Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти факултeти



Download 73,51 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi73,51 Kb.
#188002
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dori shakllari

3.1 Эритма тайёрлаш техналогияси
Дорихоналарда тайёрланадиган суюқ дорилар оғирлик — ҳажм усулида тайёрланиб, беморга ҳажм (мл) бўйича ўлчаб берилади. Микстураларни оғирлик — ҳажм усулида тайёрлашда бюретка мосламаси, пипеткалар, ўлчов колбалари, цилиндрлардан фойдаланилади. Ишлатиладиган консентрланган эритмалар рўйхати иловада келтирилган.
Микстураларни тайёрлашдан олдин назорат паспорти тузиб олинади, яъни микстуранинг умумий ҳажми, олинадиган концентратлар ва сув миқдори ҳисобланади.
Микстуранинг умумий ҳажми рецептда келтирилган суюқликлар ҳажми йиғиндисидан иборат бўлади. Консентрланган эритма миқдорини ҳисоблаш учун доривор модда миқдорини 1 г препаратга тўғри келадиган концентрат ҳажмига (1:2, 1:5, 1:10, 1:20) кўпайтириш керак.
Тозаланган сув миқдори микстуранинг умумий ҳажмидан ишлатилган концентратлар, гален, новогален препаратлари ҳажмларини айириб ташлаб ҳисобланади.

Рп: Натрии ҳйдроcарбонатис


Натрии салиcйлатис ана 2,0
Тинcтурае Валерианае 5 мл
Сирупи саcчари 10 мл
Ақуае пурифиcатае 180 мл
М. Д. С. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
Ҳисоблаш:
Натрий гидрокарбонат эритмаси (1:20) 2х20=40 мл
Натрий салисилат эритмаси (1:10) 2х10=20 мл
Валериана настойкаси 5 мл
Тозаланган сув миқдори (180 мл + 5 мл + 10 мл) - (40 мл + 20 мл + 5 мл + 10 мл) = 120 мл ёки 180 мл - (40 мл + 20 мл) = 120 мл
Умумий ҳажми 180 + 5 + 10 = 195 мл
Тайёрлаш технологияси: беморга бериладиган идиш тозаланган сув билан чайиб олинади ва унга бюретка мосламасидан 120 мл сув, 40 мл 5% ли натрий гидрокарбонат, 20 мл 10% ли натрий салисилат эритмаси солинади. Пипетка ёрдамида 10 мл қанд шар¬¬бати ва 5 мл валериана настойкаси ўлчаб олинади. Қанд шарбатини оғирлик бўйича ўлчаш мумкин, бунда унинг зичлигини ҳисобга олиб (1,3 г/мл) 13 г тортиб олинади.
Рп: Натрии бензоатис 2,0
Натрии ҳйдроcарбонатис 1,0
Элихирис пеcторалис 3 мл
Сирупи саcчари 10 мл
Ақуае пурифиcатае ад 100 мл
М.Д.С. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал.
Ҳисоблаш:
Натрий бензоат эритмасидан (1:10) 2Ѕ10=20 мл
Натрий гидрокарбонат эритмасидан (1:20)
1Ѕ20=20 мл
Қанд шарбати 10 мл
Кўкрак эликсири 3 мл
Тозаланган сув 100 - (20+20+3+10)=47 мл
Умумий ҳажм 100 мл

Тайёрлаш технологияси: олдиндан тозаланган сув билан чайилган шиша идишга бюретка мосламасидан 47 мл тозаланган сув, 20 мл 10%ли (1:10) натрий бензоат эритмаси, 20 мл 5%ли (1:20) натрий гидрокарбонат эритмаси солинади. Устига пипеткада 10 мл қанд шарбати ва 3 мл кўкрак эликсири солинади. Микстурага тегишли ёрлиқ ёпиштирилади.


Таркибида 3% гача қуруқ моддалар сақлаган мураккаб микстураларни тайёрлаш
Дорихонада консентрланган эритмаси бўлмаган қуруқ доривор моддалар микстура таркибининг 3% ни ташкил қилса, у ҳолда уларни рецептда кўрсатилган сув ёки бошқа суюқликда эритиб олинади. Микстура ҳажмини аниқлаётганда қуруқ модда эгаллаган ҳажм ҳисобга олинмайди.
Рп: Сол. Ҳехаметҳйлентетрамини 3% - 100 мл
Аммонии члориди 1,0
Лиқуорис аммонии анисати 3 мл
М.Д.С. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин.
Ҳисоблаш:
Гексаметилентетрамин эритмаси (1:10) 3х10=30 мл
Аммоний хлорид 1,0
Новшадил-арпабодиён томчиси 3 мл
Тозаланган сув 100мл - 30 мл = 70 мл
Умумий ҳажм 103 мл.

Тайёрлаш технологияси: ёрдамчи идишда 1,0 г аммоний хлорид 70 мл тозаланган сувда эритилади. Эритма беморга бериладиган идишга сузиб солинади. Устига бюретка мосламасидан 30 мл 10% ли гексаметилентетрамин эритмасидан қуйилади. Тайёр микстурадан 5—8 мл олиб стаканга солинади ва 3 мл новшадил арпабодиён томчиси қўшиб аралаштирилади ва шиша идишга солинади. Тайёр микстурага тегишли ёрлиқ ёпиштирилади.


Таркибида 3% дан кўп қуруқ модда сақлаган мураккаб микстураларни тайёрлаш
Бундай микстураларни тайёрлашда албатта ўлчов идишларидан фойдаланиш лозим ёки қуруқ модда эриганда эгаллаган ҳажмни ҳисобга олиб тайёрланади.

Рп: Магнии сулфатис 20,0


Тинcтурае Валерианае
Тинcтурае Cонваллариае ана 6 мл
Ақуае пурифиcатае 200 мл
М.Д.С. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичилсин.
Ҳисоблаш:
Магний сулфат 20 г;
Валериана настойкаси 6 мл
Марваридгул настойкаси 6 мл
Тозаланган сув 190 мл (200 - 20 х 0,5 = 190 мл)
Умумий ҳажми 190 + 10 + 6 + 6 = 212 мл
Тайёрлаш технологияси: 200 мл ли ўлчов колбаси (ёки цилиндр) га 20,0 магний сулфат, 100 мл гача тозаланган сув солиб эритилади. Эритма ҳажми 200 мл гача етказилиб беморга бериладиган идишга сузилади. Шу идишга 6 мл дан марваридгул ва валериана настойкаларидан солинади. Микстурани ўлчов колбасини ишлатмай ҳам тайёрлаш мумкин. Магний сулфатнинг ҳажм ошиш коэффициенти 0,50 мл/г га тенг, демак 20 г магний сулфат эриганда 20 х 0,5 = 10 мл ҳажмни эгаллайди. Бундан олинадиган тозаланган сув миқдори 190 мл эканлиги келиб чиқади. Тайёр бўлган микстурага тегишли ёрлиқлар ёпиштирилади.
ТОПШ ИРИҚЛАР
Таҳлил учун рецептлар:
1. 50 мл 10% ли гексаметилентетрамин эритмасини тайёрланг.
2. 50 мл 10% ли натрий бензоат эритмасини тайёрланг.
3. 60 мл 20% ли натрий бромид эритмасини тайёрланг.
4. 50 мл 10% ли натрий салисилат эритмасини тайёрланг.
5. 50 мл 20% ли калий бромид эритмасини тайёрланг.
6. Олинг: Натрий гидрокарбонат
Натрий салисилат тенг миқдорда 10,0
Новшадил-арпабодиён томчиси
Валериана настойкаси тенг миқдорда 3 мл
Тозаланган сув 100 мл
Аралаштиринг. Беринг. Белгиланг. 1 та десерт
қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин.
7. Олинг: Кальций хлорид эритмаси 10%—200 мл
Валериана настойкаси 10 мл
Адонизид 0,2
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
8. Олинг: Натрий бромид эритмаси 2,0—100 мл
Кофеин бензоат натрий 1,0
Арслонқуйруқ настойкаси
Марваридгул настойкаси тенг миқдорда 2 мл
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
9. Олинг: Натрий гидрокарбонат
Натрий бензоат тенг миқдорда 0,5
Новшадил-арпабодиён томчиси 4 мл
Қанд шарбати 10 мл
Ялпиз сувидан 100 мл гача
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
10. Олинг: Калий бромид 3,0
Глюкоза 5,0
Арслонқуйруқ настойкаси
Ангишвонагул настойкасидан тенг миқдорда 4 мл
Тозаланган сув 180 мл
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
11. Олинг: Магний сулфат
Адонизиддан тенг миқдорда 6,0
Валериана настойкаси
Марваридгул настойкасидан тенг миқдорда 5 мл
Тозаланган сув 100 мл
А.Б.Б. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал.
12. Олинг: Натрий бромид 2,0
Арслонқуйруқ настойкаси 4 мл
Глюкоза 5,0
Ялпиз суви 200 мл
А.Б.Б. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал.
13. Олинг: Амидопирин
Аналгиндан тенг миқдорда 2,0
Глюкоза эритмасидан 5% 100 мл
А.Б.Б. 1 десерт қошиқдан кунига 2 маҳал.
14. Олинг: Антипирин 2,0
Натрий бромид 6,0
Валериана настойкаси
Дўлана экстрактидан тенг миқдорда 6 мл
Тозаланган сув 200 мл
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
15. Олинг: Хлоралгидрат 1,0
Калий бромид эритмаси 2% 200 мл
Адонизид 5 мл
Марваридгул настойкаси 6 мл
А.Б.Б. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал.
3.2 Инъэксион эритмаларни биосамарадорлигини аниқлаш
Инъэксион дори турлари алоҳида гуруҳни ташкил қилиб, даволаш профилакгика муассасалари қарамоғидаги дорихоналар рецептурасининг деярли 60% ни ташкил этади. Инъэксион дори турларига ХИ ДФси томонидан қўйилган умумий талаблар қуйидагилардан иборат: 1) стериллик; 2) кўзга кўринадиган механик қўшилмалардан амалда ҳоли бўлишлик; 3) апирогенлик; 4) турғунлик; 5) хусусий мақола талабига кўра изотониклик, изоиониклик ва изогидриклик. Доривор моддаларни эритувчиси сифатида ДФ ва норматив техник ҳужжатлар талабларига жавоб берувчи инъэксия учун сув, ўсимлик мойлари, этилолеат ишлатилади. Комплекс эритувчи таркибида эса этил спирти, глицерин, пропиленгликол, полиетиленоксид 400, бензилбензоат, бензил спирти ва бошқа эритувчилар ишлатилади. Инъэксия учун ишлатиладиган сув ХИ ДФ га асосан тозаланган сувга қўйилган талаблардан ташқари апироген бўлиши керак (ФС 42 ўз - 0512 - 2002). Бу сув асептик шароитда томчиларни ушлаб қоладиган махсус сепаратор ўрнатилган дистиллясион аппарат ёрдамида олинади. Инъэксия учун ишлатиладиган сув ва инъэксион эритмаларнинг пирогенлигини текшириш ХИ ДФ 2-томининг 183 бетида келтирилган «Пирогенликка текшириш» мақоласига кўра олиб борилади. Инъэксион эритмалар тайёрлашнинг шарт-шароитлари Инъэксион дориларни тайёрлаш микроорганизмлардан ҳоли, яъни асептик шароитда олиб борилади. Бу махсус жиҳозланган хона, стерил асбоблар ва идишлар бўлиши керак деганидир. Дорихона шароитида тайёрланадиган дори воситалари сифатини яхшилаш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 21 апрелда №195 буйруғи чиқарилди. 1. Бир вақгнинг ўзида бир иш столининг устида бир неча инъэксион дори турини, ҳар хил дори моддалари сақловчи ёки турли концентратсияли эритмаларни тайёрлаш қатъиян ман қилинади. 2. Иш столида инъэксион дориларни тайёрлаш вақтида эритма тайёрлашга алоқаси бўлмаган штангласдаги дори моддалари бўлмаслиги керак. 3. Рецепт таркибида заҳарли ёки кучли таъсир этувчи дори моддалари бўлса, уни буйруқ билан махсус тайинланган ходим ассистент иштирокида тортиб беради ва уни тезда эритилади. Ассистент заҳарли моддани олганда рецептдаги ёзув штангласдаги ёзув билан бир хиллигига ишонч ҳосил қилиши керак. 4. Барча тайёрланган инъэксион дориларга ассистент текширув талони талаб қилиши шарт. Унда олинган дорининг номи ва унинг миқдори кўрсатилади. 5. Инъэксион эритмалар стерилизациягача ва ундан сўнг тўлиқ кимёвий таҳлил қилинади. Новокаин, атропин сулфат, кальций хлорид, глюкоза, натрий хлорнинг изотоник эритмаси сифат ва миқдорий таҳлил қилиниши шарт. Ҳамма ҳолларда ҳам инъэксион эритмалар асептик шароитда тайёрланади. Инъэксион эритмалар қопқоқ билан зич ёпилиб, пергамент қоғоз билан ўралади ва қаттиқ боғланади. Пергамент қоғоз Т-шаклида тайёрланиб, унинг узун тарафига оддий қалам билан рецепт таркиби, концентратсияси ёзилади ва стериллашга қўйилади. Стерилизация қилинадиган суюқликлар ҳажми 1 литрдан ошмаслиги керак. Стериллангандан кейин флаконларга ассистент номер ёпиштиради, агар даволаш муассасасида бўлса ёрлиқ ёпиштиради ва текширишга берилади. Эритмаларнинг тиниқлиги, ранги, механик заррачалар бор-йўқлиги текширилиб, флаконларга ҳаво рангли ёрлиқлар ёпиштирилади. Ёрлиққа дорихона номери, дори моддасининг таркиби, ишлатилиши, тайёрланган сана, сақланиш муддати ёзилади. Эритмани қайта стериллаш мумкин эмас.
Дориларнинг биофармосефтик самарадорлиги
"Биофармация" - технологиянинг назарий асоси бўлиб, биринчи рнарта фармацияда ХХ асрнинг 60 - йилларидан қўлланила бошланди. Адабиётлардаги маълумотларга қараганда, биофармация атамасини биринчи марта 1961 йилда АҚШ олимлари Леви ва Вагнерлар ишлатишган. Бу атаманинг аниқ ва тўлиқ ифодаси 1972 йилда Америка фармацевтика ассоциясининг илмий фармацевтика Академияси томонидан келтирилади. Бунга биноан биофармациянинг асосий вазифаси дориларнинг одам ва қайвонларда биологик фаоллигига таъсир кўрсатадиган омилларни ўрганиш ва шунга биноан уларнинг терапевтик унумдорлигини ошириш ва қўшимча таъсирини камайтириш. Аслида қадим замонлардаёқ дориларнинг терапевтик унумдорлигига таъсир этувчи айрим омиллар маълум бўлган. Жумладан, Гиппократ (эрамиздан олдинги 460 370 йиллар) дориларнинг фаоллиги унинг турига ва тайёрлаш жараёнига боқлиқлигини, Гален (130 -200 - йиллар) ва Ибн Сино (980 - 1037 - йиллар) эса майдалик даражасига қам боқлиқлигини арналиётда исботлаганлар. Демак, бундан 3-5 минг йиллар илгариёқ биофармация омиллари ўрганила бошланган. Ибн Сино бу омилларга асосланиб, дори қақидаги ўз билимларини назарий асосларини ва атамаларини яратди. У одамнинг мижози ва дориларнинг хусусиятларига қараб, уларни терапевтик унумдорлигини олдиндан айтиб бера олган. Дориларни Ибн Сино икки қисмдан ташкил топган деб қараган: 1 таъсир этувчи, 2 ёрдамчи моддалар. Ёрдамчи моддалар сифатида: тўлдирувчи, боқловчи, юмшатувчи, қовушқоқлигини оширувчи турқунлаштирувчи моддалар, нохуш хидни ва мазасини яхшиловчи, таъсирини узайтирувчи, қопловчи кабилардан фойдаланган. Кўпинча шу мақсад учун асал ишлатилган. Чунки асални Ибн Сино "қамма дориларнинг тожи" деб атаган.

Юқорида келтирилган маълумотларга қараганда, "биофармация" тушунчасига америкалик олимлар Леви ва Вагнер эмас, ватандошимиз Ибн Сино асос солган. Лекин "биофармация" атамасини юқорида номлари қайд этилган олимлар қўллаганлиги туфайлигина уларни биофармация асосчиси деб қараш ноўриндир. Дори тури танага тушганда мураккаб жараёнларга дуч келади, сўнг ўз таъсирини кўрсатади. Бу жараён босқичларининг қуйидаги соддалаштирилган тасвирини келтириш мумкин:

Дори тури

Дори сўрилган жойидаги биосуюқликда Қонда ёки тўқималарда дори модда (ёки унинг парчаланган қисмлари) Дориларнинг ошқозон — ичак йўли, буйрак, ўпка, тери безлари орқали ажралиши Биринчи босқичда қабул қилинган дори туридан биофаол модданинг ажралиб чиқиши ва керакли аъзога бериб сўрилишигача бўлган жараёнлар киради. Иккинчи босқичда биосуюқликка ўтган дори диффузия қонунларига биноан сўрилади. Диффузия кинетикасига фарматсевтик ва физиологик омиллар таъсир кўрсатади. Жумладан, пирт фаоллиги, технологик жараён, дори турининг суюқликда эриши, парчаланиш ва қоказолар. Диффузия кинетикасига тўқима мембранасининг хусусияти ва қолати, тўқималарнинг фермент фаоллиги киради. Дориларнинг сўрилиши бемор ёши, тана қолатига боқлиқ бўлади. Учинчи босқичда физиологик омиллар асосий ўрин тутади, яъни дорилар ёки унинг метоболитлари танада (қонда, тўқимада) тақсимланади.5

Тўртинчи босқичда дориларнинг танадаги қаракатида асосий биокимё омиллар кузтилади. Бунда дорилар ёки улар метоболитларининг биосуюқликдаги қаракати ва ажралиб чиқиши содир бўлади. Дориларнинг танага сўрилиш тезлигига фарматсевтик омиллар катта таъсир кўрсатади. Бу омилларга дориларнинг кимёвий ва физик қолатлари, ёрдамчи моддалар, дори тури ва уни қабул қилиш йўллари ва фарматехнологик жараёнларнинг таъсири киради.

Юқорида келтирилган омилларни мужассам қолида ўрганиш дориларнинг танага киритилиши, унинг қаракати ва таъсир қилиши биофармациянинг асоси қисобланади. Бу келтирилган тасвиримиз умумий деб қабул қилиниши лозим. Чунки биофармайига бошқа омиллар қам таъсир қилади. Шунинг учун дори ва уларнинг фаоллиги ўртасидаги муносабатни биофармация билан фармакокинетика қўшиб олиб қаралгндагина аниқлаш мумкин.

Фармакокинетикани аниқлаш технологларга мақсадга мувофиқ дори турини яратишга ёрдам беради. Кейинги йилларда биофармация жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда, чунки барча фармацевтика олийгоқлари ва корхоналарнинг асосий ишиари шу соқани ўз ичига олади. Бу сохада проф.И.С.Ажгихин, проф. А.И.Тентсова ва башқалар этакчи олимлар қисобланади. Дориларнинг сўрилиш тезлигига ва терапевтик унумдорлигига таъсир кўрсатадиган асосий омилларни кўриб чиқамиз. қар қандай дори модданинг асоси унинг кимёвий тузилиши қисобланади. Бунга шу дори моддадан дори тури тайёрлаш учун қўлланадиган технологик омиллар, модданинг кристаллик шакли, майдалик даражаси, эрувчанлиги ёрдамчи моддалар ва қоказолар таъсир қилади. Кристаллик шакли. Дори моддаларнинг технологик хусусиятларини белгиловчи омилларлан бири - модда заррачаларининг тузилиши бўлиб, улар табиатда кристалл ва аморф тарзида учрайди.

Мутахассисларнинг тадқиқотлари кимёвий таркиби бир хил бўлган кўпчилик органик ва анорганик моддаларнинг физикавий ва технологик хоссалари қар хил бўлишини кўрсатади. Бу эса дори моддалар қар хил кристаллик қолатда бўла олиши мумкинлигидан далолат беради. Натижада битта дори модда қар хил физикавий хоссаларни намоён қилади.

Битта модданинг қар хил кристаллик шаклда (модификацияда) бўла олиши хоссасига полиморфизм дейилади. Моддаларнинг полиморфизм қолатлари А,В,С қарфлар билан ёки И,ИИ,ИИИ ва бошқа рақамлар билан белгиланади.

Кўпчилик бирикмалар 5,6,7 қатто 11 ва ундан ортиқ кристаллик қолатларда бўлиши мумкин. Полиморфизм қолатлари кўпинча салицилатлар, барбитуратлар, гормонлар ва сулфаниламидларда учрайди. Масалан, атсетилсалицил кислота 6 хил, кортизон атсетат 5 хил, левомицетин 2 хил кристаллик қолатда бўла олиши аниқланган. Бу кристаллик рноддаларнинг эрувчанлиги, суюқланиш қарорати, оксидланувчанлиги бир -- биридан фарқ қилади ва шунинг учун уларнинг сўрилиши ва дори турларини турқунлиги қар хил бўлади. Аксарият турқун бўлмаган, кристаллик қолатга эга бўлган рноддалар биосуюқликларда яхши эриб, танага осон ва тез сўрилади. Дориларнинг қайси майдалаш, дори турининг тайёрлаш жараёнига ва сақланишига боқлиқ бўлади.

Кимёвий қолати. Бир хил модда бир неча кимёвий қолатда ишлатилиши мумкин. Масалан: шохкуя ўсимлигидан олинадиган алкалоид қар хил кислоталар билан қосил қилган тузига қараб, қар хил номланади: эрготин - цирка кислотали, корнузол -узум кислотали, эрготал - фосфат кислотали тузи, адреналин гормони эса гидрохлорид ва гидротартрат тузлари қолида бўлади. қар хил тузлар технологик, кимёвий, физлк ва биофарматсевтик томондан қар хил бўлади, яъни сўрилиш тезлиги ва биологик таъсири қам қар хил бўлиши мумкин. Масалан, аскорбин кислотасининг битта водороди натрий ионига алмаштирилса, бутунлай янги хусусиятли модда қосил бўлади. Бу аскорбин кислотадан

фарқли ўлароқ танада электролитик қолатни ўзгартириш, инсулин ишлаб чиақрадиган безларнинг иш фаолиятини камайтириш хусусиятига эга бўлади. Амидопирин оқ рангли пластинка шаклидаги кристалл модда бўлиб, сувда секин эрийди (1:20). Амидопирин молекуласидаги битта водород натрий сулфонат гуруқига алмаштирилса, сувда яхши эрийдиган (1:155), оч сарқиш, таёқча ва призмасимон шаклдаги аналгин қосил бўлади.

Морфм алкалоидининг кимёвий молекуласига метил гуруқи киритилса кодеин, этил гуруқи киритилса дионин қосил бўлиб, икки хил физик - кимёвий хусусиятга ва таъсирга эга бўлган янги моддалар қосил бўлади.

Майдалик даражаси. Дори моддалар заррачаларининг майдалик даражаси фақатгина уларнинг сочилувчанлигига, бир хил аралашишига, сочилма зичлигига ва аниқ дозаларга бўлинишига таъсир қилиб қолмасдан, балки биофарматсевтик хусусиятларига қам таъсир қилади. Бу айниқса мураккаб дори турларини тайёрлашда яққол намоён назар, унинг сўрилиш тезлигига дори заррачаларининг майдалик даражаси албатта таъсир қилади. Кўпчилик дори толқонларининг майдалик даражаси ортиши билан уларнинг танага сўрилиш тезлиги терапевтик унумдорлигига мутаносиб равишда ортиб боради. Лекин бунда уларнинг турқунлиги ва қўшимча таъсири ўзгармаслиги керак. Масалан, атсетилсалицил кислотасининг майдалик даражси 30 марта ортса, унинг терапевтик унумдорлиги 2 баробар ошиши аниқланган; детсипиразон 200 баробар майдаланганда, терапевтик унумдорлиги 13,4 марта ошади; сулфадимезиннинг ўта майдаланган толқони одамларга берилганда, унинг қондаги юқори контсентрацияси одатдагига нисбатан 2 соат олдин қосил бўлиб, умумий сўҲлган миқдори 20% кўп бўлади.

III.Хулоса

Мен курс ишини ёзиш давомида пурин ҳосилалари гуруҳига кирувчи дори моддаларнинг олиниши, асосий синфлари, физик ва кимёвий хоссалари, уларнинг ДФ бўйича чинлиги ва миқдорини аниқлаш йўллари, уларнинг тиббиётда қўлланилиши ҳақида турли адабиётлар била танишиб чиқдим.


Кейинги вақтларда олимлар томонидан яратилган пурин қатор синтетик препаратлардан аллопуринол, меркаптопурин, азотиопирин ва фопурин каби препаратлар тиббиётда турли касалликларни даволашда кенг қўлланилаётганини ўргандим.
Бу гуруҳ вакилларидан рибоксин препарати чинлиги ва миқдорини ДФ бўйича ҳисоблаш натижасида олинган натижаларни математик-статистик усулда қайта ҳисобладим.
Препаратнинг молекулар тузилишидаги рибоза қолдиғини аниқлашда унга орцин (5-метил резорсин), хлорид кислота ва темир (ИИИ) хлорид аралашмасидан иборат реактив қўшиб, сув ҳаммо- мида иситилганда, кўк-яшил рангга бўялади. Препаратнинг миқдори яна унинг таркибидаги азот асосида Келдал усули ёрдамида ёки фосфат кислота қолдиғи бўйича аниқланади. Бунда препаратни олдиндан нитрат кислота билан қиздириб гидролизла­ нади ва ҳосил бўлган эритмадан фосфат кислотани молибден суюқлиги билан фосфатмолибден кислотага ўтказилади. Сўнгра унга бирорта қайтарувчи хоссали модда, жумладан, аскорбин кислота таъсирида кўк- яшил рангли бирикма «молибден кўки»га ўтказиб, оптик зичлигини фотоелектроколорметрда аниқланади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, менга берилган эуфиллин препарати ДФ талабига жавоб берди.



Download 73,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish