Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти факултeти



Download 73,51 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi73,51 Kb.
#188002
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dori shakllari

2.2 Эритувчиларга қўйилган талаблар
Меъёрий ҳужжатларга биноан, фарматсевтик эритмаларни тайёрлашда эритувчи сифатида асосан тозаланган сув, ўсимлик мойлари ва этилолеат ишлатилади. Ёмон эрийдиган моддаларнинг эрувчанлигини яхшилаш ва турғунлигини ошириш мақсадида ёрдамчи эритувчилар сифатида спирт, глицерин, пропиленгликол, ПEО-4000, бензилбензоат, бензил спирти ва бошқалар ишлатилади.
Эритувчиларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
- тиниқ, тоза, барқарор;
- кимёвий ва фармакологик жиҳатдан индифферент;
- апироген, заҳарсиз;
- арзон, маҳаллий бўлиши керак.
Булардан ташқари қуйидаги ўзига хос талаблар ҳам қўйилади:
- юқори эритувчанлик хоссасига;
- нохуш ҳид ва таъмга эга бўлмаслиги;
- учувчан ва ёнғиндан ҳавфли;
- микроорганизмлар яшаши ва кўпайиши учун шароит яратмаслиги керак.
Инъэксия учун ишлатиладиган дориларда эритувчининг таъсир этувчи модда миқдоридан бир неча марта ортиқлиги, унинг заҳарлилик кўрсаткичи дори модданинг заҳарлилигидан бир неча марта кам бўлишини тақозо этади. Шунингдек фарматсевтик амалиётда ишлатиладиган эритувчилар қуйидаги асосий ҳусусиятларга эга бўлиши лозим:
Физик хусусиятлари. Эритувчининг қўзғалувчанлиги катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, у ҳарорат таъсирида ўзгармаслиги керак. Музлаш ҳарорати -50C дан юқори бўлмаслиги лозим.
Тиниқлиги. Эритувчи қанчалик тиниқ бўлса, ундан тайёрланган эритма ҳам шунчалик тиниқ бўлади. Эритманинг тиниқлиги эса дори воситасининг сифатини белгилашда катта амалий аҳамиятга эга.
Қайнаш ҳарорати. Эритувчининг қайнаш ҳарорати +1000C дан юқори бўлгани маъқул. Бу улардан тайёрланган эритмаларни стериллашда анча қўл келади.
Осмотик босими. Дори моддасини тўқима мембранасидан тез ва осон, шунингдек тўлақонли ўтиши учун эритувчи етарли даражада осмотик босим ҳосил қила оладиган даражада бўлиши керак.
Қовушқоқлиги. Эритувчининг қовушқоқлиги дори моддасининг эриши, эритмани сузиш, ампула ёки флаконларга қуйиш жараёнларини секинлаштиради. Бироқ организмда дори моддасининг сўрилишини секинлаштирганлиги сабабли уларни таъсирини узайтиради.
Эрувчанлиги. Бу ҳусусияти бўйича эритувчилар гидрофил ва гидрофобга бўлинади. Кўп ҳолларда эритувчиларнинг аралашмасидан фойдаланилади. Гидрофил эритувчиларга бутиленгликол, глицерин, гликофурол, глицероформал, диметилатсетамид, солкетал, метилатсетамид, пропиленгликол, полиетиленгликол, изопропил спирти, сулфоланлар; гидрофобларга эса бензилбензоат, изопропилмиристат, ўсимлик мойлари, бензил спирти, этилолеат ва бошқа эритувчилар киради.
Мойлар глицеринни ҳар хил юқори молекулали ёғ кислоталари билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидир. Инъекция учун ишлатиладиган мойлар янги йиғилган мағизлар ва мевалардан совуқ усулда сиқиб олинади. Улар тиниқ, осон қўзғалувчан, сақланиш вақтида чўкма ҳосил қилмайдиган, стеарин фракциясидан ва сув юқидан тозаланган, кислота сони 2,5 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бизда инъекцион эритмалар тайёрлаш учун бодом, ўрик ва зайтун мойлари рухсат этилган.
Халқаро фармакопея талабига биноан инъекция учун ишлатиладиган мойларни кислота сони 0,4-0,2 дан, йод сони 79-128 дан, совунланиш сони 185-200 дан ошмаслиги керак. Улар таркибида минерал ёғлар сақламаслиги, уй шароитида қотадиган бўлмаслиги ва таркиби барқарор бўлиши керак. Хорижий мамлакатларда оксидланиш жараёнини секинлаштирадиган сезамин ва сезамолин ферментлари сақлаган кунжут мойи нисбатан кўп ишлатилади. Кўпчилик дори моддаларнинг мойда ёмон эриши, мойли эритма инъекциясининг оғриқ бериши, мойларни осон оксидланиши уларни кенг миқёсда ишлатишга имкон беради. Дори моддаларнинг мойда эрувчанлигини яхшилаш мақсадида бензил-бензоат, полиэтиленгликол, бензил спирти, изопропил миристат каби ёрдамчи эритувчилар қўшилади. Саноатда шафтоли (ўрик), бодом, зайтун ва соя мойлари дезоксикортикостерон ацетат, диэтилстилбэстрол пропионат, кризанол, йодолипол, камфора, синэстрол, прогестерон, тестостерон, ретинол ацетат, токоферол ацетат, фолликулин, хлорофиллит, эстрадион бензоат каби дори турлари ишлаб чиқарилади.

Э Т И Л О Л Е А Т


Бу этил спиртни олеин кислотаси билан ҳосил қилган мураккаб эфир бўлиб, оч сариқ, мойсимон нейтрал муҳитли суюқлик, ҳавода оксидланмайди, термик стерилизацияга яхши чидайди, сув билан аралашмайди, спирт ва мойлар билан яхши аралашади. Мойларга нисбатан
қовушқоқлиги кам, тўқималарга осон сўрилади ва дорилар таъсирини узайтиради (тестостерон пропионат). Этилолеат биринчи марта ХI ДФ га эритувчи сифатида киритилган бўлиб, дезоксикортикостерон ацетат, прогестерон, тестостерон пропионат, камфора каби эритмаларни тайёрлашда ишлатилади.
Асосий эритувчиларга қўшиб ишлатиладиган ёрдамчи эритувчилар хозирги вақтда кенг кўламда ишлатилмоқда. Улар ёмон эрийдиган моддаларни эрувчанлигини яхўилайди, эритмани гидролитик парчаланишидан сақлайди, дорини турғунлигини оширади, улар спиртлар, эфирлар ва амидларга бўлинади.
Спиртлар. Бир атомли ва кўп атомли бўлиб, сув билан яхши аралашади, сувда ёмон эрийдиган моддаларнинг эрувчанлигини оширади. Лекин буларни ишлатишда оксидловчилар иштрокида заҳарли альдегид, кислота ва эфирлар ҳосил бўлишини ҳисобга олиш керак.
Этил спирти. (С2Н5ОН)
Этил спирти дигитоксин, дигоксин, целанид, строфантин, конваллотоксин, эризимин, олиторизид каби сувда эримайдиган моддаларни эритиш мақсадида 2-50% гача эритмага қўшилади, сўнг сув билан керакли хажмгача суюлтирилади.
Пропиленгликоль. (СН3-СНОН-СН2ОН)
Бу икки атомли спирт бўлиб, тиниқ, рангсиз суюқлик, хона ҳароратида барқарор, лекин 1400 С дан юқори хароратда пропион альдегиди, сут, узум ва сирка кислоталаригача оксидланиши мумкин.
Шунинг учун уни 1400С да 3 соатдан ортиқ стериллаш мумкин эмас.
Пропиленгликоль нисбатан кам заҳарли бўлиб организмдан тез чиқиб кетади. У ёрдамчи эритувчи ва турғунлаштирувчи сифатида сув ва этил спиртли эритмаларга 40-70% қўшилиши мумкин. Масалан, пропиленгликол бошқа спиртлар билан биргаликда антибиотиклар, сульфаниламидлар, барбитуратлар, алкалоид асосларини, А ва Д витаминларнинг эришини таъминлайди ва турғун эритма ҳосил қилади. Масалан, эритромициннинг сувли эритмасига 40%, лантозидга 40% пропиленгликол қўшилади. Хинидин гидрохлорид эритмаси эса 100% пропиленгликолда тайёрланади. 50% гача пропиленгликол сақлаган эритмалар венага, ундан ортиқ сақлаганлари мушакка юборилиши мумкин.
Глицерин. (СН2 ОН-СНОН-СН2ОН). Бу уч атомли спирт. У гигроскопик хоссага эга бўлиб, ҳаводан 40% гача сувни шимиб олиши мумкин. Тиббиётда ишлатиладиган глицерин 13% сув сақлайди. 150 50 0 С да бир соат стерилланади. Глицерин сувли ва спиртли эритмаларга қўшимча эритувчи сифатида 30% гача қўшилади. Хорижий давлатларда у левомицетин, гидрокортизон, глюкоза, фенобарбитал, морфинларни инъекцион эритмаси таркибига киради. Бизда целанид, мезатон, випрокаинларни эришини яхшилаш мақсадида қўшилади. Глицерин дориларни организмда тез сўрилишга ёрдам беради.
Полиэтиленоксид. Н(-ОСН2-СН2-СН2-)n-ОН, (n=2,85).
ПЭО-200, 300, 400, 600 лар рангсиз, мойсимон қовушқоқ суюқлик бўлиб, спирт ва сувда яхши эрийди, физиологик индифферент, гидролизга учрамайди. Инъекцион эритмаларга барқарор ҳисобланган ПЭО-400 қўшилади. ПЭО-400 сувда ёмон эрийдиган ва гидролизланишга мойиллиги бўлган сульфаниламидлар, барбитуратлар, антибиотиклар, натрийаскорбинатларни эрувчанлигини яхшилаш ва турғунлигини ошириш мақсадида асосий эритувчига 70% гача қўшилади. Масалан, дигоксин, левомицетин, пенициллин, серколизин каби дориларнинг эритмаларини тайёрлашда ишлатилади. Лекин ПЭО-400 айрим дори моддалар билан комплекс бирикма ҳосил қилади ва стериллаш вақтида улар биологик фаоллигини тўла йўқотиши мумкин. Уларга таркибида фенол гуруҳини сақлаган бирикмалар киради. ПЭО-400 таркибида паст молекулали фракцияларни сақламаслиги керак, чунки улар оксидланиб заҳарли бирикмалар ҳосил қилади.
М У Р А К К А Б Э Ф И Р Л А Р

Эфирларни қовушқоқлиги мойларга нисбатан кам бўлганлиги ва дориларни эритиш хоссаси юқори бўлганлигидан инъекцион эритмалар тайёрлашда кўп ишлатилади. Лекин уларнинг кислотали ва ишқорий муҳитда гидролизланиб тегишли кислота ва спиртларга парчаланишини ҳисобга олиш керак. Ҳарорат қўтарилиши билан бу жараён янада тезлашади. Дори моддаларнинг мойда эришини яхшилаш мақсадида кўпинча бензил-бензоат ва изопропил миристатлар иўлатилади.


Бензил-бензоат. (С6Н5-С-СН26Н5)

О
Рангсиз, мойсимон суюқлик, сувда эримайди, спирт ва мой билан яхши аралашади, кам заҳарли, лекин ўзи фармакологик таъсирга эга. У юрак ва нафас олиш органларига депрессион таъсир кўрсатади. Прогестерон, гидрооксипрогестерон, димеркаптон мойли эритмаларини тайёрлашда 20-46% гача қўшилади.


Изопропилмиристат.
Кимёвий турғун модда бўлиб, кам заҳарли, сувда эримайди, мой билан яхши аралашади. Тўқималарни қитиқламайди. Фенол, кокаин, резорцин ҳамда эстроген препаратларнинг мойли эримталарини тайёрлашда ишлатилади.
Сульфоксид ва сульфонлар.
Бу гуруҳга кирувчи эритувчилардан диметилсульфоксид ва сульфоланларни айтиб ўтиш мумкин.
Диметилсульфоксид.
200С ҳароратда 70% гача сув тортиш қобилиятига эга бўлиб, кам заҳарли ҳисобланади. Итларга вена орқали юборилганда қисқа вақт қон босимнинг пасайиши, қуёнларда юрак қон томирининг нотекис уриши кузатилган.
Сульфолан.
Иссиққа чидамли, кам заҳарли ва кўп моддаларни эритиш хусусиятига эга бўлганлиги учун инъекция эритмаларини тайёрлашда кўп ишлатилади.
МОЙЛИ ЭРИТМАЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ

Мойларнинг қовушқоқлиги юқори бўлганлигидан дори моддаларнинг эриши қийин бўлади. Шу сабабли дори моддалар олдиндан майдаланган, мой эса маълум ҳароратгача иситилган бўлиши лозим. Ундан ташқари дорилар эришини яхшилаш мақсадида этил олеат, бензил бензоат каби ёрдамчи эритувчилар қўшилади. Мойли муҳитда микроорганизмларнинг вегетатив шакиллари ва споралари сувдагидан кўра узоқроқ муддат сақланиб қолади. Шу сабабли мойли эритмаларни стериллаш юқори ҳароратда ва узоқ давом этиши керак. Шунинг учун мойларни автоклавда 1200С да 2 соат стериллаш керак. Мойли эритмалар шиша билан мулоқотда бўлмаганлиги туфайли уларни тайёрлашда турғунлаштирувчилар қўшилмайди. Эритмаларни фақат қуритилган ампулаларга шприц усулида қуйиш лозим (ампула капиллярлари ифлосланмаслиги учун, акс ҳолда кавшарлаш вақтида мой куйиб, эритмани ифлослантиради).




Download 73,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish