Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини



Download 71,5 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi71,5 Kb.
#286901
  1   2   3   4
Bog'liq
6-qo'llanma.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини
шакллантириш бўйича услубий
тавсиялар

Тошкент – 2020


КИРИШ
Республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий негизларидан бири бу – маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бунда аҳолимиз, айниқса ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб етишишини таъминлашдан иборат. Албатта, келажагимиз пойдевори бўлган бугунги давр ёшларининг ҳар томонлама билимли, соғлом, касбий маҳорати юксак, интеллектуал салоҳияти юқори бўлишида барча соҳалар қатори баробарида таълим муассасалари ўзига хос аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, оилаларда ва жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, навқирон авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари изчил ҳамда босқичма-босқич амалга оширилаяпти.
Сиҳат-саломатлик ҳар бир инсон учун бахт-саодат, унинг меҳнат самарадорлиги, мамлакатнинг иқтисодий қудрати, халқ фаровонлиги, тараққиётнинг зарур шартидир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 1993 йил 23 апрелдаги “Cоғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасини тузиш туғрисида” ги Фармони фикримизнинг ёрқин далилидир. Ватанимизнинг биринчи ордени “Соғлом авлод учун” деб аталгани бунинг тасдиғидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугунги кунда “Олдимизда турган энг муҳим ва долзарб масалалардан бири – юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборат эканини яхши тушунамиз.”
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг 4.5-бандида “жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш”дек муҳим вазифаларни бажаришда талаба ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва такомиллаштириб бориш талаб этилади.
Ҳозирги кунда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштирган ҳолда талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтириш асосий мақсадларимиздан бири бўлмоғи зарур. Мазкур ишларни амалга ошириш келажагимизни таъминлаш, миллатимиз генофондини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish