамиз.

2.1.3-расм. Талабаларнинг рефлексив компонентнинг шаклланганлик даражаси

Мазкур модель тадқиқ қилинаётган объект ёки ҳодисага ўхшаб кетувчи, схема, физик конструкциялар, рамзий шакллар ёки формулалар кўринишидаги сунъий равишда яратилган объект сифатида намоён бўлади, ушбу объект тузилиши, хоссалари, унинг элементлари ўртасидагиўзаро боғлиқлик ва муносабатларни анча оддий тарзда акс эттиради ва қайта юзага чиқаради. Моделлаштириш умумий назарияси ва педагогик моделларнинг қурилиши ўзига хослигига доир илмий ишлар таҳлили бизга қуйидагича хулоса чиқариш имконини берди:яратилган моделдан бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёнида самарали фойдаланиш учун унинг муайян шарт-шароитларга жавоб бериши зарур ва етарлидир. Жумладан, оддийлик, ингерентлик, адекватлик каби хусусиятларни шундай шартлар сирасига киритиш мумкин .


Моделлаштирилаётган реалликка яқинлаштирилган тизим анча содда тузилишга эга эканлигини, уни амалга ошириш осонлигига ишора қилади, хусусан:
Ингерентлик ишлаб чиқилган моделнинг келгусида мустақил ишлаб туриши лозим бўлган муҳитга қай даражада мослигини тавсифлайди.
Адекватлик сифати унинг модели асл нусхаси характеристикасига мос келишини таъминлайди. Шундай қилиб, ишлаб чиқилган моделнинг ушбу хоссаларини рўёбга чиқариш олдимизга қўйилган мақсадга эришиш имконини тақдим этади.
Қуйидагилар орқали: мақсадли, методик, мазмуний-процессуал ва таҳлилий-натижавий блоклар тўғри ишласагина биз таклиф этаётган моделда кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлади (2.1.3-расм). Ҳар бир блокнинг туб моҳиятини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Мақсадли блок моделнинг тизим ҳосил қилувчи компоненти ҳисобланади ва бу блок электрон таълим муҳитида умумкасбий фанларни бўйича касбий тайёргарликни ошириш жараёни йўналишини таъминлаб беради. бўлажак муҳандисларнинг математика ва табиий-илмий фанлар бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигиниоширишга эҳтиёж биринчи навбатда замонавий жамият ижтимоий буюртмаси ўлароқ вужудга келди. Юқорида таъкидланганидек, мамлакатнинг иқтисодий мувозанатини таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш ва инновацион технологиялар тизимини ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар талаб қилинади - рақобатбардош муҳандислардир.
Олдимизга қўйилган мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал этиш воситасида амалга ошади: олий ўқув юрти талабалари тайёргарлигини режалаштириш ва амалга ошириш; таълимга йўналтирилган, математика ва табиий-илмий фанларни ўрганишда янги имкониятлар тақдим этувчи ҳамда ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликда самарали ишлашини таъминловчи мақбул муҳит яратиш.
Назарий ва методологик блок олий таълим муассаларида талабаларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигини оширишга қаратилган электрон таълим муҳит моделини яратишнинг назарий асосини ифодалайди ва қуйидаги қоидаларга асосланади.







2.1.4-расм.Техника йўналиш олий таълим муассаларида бўлажак муҳандислар лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш модели .


Замонавий шароитда мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштириш муаммолари турли методологик асослар нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. Биринчи даражага эса мажмуавий методологик негиз мақсадга мувофиқлигини исботлаб берган тадқиқот ишлари чиқади. Шу жиҳатдан, замонавий таълим тизимининг парадигмал тамойили, методологик ва тўғри концепциянинг ягоналиги ҳақидаги ғоя таклиф этилган фикрлар бизда катта қизиқиш уйғотади. Уларнинг қарашлари бўлажак муҳандисларни тайёргарлиги жараёнининг моҳиятини очиб берадиган илмий ишларда ўз ифодасини топган ва асосий қоидалар бўлиб хизмат қилади.


Методологик асосий қоидаларнинг интегративлигини тахлил қилар эканмиз, таълим маконининг ривожланиши замонавий тенденцияларини, математика ва табиий-илмий фанларни ўқитишдаги шахсий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги хулосага келдик. Олий таълим муассасасидатаҳсил олувчи бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларни бўйича касбий тайёргарлиги туб моҳиятини тушунишдан келиб чиқиб, электрон таълим муҳитида бу жараённи такомиллаштириш муаммосини турли нуқтаи назардан англаб етиш керак.
Электрон таълим муҳити шароитида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш жараёнини белгилаб берувчи муҳим қоидалар сифатида биз тизимли, муҳитга оид, шахс фаолиятига доир ва ахборот камуникация технология ёндашувлар ғояларини ажратиб кўрсатамиз.
Ўз позициямизни аргументлар асосида муҳокама қиламиз ва тадқиқ этилаётган муаммо аспектида ҳар бир қоиданинг моҳиятини очиб берамиз.
Тизимли ёндашув объектни бир-бирига боғлиқ бўлган қисмлар мажмуаси сифатида таҳлил қилиш ва тадқиқ этиш имконини беради. Ушбу қисмлар бу ёндашувнинг қандай ишлаши ва қўлланиши якуний натижасини аниқлаб беради.
Кўпгина тадқиқот ишлари мавжудки, улар тизимлар ва тизимли тадқиқотлар назариясига бағишлангандир [8]. Тизим - муайян турдаги элементларнинг тўпламидир, улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, доим ўзаро таъсирлашади ва яхлитлиликни ҳосил қилади [8]. Яхлитлилик сифати тадқиқотимиз учун ғоят улкан аҳамият касб этади. У шу билан изоҳланадики, "бир бутун тизим компонентлари алоқаси шу тизим ёки унинг элементларининг бошқа моддий ҳосилалар билан алоқасидан кўра анча барқарор”. Ушбу ёндашув тадқиқот объектини тизимлилик ва зид келмаслик нуқтаи назаридан кўриб чиқишга имкон беради. Бу фаразни янада ривожлантирилар эканмиз, "... тизим қанчалик яхлит бўлса, у шунчалик самарали ишлайди" [72]. Яхлитлилик тушунчасининг ҳақиқий кучи шундан иборатки, ўзининг диалектик моҳиятига зид бўлмаган ҳолда у хилма-хилликни нафақат унинг ягоналигида, балки шу билан бир вақтда унинг ҳаракати ва ривожида ҳам тушунишга имкон беради.
Белги-аломатлар воситасида тизимлар яхлит ҳосилалар сифатида тасвирланиши мумкин: тизимни ҳосил қилувчи таркибий компонентларнинг мавжудлиги; интегратив фазилатлар, элементлар ўртасидаги муайян алоқалар, муносабатларнинг мавжудлиги; яхлитлиликда тизим функционал характеристикалари ва унинг алоҳида компонентлари мавжудлиги; тизимнинг икки шаклда намоён бўлувчи коммуникатив хусусиятларининг мавжудлиги: қуйи ёки юқори тартибли тизимлар билан ўзаро таъсирлашув, буларга нисбатан у қисм ёки бир бутун сифатида майдонга чиқади. Ушбу белгилар моделни яхлит тасаввур контекстида объектив кўриб чиқишга имкон беради.
Баён этилган позициятадқиқот ишимиз учун аҳамиятлидир, чунки у яхлитлик ғоясини педагогика соҳасига кўчиришни амалга ошириш имконини беради. Хусусан, педагогик тизимларининг моҳияти ва хусусиятларини кўриб чиқишга кўмаклашади. Педагогик тизимлар ўз мақсадлари, таркиби, амалга ошириш тамойиллари, ҳал этилган вазифалар, ишлатиладиган усуллар, воситалар ва шакллар, функциялар, асосий хусусиятлари ва ўз ичидаги ҳамда атроф-муҳит билан алоқалари динамикаси билан тавсифланади. Юқоридаги айтилган фикрларни теран англашолий таълим муассасасидатаҳсил олувчи бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигинипедагогик тизим сифатида, электрон таълим муҳит шароитида уни амалга ошириш жараёнини эса профессор-ўқитувчилар таркибининг мақсадли йўналтирилган ҳаракатлар тизими сифатида тавсифлаш имконини беради.
Умумкасбий фанларни бўйича касбий тайёргарликни амалга ошириш жараёнини тизим тушуниш унинг процессуал ва мазмунийтавсифларини аниқлашга ёрдам беради. Биринчиси тизим дея тушуниладиган тайёргарлик компонентларининг ўзаро алоқаси тақозо этган; иккинчиси эса предметлараро алоқалар мавжудлиги сабаб вужудга келган аллақандай тизим сифатида умумкасбий фанларникасбий-мазмуний ҳолатларининг интеграция билан ифодаланади.
Бундай ёндашув элементлар, алоқалар ва даражалар ажралиши билан кечувчи бир бутун, кўп компонентли тизим сифатидаумумкасбий фанларни бўйича тайёргарликни оширишжараёнини тадқиқ этишни таъминлайди. Бундай ҳолатда, биз тизим фаолият юритишига нафақат таркиб, балки уни ўраб турган муҳит шароитида рўй бераётган “жараёнлар” ҳам салмоқли таъсир кўрсатаётганини таъкидлайди. Бу вазиятда тизимли ёндашув ғоялари тизим табиатига эга бўлган муҳитни талабаларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигини амалга оширишдаги таъсирини ўрганиш истиқболларини очиб беради.
Айни ўринда “тизим” тушунчасининг моҳиятини шарҳлашга ҳаракат қиламиз: тизим (юнонча systema- яхлит, қисмлардан таркиб топган, бириктирилган) муайян яхлитлик, бирликни ҳосил қилувчи, ўзаро таъсирлашув ва боғликликда бўлган кўплаб элементларга айтилади.
Тизим бу муайян таҳлитда тартибга келтирилган элементлар тўплами бўлиб, улар ўзаро боғлиқ ҳолатда, муайян яхлит бирликни ҳосил қилади. Муҳит барча тизимларнинг мужассамлашуви-мета системани ифодалайди. У тадқиқ қилаётган ажратиб олинган ва айни вақтда атрофимизни ўраб турган оламнинг бизни қизиқтираётган қисмидан ташқарида ётади.
Муҳит ва тизим ўртасида чексиз кўп ўзаро алоқалар мавжуд бўлиб, улар воситасида муҳит ва тизимнинг ўзаро таъсирлашуви амалга ошади.
Бироқ, педагог олимлар айримлари тизим ва муҳит ўртасидаги чегараланишни белгилашда нима асосда иш кўрганликларини аниқ ифода этмайдилар.
Тизим ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқадорликни ўрганиш шуни кўрсатдики, муҳит тизимга ресурсларни етказиб беради, тизимдан эса фаолиятнинг якуний натижасини қабул қилиб олади ва истеъмол қилади.
"Муҳит" категориясини мушоҳада этиш шуни кўрсатадики, тизим муҳитни ресурслардан фойдаланиш манбаси ва воситаси сифатида "идрок этади". Муҳит тизимни тўлдиради, уни таъминлайди [8; 72].Бундай ҳолда, тизим ва муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир вектори иккки ёқлама характер касб этади. Тизим муҳитда бўлиб, омиллар деб аталадиган доимий таъсирларни ўзида синаб кўради. Натижада, тизимнинг муҳит томонидан тақозо этилиши шарти мавжуд, бу муҳит ҳар қандай табий тизимларни, уларнинг таҳлили ва англаб етишни илмий тадқиқ этишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Юқоридаги умумлашма бизни "тизим" ва "муҳит" категориялари ўртасидаги муносабатлар масаласини кўриб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини таъминлайди. Тадқиқотимизнинг мантиғига кўра биз қуйидаги нуқтаи назарга риоя қиламиз. Муҳит, тизимдан фарқли ўлароқ, субъект ва унинг фаолияти, тизим билан ўзаро таъсирлашуви муҳимлигини таъкидлайди. Бу ўринда тизим субъектга нисбатан муҳит сифатида ўзини намоён қилади. Ўқув муҳитини олдиндан берилган, аллақандай бир нарса деб ҳисоблаш тўғри эмас. Муҳит ҳосил қилувчи ва ҳосил бўлувчи учрашадиган жойда бошланади, улар бу ерда биргаликда бирор нимани лойиҳалайди ва қуради. Бундай муҳитни ҳам предмет, ҳам биргаликдаги фаолият ресурси сифатида қабул қилиш мумкин. Ушбу қоида тадқиқот муаммосини муҳит ёндашуви нуқтаи назаридан кўриб чиқишни белгилаб берди.
Муҳитли ёндашув педагогикада концептуал йўналиш сифатида ҳамда баркамол шахсни вояга етказиш ва шакллантириш жараёнини воситали бошқариш технологияси сифатида пайдо бўлди. Муаллифлар таълимнинг ҳозирги ривожланиш босқичида унинг асосий тизим ҳосил қилувчи функциясини таъкидлашади - рақобатбардош, мустақил, фаол одамни ўқитиш ва тарбиялаш учун қулай шароит яратиш.
Муҳитли ёндашувнинг педагогик моҳияти қуйидагича акс эттирилган: ўқув-тарбия жараёнининг мажбурий дискретлигини бартараф этиш, унинг узлуксизлигини таъминлаш; жадаллашаётган ахборот оқимида мустақил йўналиш олиш қобилияти ва имкониятини қарор топтириш, мослашувчанликни таъминлаш; талабани ўқув жараёнига субъект сифатида қўшиш, инсонга бир бутун, уйғунлаштирилган таъсирни таъминлаш.
Муҳитли ёндашувнинг асосий қоидаларини таҳлил қилиш бизга: электрон таълим муҳитида математика ва табий-илмий фанларини ўқитишни такомиллаштириш жараёни мураккаб педагогик тизим, атроф-муҳитнинг таъсирини бошдан кечирган фаолият ва элементларнинг турфа кўринишлар ажралмас мажмуаси сифатида ифодаланиши мумкиндеб хулоса қилишга имкон беради.
Биз муҳитли ёндашувни электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигиниамалга оширишнинг асосий методологик қоидаси сифатида қараймиз. Муҳит шахснинг шаклланишини назорат қилишнинг потенциал воситаси сифатида ҳам, бўлажак мутахассиснинг компетентлигини қарор топтириш воситаси сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бу вазиятда ўқитувчининг асосий вазифаси муҳитни таълимий йўналишга айлантиришдир, унда асосий эътибор талабанинг ички фаоллигини кучайтиришга, ўз-ўзини тадқиқ қилиш, ўзини ривожлантириш ва ўзини такомиллаштиришга қаратилган.
Юқорида айтилган фикрларни умумлаштириб, қайд этиш керакки, муҳитга оид ёндашув ғоялари муайян таълим потенциалга эга бир-бири билан боғлиқ компонентлар тўплами сифатида тушунилиши мумкин бўлган муҳитнинг олий таълим муассасасидатаҳсил олувчи бўлажак муҳандисларни тайёрлаш жараёнига таъсири чуқурлиги ва даражасини аниқлашга имкон беради.
Шундай қилиб, муҳитга оид ёндашув таълимга йўналган муҳит яратишни кўзда тутади. Бундай муҳит ҳар бир субъектнинг самарали ривожланишини, унинг тўлиқ ўз иқтидорини намоён этишини; касбий фаолиятда юз бериши мумкин бўлган вазиятлар ўхшаш муаммоларни ечишга талабаларни жалб этишга кўмаклашувчи ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари, усуллари ва шакллари қўллашни намоён этади.
Шу нуқтаи назардан, шахсий фаолият ёндашувини талабаларнинг электрон таълим шароитда ўқитилишини такомиллаштириш жараёнининг услубий асослари сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Кўрсатиб ўтилган асос шахсга йўналган ва фаолиятга доир ёндашувларнинг концептуал қоидаларига таянади. Тадқиқ қилинаётган муаммо контекстида ҳар бир ёндашувнинг моҳиятини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Талабанинг индивидуаллиги ва ўзини ўзи қадрлаши устуворлигини эътироф этиш, унинг шахсий тажрибасига максимал даражада мурожаат қилиш, ўз тақдирини белгилаш ва ўзини ўзи ривожлантириш зарурияти тарбиявий таълим амалиётида шахсга йўналтирилган ёндашувнинг моҳиятини белгилайди. Бу бизга электрон таълим муҳитда математик ва табиий-илмийфанлар таълими жараёнини такомиллаштиришни диалог, субъективлик ва индивидуаллик ғоялари нуқтаи назаридан кўриб чиқишга имкон берди. Юқоридагиларни англаш нафақат умумкасбий фанларни бўйича ўқитиш мазмунини кўп босқичли шахсга йўналган вазифалар кўринишида тақдим этиш, ўқитувчилар ва талабаларнинг тенг ҳуқуқли муносабати учун шарт-шароитлар яратишга, балки таҳсил олувчиларнинг мустақиллиги ва фаоллигини ривожлантиришга ҳам ёрдам берди.
Шунга қарамасдан, талабанинг индивидуаллигига максимал даражадаги бўлажак касбий фаолият усуллари ва методларини шакллантириш билан узвий алоқадорликда кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлаймиз. Бу талабаларнинг электрон таълим муҳити шароитида умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлигини ошириш муаммосига фаолиятга доир ёндашувнинг қоидалари тўғрилигини белгилайди.
Педагогик тадқиқотлар соҳасидаги фаолият ёндашувининг ғояларига кўра, таълим жараёни – доимо таълим фаолиятидир: предметли-амалий ёки ақлий ҳаракатларга ўқитилади. Фаолиятни ўргатиш - бу шахсий фаолиятни оптималлаштирган ҳолда ўқитишни мотивациялаштириш, ўз олдига мустақил мақсад қўйишни ўргатиш, унга эришиш йўлларини ва воситаларини топиш; талабаларга назорат қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш, баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш. Ушбу позиция тайёргарлик натижаларини нафақат шакллантирилган фаолият категориялари тўплами сифатида тавсифлашгина эмас, балки биргаликдаги фаолият субъектлари сифатида ўқитувчи ва талабанинг шахсини тадқиқ қилиш имконини беради
Ушбу ёндашув билан ўқитувчининг фаолияти барча таълим тизимининг самарали ишлашини таъминлашга қаратилган. Талаба умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлик доирасида ўз касбий компетентлигини шакллантириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлади.
Шундай қилиб, фаолиятли ёндашув ўқитувчи ва талаба фаолиятининг асосий компонентларини ягона услубий позициядан кўриб чиқишга, шу билан бирга уларнинг ўзаро таъсири моҳиятини очиб беришга имкон беради: таълим жараёнини турли хил фаолият турларининг узлуксиз ўрин алмашинуви сифатида белгилайди; электрон таълим муҳитда тайёргарлик жараёнини барча иштирокчиларининг фаолияти ўзига хос хусусиятларини фаолият назариясиниг умумий концептуал қоидаларини педагогика соҳасига кўчириш орқали ўрганишга имкон беради.
Ушбу ёндашув ғоялари умумкасбий фанлар бўйича таълим самарадорлигини оширишга қаратилган назарияларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилди . Тадқиқотимиз учун тушунчаларни шакллантириш назарияси, маҳсулдор ўқитиш назарияси, визуал тафаккур тушунчаси, когнитив услублар назарияси кабилар катта қизиқишга сабаб бўлади. Замонавий шароитда бу тушунчаларни қайта кўриб чиқишни давр талаб этмоқда. Жумладан, электрон ўқитишни таълим амалиётига кенг тарқатиш ва жорий этиш жараёни шуни тақозо қилмоқда.
Сўнгги ҳолат ахборот-кибернетик ёндашув асосларини кўздан кечириш қиймати ва унинг ғояларини электрон-таълим муҳит шароитида муҳандис-техник кадрларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигиниошириш муаммосига кўчириш масаласини белгилаб берди. Ушбу асос ахборот ва кибернетик ёндашувларининг синтезидир. Ўрганилаётган муаммо контекстида уларнинг ҳар бирининг хусусиятларини батафсил кўриб чиқайлик.
Кенг маънода, ахборот ёндашувининг моҳияти мураккаб тизимларнинг ишлаши, қурилиши ва ўзаро таъсирини мавҳум-умумлаштирилган ҳолда тавсифлаш ва ахборот аспектини ўрганиш билан белгиланади. Олимлар кўриб чиқилаётган ёндашувнинг тизимли ва фаолиятли ёндашув ғоялари билан яқин алоқасини алоҳида таъкидлайди. Бу позиция қуйидаги омиллар билан изоҳланади. Биринчидан, ахборот ёндашуви тизимларнинг умумий назариясига асосланган ва тизимлар ўртасидаги ахборот алмашинувини ўрганишга қаратилган. Иккинчидан, ахборот тизим ташкил этилганлиги чораси сифатида ундан ажралмас (тизим ахборотсиз бўлиши мумкин эмас). Учинчидан, ҳар қандай фаолият ахборий таъминотни кўзда тутади ва мавжуд ахборотнинг ислоҳ этилишига асосланади.
Анча тор маънода, ахборот ёндашувининг моҳияти "ахборот воқелигининг жуда мавҳум модели, тамойиллар даражасида умумлаштирилган ахборот-назарий билимлар тизими" қурилиши орқали ифодаланади ва очиб берилади[21].
Тадқиқотда ахборот ёндашуви деганда биз “мураккаб тизимлар, ахборот алоқалари ва муносабатларининг ишлаши ва таркибини шаклланишининг ахборий аспектини ахборот назария нуқтаи назаридан мавҳум-умумлаштирилган таърифлаш ва ўрганиш усули"ни тушунамиз [103]. Маълумотни қайта ишлаш воситаси сифатида тизимни ўрганиш имконияти жуда қимматлидир, чунки у ахборотни англайдиган, узатадиган ва қайта ишлайдиган қуйи тизимлар орқали тақдим этади.
Шундай қилиб, ахборот ёндашуви ғоялари бизга олий таълим муассасасидатаҳсил олувчи муҳандис-техник кадрларнинг умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлиги компонентлари ўртасидаги ҳамда электрон таълим муҳит элементлари ўртасидаги ахборот алоқаларини ажратиб кўрсатиш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, талабаларга электрон таълим муҳитда умумкасбий фанларнини ўқитишни такомиллаштириш жараёни узвийлигини белгилайди ва уни оптималлаштиришга ёрдам беради .
Тизим элементлари орасидаги ахборот оқимларининг мавжудлиги улар учун бир қатор талаблар қўяди, улар: мослашувчанлик, бошқариш, тартибга солиш ва мазмундорликдир. Шу муносабат билан кибернетик ёндашувни шундай методик асос сифатида кўриб чиқиш зарур. Ушбу ёндашув ривожланишининг назарий тагзамини бўлиб интеллектуал тизимларнинг ўзини ўзи ташкил қилиш тамойиллари, нейро-лингвистик дастурлаш, когнитив психология ғоялари ва бошқарув назарияси хизмат қилди.
Педагогикада ушбу ёндашув дастурлаштирилган ўқитишнинг равнақ топиши ва автоматлаштирилган ўқув дастурларидан фойдаланишга ўтилиши туфайли кенг тарқалди. Ўрганилаётган методик асос ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро мулоқот жараёнини компютер ёрдамида, шунингдек масофадан ўқитиш технологияларидан ва электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда батафсил намойиш этиш ва моделлаштиришга имкон беради; бошқарувни ўқув жараёни субъектлари фаолиятининг етакчи турларидан бири сифатида ажратишга кўмаклашади. Бу ҳолатда, одатда, ўқитувчи ёки ўқув дастури бошқарувчи тизим бўлиб, талаба эса бошқарилувчи тизимдир.
Психологик-педагогик адабиётлар таҳлили электрон таълим муҳит шароитида бўлажак муҳандисларнингумумкасбий фанларни бўйича тайёргарлигини ошириш аспектида кибернетик ёндашувнинг иккита асосий ғоясини аниқлаш имконини берди.
Функционал хилма-хиллик ғояси тагтизимлар функцияларини, хусусан, уларнинг бошқарув йўналишини аниқлайди. Қайд этиш керак, бошқарув тизимининг функционал тўплами бошқарилув тизимининг функциялари тўпламидан кенгроқ бўлиши лозим. Бу шу билан изоҳланадики,қачонки ўқитувчи ёки ўқитиш дастури талабанинг барча мумкин бўлган ҳаракатларига таъсир этишга қодир бўлса, бошқарув самарали бўлади. Шу билан бирга, бошқарув тизимининг функциялари қуйидагилардан иборат: ахборотни тақдим этиш, хатоларни тузатиш, фаолият натижаларини баҳолаш, бошқариладиган тизимнинг фаолиятини рағбатлантириш (муваффақиятли вазиятни яратиш), тескари алоқани таъминлаш. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, бошқарув таъсирини таъминлаши керак.
Бошқариладиган тизимнинг асосий функциялари - ахборотни идрок қилиш ва қайта ишлаш, тегишли машқлар ва топшириқларни бажариш, таҳрирловчи тадбирларни ҳисобга олиш ва уларни амалга ошириш, индивидуал таълим траекторияси бўйича назорат ва ҳаракатни таъминлаш.
Бундай ёндашув мақбул эмоционал ёки ҳиссиётли муҳитни яратади, талабаларнинг фаоллигини оширади, таҳсилда тескари алоқани амалга оширади, шу билан бирга электрон таълим муҳитда умумкасбий фанларниини ўқитишнинг самарадорлиги ва ташҳисини таъминлайди. Шуни таъкидлаш керакки, бу фақат аниқ белгилаб олинган бошқарув мақсадлари, берилган бошқарув усуллари, тўғри ва акс алоқа каналларини жорий этиш шарти билан амалга оширилиши мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, акс алоқанинг мавжудлиги ўқув жараёнини сифатли бошқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Айнан акс алоқа канали орқалибошқариладиган тизимнинг ҳолати тўғрисидагиахборот узатилади. Шундай қилиб, педагогнинг бошқарув-коррекцияловчи ҳаракатларини амалга ошириши ва талаба томониданахборот жуда яхши эгалланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, биз бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлигини оширишга қаратилган электрон таълим муҳитни моделлаштиришда ахборот камуникация технология ёндашувнинг асосий позицияларини шакллантирамиз. Асосий тушунчалар қуйидагилардир: педагогик тизимни бошқарув назарияси ва ахборот оқимларининг ўзаро муносабати нуқтаи назаридан таҳлил қилиш; ўқув жараёнини самарадорлигини ошириш мақсадида техник воситалар, таҳсил берувчи тизимлари ва ҳоказоларни қўллаш орқали таҳсилни такомиллаштириш ва оптималлаштириш; субъектлар орасидаги акс алоқани амалга ошириш орқали ўқув жараёнини бошқариш.
Олий таълим муассасасида бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанлар бўйича тайёргарлигини оширишни таъминлайдиган электрон таълим муҳитнинг моделини яратишда тадқиқотда амалга оширилган ёндашувлар муайян тамойиллар мажмуаси асосида ифодаланади. Биринчи тамойиллар гуруҳи базавий бўлиб, тайёргарлик жараёни ва унинг бутун ривожланиш жараёнига хосдир (тизимлилик, узлуксизлик, холислик, қатъийлик, тезкорлик, башорат қилишлик, мослик тамойиллари). Иккинчи тамойиллар гуруҳи – ўзига хос бўлиб, электрон таълим муҳит фаолияти ўзига хос жиҳатлари туфайли юзага келган (ўқитиш давомида ночизиқлилик, когнитив визуаллик, кодлаш, моделлаштириш, тескари алоқа, тараққиётнинг ўз-ўзини баҳолаш). Ушбу тамойилларнинг мазмуни ва хусусиятлари биринчи бобдаочиб берилган.
Мақсад ва назарий-услубий блокнинг ўрганилган моҳияти моделдаги моддий-процессуал компонентни шакллантириш учун асос бўлди. Назарий-методологик блок олий таълим муассасасидаталабаларнинг умумкасбий фанларни бўйича тайёргарлиги жараёнида электрон таълим муҳитнинг ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини белгилайди.
Электрон таълим муҳтини ишлаб чиқиб, уни мазмунан тўлдирар эканмиз, биз умумкасбий фанларни бўйича мавжуд электрон таълим ресурсларни таҳлил қилдик Таҳлил давомида ўқув материаллари умумкасбий фанлари бўйича таълим дастурлари мазмунига қисман ёки тўлиқ мос келмагани, етарлича интерактив эмаслиги, когнитив визуализация тамойили деярли амалга оширилмаслиги аниқланди.
Муаммоли-модулли таълим интернет-технологияси тизимли квантлаш, муаммолилик ва модуллилик тамойилларининг бирлигига таянади. 2.1.4-расм Дидактикада бу тамойиллар, афсуски, ўзаро боғлиқликда ўрганилмайди. Тизимли квантлаш тамойили ўқув ахборотини “сиқиш” назариясининг методологик асосини ташкил этади [138]. Ўқув ахборотини “сиқиш” М.А. Чошанов муҳандислик соҳадаги ютуқлардан фойдаланган ҳолда билимларни умумлаштириш, йириклаштириш ва тизимга солишни белгилаш учун қўллайди.
Модуллилик тамойили модулли таълим услубининг нейрофизиологик асосидир. Таклиф қилинаётган муаммоли-модулли таълим интернет-технологиянинг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда янгилиги унда тизимли квантлаш, муаммолилик ва модуллилик тамойиллари яхлитликда амалга оширилади. “Интернет-технология мақсад компонентини, етакчи тамойилларни, таълим мазмунини лойиҳалаштиришнинг махсус методларини, топшириқлар ва машқлар тизимини, дидактик материалларни тузишни, ўқишдаги натижаларни назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтингли тизимини ўз ичига олади.
Ўқиш жараёнини муаммоли-модулли асосда қайта қуриш қуйидагиларга имкон беради:

2.1.5-расм. “Муаммоли-модулли” таълим нинг умумий тузилмаси


1) ўқув материалининг курсни тўлиқ, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган вариантларда ишлаб чиқишни таъминлайдиган муаммоли модулларини гуруҳларга бўлиш йўли билан ўқиш мазмунини яхлит ҳолга келтириш ва дифференциааллаш (муаммоли-модулли таълимнинг умумий тузилмаси 2.1.2-расмда келтирилган);

2) талабаларнинг ўрганганлик даражасига боғлиқ равишда курснинг у ёки бу вариантини мустақил танлашларини амалга ошириш ҳамда дастур бўйича илгарилашнинг индивидуал жадаллигини таъминлаш;


3) педагогик воситаларни яратиш учун сценарийлар сифатида муаммоли модуллардан фойдаланиш;
4) ўқитувчининг ишини талабаларнинг билиш фаолиятини бошқаришда маслаҳат бериш-мувофиқлаштириш функцияларига қаратиш;
5) таҳсил курсини таълим услублари ва шаклларининг мос келувчи мажмуига асосланиб, ўқув материалини баён қилиш тўкислигига ҳамда ўзлаштириш чуқурлигига жиддий зиён еткизмаган ҳолда қисқартириш” [138].
Муаммоли-модулли таълим интернет-технологияси – ўз устунликлари ва камчиликларига эга. Маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, ушбу технологияни амалга ошириш энг самарали натижаларни беради, бошқа шароитларда эса у кам унумли бўлиши мумкин шунинг учун ҳам уни бошқа интернет-технология билан алмаштириш зарурати пайдо бўлади.
“Муаммоли-модулли” таълимнинг устуворликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) билимларнинг ҳаракатчанлигини, услубнинг мослашувчанлигини ҳамда талабалар ақлининг ўткирлигини шакллантиришга йўналганлик;
2) муаммоли модул тузилмасининг вариативлиги;
3) ўқув материалининг мазмунини даражалаш;
4) ўқув фаолиятининг индивидуаллашувини таъминлаш;
5) таълим шакл ва услубларининг турли-туманлиги;
6) талабалар билимларининг чуқурлиги ва тўкислигига зиён еткизмасдан, ўқув вақтини камайтириш;
7) талабалар билимларни ўзлаштиришларини назорат қилиш ва баҳолашнинг самарали рейтингли тизими.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish