Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,56 Mb.
bet1/88
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#309388
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
2 5433846757219897778


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ СТАНДАРТЛАРИ
ФАНИНИНГ


ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУАСИ


Билим соҳаси: 200000 - Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси: 230000 - Иқтисод
Таълим йўналиши: 5230900 - Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқ ва соҳалар бўйича) 2-мутахассис

Умумий ўқув соати

120 соат


Шу жумладан:
Маъруза машғулотлари
Амалий машғулотлар
Мустақил таълим соатлари



10 соат (V семестр-10 соат)
10 соат (V семестр-10 соат)
100 соат (V семестр-100 соат)









Самарқанд-2021


МУНДАРИЖА

1

Ўқув материаллар




2

Мустақил таълим машғулотлари




3

Глоссарий




4

Иловалар:




4.1

Фан дастури




4.2

Ишчи фан дастури




4.3

Тестлар
























ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


Б УХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ
«ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ СТАНДАРТЛАРИ»


фанидан
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР

САМАРҚАНД 2021

Т/р

Мавзу

Соат

1

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига кириш Молиявий хисоботни тайёрлашнинг концептуал асослари

2

2

Молиявий ҳисоботлар халкаро стандартлари талабаларига мувофик асосий воситаларни ва номоддий активларни ҳисобга олиш

2

3

Молиявий ҳисоботлар халкаро стандартлари талабаларига мувофиқ товар-моддий захираларни ҳисобга олиш

2

4

Молиявий ҳисоботлар халкаро стандартлари талабаларига мувофиқ даромадларни ҳисобга олиш

2

5

Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот

2




Жами:

10


1-МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА КИРИШ МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
Маъруза режаси

    1. Молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг асосий мазмуни ва унинг бухгалтерларни тайёрлаш тизимидаги ўрни

1.2.Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича қўмита(МҲХСҚ)нинг мақсади ва унинг тавсифи
1.3.Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва фойдаланиш имкониятлари
1.4.МҲХС (IFRS) бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг концептуал асослари
1.5.МҲХС (IFRS) 1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш”


Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Бухгалтерия ҳисобининг профессионаллашуви - бу бухгалтерия ишларининг ушбу соҳада маълум профессионал билимларга ега бўлган мутахассислар томонидан бажарилиши ҳамда мамлакат даражасида бухгалтерия ҳисобининг муаммолари, жумладан стандартлаштириш, бухгалтерларнинг профессионал малакасини ошириш, ушбу профессиянинг ахлоқ қоидаларини такомиллаштириш билан шуғулланадиган нотижорат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолият юритиши.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро интеграциялашуви. Халқаро сармоядорлар, кредиторлар ва менежерларнинг халқаро бизнес фаолиятлари тўғрисида ахборотларга бўлган ехтиёжини қондириш мақсадида миллий бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва стандартларидаги умумий ва илғор тажрибаларни мужассамлантириш асосида ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисобининг халқаро ўлчовлари ва тамойилларига ўтиш жараёнидир.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро ташкилотлар. Бухгалтерия ҳисоби халқаро интеграциялашуви жараёни, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳисобининг халқаро муаммолари билан шуғулланувчи нотижорат профессионал ташкилотлар.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона – бу қатнашчиларидан бири албатта хорижий инвестор бўлган, хорижий инвестициянинг акция (ҳисса, пай)лар ёки устав капиталидаги ҳиссаси 30 фоиздан ва миқдори қонунчиликда белгиланган суммадан кам бўлмаган ва устав капиталини ўз вақтида шакллантирган ҳуқуқий шахс.


1.1.Молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг асосий мазмуни ва унинг бухгалтерларни тайёрлаш тизимидаги ўрни

Мулкчилик ва тармоқ шаклидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботларини миллий стандартлардан халқаро стандартлар асосида тузиш муҳим ҳисобланиб, халқаро стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботларни хорижий инвесторлар томонидан танишиш имкониятига ега бўлиши ва ўзининг сармоясини киритиш бўйича йенгилликлар туғдиради.


Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни йетказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир. Бухгалтериянинг мақсади – турли фойдаланувчиларни маълумотга бўлган еҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун енг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир. Ўз-ўзидан маълумки қарорларни қабул қилиш учун ахборот тизимдан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафлар ушбу тизимга кетган харажатлардан устун бўлиши лозим.
Демак, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари предмети бўлиб, халқаро стандартлар асосида пул ифодасида акс еттириладиган хўжалик маблағлари, шу маблағлар манбалари, уларнинг хўжалик фаолияти ва молиявий натижалари бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларда моддий ва номоддий активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар, фойда ва зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг объектлари ҳисобланади.
Активлар - аввалги даврларда содир етилган ҳодисалар натижасида олинган ва корхона томонидан назорат қилинадиган, уларни фойдаланишдан келажакда иқтисодий наф олиниши кутиладиган ресурслардир.
Мажбуриятлар – бу аввалги даврларда содир етилган ҳодисалар натижасида пайдо бўлган корхонанинг жорий қарзи, ушбу қарзлар қайтарилиши натижасида корхонанинг иқтисодий нафни ўз ичига олган ресурсларни камайишига олиб келади.
Хусусий капитал – бу барча мажбуриятларни айргандан кейин корхонанинг активлардаги бўлган улуши.
Фойда - бу хўжалик субъектига таъсир етадиган асосий ва асосий бўлмаган фаолият, ҳодисалар шароитлар натижасида капиталнинг кўпайиши бўлиб, хусусий капиталга тўланадиган капитал бундан мустаснодир.
Зарарлар – бу асосий фаолият ва барча хўжалик муомалалари, ҳодисалар, шароитлар натижасида хусусий капиталнинг камайиши бўлиб, ҳаражатлар ёки хусусий капиталнинг тақсимланиши натижасидаги камайиш бундан мустаснодир.
Фойда фаолият натижаларини ўлчашда ёки бошқа кўрсаткичларни, яъни инвестицияни олиб келган фойдаси, бир акцияга тўғри келадиган фойда кабиларни асоси сифатида фойдаланади. Фойдани ўлчаш билан бевосита боғлиқ елементлар – бу даромадлар ва харажатлардир.
Даромадлар – бу активларни келиб тушиши ёки кўпайиши ёхуд мажбуриятларни камайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард натижасида хусусий капитални оширадиган иқтисодий нафларни кўпайиши, аммо акциядор капиталга таъсисчилар томонидан тўланадиган бадаллар бундан мустаснодир.
Харажатлар - бу активларни сарфланиши ёки йемирилиши ёхуд мажбуриятларни кўпайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард натижасида хусусий капитални камайтирадиган иқтисодий нафларни камайиши, аммо акциядор капитални таъсисчилар орасида тақсимланиши бундан мустаснодир1.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish