335
Key words: a collection of archival documents, Koreans, demography, Ferghana, Andijan,
Namangan, Dalnevostok.
Маълумки, муайян давлатнинг демографик жараёнлари ўзгаришига бир неча
омиллар сабаб бўлиши мумкин. Шундай омиллардан бири халқларнинг ўзи
яшаб турган
жойдан бошқа юртга мажбуран кўчириш –депортация сиёсатидир. Буни биз биргина
корейс халқи мисолида кўришимиз мумкин. Корейс халқининг Ўзбекистонга оммавий
кўчирилганига бу йил 81 йил бўлади.
Бу қандай содир бўлган эди ?
Корейс халқининг Узоқ Шарқдан депортация қилинишининг расмий асосига 1937
йил 21 августда И.Сталин ва В.Молотовларнинг имзоси билан тасдиқланган
“Социалистик халқларнинг чегара бош худудларидан тортиб олиниши тўғрисида” СССР
Халқ Комиссарлари кенгаши ва КПСС Марказий Қўмитасининг қарори
билан
белгиланади. (Бу вақтда СССРнинг Япония билан муносабатига дарз кетган эди)
Мазкур қарорга кўра “Япониялик жосусларнинг Узоқ Шарқ ҳудудига киришига йўл
қўймаслик учун” қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган эди:
1.
Узоқ Шарқдаги барча корейс халқларини Жанубий Қозоғистон вилоятига, Орол
денгизи бўйларига, Балхаш ва Ўзбекистон ССРга кўчириш.
2.
Корейс халқини кўчириш ишларини 1938 йил 1 январгача тугатиш.
1937 йил 5 сентябрда СССР Халқ Комиссарлари Советининг “Корейсларни
Қозоғистон ва Ўзбекистон ССРга ҳисоб – китобли, тартиб билан кўчириш тўғрисида” ги
№ 1527-349 сс сонли қарори чиқди. Қарорга кўра 74 500 корейс халқи зудлик билан
Қозоғистон ва Марказий Осиёга кўчирилади. [1.19]
1937 йил 7 октябрда СССР Халқ Комиссарлари Советининг “Узоқ Шарқдан
корейсларни навбатдаги иккинчи кўчиришнинг хисоб – китоби бўйича” № 1772-388 сонли
қарори чиқди. Бу қарор корейс халқини кўчиришнинг тўла-тўкис тугатилиши хисобланиб,
улар Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирилиши кўрсатиб ўтилган. [1.19]
1937 йил 25 октябрда Узоқ Шарқдан корейсларни кўчириш якунланади. 36 442
корейс оиласи-171 781 киши 124 эшелонда ўзи яшаб турган Узоқ Шарқдан кўчирилади.
Улар қуйидагича тақсимланади: асосий қисми Ўзбекистонга 16 272 оила ёки 76 525 киши
ва Қозоғистонга 20 170 оила ёки 95 256 киши, [1.20] кичик гуруҳлар эса Қирғизистон
ҳамда Тожикистонга жўнатилади.
1937 йил 16 сентябрда Ўзбекистон ССР ХКСнинг “Корейс хўжаликларини
жойлаштириш тўғрисида” ги қарори чиқади. М.Д.Теннинг тадқиқотига кўра 1937 йил 10
ноябрь ҳолати бўйича ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга 16 307 корейс хўжаликлари
жойлаштирилади. [2.98]
Қозоғистон ССРнинг НКВД бўлими республиканинг 4 областида 95 256
корейс
яшашлигини маълум қилади. Ўзбекистон ССР НКВД бўлими эса аниқ маълумотни тақдим
этган бўлиб, 1938-1939 йилларда 16 397 оилада 74 500 корейс истиқомат қилишини
маълум қилади. Улар мос равишда Андижон областига 829 хўжалик (3541 киши), Фарғона
областига 823 хўжалик (2814 киши), Наманган областига 314 хўжалик (1526 киши)
кўчирилган бўлса қолганлари Республикамизнинг бошқа вилоятларига кўчирилган. [1.23]
Кўчириб келинган корейс халқи Ўзбекистондаги демографик жараёнларга таъсир
ўтказиб, республика ахолиси миллий таркибининг бойишига олиб келди.
Дастлаб, корейслар республикамизнинг 222 та колхозларига жойлаштирилган бўлиб,
шаҳарга нисбатан қишлоқ жойларида кўпчиликни ташкил этган. 1938 йилнинг 15
ноябригача Фарғона вилоятидаги 64 та колхозга 1130 та корейс хўжалиги
жойлаштирилган [3.170]. 1939 йилги Бутуниттифоқ аҳоли рўйхатида қайд этилишича,
Фарғона вилоятида корейслар сони 10572 кишини ташкил этган [4.74].
1938-1939 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод
туманида биринчи корейс
колхозлари “Авангард”, “Правда”, “Новый быт” ташкил топди. Кейинчалик кўчириб
келинган корейс халқининг ташаббуслари билан Республикамизнинг барча вилоятларида
50 та янги колхозлар тузилди. Уларнинг кўпчилиги Узоқ Шарқнинг номлари - “Полярная
336
звезда”, “Северный маяк”, “Политотдел” ва бошқа номлар билан атала бошланди. Янги
ташкил этилган колхоз аъзоларининг аксариятини корейслар ташкил этган эди
[5] .
Худди шундай ташаббус билан тузилган корейс колхозларидан бири Жалақудуқ
туманига кўчириб келтирилган корейслар томонидан ташкил этилган “Красный партизан”
колхозидир [6.43-46] . Бу колхознинг ташкил этилишида 51 нафар корейс колхоз аъзосининг
фаол иштирокини архив материаллари асосида билиб олишимиз мумкин [7. 63-64].
Корейс халқининг водий ахолиси сонидаги улушининг ортиб боришини ички ва
ташқи кўчириш сиёсатининг давом эттирилишида кўришимиз мумкин. Биргина Андижон
областида 1940-50 йилларда чўл ҳудудларининг ўзлаштиришга киришилиши билан
нафақат област ахолисининг сони, балки корейс миллатининг ўсишига олиб келди. Бунда
асосан, Бўз туманига Тошкент вилояти ва Қозоғистондан бошқа
миллатлар билан бир
қаторда корейсларнинг ҳам келишини мисол қилиб олишимиз мумкин. [8.224].
1946 йил 2 августда СССР Ички Ишлар Министрлигининг № 196 сонли корейсларга
янги паспорт бериш бўйича директиваси чиқади. Директивага кўра махсус кўчирилган
бошқа халқлардан фарқли ўлароқ корейслар фақат Ўрта Осиё Республикаларида эркин
кўчиб юриш ҳуқуқига эга бўлади. [1.25].
Ўзбекистонга кўчириб келтириган корейс халқи Марказий Осиё худудидан
ташқарига чиқиши мумкин эмас эди. Бу ҳолат эса демографик жараёнларга ўз таъсирини
ўтказиб турган.
Ўзбекистон ССР Иш Бошқаруви Кенгаши Министрлигининг махсус бўлими 1958
йил 5 февралда Андижон область ижроия комитетига йўллаган хатида Корея Халқ
демократик Республикасининг фуқароси Хан Александр Дмитриевичнинг Жалақудуқ
райони Охунбобоев қишлоқ советида яшовчи қариндошларини кўриш учун амалий ёрдам
беришлиги кўрсатиб ўтилади. [8.12].
Корейс халиқнинг Ўзбекистон умумий аҳолисининг шаҳар ва қишлоқдаги
миллий
таркибидаги нисбатини оладиган бўлсак, ўзгаришлар рўй берганини кўрамиз. 1939 йилги
Бутуниттифоқ ахолини рўйхатга олиш якунларига бўйича Ўзбекистон умумий ахолисига
нисбатан корейсларнинг улуши шаҳарларда 0,8% ва қишлоқларда 1,3 % ташкил этган.
1959 йилда шаҳарларда 1,6, қишлоқларда 1,75 % корейслар истиқомат қилишган. Ўтган
асрнинг 70 йиллар охирига келиб вазият ўзгарди. Энди қишлоқларга нисбатан шаҳарларда
корейслар кўпроқ истиқомат қила бошлашган. 1979 йилда шаҳарларда 1,9 %,
қишлоқларда 0,5 % ташкил этган бўлса, 1989 йилга келиб бу кўрсатгич 1,9% га 0,3 % га
етган [9. 118-119].
Умумий хисобда корейсларнинг ўсиш динамикаси қуйидагича кечди: 1938 йилда
74,5 минг, 1959 йилда 138 минг, 1979 йилда 163 минг, 1989 йилда Ўзбекистонда 183 минг
корейс рўйхатдан ўтган.
Бугунги кунда Республикамизда 175-180 минг атрофида корейс миллати мавжуд.
Ўзбекистоннинг корейс жамоаси МДҲ давлатлари орасида энг йириги (Россия
Федерациясида 140 минг, Қозоғистонда 100 минг, Қирғизистонда 20 минг, Украинада 15
минг) ҳисобланади.
Корейс халқи бугунги кунда деярли барча вилоятларимизда истиқомат қилишади.
Хусусан, Фарғона вилоятида 9 минг, Наманган вилоятида 3 минг ва Андижон вилоятида
2,8 минг нафар корейс халқи бор. [10].
Корейс халқи ўтган 80 йилдан ортиқ давр мобайнида Ўзбекистон халқиниг ажралмас
бир қисмига айланди. Ҳозирги ўзбек корейсларининг 90 фоиздан ортиғи “буюк” кўчириш
(депортация)дан кейин туғилган ва Ўзбекистонни ҳақли равишда ўз ватани деб биладилар.
Улар бошқа миллат вакиллари билан бир қаторда бугунги Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, умуман барча соҳаларида самарали меҳнат қилишиб,
тараққиётимиз учун улкан хиссаларини қўшиб келишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: