5. Маъруза машғулотлари мавзуларлари
1-мавзу. Диншунослик фанига кириш. Марказий Осиё динлари. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати
Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари. Фаннинг фалсафа, тарих, психология, социология, антропология, археология каби фанлар билан боғлиқлиги. Дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида. Динлар тарихини ўрганишда Шарқ алломаларининг ёндашувлари. Абу Райҳон Беруний, Ибн Ҳазм Андалусий, Абдулкарим Шаҳристоний ва Абу Мансур Бағдодийларнинг асарларида диншунослик асослари. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари. Динларни таснифлашда Ғарб олимларининг қарашлари. Жаҳоннинг илғор таълим масканларида динлар тарихини ўрганиш ва ўқитиш тажрибалари.
Марказий Осиё динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари. Диннинг илк шакллари. Шомонлик. Шомонлик амалиётида руҳлар билан алоқанинг ўрни. Шомонлик элементларининг бугунги кундаги кўринишлари. Маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар. Тангричилик. Туркий халқлар диний тасаввурлари. Тангри. Умай. Эрклиг. Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит. Зардушт – Мазда Ясна дини пайғамбари. Зардуштийликнинг теологик тизими. Монийлик. Моний таълимоти ва унинг тарқалиши. Яҳудийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши. Бухоро яҳудийлари жамоаси. Марказий Осиёда буддавийлик. Марказий Осиёга христианликнинг кириб келиши. Миллий тараққиёт ва ислом.
Эътиқод тушунчаси. Ўрта Осиё ҳудудида дин ва диний муносабатлар шакёлланиши. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари. Анъанавий мусулмон жамиятида динийлик ва дунёвийлик муаммоси. Дунёвийлик ва динийлик уйғунлигини таъминлаш. Ўзбекистоннинг дунёвий ривожланиш йўли. Дин соҳасидаги давлат сиёсати. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессия ва ташкилотлар.
2-мавзу. Ислом таълимоти асослари. Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар.
Қуръон ва ҳадис – ислом таълимотининг асосий манбалари. Калом (ақида) илмининг моҳияти. Мотуридийлик ва ашъарийлик. Имон ва унинг шартлари. Калом илмида “ширк”, “куфр”, “қиёмат” тушунчаларининг талқин этилиши. Жаннат ва дўзах. Мўъжиза ва каромат. Қуръони карим ва умуминоний ғоялар. Мотуридия калом мактаби вакиллари. Абул Муин Насафий ва унинг илмий мероси.
Мусулмонлар орасидаги ихтилофлар. Суннийлик. Хорижийлик. Шиалик. Мўътазилийлик. Қадария, жабария ва мушаббиҳалар. Исломдаги оқим ва йўналишларнинг ҳозирги кундаги кўринишлари ва уларнинг ислом бирлигига таҳдиди. Мазҳабларнинг пайдо бўлиши: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик. Ҳанафийликдаги бағрикенглик ғоялари. Ижтиҳод, фатво масалалари. Мазҳаблар орасидаги фарқлар. Мазҳабга эргашиш ва мазҳабсизлик.
Миссионерлик ва прозелитизмнинг мазмун-моҳияти. Замонавий миссионерлик уюшмалари. Миссионерлик фаолиятида ижтимоий табақалар билан ишлаш стратегияси. Миссионерлик фаолиятларини амалга оширишнинг молиявий манбалари. Миссионерлик: минтақавий хусусиятлар. Диний секталар ва улар фаолиятининг оқибатлари. Миссионерликнинг миллий ҳаётга таҳдиди. Миссионерликка қарши курашнинг ҳуқуқий-амалий асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |