Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини


Талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтириш бўйича услубий тавсиялар



Download 71,5 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi71,5 Kb.
#286901
1   2   3   4
Bog'liq
6-qo'llanma.

Талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтириш бўйича услубий тавсиялар

Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги, “Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорлари, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида”ги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазиригининг буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда бошқа ҳужжатлар асос қилиб олинди.


Талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш олий таълим муассасасидаги маънавий-маърифий жараённинг таркибий қисми ҳисобланиб, келажакда тайёрланаётган мутахаcсислар шахсида ахлоқий, маънавий, маданий, фуқаролик ва касбий ҳаётида соғлом турмуш тарзи маданиятининг юксалишини таъминлайди.
Талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришнинг мақсад ва вазифалари

Ушбу услубий тавсиянинг мақсади талабаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришни ташкил этишдан иборат.


Соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтиришда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
• организмга таъсир кўрсатувчи ташқи муҳитнинг салбий омиллари ва бу омиллар таъсирини камайтириш тўғрисида талаба-ёшларнинг билимлар даражасини мунтазам равишда ошириб бориш учун доимий фаолият кўрсатувчи тарғибот-ташвиқот тизимини яратиш;
• санитар-гигиеник жиҳатдан ёшларни тарбиялаш;
• тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва чекишнинг тарқалишини камайтириш, ичкиликбозликни камайтириш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш профилактикаси;
• жисмоний машғулот, спорт ва туризмга талабаларни жалб этиш ва соғломлаштириш турларининг оммабоплигини ошириш.
2.3. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун ёшларнинг гигиеник, санитар-гигиеник меъёрларга, қоидаларга бўлган билимларини, тушунчаларини ошириш керак. Бу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги ишларни олиб бориш лозим:
•талабалар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тиббий-гигиеник маълумотлар бериш;
•талабалар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан шуғулланувчи жамоат ташкилотларининг фаолиятларини рағбатлантириш.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг қуйидаги муҳим йўналишларига эътиборни қаратиш лозим:
• саломатликни сақлашни таъминловчи омилларни тарғиб этиш;
• меҳнат гигиенаси;
• рационал овқатланиш;
• шахсий гигиена;
• дам олиш гигиенаси;
• оптимал ҳаракат режими;
жисмоний тарбия ва спорт;
• стресслар, зўриқишлар билан оқилона курашиш;
• организмни чиниқтириш;
• эр-хотин муносабати гигиенаси ва оилани режалаштириш гигиенаси;
психогигиена;
• тиббий-ижтимоий фаоллик;
• атроф-муҳит гигиенаси;
• саломатликка зарар етказувчи хавф омиллари.
Соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларини қарор топтириб боришда:
- ўз саломатлигини мустаҳкамлашни босқичма-босқич ривожлантириб бориши;
- соғлом овқатланишга амал қилиш;
- ўз организмининг жисмоний ҳолатини аъло даражада сақлаб туришга эришиш;
- ҳар куни ўз саломатлиги тетик бўлиши учун руҳан бардам бўлиш чораларини кўриш;
- ўз саломатлиги ҳақида доимо қайғуриши ва уни давлатнинг ёки врачларнинг вазифаси сифатида қарамаслиги, ўз саломатлиги энг аввало ўзининг қўлида эканлигини англаб олиши ва шунга яраша ҳаракат қилиши лозим;
- инсон саломатлиги унинг бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун асосий замин бўлиб хизмат қилишини эсдан чиқармаслиги;
- зарарли одатлардан воз кечиш;
- руҳий саломатликни асраш;
- кун тартибига риоя қилиш;
- шахсий гигиена ва жамоат гигиенасига амал қилиш;
- тўғри овқатланиш;
- жисмоний ҳаракат;
- экологик тарбия.



Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish