НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
1-МАЪРУЗА
Мавзу; Гидротехникага кириш” фанининг предмети ва вазифалари. Сув ресурслари. Ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора-тадбирлари.
Режа
1. Фаннинг предмети ва вазифалари
2.Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш
3. Сув хўжалиги ва унинг тармоқлари
Ўзбекистон Республикаси Евроосиё қитъасининг марказий қисми, Сир-дарё ва Амударё дарёлари оралиғида жойлашган.
Республиканинг кенглик жойлашуви Испания, Греция ва Италия синга-ри Ўрта Ер денгизи давлатлари қаторига кирсада, табиий шарт-шароити ден-гизлардан жуда узоқда бўлганлиги сабабли ушбу субтропик мамлакатлар-никидан анча фарқ қилади. Бундан ташқари, қуруқ ва совуқ ҳаво оқими тў-сиқсиз кириб кела олиши, жанубдан нам ва илиқ ҳаво оқими кириб кели-шига баланд тоғлар қаршилик кўрсатиши, унинг иқлими субтропик кескин континентал бўлишини изоҳлайди.
Республиканинг шимолий-ғарбдан жануби-шарққа қараб чўзилиб кетган ҳудудининг катта қисмини текислик дашт-чўллар, жануби-шарқини эса тоғ олди ва тоғ зоналари ташкил этади.
Атмосфера ёғинлари минтақадаги барча дарёларнинг ягона тўйиниши манбаи ҳисобланиб, сезиларли даражада табиий ландшафт қатори ундаги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ҳам тавсифини белгилаб беради.
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёғинлар тақсимланиши унинг жуғрофий жойлашганлиги, рельефнинг турлича эканлиги ва атмосфера циркуляция-сининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқдир. Бу ерда тушадиган атмосфера ёғинларининг асосий қисми Атлантика океанидан, шунингдек Ўрта Ер ден-гизи ва Форс қўлтиғидан ҳаво қатлами билан олиб келинади. Орол денги-зининг намлантирувчи таъсири қирғоқ атрофидаги тор йўлак билан чегара-ланади ва у ҳам денгизнинг юзаси қисқарган сари камайиб бормоқда.
Текисликларнинг катта қисми, айниқса ғарб томони қурғоқчил. Бир йилда бу ерда ўртача 80 мм дан 250 мм гача ёғин миқдори тушади, тоғ олди қисмида эса 100 мм дан 500 мм гача ўзгариб туради.Энг кўп атмосфера ёғин-лари тоғ зонасида: Ғарбий Тянь-Шаннинг шамол йўналишидаги чўққилари-да йиллик йиғиндиси 2000 мм дан ошади, Зарафшон тоғ тизмасининг ша-мол йўналишидаги чўққиларида (масалан,Омонқўтон станциясида-960 мм/йил) кўп миқдорда кузатилади.
Ёғинлар йиллик йиғиндиси вақт бўйича сезиларли ўзгариб туришини таъкидлаб ўтиш лозим.
Текисликда ёғинли кунлар миқдори бир йилда ўртача 35-60, тоғ олди ва тоғларда 70-90 кунни ташкил этади.
Ёғинларнинг энг муҳим тавсифи бўлиб, уларнинг йил давомида тақсим-ланиши ҳисобланади. Ўзбекистонда энг кўп атмосфера ёғинлари март-апрель ойларига, энг кам миқдори эса ёз ойларига тўғри келади. Ёзнинг қу-руқ ва иссиқ бўлиши туфайли қишлоқ хўжалик экинларининг асосий қисми суғориладиган ерларда етиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |