Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 441 Kb.
bet8/8
Sana20.11.2019
Hajmi441 Kb.
#26526
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалий ишланмалар

Нилуфар гули” чизмаси




3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

3-мавзу. Инновацион педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш (4 соат)
Топшириқ мазмуни. Ўқув машғулотида таълим технологияси модели ва технологик харитасини ишлаб чиқиш.

Эслатма:топшириқни бажаришда йўриқномага амал қилинг.

ЙЎРИҚНОМА

Аниқ фан ва мавзу бўйича машғулотнинг таълим модели жадвал кўринишида бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:



  • дастлабки маълумотлар: ўқув мавзуси, вақти, талабалар сони;

  • шакл (маъруза, семинар ва бошқ.) ва кўриниши (масалан, муаммоли маъруза ва бош.), ўқув машғулоти режаси/тузилиши, унинг мақсади, ўқув фаолиятининг кўзланаётган натижалари, педагогик вазифалари;

  • танланган таълим модели: усуллар, шакллар ва ўқитиш воситалари;

  • таълим бериш шароити: махсус жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар;

  • мониторинг ва баҳолашга асосланган қайтар алоқанинг йўл ва воситалари: назорат тури (ёзма ва оғзаки), назорат шакли (тезкор-сўров, тест олиш, тақдимот, ўқув топшириқлари ва бошқ.).

Ўқув машғулотининг технология харитаси уч қаторни ўз ичига олиб, 1,5-2 варақда жадвал кўринишида бажарилади: (1) ўқув машғулоти босқичлари ва вақти; (2) таълим берувчи фаолияти; (3) таълим олувчи фаолияти.

Илова. Ўқув жараёнининг ташкилий - дидактик вазифасини бажаради: ўқув/мустақил иш учун савол ва топшириқларни, уни баҳолаш мезонларини, ўқув иш жараёнида талабалар амал қилиши лозим бўлган қоидалар, таълим берувчи фойдаланадиган таянч ёзмалар, шунингдек чизма, жадвал, слайдлар ва бошқа кўргазмали материаллар, режалаштирилган мақсадларга эришишни назорат қилиш учун топшириқлар (тестлар, саволлар, топшириқлар ва машқлар).

Бу ерда тақдим этилаётган материаллар чегараланмайди. Фақат улар катта ҳажмли, яхши тузилмага келтирилган ва графикли чизмаларда расмийлаштирилган бўлиши керак.


Ўқув машғулотида таълим технологияси модели

Мавзу (рақами) …………………(номи)………………………………


Вақт: …соат

Талабалар сони:…

Ўқув машғулотининг шакли ва тури

Маъруза (ахборотли/бирлашган дарс ва бошқ..),

семинар (билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш бўйича), амалий машғулот



Маъруза режаси / ўқув машғулотининг тузилиши

1. ...

2. ...


Ўқув машғулоти мақсади:

Шакллантириш / билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш

Педагогик вазифалар:

…билан таништириш;

…таснифини бериш;

…тушунтириш;

... очиб бериш ва бошқ.


Ўқув фаолияти натижалари:

…кўрсатадилар;

…таснифлайдилар;

…айтиб берадилар;

…тартибли равишда очиб берадилар


Ўқитиш методлари

Маъруза, инсерт, ақлий ҳужум ва бошқ.

Ўқув фаолиятини ташкиллаштириш шакллари

Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш

Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, техника воситалари ва бошқ.

Ўқитиш шароити

Махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар

Қайтар алоқанинг йўл ва воситалари

Оғзаки назорат: тезкор-сўров ва бошқ.

Ёзма назорат: реферат, тест ва бошқ.




Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти

Фаолият

таълим берувчи

таълим олувчилар

1-босқич.

Ўқув машғулотига кириш (дақ.)



1.1. Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. Машғулот режаси билан таништиради.

1.2. Мавзу бўйича асосий тушунчаларни; мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхатини айтади.

1.3. Ўқув машғулотида ўқув ишларини баҳолаш мезонлари билан таништиради


Тинглайдилар, ёзиб оладилар.
Аниқлаштирадилар, саволлар берадилар.

2-босқич.

Асосий


(дақ.)

2.1. Тезкор-сўров/ савол-жавоб/ ақлий ҳужум орқали билимларни фаоллаштиради.

2.2. Маъруза/ семинар/ амалий машғулотнинг режаси ва тузилишига мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ҳаракатлар тартибини баён этади




Жавоб берадилар

Ёзадилар.

Гуруҳларда ишлайдилар, тақдимот қиладилар ва бош.


3-босқич.

Якуний


(дақ.)

3.1.Мавзу бўйича якунлайди, қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида аҳамиятга эга эканлиги муҳимлигига талабалар эътиборини қаратади.

3.2. Гуруҳлар ишини баҳолайдилар, ўқув машғулотининг мақсадга эришиш даражасини таҳлил қилади.

3.3. Мустақил иш учун топшириқ беради ва унинг баҳолаш мезонларини етказади .


Ўз-ўзини, ўзаро баҳолашни ўтказадилар.

Савол берадилар

Топшириқни ёзадилар




Топшириқ мазмуни. Лойиҳавий ўқитиш технологиясининг педагогик аннотациясини ишлаб чиқиш.

Лойиҳавий ўқитиш технологиясини педагогик аннотациянинг тузилиши

ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ

Ўқув фани: “Мутахассислик фанларни ўқитиш методикаси


Ўқув мавзуси: Ўқитиш воситалари

Иштирокчилар: 2 курс магистрлар

Таълимий мақсад: ўқув материали бўйича билимларни чуқурлаштириш, ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлаш кўникмаларини шакллантириш

Режалаштирилаётган ўқув натижалари: ўқитиш технологиясида ўқитиш воситаларининг ўрни ва муҳимлигини белгилайдилар; ўқитиш воситалари гуруҳларини ажратадилар; асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш воситаларини танлайдилар.

Лойиҳани муваффақиятли бажариш учун талабалар эга бўлишлари лозим бўлган таянч билим ва кўникмалар. Биладилар: ўқитиш усулларининг таснифини, вазифаларини, хусусиятларини; ахборотлар билан ишлаш,

мақсадни белгилаш ва ҳамкорликда ишлаш малакаларига эгалар.

Намунавий белгиларига муофиқ лойиҳа таснифи:


  • лойиҳа тури: ахборотли;

  • мавзу-мазмунли соҳаси: монопроект- бир фан миқёсида ишлаб чиқилган;

  • талабаларнинг лойиҳа фаолияти йўналишларининг таснифи: лойиҳа иштирокчиларини тақлид қилувчи, яширин;

  • иштирокчилар сони: биттадан тўрттагача;

  • муддати: бажариш давомийлиги-2 ой.

Лойиҳа бўйича иш тартиби: дарсдан ташқари фаолият шароитда бажарилади,. Семинар машғулотларида тақдимот қилинади.

Лойиҳани баҳолаш: гуруҳли лойиҳада қуйидагилар баҳоланади:

  • (мавзулар бўйича) лойиҳанинг алоҳида қисмларини, талабаларнинг якка ўзлари бажарганликлари (макс. 15 балл);

  • Ҳисобот (макс. 7 балл);

  • Лойиҳа тақдимоти (макс.8 балл);

  • Тақдимот жараёни ва лойиҳа ҳимояси (макс.3 балл)

Лойиҳали ўқитиш босқичи:

Тайёргарлик босқич: лойиҳага кириш, талабалар фаолиятини ташкиллаштириш- аудитория иши.

Лойиҳани бажариш босқичи- аудиториядан ташқари иш.

Якуний босқич: лойиҳа тақдимоти, лойиҳани ва талабалар фаолиятини баҳолаш, Лойиҳа фаолиятини ўзи таҳлил қилиш- аудитория иши.

Лойиҳага оид ўқитишни ташкиллаштиришни ўзи таҳлил қилиши- аудиториядан ташқари иш.



Ўқитиш моделининг қисқа таснифи: лойиҳали ўқитиш жараёнида қуйидагилардан фойдаланилади:

Ўқитиш усуллари: лойиҳалар усули, ақлий ҳужум, йўриқнома бериш, матн билан ишлаш.

Ўқитиш шакллари: умумий, гуруҳли, жамоавий, якка тартибли.

Ўқитиш усуллари: лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатма, компьютер технологиялари

2-топшириқ. Ўқув лойиҳа топшириғи асосида ОЎЮларида маърузалар, амалий ўқув машғулотларининг ўқитиш технологияларини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини онгли танлашни таъминлай бера оладиган, ахборотли маълумотномани тайёрлаш.

I. ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ

«ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЛОЙИҲАЛАШДА ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ»

КИРИШ

Педагогик амалиётда таълим жараёнида ўқитиш воситаларидан кенг кўламда фойдаланаётганликларини кузатиш мумкин. Бироқ ўқув машғулотларининг ўқитиш технологияларини лойиҳалашда белгиланган мақсадни ҳамда кутилаётган натижага эришишни кафолатли таъминлайдиган, турли ўқитиш воситаларидан энг мақбулини онгли танлаш, баҳолашни уддалаш муҳим.



Лойиҳа доирасида ечимини топиш талаб этиладиган, муаммо: ОЎЮларида маърузалар, амалий ўқув машғулотларининг ўқитиш технологияларини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини онгли танлашни таъминлай бера оладиган, ахборотли маълумотномани тайёрлаш.

Вазифалар:

  1. Маруза машғулотининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини танлаш.

  2. Семинар машғулотининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини танлаш.

  3. Амалий машғулотининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини танлаш.


Лойиҳа топшириғи

Лойиҳа мақсади (нима учун яратилади ): педагогик технологияни ишлаб чиқувчилари учун маълумотномали ахборотларни таъминлаш.

Лойиҳанинг якуний натижаси (маҳсулот): «ОЎЮда ўқув машғулотларининг ўқитиш технологияларини лойиҳалашда Мақбул ўқитиш воситаларини танлаш»нинг маълумотномали таснифдаги тузилмавий ахборот.



Лойиҳа маҳсулотидан фойдаланувчилар: ўқитиш технологияларини ишлаб чиқувчи ўқитувчилар ҳамда педагогик фанларни, жумладан масофавий ўқитиш шароитида ўрганувчи талабалар.
Лойиҳа чегарси:

  • бажариш вақти: 2 ой (оралиқ назорат вақтида тақдимот қилинади);

  • иштирокчилар сони: биттадан тўрттагача.

Лойиҳа мазмуни:

I. «Маъруза машғулотларининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлаш».

  • Ўқитиш воситалари таснифи: унинг вазифалари, турли ўқитиш воситаларини тавсифий хусусиятлари.

  • Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлашни аниқловчи, дидактик омилларни таърифлаш.

  • Ўқув жараёнида қўлланиладиган мақбул ўқитиш воситаларини тузилмага келтирилган рўйхати.

II. «Семинар машғулотларининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлаш ».

  • Ўқитиш воситалари таснифи: унинг вазифалари, турли ўқитиш воситаларини тавсифий хусусиятлари.

  • Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлашни аниқловчи, дидактик омилларни таърифлаш.

  • Ўқув жараёнида қўлланиладиган мақбул ўқитиш воситаларини тузилмага келтирилган рўйхати.

III. «Амалий машғулотларнинг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлаш».

  • Ўқитиш воситалари таснифи: унинг вазифалари, турли ўқитиш воситаларини тавсифий хусусиятлари.

  • Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлашни аниқловчи, дидактик омилларни таърифлаш.

  • Ўқув жараёнида қўлланиладиган мақбул ўқитиш воситаларини тузилмага келтирилган рўйхати.

Иш турлари:

  • Мавзу, муаммонинг долзарблигини асослаш, лойиҳа мақсади ва вазифаларини ифодалаш.

  • Ахборот манбасини танлаш, уни йиғиш, тузилмага келтириш, матн, жадвал, чизма ҳамда шарҳлаш кўринишида расмийлаштириш, хулосаларни ёзиш, (вазифалар бўйича) фойдаланилган манбалар рўйхатини тузиш.

  • Лойиҳани расмийлаштириш.

  • Ҳисоботни тайёрлаш.

  • Лойиҳани тақдимотга тайёрлаш.

Лойиҳани тақдим этиш шакли: «Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда мақбул ўқитиш воситаларини танлаш» маълумотномаси.

Ҳисоботни расмийлаштириш тузилмаси:

  1. Лойиҳа мавзуси.

  2. Лойиҳа мақсади ва якуний натижа (маҳсул).

  3. Иштирокчилар, (жадвал кўринишидаги) иштирокчилар фаолиятининг турлари.

  4. Лойиҳа мавзусини долзарблигини асослаш.

  5. Ечими ҳал этилаётган муаммони ифодалаш ва асослаш.

  6. Вазифалар тартиби.

  7. Лойиҳа-вазифалар ечимининг натижалари.

  8. Фойдаланилган манбалар рўйхати.

II. ТАЛАБАЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР



  1. Лойиҳа фаолиятини босқичма-босқич бажариш учун йўриқнома

1 босқич. Тайёргарлик

1.1. Лойиҳа фаолияти жараёнида ечимини топиш талаб этиладиган, муаммо, мақсад ва лойиҳа натижалари, вазифалар ҳамда иштирокчиларнинг лойиҳа фаолияти турларини аниқланг.

1.2. Ахборот манбаларини аниқланг.

2 босқич. Лойиҳа фаолиятини режалаштириш

2.1. Мақсадга эришиш йўлини ишлаб чиқинг.

2.2. Иш режасини тузинг:


  • иштирокчилар ўртасида лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ҳамда уни расмийлаштириш, тақдимотга ва ҳисоботга тайёрлаш бўйича вазифаларни тақсмиланг.

  • Бажариш вақтини ва тайёр маҳсулот турини аниқланг.


Лойиҳани бажариш бўйича иш режаси (Лавҳа)

Иштирокчи Ф.И

Вазифа

Фаолият тури

Тайёр маҳсул тури

Бажариш муддати

А

«Маъруза машғулотининг ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитиш воситаларини танлаш».

Ахборот манбасини танлаш, уни йиғиш, тузилмага келтириш, матн, жадвал, чизма ҳамда шарҳлаш кўринишида расмийлаштириш, хулосаларни ёзиш, (вазифалар бўйича) фойдаланилган манбалар рўйхатини тузиш.

Матн, жадвал, чизма ҳамда шарҳлаш кўринишдаги тизимлаштириган маълумотномали ахборот..




......

.........

.......

.......

....




Лойиҳани расмийлаштириш

Лойиҳа иши натижаларини бир бутун ҳолга келтирмоқ.

Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда ўқитишнинг техник воситаларини танлаш» маълумотномаси.







Лойиҳа фаолияти натижалари ҳамда лойиҳа тақдимоти бўйича ҳисобот тайёрлаш.

Мавзу, муаммони асослаш, лойиҳа мақсади ва вазифасини кўрсатиш.

Ҳисобот







Лойиҳа тақдимотини MS Power Pointда яратиш.

Тақдимотни умумий расмийлаштириш ҳамда слайдларни,… мазмунли кўрсаткичларини танлаш.

Тақдимот





3 босқич. Амалга ошириш

А. Лойиҳани бажариш

3.1. Олинган ахборотни йиғинг ва уни матн, жадвал, чизма ҳамда шарҳлаш кўринишида расмийлаштиринг.

3.2. Натижаларни маълумотли материаллар кўринишида расмийлаштиринг (охирги маҳсулот).

Б. Ҳисоботни тайёрлаш

3.3. Танлаган мавзуни долзарблигини (бир бетдан кам бўлмаган) далилий исботланг.

3.4. Лойиҳа мақсадингизни: уни нима учун яратилиши, охирги маҳсулотни қандай бўлиши ва у кимга қаратилганлигини (1-3 таклиф) орқали кўрсатинг.

3.5. Лойиҳа иштирокчиларини айтинг, уларнинг вазифаларини ва фаолият турларини (жадвал) асосида кўрсатинг.

3.6. Сиз ҳал этмоқчи бўлган муаммони, (5-6 сўз) билан асосланг.

3.7. Лойиҳа вазифаларини (қисқа ва бир маъноли) ифодаланг.

3.8. Вазифалар бўйича лойиҳа натижаларини бир бутун ҳолга келтиринг.

3.9. Сиз таклиф, ва тавсия этаётган лойиҳани татбиқ этишни исботловчи, хулосаларни (1 бетдан кўп бўлмаган матн) асосида ифодаланг.

3.10. Бажарилган мавзулар бўйича фойдаланилган манбалар рўйхатини таркиблаштиринг.

В. Лойиҳани тақдимотга тайёрлаш

3.11. Лойиҳани Microsoft Power Point бўйича тайёрлаш йўриқномасидан фойдаланиб, тақдимотга тайёрланг.



3.12. Лойиҳа тақдимотида гуруҳ аъзолари ўртасидаги вазифаларни аниқланг.

4 босқич. Очиқ тақдимот, лойиҳани ҳимоялаш ва баҳолаш



  1. Лойиҳани ва лойиҳа фаолиятини баҳолаш

Гуруҳли лойиҳада қуйидагилар баҳоланади:

  • лойиҳа (макс. 15 балл);

  • ҳисобот (макс.8 балл);

  • лойиҳа тақдимоти (макс. 7 балл);

  • лойиҳа тақдимоти ва ҳимоя жараёни (макс.3 балл).




Download 441 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish