Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш



Download 0,54 Mb.
bet1/511
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#104682
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   511
Bog'liq
obshi hammasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
Р.И. ИСАЕВ, Р.К. АТАМЕТОВ, Р.Н. РАДЖАПОВА
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ
Узбекистон Республикаси Олий ваўрта махсус таългш вазирлиги
томонидан дарслик сифатида тавсия этилган
www.ziyouz.com kutubxonasi
УДК: 621.398:007 (075)
ББК 32.94-5я73
И78
И78 Р.И. Исаев, Р.К. Атаметов, Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация
узатиш тизимлари. -Т.: «Fan va texnologiya», 2011,
520 бет.
ISBN 978-9943-10-544-7
Телекоммуникация сигналлари назарияси, уларнинг сифат курсат-
кичлари, телекоммуникация узатиш элементлари, уларни ишлаш принцип-
лари, узатиш тизимларини тузилиш назарияси ва ишлаш принциплари,
аналог ва рақамли телекоммуникация каналлари, трактлари ва улар
орқали телекоммуникация тармоқларини тузиш асослари, плезиахрон ва
синхрон ракамли узатиш тизимларининг тузилиш ва ишлаш принциплари,
телекоммуникация узатиш линияларини лойиҳалаш ва уларнинг ишончли-
лиги, хавфсизлиги, телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини синхро-
низациялаш ва замонавий телекоммуникация узатиш тизимлари ҳамда
тармоқларига оид масалалар ушбу дарслик китобига киритилган.
Мазкур дарслик олий укув юртлари талабалари, алока ва инфор-
мацион технологиялар коллежи ўқувчилари, алоқа ва ахборотлаштириш
соҳаси ходимлари учун мўлжалланган.
УДК: 621.398:007 (075)
ББК 32.94-5я73
Такризчилар:
техника фанлари номзоди, доцент Бергаиов Искаидар Рахмонович;
техника фанлари номзоди, доцент Гултўраев Нурилла
Хабибуллаевич
ISBN 978-9943-10-544-7
© «Fan va texnologiya» нашриёти, 2011.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқ-
лари давлатимизнинг барча иқтисодий секторларини барқарор
ишлаши ва ривожланиши учун хизмат қиладиган асосий тизим
ҳисобланади. Телекоммуникация тармоқларининг асосий бўги-
нини телекоммуникация узатиш тизимлари ташкил этади.
Телекоммуникация тармоқлари давлатимиз худудида жойлашган
куйидаги алоқа тармоқларидан таркиб топган: умумий
фойдаланиш тармоги, ажралган ҳолдаги тармоқ, технологик
тармоқлар, махсус алоқа тармоқлари ва бошқа электромагнит
тизимлари орқали маълумотларни узатувчи тармоқлар.
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоги
ташкилий-техник бирлиги принципига асосланган, умумий
техник асосда, умумий унификация талабларига жавоб бера-
диган техник тизимлар, умумий номенклатурага жавоб беради-
ган бир хил типдаги канал ва тармоқ трактларидан ташкил
топган.
Функционал ишлаш принциплари бўйича Ўзбекистон телекоммуникация
тармоқлари транспорт тармоқлари ва уланиш
тармоқларига бўлинади.
Худудий бўлинишга асосан Ўзбекистон телекоммуникация
тармоқлари халқаро, шаҳарлараро, регионал ва маҳаллий (шаҳар ва
қишлоқ) тармоқларига бўлинади.
Халқаро алоқа тармоқлари - бошқа давлатлар алоқа тармоқ-
лари билан технологик жиҳатдан уланган (туташган) телекоммуникация
тармоқларидан ташкил топган.
Шаҳарлараро (магистрал) алоқа тармоқлари - технологик
жиҳатдан уланган (туташган). Ўзбекистон пойтахти Тошкент,
вилоят марказлари билан ва марказларни бир-бири билан уловчи
телекоммуникация тармоқларидан ташкил топган.
Регионал алоқа тармоқлари - технологик жиҳатдан уланган
(туташган), бир вилоят худуди миқёсида тузилган телекоммуникация
тармоқларидан ташкил топган.
Маҳаллий алоқа тармоқлари - технологик жихатдан уланган
(туташган), административ ёки бошқа принцип бўйича таркиб
www.ziyouz.com kutubxonasi
топган худудда, регионал алоқа тармоқларидан бошқа телекоммуникация
тармоқларидан ташкил топган.
Шаҳарлараро, регионал ва маҳаллий алоқа тармоқлари
Узбекистоннинг асосий рақамли транспорт алоқа тармоги
ҳисобланади.
Маҳаллий алоқа тармоқларидаги «маҳаллий узел - охирги
курилма», янги атамаларга асосан, уланиш тармоги деб аталади.
Узбекистан телекоммуникация тармогига қуйидаги телекоммуникация
тизимлари киради: телефон, телеграф, факсимил
алоқалари, маълумотларни узатиш, телевидение дастурларини
тарқатиш. Телекоммуникация воситаларининг ривожланиши
асосида алоқа тизимлари ўзгариб, интеграллашган бир қатор
тизимлар ва уларнинг янги турлари тармоқга кириб келди.
Телекоммуникация воситалари ва тармоқларининг ривожланиши
ҳозирги кунда уч йўналишда боряпти: рақамлаштириш,
оптикалаштириш, компьютерлаштириш. Рақамли узатиш тизимларининг
аналог узатиш тизимларидан афзаллиги бир неча ўн
йиллар олдин маълум бўлган. Аммо, тахминан 20 йил олдин
тармоқларни ҳақиқий рақамлаштириш - янги техника, толали
оптик алоқа узатиш тизимлари ишга туширилгандан бошланди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда магистрал, регионал транспорт
тармоқлари 100 % рақамлаштирилди ва умумий телекоммуникация
тармоқларининг рақамлаштириш курсаткичи 80 % дан ошди.
Қишлоқ телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш янги
технологиялар асосида - синхрон рақамли иерархияга эга бўлган
аппаратуралар, эластик мультиплексорлар, тактли тармоқ синхро-
низациясини қўллаш, рақамли коммуникация тизимларини қўллаш,
тўлқин бўйича зичлаштириш технологияларидан фойдаланиш ва
келгуси авлод технологияларини (NGN - Next Generation Network)
қуллаш асосида олиб борилмоқда.
Толали оптик алоқа узатиш тизимларининг асосий
афзалликлари - толали оптик узатиш линияларини ўтказувчанлик
қобилиятини оширилиши ва оралиқ пунктлар сонини қисқар-
тирилиши рақамлаштириш жараёнини жадаллаштиришга асос
бўлди. Ҳозирги кунда ривожланиш жараёни-оптикалаштириш
бўлиб, оптик транспорт тармоқлари, уланиш оптик тармоқлари ва
келгусида оптик тармоқларни фотон технологиялари асосида
ривожлантирилиши аниқ ва долзарб масалалар қаторига киради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Рақамлаштириш жараёнини ривожлантириш ва тармоқларни
оптикалаштириш билан бир қаторда ярим ўтказгичлар элемент
базасини такомиллаштириш, микропроцессорлар техникаси ва
операцион тизимларни дастурий таъминоти алоқа воситаларини
компьютерлаштиришни ҳам асоси бўлиб колди. Ҳозирги кунда,
замонавий поғонадаги ривожланишда, компьютерлаштириш -
нафақат эксплуатация назорат аппаратуралари, теленазорат ва
бошқариш, диспетчер пунктларидаги назорат ва тармоқларни
бошқариш қурилмаларида микропроцессорлар техникаси -
воситаларини ва дастурлаш - техник комплексини кенг миқёсда
қўллаш, бундан ташқари автоматлаштириш ва ахборотларни
узатиш ва уланиш жараёнида уларни қайта ишлашни асосий
функцияларини такомиллаштириш техник эксплуатация концеп-
циясини ва телекоммуникация тизимларини ва тармоқларини
бошқаришни, янги сифатли даражага олиб чиқишни таъминлайди.
Ҳозирги кун погонасидаги телекоммуникация тармоқларини
ривожлантиришда телекоммуникация воситаларини такомил-
лаштиришни учта йўналиши бир-бири билан узвий равишда
богланган. Янги алоқа техникаси - бу, юқори тезликка эга бўлган,
оптик кабелда ишлайдиган, юқори сатҳли дастурий таъминотга
асосланган рақамли узатиш тизимларидир.
Ушбу дарслик китобида муаллифлар юқорида келтирилган
масалалар бўйича талабаларнинг замонавий рақамли телекоммуникация
узатиш тизимлари бўйича тўлиқ ва мукаммал назарий
билим олишлари учун бошқа давлатларда чоп этилган дарслик-
лардан, Халқаро телекоммуникация иттифоқи тавсияларидан,
журналларда чоп этилган замонавий мақолалардан фойдаландилар.
Муаллифларга ўқув дарслигининг қуйидаги бўлимлари
тегишли:
Исаев Р.И. - кириш қисми, телекоммуникация узатиш тизимларининг
бирламчи сигналлари, мультисервисли телекоммуникация
тармоқлари тузилишининг технологик асослари;
Атаметов Р.К - толали оптик узатиш тизимларини ташкил
этиш асослари;
Раджапова Р.Н. - телекоммуникация узатиш тизимларининг

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   511




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish