I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий
касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолаш бугунги кунда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чиқурлаштириш ва қиймат занжири ҳисоб китобини юритишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Чунки фермер хўжаликларининг иқтисодий фаолиятини яхшилашга эмас балки маҳсулот ҳажмини ошириш бўйича сиёсатларни олиб борилди. Натижада бозор субъектларининг мустақил фаолият кўрсатишлари учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратган билан унга иқтисодий шароит яратилмаса иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хўжаликни барқарор ривожлантириш ва бозор қонунлари асосида ўзаро муносабатларни шакллантириш долзарблигича қолаверади. Бундан ташқари фермер хўжалигини иқтисодий жиҳатдан ўрганиш учун бу фан сифатида ўрганиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ушбу фан “Фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолаш” ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолаш” фани ижтимоий-иқтисодий ва бошқарув фанлар туркумига киради. Мазкур фан бошқа ижтимоий-иқтисодий ва бошқарув фанлари қатори фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолаш ҳам аниқ ечим топишда хизмат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – талабалар тамонида фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолашнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганишдан иборат.
Фаннинг вазифаси - фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолашнинг аҳамияти, баҳолашни ташкил этиш, хўжаликнинг ташкилий тузилмаси, ихтисослаштириш, экин майдонлари, мол-мулк, энергетика воситалар, техникалардан фойдаланиш, логистика ва транспорт, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий баҳоланади. Ҳамда Ялпи маҳсулот ва ҳосилдорликни, иссиқхона хўжаликларини, деҳқончилик ва чарвочиликни, кўрсатилган хизматларни, хўжаликнинг ҳисоб-китоб ва молиявий ҳолатини, баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини. инвестиция ва самарадорлик кўрсаткичларини бахолашнинг замоновий усулларини ўргатиш, уларни амалиётда тадбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- фермер хўжалигининг барча тармоқларида иқтисодий баҳолашнинг зарурияти, услублари баҳолашни ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари, унинг иқтисодий шарт - шароитлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолашга оид назарий ва амалий масалалар бўйича ечимлар топиш;
- янги техника ва технологияларни қўллашнинг оптимал мукаммал ечимини тезкор баҳолаш;
- фермер хўжалигига хизмат қилувчиларнинг иқтисодий фаолиятини баҳолашни қонуний шакллантириш масалаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- фермер хўжалиги тармоқларини иқтисодий баҳолашни ташкил этишнинг замонавий ривожланиши шароитида янги билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |