Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент молия институти “Молия” кафедраси



Download 443 Kb.
Sana21.07.2022
Hajmi443 Kb.
#835165
Bog'liq
Молиядан БХА 56-2 Кузибаев Хумоюн


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент молия институти
Молия” кафедраси
МОЛИЯ”

фанидан
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ




БХА 56-2 гурух
Талабаси: Кузибаев Хумоюн


ТОШКЕНТ – 2021


18 вариант

  1. Молиявий сиёсатнинг молия тизими орқали амалга оширилиши ва унинг принциплари.

  2. Молиявий резервларни шакллантириш омиллари тизими.

  3. Бюджетнинг солиқли даромадлари ва уларнинг таркиби.

Жавоблар.
Молия иқтисодий категория сифатида халқ хўжалигида пул ресурсларини ҳосил этиш уларни тақсимлаш ва ишлатиш соҳасидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади.
Жамиятнинг равнақи, аҳолини фаровонлиги, юртнинг тинчлигини таьминлаш ва бошқаларни амалга ошириш молияга бориб тақалади.
Молия лотинча «Finansia » сўзидан олинган бўлиб пул ҳисоб-китобларини билдиради. Молия сўзи дастлаб XIII асрда Италияда, кейин давлатнинг даромад ва ҳаражатларини моҳияти сифатида XVI асрда Францияда ишлатилган. Хозирги вақтда молия-ялпи ички махсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида турли марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишдаги пул муносабатлар ҳисобланади. Шуни таькидлаш лозимки, ҳамма пул муносабатлари ҳам молиявий муносабатларга кирмайди. Жумладан, фуқаролик ва чакана савдо ўртасидаги (хаттоки, чакана нархлар давлат томонидан тартибга солиш шароитида ҳам) юзага келадиган пул муносабатлари давлат фуқаролик-ҳуқуқий услуб билан тартибга солиниши туфайли молиявий муносабатларга кирмайди.
Молиявий муносабатлар - бу иқтисодиѐт субъектларнинг молия ресурслари хусусидаги ўзаро алоқалари. Молия тарихий категория сифатида товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлган ва у билан биргаликда мавжуд. Молиянинг зарурлиги давлатнинг мавжудлигидан ҳам келиб чиқади, чунки давлат ўз вазифасидан келиб чиқиб атроф мухитни химоя қилиш, мудофаа, ижтимоий тартибни сақлаш, номоддий сохаларни пул билан таъминлаш. Аҳолини ночар катламларини ижтимоий жихатдан химоя қилиш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш максадида марказлашган пул жамғармаларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Шундай қилиб молия-бу иқтисодий пул муносабатларининг
йиғиндиси бўлиб, у ѐрдамида яратилган жами ижтимоий махсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли билан корхона, ташкилот, бирлашма ва давлатни пул даромадлари ва марказлашган жамғармаларини ташкил этиш асосида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва аҳолини моддий ва маданий эхтиѐжларини
қондиришни таъминлашдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб молиянинг объекти бўлиб корхона, бирлашма ва халқ хўжалиги тармоқларининг пул жамғармалари ва молиявий русурсларни ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Молиянинг субъекти - бу молия муносабатларини иштирокчилари, фирмалар, давлат ва нодавлат идораларидан иборат юридик ва жисмонийшахслар. Молиявий сиѐсат-давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш юзасидан молиявий ресурслар
билан таъминлашга қаратилган сиѐсат. Молиянинг турли даражалари:
-Микромолия- бу фирмалар, давлат ва жамоат ташкилотлари молия
тизимини бошланғич ва асосий буғини ҳисобланади.
Микромолиянинг муҳимлиги уларда моддий бойлик яратилади. Уларнинг фаолияти жамиятнинг иқтисодий ахволини шакллантиради. Унинг асосий ресурслари бўлиб фойда, иш ҳақи, акция ва облигациялар, кредит,суғурта тўлови, субсидия ва бошқалар ҳисобланади.
-Корхона қанчалик яхши ишлаб фойдали фаолият кўрсатса, уни молиявий фаолияти шунчалик яхшиланади, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишда ҳар хил фондларни ташкил этишга, ходимларни рағбатлантиришга, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, хайрия ва бошқаларга имконият яратилади.
- Макромолия- бу мамлакат доирасидаги ва миллий иқтисодиѐтга хизмат қилувчи давлат молиясидан иборат. У умумдавлат молияси бўлиб, унга давлат бюджети, ижтимоий суғурта жамғармаси, бошқа мақсадли жамғармалар киради.
- Метомолия - бу халқаро доирадаги молия бўлиб давлатлараро пул муносабатларини англатади. Молиянинг моҳияти унинг функцияларида намоѐн бўлади ва у асосан
қўйидагиларга бўлинади.
1 Тақсимлаш функцияси. Бу функция кўйидагиларда ўз аксини
топади.
- Яратилган ялпи ички махсулот дастлаб корхонада,уни яратишда
иштирок этган ходимларга, давлат бюджетига (солиқ шаклида).
-Давлат молияси орқали ҳар хил фондларни шакллантиришга.
- Корхона ва бошқалар ўз даромадларининг маълум қисмини нодавлат ва жамоа ташкилотларига, улар томонидан турли хайрия фондларини ташкил этишга.
-Хайрия фондларидан кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя этишга.
- Хонадонлар молиясида яратилган даромадни истеъмол ва жамғарма эҳтиѐжларига тақсимланиши.
2 Назорат функцияси-бу функция тақсимлаш функцияси билан узвий боғлиқ бўлиб, у молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шаклланиши ва ишлатилишини назорат қилади.
Ушбу функциянинг бош мақсади ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлигини ошириш, халқ хўжалигининг барча буғинлари ишини якунлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тўғри ташкил этилиши ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни таъминлашдан иборат. Шунинг билан бирга айрим муаллифлар (А.Ўлмасов, А.Вахобов, “Иқтисодиѐт назарияси” Тошкент, 2006 379-380 бетлар) молиянинг функцияларига рағбатлантириш, иқтисодий ахборот бериш ва ижтимоий-химоя функцияларини ҳам киритишади. Бизнинг фикримизча рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя функциялари молиянинг таксимлаш функцияси натижасини, иқтисодий ахборот бериш эса корхона,
ташкилот ва муассасаларни функцияонал вазифалари эканлигини ҳисобга олиб уларни молиянинг алоҳида функцияларига ажратилиши мақсадга мувофиқ эмас.



  1. Молиявий резервларни шакллантириш омиллари тизими.


3
Бюджетнинг солиқли даромадлари ва уларнинг таркиби.


Бюджетнинг солиқли даромадлари таркиби мамлакат солиқ қо-нунчилигига мувофиқ умумдавлат солиқлари ва йиғимлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, божхона божлари, бож йиғимлари ва бошқа бож тўловлари, давлат божи, пеня ва жарималардан иборат.
Носолиқли даромадлар таркибига қуйидагилар киради:



  • давлат мулкини фойдаланишдан олинган даромадлар (со-лиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган солиқ ва йиғимлардан сўнг);

  • бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатилган ҳақли (тўлов-ли) хизматлардан келган даромадлар (солиқлар ва йиғимлар тўғри-сидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган солиқ ва йиғимлардан сўнг);

  • фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий чораларни қўллаш натижасида олинган маблағлар, жумладан, жарималар, конфиска-циялар, компенсациялар ва давлат субъектларига етказилган зарар-ларни тиклаш бўйича олинган маблағлар ва мажбурий ундирилган бошқа маблағлар;

  • молиявий ёрдам кўринишидаги даромадлар (бюджет ссуда-лари ва бюджет кредитларидан ташқари);

  • бошқа солиқсиз даромадлар.
    Бюджет даромадларининг таркибига тушумларнинг қуйидаги кўринишлари ҳисобга олиниши мумкин:


  • давлат мулкини вақтинчалик фойдаланишга бериш натижа-сида ижара ҳақи ёки бошқа кўринишда олинадиган маблағлар;

  • кредит муассасаларидаги ҳисоб варақларида бюджет маблағла-рининг қолдиғи бўйича фоизлар кўринишида олинадиган маблағлар;

  • давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни гаровга ёки ишонч-ли бошқарувга беришдан олинадиган маблағлар;

  • қайтариш ва ҳақ олиш асосида бошқа бюджетларга, хорижий давлатларга ёки бошқа юридик шахсларга берилган бюджет маб-лағларидан фойдаланганлик учун ҳақ;

  • давлатга қисман тегишли бўлган хўжалик жамиятлари устав капиталининг ҳиссасига ёки акциялар бўйича дивидентларга тўғри келадиган фойда кўринишидаги даромадлар;

  • давлат унитар корхоналари фойдасининг бир қисми (солиқ-лар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган со-лиқ ва йиғимлардан сўнг);

  • давлатга тегишли бўлган мол-мулкдан фойдаланиш натижа-сида олинадиган қонунчиликда кўзда тутилган бошқа даромадлар.

Бюджет даромадлар қисмини тўлдиришнинг манбаларидан бири бюджет тизимида бошқа даражада турган бюджетдан дотациялар, суб-венциялар ва субсидиялар ёки маблағларни қайтарилмаслик ва тикла-масликнинг бошқа шаклларида олинадиган молиявий ёрдамдир. Бун-дай молиявий ёрдамлар маблағларни олувчи бюджетнинг даромадлари-да ўз ифодасини топиши керак. Жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматларидан қайтарил-майдиган ёки тикланмайдиган шаклда ўтказилаётган маблағлар ҳам бюджетнинг шундай даромадлари таркибига киради.


Ҳозирги амалиётда давлат бюджетининг даромадлари қуйида-ги тартибда классификация қилинаяпти:
1. Тўғри (бевосита) солиқлар. Уларнинг таркибига юридик шахс-ларнинг фойдасидан олинадиган солиқ; савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма-лар; ягона солиқ тўловидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар би-лан биргаликда) Давлат бюджетига ажратмалар; жисмоний шахслар-нинг даромадидан олинадиган солиқ ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадидан оли-надиган қатъий солиқ киради.
2. Эгри (билвосита) солиқлар. Бу солиқларнинг таркиби қўшил-ган қиймат солиғи; акцизлар; божхона божлари; жисмоний шахслар-дан олинадиган ягона бож тўлови; транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан олинади-ган солиқдан иборат.
3. Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи. Бу гуруҳга кирувчи солиқлар ва тўловлар мол-мулк солиғи; ер солиғи; ер ости бойлик-ларидан фойдаланганлик учун солиқ ва сув ресурсларидан фойда-ланганлик учун солиқни ўз ичига олади.
4. Устама фойдадан олинадиган солиқ.
5. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлан-тириш учун солиқ.
6. Бошқа даромадлар.
Шунингдек, юридик нуқтаи-назардан, бюджет даромадлари уч гуруҳга ажратилиши мумкин:



  • давлат бюджети даромадлари;

  • республика бюджети даромадлари;

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюд-жетлар даромадлари.

Давлат бюджети даромадларига “Бюджет тизими тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ қуйидагилар киритилади:



  • қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, бож-лар ва бошқа мажбурий тўловлар;

  • давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлашти-рилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даро-мадлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқу-қи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

  • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл дав-латларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

  • резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берил-ган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қуйидаги даромадларни ўз таркибига олади (юқоридаги қонуннинг 15-моддаси):





  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги ва норматив-лар асосидаги умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бош-қа мажбурий тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича дав-лат молиявий ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, фойдала-нишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқу-қи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

  • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл дав-латларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

  • резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берил-ган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Ва ниҳоят, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳал-лий бюджетлар даромадлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантири-лиши мумкин (“Бюджет тизими тўғрисида” ги Қонуннинг 18-мод-даси):





  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджет-ларга йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджет-ларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича дав-лат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдала-нишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ давлат мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш-дан олинган даромадлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқу-қи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

  • юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари;

  • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл дав-латларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Download 443 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish