Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети табиий фанлар факултети тупроқшунослик таълим йуналиши iv-курс туп-117-гуруҳ талабаси



Download 1,05 Mb.
bet5/13
Sana24.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#207213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
СОХИБЖОН Б.М.И

БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ

2.1. Тупроқ она жинсининг пайдо бўлиши. Минерал ва тоғ жинслари хақида тушунча. Ернинг устки қаттиқ қобиғи (литосфера) асосан хар хил (минерал ва тоғ) жинсларидан иборат. Минераллар табиатда кварц (Si2O) ва кальций карбонат (CaCО3) сингари қаттиқ нефт (CnHn), сув (H2O) кабисуюқ хамда карбонат ангидрид (CO2) сингари газ холда учрайди.
Минерал жинслар турли мураккаб процесслар натижасида пайдо бўлади. Минерал жинсларнинг кўпчилиги узоқ муддат давом этган геохимиявий процесслар натижасида пайдо бўлиб улар анорганик минерал жинслар. Биохимиявий процесслар натижасида пайдо бўлганлари эса органик минерал жинслар ёки биолитлар*дейилади. Масалан графит (С), галенит (PbS), галит (Na Cl), гематит (Fe2O3), гипс (CaSO4 2H2O) кабилар анорганик минераллар. Қахрабо (C40H64O4) ва шунга ўхшашлар органик минераллар жумласига киради. Литосферанинг таркибида анорганик минерал жинсларнинг миқдори минерал жинсларга нисбатан кўп. Табиатда булардан бошқа яна космоген минерал жинслар (метиоритлар) хам бўлиши мумкин. Минераллар ва тоғ жинслари тупроқ она жинсининг манбаидир.
Минерал. Литосферанинг таркибида учрайдиган ўзига хос физикавий хусусиятга ва маълум химиявий таркибга эга бўлган табиий жинслар минерал дейилади. Демак ер қобиғида учрайдиган минераллар ўзининг химиявий таркиби ва физикавий хоссалари жихатидан бир-биридан фарқ қилади. Масалан кварц (Si2O), Ортоглаз (K2AL2Si6O16 ), доломит (CaMg (Co3)2) Альбит (Na2AL2Si6O16),анортит (CaAL2Si2O8), мусковит (КН2Al3(SiON) 3),нинг хар қайсиси алохида минералдир. Минерал мураккаб хисобланган хар хил геохимиявий ва биохимиявий процесслар натижасида шаклланган (асосланган) литосферада пайдо бўладиган табиий жинсдир. Шунинг учун хам сунъий равишда синтезлаш йўли билан олинган жинслар минерал бўла олмайди. Масалан чили селитраси NaNO3 табиий шароитдаги биохимиявий, геохимиявий процесслар натижасида пайдо бўлгани сабабли уни минерал дейилади. Аммо сунъий синтезлаш йўли билан олинган аммиакли селитра (NH2 NO3) минерал хисобланмайди.
Таркибида ўсимликлар хаёти учун зарур озуқавий элементлардан Са,К,Мg,Fe,N,P,S сингариларнинг биронтасимавжуд бўлган ёки тупроқнинг химиявий ва физикавий холатини яхшилаш жихатидан қишлоқ хўжалиги учун маълум даражада ахамиятли бўлган минераллар ва тоғ жинсларига агроруда (агрономик рудалар дейилади). Масалан апатит [Са10(Fe1Cl)(PO4)6], фосфорит [Са3(PO4)2], калий нитрат (КNO3), натрий нитрат (NaNO3), силвин (KaCl), силвинит (KCl, NaCl), карналлит (KClˑMgCl2ˑ6H2O) ва полигалит (K2SO4ˑMgSO4ˑCaSO4ˑ2H2O) сингари минераллар ана шундай агроруда хисобланади.
Тоғ жинси. Ернинг ўстки қаттиқ қатламидаги табиий минераллар кўпинча алохида учрамайди, балки бир неча минераллар бирикиб тоғ жинси хосил бўлади. Литосферанинг маьлум қисмида кўп жойни егаллаган бир ёки бир қанча минерал тўпламидан (агрегатидан) иборат табиий жисмларга тоғ жинси дейилади. Масалан. Гранит, сенит, мармар, қум ва шағал тоғ жинсларидир. Битта минералдан таркиб топган тоғ жинсига мономинералли, бир неча минералдан таркиб топган бўлса полиминералли тоғ жинси дейилади. Барча тоғ жинслари уч группага яни магматик( отқинди), чўкинди ва метаморфик тоғ жинсларига бўлинади.
Литосферанинг кўп қисми магматик ва метаморфик тоғ жинсларидан ташкил топган бўлиб фават юпқа юза қатлами чўкинди тоғ жинслари билан қопланган. Қуруқликнинг юза қатламида (асосан текисликларда) чўкинди тоғ жинслари 75%, магматик ва метаморфик тоғ жинслари эса 25% ни ташкил этади.
Магматик (отқинди) тоғ жинслари ер қобиғининг ички қисмидаги юқори даражали температура шароитида эриган магма (силикатли масса) нинг узоқ даврлар мобайнида совиб қотиши натижасида пайдо бўлган. Магма ер қобиғининг 40-120 км яуқурлигида жойлашган бўлиб, асосан SiO4, Al2O3, MgO, Na2O, K2O, FeO, CaO сингари оксидлардан иборатдир. Бу оксидлар мураккаб кимёвий бирикма холида эмас, чунки юқори даражали температура (100ͦ0) мураккаб кимёвий бирикма пайдо бўлишига имконият бермайди.узоқ вақтлар ўтиши билан магма аста-секин совиб қота бошлаганидагина мураккаб кимёвий бирикиш фоизи бошланади. Натижада бир неча минералдан иборат бўлган магматик тоғ жинси пайдо бўлади.
Магма пайдо бўлган жойидан юқорига кўтарилиб, ер қобиғи ичидаги кучли босим, температура ва газлар таьсирида секин-аста ўзгариб совиганида гранит, диорит, сиенит каби тўла кристалланган интрузив (ички) тоғ жинслари пайдо бўлади. Магманинг ер бетига суюқ (лава) холида отилиб чиқиб, оддий температура шароитида тезроқ совишидан эффузив ёки отқинди тоғ жинслари пайдо булади. Буларга обсидиан (вулкан ойпаси), базальт сингари жинслар киради. Магматик тоғ жипсларини синфларга ажратишда уларнинг кимёявий ва минералогик таркиби, шунингдек структураси хамда вужудга келиши эътиборга олиниши лозим. Тоғ жинсларини Ўрта Осиёда академик Левинсон-Лессипг ишлаб чиққан класснфикацияси қабул этилган. Бунда тоғ жинслари таркибида купроқ учрайдигаи ва уларнинг кислотали хусусиятига таъсир атадиган кварц (SiO2) миқдорига кура магматик тоғ жинслари кислотавий уртача, асос характеридаги ва ультра асос характеридаги группаларга булинади.
Кислотавий тоғ жинслари таркибида кварц (SiO2) нипг миқдори 65 фоиздан кўп булади. Интрузив магматик тоғ жинсларидан гранит, гранит порфир, пегматит, тоналит, кварцли диорит ва кварцли габбролар; эффузив магматик тоғ жинсларидан аса фелывит ва липаритлар ана шундай тоғ жиисларидир.
Ўрта тоғ жинслари таркибида SiO2 нинг мнқдори 65—52 фоиз бўлади. Интрузив магматик тоғ жинсларидан сиенит, сиенит порфир ва монцонит; аффузивларидан эса трахит, андезит ва порфиритлар ўрта тог жинслари хисоблапади.
Асос характеридаги тоғ жинслари таркибида SiO2 нииг миқдори 52—40 фоиз булиб, буларга интрузив магматик тоғ жинсларидан элиолитли ва нефелинли сиенитлар хамда хар хил таркибли диоритлар, эффузив (аналог) ларидаи эса базальтлар ва диабазлар киради.
Ультра асос характеридаги тоғ жинслари таркибида SiO2 нинг нисбий мнқдори 40 фоиздан оз бўлиб, интрузив магматик тоғ жинсларидан уртит, камцтонит, перидотит ва пироксонит; эффузивлардап абсидиан, пемза ва вулкан туфлари ана шупдай магма­тик тоғ жинслари жумласидандир.
Чукинди тоғ жипслари нураш туфайли содир булган зарра ва заррачаларнииг сув ва шамол таъсирида ер юзасининг қуруқлик қисмида хамда деигиз, кўллар, дарёларда тупланишидан ўсимлик хамда хайвонот оламининг қолдицларидап хосил булади.
Чукинди тоғ жинслари асосан ернинг устки каватида кўпроқ тарқалиб, қуруқлик юзасининг таркибан 75 фоиз қисмини коплагап бўлсада, аммо ер қобиғининг фақат 5 фоизини ташкил этади холос.
Чўкинди тоғ жинсларининг кўп қисми ўзининг ковакли, ғовакли ва қатламли булиши сингари хусусиятлари билан бошқа хилдаги тоғ жинсларидан фарқ қилади. Вужудга келиши жихатидап чукинди тоғ жинслари уч синфга, яъни механикавий, кимёвий ва органик синф (чукинди) га булинади.
2.2. Тупроқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.Тупроқларнинг келиб чиқиши, нураш жараёнлари ва моддаларнинг катта геологик ва кичик биологик айланиши. Нураш. Атмосфера, гидросфера, биосфера таъсирида тоғ жинсларининг ва минералларнинг сон ва сифат жихатдан ўзгаришидан иборат мураккаб ва хилма хил жараёнлар умумийлигидир.
Тоғ жинслари ер юзасига чиқиши билан ўзининг барқарорлигини йўқотиб турли жараёнларга учрайди ва кучли ўзгаради. Нураш жараёни кечадиган тоғ жинсларининг гаризонтлари нураш қобиғи дейилади унда 2 зона фарқланади: устки ёки замонавий нураш ва чуқур қадимий нураш зонаси.
Тупроқ хосил бўлиш жараёни кечадиган замановий нураш қуввати бир неча см дан 2 – 10 метргача боради.
Тоғ жинслари ташқи механик кучларнинг тасири ва бу жараёнларнинг бетўхтов давом этиши натижасида сувни сингдирадиган, ўзида ушлаб қоладиган, хавони ўтказадиган хусусиятларга эга бўлади ва унга рухляк дейилади.
Жинсларнинг майдаланишига қараб зарралар
сиртининг ортиб бориши
1-жадвал

Куб қирраси узунлиги
Мм

Кублар сони

Кубларнинг сирти
мм2

1

1

6

0.1

1000

60

0.01

1000000

600

0.001

1000000000

6000

Нураш жараёнида омилларнинг таъсир этиш хусусиятига қараб 3 хил нураш фарқланади –физик, кимёвий, биологик.
1. Физик нураш деб тоғ жинсларининг дастлаб хароратнинг ўзгариб туриши ва бошқа механик кучлар таъсирида ( муз ва капиляр босим) кимёвий таркиби ўзгармаган холда механик жихатдан турли бўлакларга парчаланишига яъни емирилишига айтилади.
Физик нурашнинг асосий омиллари йил ва кун фасллари бўйича қуёшдан тоғ жинслари устига тушаётган хароратнинг бир хил бўлмаслигидир.
Тоғ жинслари устки ва ички қатламининг кун бўйи, ойлар, йиллар давомида бир хилда қизимаслигидан совуқ ва иссиқ алмашиниши, тоғ жинсларининг совуқдан торайиши, иссиқдан кенгайиши оқибатида уларда дарзлар яъни хар хил ёриқлар пайдо бўлиши, ёриқларга сув кириши унинг музлаши натижасида ўз хажмининг 10% га ортиши ва тоғ жинсларнинг 1см2 юзасига 890 кг юк билан босиши, хамда сув капиляр босими таъсирида 1см2 жинс юзасига 1500 кг юк билан босиши сабабли жинсларнинг емирилиши, қайта емирилиши, майдаланиши тўхтовсиз содир бўлиб турган. Иссиқ ва совуқнинг интенсив ўзгариб туриши айниқса чўл зоналарида намоён бўлиб кундузи 60-700С гача қизиши ва кечаси 00 С гача тушиши бу жараёнларни янада тезлаштирган.
2. Кимёвий нураш деб тоғ жинсларининг кимёвий реакциялар натижасида, кимёвий таркиби ўзгарган ҳолда емирилишига айтилади.
Кимёвий нурашда сув, кислород ва минераллар ўртасида кимёвий реакциялар кетиши натижасида ер қатлами устида термодинамик шароитларга чидамли янги бирикмалар пайдо бўлган, ҳарорат ҳар 100С га ошганда кимёвий реакциялар ҳам 2 баробар тезлашиб борган.
Кимёвий нураш асосида 3 жараён: - гидролиз, гидротация ва оксидланиш туради. Гидролиз жараёнида тоғ жинслари сув билан реакцияга киришиб, янги минераллар хосил бўлади.
Масалан:
K2 Al 2Si 6O 16 + 2H2O + CO2 = H2Al2Si2O8 + H2O + K2CO3 + 4SiO2
ортоклаз каолинит поташ кварц

Гидротация яъни сувланиш ходисаси туфайли минераллар ўз хосса ва хусусиятларини ўзгартиради, масалан:


2Fe2O3 + 3 H2O = 2FeO3 . 3H2O


гемотит лимонит
(қизил) (қўнғир)
CaSO4+ 2H2O=CaSO4 . 2H2O
ангидрит гипс
Бунда гипс ўз хажмини ангидритга нисбатан 33% га оширади. Оксидланиш минералларнинг кислород билан реакцияга киришишидир, масалан:

4FeCO3 + 3H2O+O2 = 2 Fe2O3 + 3H2O+4CO2


сидерит лимонит
Тоғ жинслари таркиибидаги мавжуд сульфид шаклидаги олтингугурт бирикмалари сув ва кислород таъсирида сульфат кислотага айланади, улар эса ишқорлар билан реакцияга киришиб бошқа сульфадлар хосил қилади. Секин силжийдиган фосфор бирикмалари кимёвий нураш натижасида хар хил фосфор кислота тузларига айланади. Шундай қилиб кимёвий нураш натижасида бирламчи (0.001мм дан катта ) ва иккиламчи (0.001 мм дан кичик) минераллар хосил бўлиб, унинг таркибидаги моддалар сувда эриб ўсимлик ўзлаштираоладиган карбонат, сульфат, фосфат тузларга айланади, кўп тўпланиб қолганда эса экинларга зарар келтирадиган натрий сульфат, магний хлорид ва магний сульфат тузларга айланади. Бирламчи минералларга кварц, дала шпати, амфиболлар, пироксенлар, слюдалар ва бошқалар мансуб, иккиламчи минераллар колцит(CaSO3), магнезит(Mg2CO3), сода Na2CO3.10H2O), гипс (CaSO4.2H2O), галит NaCL, лойқасимон минераллар (SiO2. nH2O(2-30%), кремний гидроксиди, гематит (Fe2O3) , монтмориллонит минераллари, каолинит минераллари, гидрослюдалар ва бошқалар киради.
Шундай қилиб рухляк пайдо бўлиши физик ва кимёвий нураш махсулотидир.
Биологик нураш. Биологик нураш деб ернинг устки қаватида ўсимликлар, хайвонлар ва микроорганизмлар яшаши, уларнинг нобуд булиши натижсида хосил бўлган органик қолдиқлар таъсирида тоғ жинсларининг эриши ва емирилишига айтилади. Тирик организмларга минералларга даставвал механик таъсир кўрсатади. Ўсимлик илдизлари кичик ёриқлари орқали қатламларга кириб бориб, ундаги босимни ошириб, хатто зич қатламларни хам парчалаш хусусиятига эга.
Тоғ жинслари ва минералларнинг емирилишида ўт ўсимликларнинг ахамияти катта. Улар жинс таркибидаги озиқ моддаларни кўпроқ қабул қилиб, нобуд бўлишидан сўнг бошқа ўсимликларнинг яшаши учун янада яхшироқ шароит пайдо бўлишига олиб келади.
Ўтсимон ўсимликлар ва микроорганизмларнинг тупроққа 1 йилда гектарига органик қолдиқ қолдириш нисбати 3/1 бўлиб, хайвонлар эса кам қолдиқ қолдиради (200-300 кг).
Тирик организмларнинг чириши натижасида улардаги озиқ моддалар хар хил бирикмалар шаклида тупроқга кириши натижасида тупроқнинг гумусли хислатлари пайдо бўлади. Улар бирламчи минераллар ва тоғ жинслари емирилишини янада кучайтиради. Шунинг билан биргаликда микроорганизмлар ва қуйи ўсимликлар тоғ жинси устки қатламини янада органик ва озиқ моддаларга бойитади. Улар жинсларни олий ўсимликлар ўсишига тайёрлайди ва шу тариқа тупроқ хосил бўлиш жараёнининг бошланишини ифодалайди.
Биологик нурашда тупроқда яшовчи хайвонлар (чаёнлар, сохтачаёнлар, думоёқлар, бўғимоёқлар, қўнғизлар, чумолилар, хашаротлар, ёмғир чувалчанглари, кўрсичқонлар, юмронқозиқлар ва бошқалар) ахамияти катта хисобланиб, улар тоғ жинслари таркибини органик моддалар билан бойитади, хамда кимёвий таркибининг ўзгаришига кучли таъсир кўрсатади, натижада физик ва кимёвий нурашни хам тезлаштиради.
Тупроқ хосил қилувчи жинслар. Тупроқ қаттиқ, суюқ, газсимон моддалардан ва микроорганизмлардан таркиб топган бўлиб, улар минерал, органик, органик-минерал моддалардан иборатдир. Тупроқ массасининг асосий қисми (85-90%) минерал бирикмалардан таркиб топган. Минерал моддалар тупроққа тоғ жинсларидан уларнинг нураши яъни емирилиши натижасида ўтиб ер шари қобиғини юқори пўстини вужудга келтирган. Тоғ жинсларидан иборат бўлган ернинг қаттиқ қобиғи – литосфера келиб чиқишига қараб магматик, метаморфик ва чўкинди жинсларидан иборат.
Магматик жинслар зич кристалл жинслар бўлиб, ернинг чуқур қаватида эриган магмаларнинг ер бетига оқиб чиқиши ва қотиши натижасида хосил бўлади. Магмаларнинг қотиши натижасида пайдо бўлган жинсларга гранит, сиенит, базальт, порфирит ва бошқалар мисол бўла олади. Магматик жинслар тупроқ хосил қилувчи жинсларнинг 95 % ини ташкил қилса хам, тупроқ хосил бўлишида ўрни бор.
Метаморфик тоғ жинслари магматик жинсларнинг қайта ўзгарган кўринишидир. Бу жинслар учламчи давр махсулоти бўлиб, бевосита тупроқ хосил бўлишида қатнашмаган.
Чўкинди тоғ жинслари ер литосфера қатламининг асосий қисмини қоплаб олган, ғовак, бўш тоғ жинсларидир. Чўкинди тоғ жинслари қуйидаги йўл билан пайдо бўлади:

  1. Зич кристалл тоғ жинсларининг атмосфера (харорат, ёғингарчилик) механик (сув оқими, музликнинг кўчиши, шамол) таъсирида емирилиши;

  2. Эритмадаги хар хил тузларнинг (гипс, тош туз, калий тузи, карбонат тузлари) қуйқум шаклида чўкиндига айланиши;

  3. Ўсимлик ва хайвонот қолдиқларининг тўплана бориши (охактош, бўр, тошкўмир) натижаларида пайдо бўлиши.

Унинг 2 хил кўриниши: қадимий чўкинди жинслар ва ёш чўкинди (ғовак, бўш) жинслар холати мавжуд. Қадимий чўкинди жинслар тўртламчи музлик давригача хосил бўлиб, улар ўз ғоваклигини йўқотиб, қаттиқ холатга ўтган жинслардир. Нураш жараёни натижасида магматик, метаморфик ва қадимий чўкинди жинслардан қайта ётқизиқларнинг вужудга келиши натижасида ёш, ғовак, бўш чўкинди жинслар пайдо бўлиб, улар асосий тупроқ хосил қилувчи жинслар хисобланади ёки тупроқ она жинси дейилади. Тупроқ асосан ёш ғовак чўкинди жинслардан хосил бўлган. Хозир хам ерда тупроқ хосил бўлиш жараёни худди шундай тартибда давом этмоқда.
Ер юзида таркалган тупрокларнинг она жинслари асосан кайназой (янги хаёт) эрасининг туртламчи даврида сув,шамол,музликлар харакати натижасида хосил булган хар хил калинликдаги ёткизикликлар булиб,улар келиб чикишига кура куйидаги типларга булинади.
Элювиалъ ёки элювий махсулотрининг нураш кобигида уз урнида тупланинши натижасида хосил булган ёткизиклардир. Элювий ёткизиклар шомол,сув ва музликлар тасирида бир жойдан иккинчи жойга кучмайдиган говак холдаги жинслар хар хил калинликда булиб асосан текисликларда учрайди. Кимёвий ва минерологик таркиби хамда хоссасига кура улар дастлабки бошлангич жинслардан унча куп фарк килмайди.Элювий тог ён багирлари кияликларда деярли таркалмаган. Таркибида хар хил зарра ва минераллар бор.
Делювиалъ ёки делювий нураш махсулотларининг ёмгир ва эриган кор сувлари харакати таъсирида кияликларнинг куйи кисмларида тупланишидан вужудга келади. Делювиал ёткизиклар маълум калинликда кат-кат жойлашган булса-да, бирок кияликнинг юкори кисмида купинча йирик зарралар ва куйи кисмида эса майда зарралар учрайди.
Делювийлар механик таркибига кура хар хил-кум, кумлок кумлок ва соз таркибли булиши мумкин. Рельефнинг ён багир ва кияликлар характерига ва атмосфера ёгинлар микдорига кура делювийлар катламининг калинлиги ва механик таркиби турличадир.Умуман ер юзасининг нотекис рельефли жойларида хар хил таркибли делювий учрайди.Делювий кимёвий ва минералогик таркиби жихатидан дастлабки бошлангич жинсга нисбатан бир оз узгарган булади.
Пролювиаль ёки пролювий тог этаклари ва адирларда сел сувлари тупланган тош, шагал, кум сингари хар хил механик элементлар аралашмасидан ташкил топган. Пролювийлар асосан сел сувлари таъсирида юзага келганлигидан улар сел ёткизиклари хам деб юритилади. Пролювиал ёткизиклар хар хил тог жинсларидан иборат булиб,улар асосан тог этаклари ва тоглар оралигидаги водийларининг адир кисмида << конус ёйилмасига>> ухшаш майдонларни хосил килади. Масалан, Фаргона водийсидаги << тошлок >> лар ана шундай пролювиал ёткизиклардир. Бу ёткизиклар асосан йирик зарралардан иборат булганлиги учун уларнинг физикавий хоссалари ва сув, хаво режимлари нокулай хамда кимёвий таркиби жихатдан унча бой эмас. Пролювийлар хар хил тупроклар, купрок такир тупрокларнинг она жинси хисобланади.
Аллювиал ёткизиклар ёки аллювий оқар дарё сувлари окизиб келтирган ва дарё тошкинлари вактида хосил булган хар хил калинликдаги горизонтал катламдан иборат булиб, дарё водийларида кенг таркалган. Дарё узанлари, водийлари ва дельталарида маълум территорияни эгаллаган бу аллювиал ёткизиклар хар хил механикавий таркибли ва узининг кат-катлиги билан бошка ёткизиклардан кескин фарк килади. Дарё сувининг куп-озлиги ва окимининг тезлигига кура хар кайси катламда узига хос механикавий элементлар группасидан иборат хилма-хил калинликдаги горизонтал катламлар булади.
Аллювий катламлари орасида усимлик ва хайвон организмларининг колдиклари, кадимги аллювиал ёткизиклари катламларида эса баъзан торф хам учраб колади. Бундан ташкари,аллювийларда сувда осон эрийдиган тузлар ва хар хил оксидлар группасидан иборат глей*ли каватчалар хам булади.
Аллювиал ёткизиклар узига хос гидрологик шароитга ва химявий таркибга эга булган дарё сохили, водийлар ва дельталарда таркалган унумдор тупрокларнинг она жинси хисобланади.Аллювиал ёткизиклар ўрта осиёнинг Амударё,Сирдарё,Сурхондарё,Қашқадарё,Зарафшон,Чирчиқ,Охонгарон сингари дарё водийларида анча катта майдонни эгаллайди.
Денгиз ёткизиклари денгиз тагида ва киргокларида учрайдиган хар хил механикавий таркибидаги туплам колдикларидан иборатди. Денгиз киргокларида асосан майда шагал,йирик кум ва кум каби йирик механикавий элементлар йигилган булиб,киргоклардан узоклашган сайин физикавий лой ва лойкаларга ухшаш майда зарралар купаяди.Денгиз ёткизиклари таркибида куп микдорда турли кимёвий бирикмалар,жумладан хлорид ва сульфатлардан иборат сувда тез эрувчан тузлар куп,улар маълум даражада шурлангандир. Шунингдек,туртламчи давр денгиз ёткизикларида чиганокли хайвон организми колдикларининг булиши характерлидир. Денгиз ёткизиклари иттифокимизнинг Шимолий муз океани киргокларидан бошлаб, Орол ва Каспий денгизи киргокларига якин булган пасттекистликларгача таркалган; уёткизикларда шурланган тупроклар пайдо булади.
Золь ёткизиклари кадимий ва хозирги замон зол хавзаларида таркалган булиб,маълум калинликдаги катламлар холида тупланган огир механик таркибли жинслардир.Таркибида хлорид ва сульфат сингари хар хил тузлар куп булганда шурланган,таркибида кальцит ва доломит сингари карбонатли тузлар куп тупланганда эса ёткизиклари шурланмаган булади. Кўл ёткизикларининг катламлари орасида мергель ва органик колдиклар хам учрайди. Кўл ёткизикларинг таркиби ва турли хусусиятлари шу зонанинг табий,физик –географик шароитларига кўра хилма-хилдир. Шунинг учун хам мамлакатимиздаги айрим географик зоналарда таркалган кўл ёткизикларининг таркиби ва бошка хусуситятлари хам бир хил эмас.
Музлик ёткизиклари Собик иттифокнинг европа кисми ва Гарбий Сибирда куп таркалган, бу жинслар калин музлик таъсирида нураш махсулини куплаб олиб келиши натижасида хосил булганди. Музлик ёткизиклари тупланиш характерига кура морена, флювиогициал ва музлик-кўл ёткизикларига булинади.
Музликларнинг уз ўрнидан кўзғалиб харакат килиши ва силжиши натижасида хосил булган говак холдаги ёткизиклар тупламига морена дейилади.Мореналар механик таркибида турли (магматик,метаморфик ва бошка) тог жинсларининг хар хил нураш махсуллари (валун,шагал,кум тузон ва лойка) сараланмаган аралашма холда булади. Мореналар купинча муз ёткизиклари таркалган майдонларнинг юкори кисмларида узига хос тизма тепалар хосил килади.
Музлик сувлари харакати натижасида хосил булган келтирилмаларга флювиогляциал ёки музлик сувлари ёткизиклари дейилади. Бу ёткизикларнинг минералогик таркиби хилма-хилдир. Механикавий таркибида купинча кумли катлам, ора сира тузон шагал бор.
Музликлар атрофи ва якинидаги ботик ерлардаги кўл хавзаларида учрайдиган кум-лойка катламли келтирилмаларга музлик кўл ёткизиклари дейилади. Бу ёткизикларнинг характерли белгиси шуки,калин катламли лойкалар орасида майда кумлардан иборат юпка катлам хам учрайди.
Эол (шамол) ёткизиклари. Курук иклимли сахро зоналарида хар хил тезликда эсадиган шамол таъсирида турли шакилларда тупланган нураш махсулининг йигиндисига эол (шамол ) ёткизиклари дейилади. Эол ёткизиклари денгиз ва дарё киргокларига якин булган жойларда хам булади.Эол ёткизиклари Урта осиёнинг Коракум, Кизилкум ва Майинкум сингари сахроларида купгина майдонларни эгаллайди, Орол буйи ва Фаргона водийсида хам учрайди. Бу ёткизиклар минералогик таркибини асосан кварц ташкил этади. Механик таркибида айникса майда кум зарралари (0,05-0,25 мм) кўпдир.
Сахролардаги эол ёткизиклари жойнинг рельефи ва шамол эсиш тезлигига кура хар хил барханлар,дюналар ва кум тизма тепачалари каби шакиллар учрайди.
Эол ёткизиклари енгил механик таркибли булганлиги сабабли уларнинг физик ва сув хоссалари унча яхши эмас. Таркибида минерал ва органик моддалар хам жуда кам. Бу ёткизиклар сахро зонасига хос чул тупрокларнинг она жинслари хисобланади.
Лёсс ёткизиклари. Лёсслар Собик иттифокнинг Жанубий ва жануби—шаркий зоналарда, Урта Осиёда шимолий Козокистонда, Хитой ва Монголияда катта майдоннни эгаллайди. Лёсс (Сог тупрок) туртламчи геологикавий даврда вужудга келган сарғиш сур тусли юмшок ва говак холдаги карбонатли тог жинсидир. Механик таркибига кура кумокли булиб, йирик кумокли (0,05-,001) микдори 50 процентни, баъзан ундан куп микдорни ташкил этади. Лойка (0,001мм) жуда оз ва кум (0,25мм) зарралари деярли учрамайди.
Туртламчи давр геологиясини узок йиллар мобайнида текширган Ўзбекистон Фанлар академиясининг хакикий аъзоси пройфессор Г.Мавлонов Ўрта Осиёнинг майин тупроклари она жинсини лёсс ва лёссимон жинсларга булади. У Урта Осиёда таркалга лёсснинг таркиби, хосса ва хусусиятларини куйидагича булишини аниклайди: 1) лёсснинг туси саргиш ёки оч сарик рангда булади ; 2) лёсс серговак (45-60%), коваклари диаметри 3 мм гача булади; 3) лёсснинг таркибида, калций ва магний карбонатлари куп булади ; 4) лёсс механик таркибида тош, шагал ва йирик кум учрамайди, балки йирик чанг заррачалар (0,05-0,01мм) 50-60 процентни ташкил этади, лойка гил (0,0005мм) заррачалари эса 10 % атрофида булади; 5) лёсслар тиккасига ёрилиш хусусиятига эга ва сув таъсирида чукади; 6) таркибида сувда тез эрийдиган тузлар куп микдорда булади; 7) ташки куриниш жихатдан лёссга ухшаса хам ундаги хоссаларга эга булмаган жинсларга лёссимон жинслар деб айтилади.
Энг дастлабки, яъни бирламчи тупроқ хосил бўлиш жараёни ер қуруқлик қисмида хаётнинг пайдо бўлиши ( бактериялар, лишайникларнинг пайдо бўлиши) билан боғлиқ бўлган.
Тоғ жинсларига бактериялар, лишайникларнинг таъсир этиши билан тупроқ хосил бўлиш жараёни хам бошланган. Ўсимликлар дунёси эволюцияси билан биргаликда тупроқ хосил бўлиш жараёни хам ривожланиб келган. Учламчи давр охири, тўртламчи давр бошида ер юзининг 50-60% и қисмини муз босиши натижасида бу минтақаларда тупроқ хосил бўлиш жараёни деярли тўхтаб қолган ва тўртламчи давргача хосил бўлган тупроқ қатлами нобуд бўлган. Муз босиши содир бўлмаган тропик ва субтропик минтақаларда учламчи давр тупроқ қопламининг маълум қисми сақланиб қолган. Музлик даври тугашидан сўнг замонавий тупроқ хосил бўлиш жараёни бошланган.
Нураш натижасида тоғ жинслари дастлаб рухлякка, сўнгра тупроқ хосил қилувчи она жинсга айланган. Маълумки, тоғ жинслари нураши жараёнида минераллар эриган шаклга айланади, ўсимликлар эса эритмага айланган минерал бирикмалардан ўзининг яшаш фаолияти учун озиқ моддаларни ола бошлайди.
Лекин сув эритмасига ўтган моддалар ўта харакатчанлиги туфайли ўсимликнинг доимий озуқа манбаи бўлолмайди, улар ёғингарчилик туфайли нураш қатламларидан океанларга оқиб тушиб туради. Иқлими континентал зоналарда озиқ элементаринг чиқиб туриши жуда юқори бўлади. М.И.Львович мълумотлариги қараганда ернинг қуруқлик қисмига хар йили 107000 км3 ёғингарчилик тушади, шундан 70700 км3 хажми буғланиб туради ва 36300 км3 хажми океан ва денгизларга оқиб тушади.
В.Лопатиннинг маълумотларига қараганда хар йили ёғингарчилик, дарё оқар сувлари денгизга 17000 млрд тонна хар хил моддаларни оқизиб, бу оқиб борган улкан масса денгиз ва океанларнинг тагида чўкинди моддаларни барпо қилиб, улар ер устки қобиғининг тектоник ўзгаришларида юқорига кўтарилиб қуруқликни ташкил қилишган. Нурашлар таъсирида бу жинслардан озиқ моддалар ажралиб чиқиши ва улардан ўсимликлар озиқ модда сифатида фойдаланиши мумкин. Бундай геологик узоқ давом этган моддалар айланишининг такрорланиб туришини моддаларнинг катта геологик айланиши дейилади. Лекин бир нураш таъсирида тоғ жинсларидан пайдо бўлган ғовак жинслар тупроқ унумдорлигини таминлай олмайди.
Бу хосса фақат тупроқ хосил қилувчи жараён натижасидагина вужудга келади.
Тупроқ хосил бўлиш жараёни тоғ жинсларига тирик организмлар ўрнаша бошлаши ва органик моддалар тупланиши содир бўлишидан бошланади. Дастлаб бактериялар, сув ўтлари, лишайниклар ва мохлар ўрнашиб, ўларнинг яшаши учун қулай шароит пайдо бўла бошлайди.
Бу организмларнинг хаёт фаолияти туфайли органик моддаларнинг интенсив тупланиши содир бўлади ва уларнинг юқори горизонтларида мухим озиқ элементлар P, K, Ca, Mg ва бошқлар хамда тоғ жинсларида учрамайдиган азот хам тўпланади.
Ўсимликлар илдизи ғовак , чуқур қатламларга кириб бориб ундан ўзига керакли озиқ моддаларни ўз таналарида мураккаб органик бирикмаларга айлантириб, уларни ёғингарчилик туфайли ювилиб кетишидан сақлайдилар. Ўсимликларнинг нобуд бўлишидан сўнг бу элементларнинг маълум қисми, органик қолдиқларнинг чириши натижасида тупроқда гумус модда сифатида ўрнашиб қолади ва бошқа авлод ўсимликлар томонидан фойдаланилади.
Бундай хар йили такрорланиб турадиган янги ўсимлик авлоди ва тупроқ ғовак жинси ўртасидаги модда алмашинувига моддаларнинг кичик биологик


айланиши деб юритилади. Натижада она жинс янги сифатга, яъни унумдорликга эга бўлиб, бу фақат тупроқга хос хусусиятдир.
3-расм: Тупроқ хосид бўлиш жараёнининг умумий схемаси.
( М.А. Глазовская)

Шундай қилиб тупроқ хосил бўлиш жараёни асосида биологик айланиш туради. Биологик айланиш канча интенсив бўлса, элементлар катта геологик айланиш учун шунча кам сарфланади.



Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish