Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети табиий фанлар факултети тупроқшунослик таълим йуналиши iv-курс туп-117-гуруҳ талабаси



Download 1,05 Mb.
bet6/13
Sana24.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#207213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
СОХИБЖОН Б.М.И

2.3. Тупроқнинг умумий тузилиши. В.В. Докучаев, П.А.Костичев, Н.М.Сибирцев, В.Х.Вильямс, П.С.Коссович, К.А.Глинка ва бошқалар томомнидан ишлаб чиқилган. Ушбу жараён хақида замонавий назарий билимларнинг ривожланишида И.И. Геросимов, В.В. Ковда, В.В. Полынов, И.В.Тюрин, А.А.Ходе, С.П.Ярков ва бошқаларнинг хизматлари катта.
Тоғ жинсларининг тупроқга айланиши тупроқ хосил бўлиш жараёнида содир бўлади. У тоғ она жинсининг тирик организмлар, уларнинг хаёт фаолияти махсулотлари, сув ва атмосфера элементлари билан узоқ давом этадиган ўзаро таъсири натижасида амалга ошади.
Моддаларнинг катта геологик айланишида тоғ жинсларининг нураши натижасида пайдо бўлган магматик, метоморфик ва чўкинди жинслардан иборат юмшоқ қатлам вужудга келади.
Нураш қатламида ўсимликларнинг ўрнашиши ва тупроқ хосил бўлишининг ривожланиши учун шароит вужудга келади, у ғоваклик, сув ва хаво ўтказувчанлик, ўсимликларнинг сақланиши учун қулай элементларнинг вужудга келишига олиб келади.
Моддаларнинг катта геологик айланиши умумий хусусияти шундаки ўсимликлар озиқланиши учун керакли элементларнинг гидросферага ювилиб туриши натижасида улар миқдорининг тоғ жинсларига камайиб боришидир.
Моддаларининг кичик биологик айланиши тирик организмлар хаётий фаолияти, яшил ўсимликлар билан боғлиқ бўлган.
Кичик биологик айланишнинг тавсифли белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Тоғ она жинсларидан, тупроқдан озиқ элементларнинг чиқиб туриши;

  • Биомасса синтези ва озиқ элементларни мураккаб, сувда эримайдиган органик бирикмаларга қўшилиши;

  • Хар йили ер устига тушиб турган биомассалар ва илдизларнинг шаклланаётган тупроққа қайта қўшилиши.

Биологик айланишнинг асосий якуни тупроқнинг илдиз жойлашган қатламида озиқ элементларнинг биологик тўпланиши содир бўлади ва тупроқ унумдорлиги ривожланиб боради.
Биологик моддалар айланиши интенсивлиги физик- географик шароитлар ва ўсимликлар тавсифи (характери) га қараб турлича бўлади.
Биологик моддаларнинг айланиши, 1 га. да ц
(Л.Е.Родина,Н.И.Базилевич)
2-жадвал

Ўсимликлар дунёси





Органик моддалар

Умумий биомасса

Илдизлар биомассаси

Хар йилги кўпайиши

Хар йилги тўкилиши

Органик қолдиқлар захираси

Арктика тундралари

50

35

10

10

35

Жанубий тайга қарағайзорлари

2800


636


61


47


448


Қайинзорлар

2200

505

85

55

350

Арчазорлар

3300

735

120

70

300

Ўрмон ботқоқлари

370

40

34

25

>100

Эманзорлар

4000

960

90

65

150

Ўтлоқи даштлар

250

170

137

137

120

Қуруқ даштлар

100

100

42

42

15

Ярим бутазорлар

43

38

12

12

-

Қуруқ дашт
Саванналари

268

113

73

72

-

Субтропик тилоғоч ўрмонлари

4100


820


245


210


100


давоми


Ўсим-ликлар дунёси



Элементлар ва азот

Азот

Биомас-сада

Хар йили қўлланилади

Хар йили тўкилиш билан қайтари-лади

Ўрмон тўша-маси-даги мав-жуд-лиги

Био-мас-сада

Хар йили қўлланилади

Хар йили қайтари-лади

Тушган кимёвий элемент суммасига %

Арктика тундралари

1,6

0,38

0,37

2,8

0,81

0,21

0,20

52

Жанубий тайга қарағайзорлари

18.8


0.85


0.58


17.3


6.64


0.27


0.16


2.8


Қайинзорлар

21.0

3.80

2.90

16.0

8.75

1.50

0.90

30-40

Жанубий тайга арчазорлари

27.0



1.55



1.20



13.0



7.20



0.41



0.35



29



Ўрмон ботқоқлари

6.1

1.09

0.73

-

2.29

0.40

0.25

0

Эманзорлар

58.0

3.40

2.55

8.0

11.5

0.95

0.57

19-26

Ўтлоқи даштлар

11.8

6.82

6.85

8.0

2.74

1.61

1.61

22-28

Қуруқ даштлар

3.5

1.61

1.61

0.7

1.03

0.45

0.45

17-36

Ярим бутазорлар

1.85

0.59

0.59

-

0.61

0.18

0.18

24-31

Қуруқ дашт
саванналари

9.78


3.19


3.12


-


2.38


0.81


0.80


26


Субтропик тилоғоч ўрмонлари

52.8


9.53


7.95


6.0


13.6


277


2.26


28


Л.Е.Родина ва Н.И.Базилевич маълумотлари бўйича органик моддаларнинг максимал тузилиши ўрмонларда кузатилади.


Субтропик ва тилоғоч ўрмонзорларда уларнинг миқдори гектарига 4000-4600 ц.га етади, намли тропик ўрмонларда 5000 центенергача, Бразилия тропик ўрмонларида эса 17000 центенергача боради. Энг кўп биомассанинг тўпланиши тропик ва субтропик ўрмонларда бўлади, энг кам тўпланиши эса арктика тундраси ва шўрхок ерларда учрайди.
Тўпроқ хосил бўлиш жараёнининг ривожланиши ва тупроқнинг шаклланиши тупроқ хосил бўлиш омиллари комплекси таъсирида кечади: иқлим, тупроқ хосил қилувчи жинслар, рельеф, ўсимликлар ва хайвонот дунёси, вақт.
Тупроқларнинг ва тупроқ хосил бўлиш шароитларининг ўзгаришида инсон фаолияти омили мухим ролни ўйнайди ва мухим тупроқ хосил қилувчи омил сифатида ажралиб туради. Тупроқ хосил қилувчи жараёнлар ва тупроқнинг хоссалари. Тупроқ хосил қилувчи омилларнинг ўзаро таъсирида тупроқ хосил бўлиш жараёнининг мураккаб комплекси вужудга келади.
А.А. Роде буйича тупроқ хосил бўлишининг бир неча хил жараёнлари вужудга келади: микрожараёнлар, мезожараёнлар,макрожараёнлар.
-Микрожараёнлар – биринчи тартиб элементар тупроқ жараёнлари бўлиб, тупроқ профили ва горизонтларида тупроқ режимларини шакллантиради.
-Мезожараёнлар – иккинчи тартиб аниқ тупроқ жараёнлари тупроқ хоссасининг мухим генетик комплексини вужудга келтиради.
- Макрожараёнлар – мезожараёнлар умумийлиги бўлиб тупроқ типини шакллантиради.
Тупроқ хосил қилиш режимлари тупроқ юзасига қуёш энергияси ва намликнинг кунлик, йиллик ва кўп йиллик тушиб туриши ва ўсимликлар ривожланишида биологик жараёнларнинг бир маромда такрорланиб туриши тупроқ хосил бўлишида аниқ мавсумий ходисаларнинг юзага келишига ёрдам беради. Асосий тупроқ параметрларининг қонуний ўзгариши (харорат, намлик , аэроция, тупроқ қоплами ва хавосининг кимёвий таркиби ) кўп йиллик маълумотлардан тупроқлар режими номини олган.
Тирик организмларнинг ўраб турган атроф мухитдан минерал элементларни сингдириши ва турли органик минерал бирикмаларнинг яшаш жараёнидан чиқиб туришидан иборат.
Икки карама карши ва ўзаро боғлиқлик бирлиги хар қандай тупроқ хосил бўлиши жараёнининг мохиятини ташкил этади.
Тупроқ хосил бўлишига хос қарама қарши қуйидаги жуфтликни қўрсатиш мумкин:
1.а) Тирик организмлар томонидан тупроқдаги минерал моддаларни сингдириши ва органик моддаларни синтез қилиши;
б) Тирик организмларнинг органик ва минерал бирикмаларни тупроқ эритмасига ва тупроқ хавосига чиқариб туриши;
2.а) Органик қолдиқларнинг парчаланиши ва минераллашиши;
б) Органик ва минерал бирикмалардан тупроқнинг гумусли
моддасини синтез қилиш ;
3.а) Органик кислоталар билан тупроқ эритмасини нордонлаштириш;
б) Водород органик кислотасининг алмашиниш реакцияларида
тупроқ эритмасини нейтраллаш;
4.а) Тупроқ хосил қилувчи бирламчи минералларни бузиш;
б) Иккиламчи минералларни ва органо-минерал комплексларни
синтез қилиш;
5.а) Органик, органо-минерал, минерал коллоидлар коагуляцияси;
б) Тупроқ коллоидлари пептизацияси;
6. а) Минерал бирикмалар гидротацияси ;
б) Уларнинг дегидротацияси;
7. а) Тупроқ қатламига кислороднинг эркин киришида оксидланиш жараёни;
б) Доимий ёки даврий намликнинг туриб қолиши натижасида кислород етишмовчилиги;
8. а) Эритмаларнинг юқорига харакати ва юқори қатламда харакатчан бирикмаларнинг тўпланиши ;
б) Эритмаларининг пастга харакат қилиши , эриши ва харакатчан бирикмаларнинг чиқиб кетиши;
9. а) Тирик организмлар томонидан элементларнинг сингдирилиши;
б) Элементларнинг эриб кетиши ва чиқиши;
10.а) Тупроқда яшовчи тирик организмларнинг атмосфера газларини
сингдириши;
б) Организмларнинг нафас олишида газларни тупроқ ва тупроқ
устки атмосферасига ажралиши;
11. а) Тупроқ генетик горизонтларининг шаклланиши;
б) Физик-механик жараёнлар туфайли тупроқ горизонтининг
бузилиши.
Тупроқ хосил бўлишининг дастлабки босқичлари.
Тупроқнинг шаклланиши ернинг маълум ривожланиш даврида яни хаётнинг пайдо бўлиши билан бирга кела бошлаган.
Ер устини қуйи ўсимликлар, сўнгра юқори ўсимликлар ва хайвонат олами қоплаши билан тупроқ хосил бўлиш жараёни хам тезлашиб, унинг доираси кенгайиб борган.
Қадимий тупроқ хосил бўлиш жараёни белгилари - излари палеозой ва мезазой даврида тога айланган чўкинди жинсларда сақланиб қолган.
Қадимги тупроқлар кайназой контенинтал чўкмаларида, айниқса тўртламчи даврда яхши сақланган “Қазилма тупроқлар “ полеогеографлар тўртламчи давр қатламларини ўз холатига келтириш билан шуғулланадилар, бу табиий фанларнинг асосий сохаларидан бири хисобланиб полеотупроқшунослик номи билан юритилади.
Хозирги вақтда ер юзаси қуруқлик қисмининг катта қисми хилма хил тупроқлар билан қопланган.
16 жадвалда тупроқ жараёнларининг хилма хиллиги тупроқ фазалари - тупроқ эритмаси, тупроқ атмосфераси газлари хақида гувох берувчи тупроқ хосил бўлиш жараёни схемаси берилган.
Вақтлар ўтиши билан тупроқ хосил бўлиш жараёни пастки қатламларга кириб борган. Автотроф организмларнинг нобуд бўлишидан гидротроф организмлар ривожланиб борган. Қатламлар юмшаган сайин унга микроорганизмлар, ўсимликларнинг илдиз қолдиқлари, тупроқ хайвонлари янада чуқур кириб иккиламчи минералларнинг хосил бўлишига шароит яратган. Бу хол ер устида янада кўпроқ ўсимлик ва хайвонот дунёси ривожланиши учун шарт-шароитларни яратган.
Ер қатлами юмшаган сари хавонинг кириши натижасида тупроқ хайвонларининг янада кўпайишига олиб келган. Тупроқнинг барча қаттиқ, суюқ ва газсимон фазалари ўртасида янги боғланишлар содир бўлиб, нихоятда мураккаб ва харакатчан тизим вужудга келган. Бунда суткалик, йиллик, кўп йиллик ва асрлар давомида гидротермик шароит ўзгариши катта ролни ўйнаган.
Намли ва иссиқ шароитларда барча жараёнлар, органик моддаларнинг парчаланиши тезлашган. Натижада дағал гумус, намли мухитда торф вужудга келган. Гидротермик жараёнларнинг ўзгаришига мувофиқ тирик организмларнинг фаоллиги ошиб борган, ўсиш ва нобуд бўлиш тезлашган. Бундай жараёнлар ер усти флораси ва фаунасида тез тез алмашиниб, ўзгариб борган.
Пировард натижада тупроқ хосил бўлиш интенсивлиги ошиб келган, антропоген тасирлар натижасида янада тезлашган.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish