Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 43,63 Kb.
bet5/12
Sana05.04.2022
Hajmi43,63 Kb.
#530679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Йўриқнома, утвержденный на Совете

Илмий адабиётлар - монографиялар, илмий ҳисоботлар, илмий ишлар тўпламлари, маълумотномалар; тугалланган илмий ишлар бўйича рефератлар; аналитик шарҳлар, илмий маърузалар ва мақолалар, илмий ва услубий анжуманлар ва семинарлар материаллари:

  • монография - бир мавзу ёки муаммонинг тўлиқ ва ҳар томонлама тадқиқотини ўз ичига олган, бир ёки бир неча муаллиф томонидан яратилган илмий, илмий-оммабоп нашр;

  • илмий ишлар тўплами - таълим муассасасининг илмий, илмий - тадқиқот йўналишлари бўйича тадқиқотчилик материаллари натижаларини ўз ичига олган илмий нашр;

  • конференция (симпозиум) материаллари - маърузалар, хабарлар, тавсиялар, қарорларнинг тўлиқ матнини ўз ичига олган, даврий бўлмаган тўплам;

- илмий журнал - назарий ёки амалий кўринишдаги илмий тадқиқотларга тегишли мақолалар ва материалларни ўз ичига олган даврий нашр;
- препринт - ўз ичига дастлабки кўринишдаги материаллар, эришилган натижаларни олган илмий нашр. Муаммонинг устувор йўналишларини белгилаб олиш ва ана шу натижалар билан маълум мутахассислар доирасини таништириш мақсадида нашр этилади;
- илмий конференциялар, симпозиумлар маърузалари (ахборотлари) тезислари - конференция бошланишидан аввал нашр этилган дастлабки кўринишдаги материаллар: аннотациялар, маъруза ва ахборот рефератларини таркибига олган илмий даврий бўлмаган тўплам.
1.11. Таҳририй-ноширлик ва полиграфия фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, шунингдек таркиби, белгиланган режимга риоя қилиниши ва чоп этилган нашрларнинг ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқлиги устидан назоратни университет ректори, ўқув ишлари бўйича проректор ва университет Илмий-услубий кенгаши амалга оширади. Таҳририй-ноширлик ва полиграфия фаолиятини бевосита ташкил этиш ва бошқариш университетнинг Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими бошлиғи зиммасига юкланади.
1.12. Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими томонидан ишлаб чиқилган ва университет ректори томонидан тасдиқланган нашр режасига киритилган дарслик ва ўқув қўлланмаларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсатномасини (грифини) олиш учун Ўқув-услубий бошқарма университет Кенгаши қарорига асосан уларни вазирликка тақдим этади. Тақдим этилаётган ўқув адабиётларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1.12.1. Қўлёзманинг қисқача тавсифи (ўзбек, рус, инглиз тилларида), унинг янгилиги, шу каби мавзу бўйича илгари чоп этилган нашрлардан фарқи, ўқув жараёнида ёки амалий фаолиятда қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатувчи тақдимот ҳужжати.
1.12.2. Тегишли билим соҳаларидаги мутахассислар (камида икки киши) ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тасарруфидаги амалий бўлимларининг манфаати учун тайёрланган нашрларга ушбу бўлимлар томонидан бериладиган тақризлар.
1.12.3. Университет Кенгаши қарори ва Илмий-услубий кенгашнинг хулосаси.
1.12.4. Тақризчилар ва муҳаррир томонидан қайд этилган камчиликларга нисбатан муаллиф томонидан билдирилган муносабат тўғрисида маълумотнома.
Грифни аниқлашда тақдим этилган қўлёзманинг қайси мутахассислик ва таълим йўналиши учун мўлжалланганлиги ҳамда қандай кўринишда (дарслик, ўқув қўлланма) нашр этишга рухсат берилганлиги кўрсатилади.
Гриф берилгандан сўнг, уни тақдим этган раҳбариятнинг розилигисиз қўлёзма мазмунига тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
1.13. Тошкент давлат транспорт университети ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги фаолиятларининг долзарб, устувор йўналишлари бўйича яратилган энг яхши дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, маърузалар, илмий-амалий, илмий-техник қўлланмалар ва бошқа турдаги нашрлар учун танловлар университет ва Вазирлик томонидан эълон қилиниши мумкин.
1.14. Университет Кенгаши Тошкент давлат транспорт университетининг ўзига хос хусусиятлари, ўқув жараёнининг эҳтиёжлари ҳамда таҳририй - нашриёт ва полиграфия бўлимининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда битта фан (муаммо, мавзу) бўйича бир нечта дарсликларни (ўқув қўлланмалар, маърузалар) нашр этишга тавсия этиш ҳуқуқига эга.



Download 43,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish