Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


МАШҒУЛОТДАН ТАШҚАРИ ВАҚТЛАРДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ



Download 1,63 Mb.
bet14/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

МАШҒУЛОТДАН ТАШҚАРИ ВАҚТЛАРДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ.
Болаларнинг бадиий жихатдан тарбия олиши фақатгина машғулот жараёнида эмас, балки кундалик хаётда юзага келади. бу ўринда боланинг ўз активлиги жараёнида юзага келувчи мустақил тасвирий фаолият муҳим ролъ ўйнайди. У бу жараёнида машғулотларда олган бадий тажрибасидан фойдаланади. Машғулотдан ташқари вақтларда болада ўзи севган мавзуларга тасвирий фаолиятнинг бирор бир турларига нисбатан лаёқат ёки ҳоҳиш сезилади. Бунга болаларнинг ўз ихтиёрлари, ҳоҳишлари бўйича ишлаган лой, аппликасия, расм ва қуриш ясаш ишлари мисол бўлади. Шунингдек тасвирий саньат ва унинг турлари, мусиқа, адабиёт, болалар мустақил тасвирий фаолиятининг асосий сабабчиси хисобланиб, болаларнинг кечинмаларини бойитади. Театр, кино, сирк ёки телевизион эшиттиришларини кўриш болаларда образларни ифодали, мазмундор қилиниши янада оширилади. Болалар тасвирий фаолият билан ўзлари шуғулланишлари жараёнида уларда чизиш, ёпиштириш, лойдан ёки қурилиш материалларидан ўйинчоқлар ясашга нисбатан хохиш уйғонади. Улар ўз ўйинчоқларини ўртоқларига, тарбиячисига 8-мартга ўз бувилари, опалари учун совғалар тайерлаб, уларга совға қиладилар. Баъзида болалар зални, гурух хонасини безатиш учун ўйинчоқлар ясайдилар ёки машғулотлар учун кўргазма материаллари тайёрлайдилар. Масалан, санаш учун шаблонлар, солиб қўйиш учун қутилар ва хоказо. Болалар гурухда ёки ўртоқларида пайдо бўлган янги нарсалар билан қтизиқиб, уни чизишга ёки апликасия қилишлари мумкин. Масалан, бирорта бола боғчага янги қўлқопда келади, болаларга у ёқиб қолди ва болалар уни тасвирлашга ўтишлари мумкин. Болалар албатта ўзларига яқин бўлган нарсаларни чизадилар. Масалан, шимолда яшовчи буғуни, ўрта осиёда эса тоғлар қумликлар ва туяларни тасвирлайди. Болалар айниқса кўпроқ декоратив ва эртак хикоя асосида расм чизадилар. Қизил гилам ва нақшларни чизадилар, қўғирчоқни безайдилар. Тайёрлов гуруҳида эса кўпроқ болаларнинг натурага қараб гуллар, вазалар чизишларини кўзатиш мумкин. Шунингдек гуруҳ ҳонасини зални безатиш учун декоратив безаклар чизадилар. Бу жараёнда болалар асосан акварелъ, гуашь, рангли меллар, кўмирли таёқчалардан фойдаланадилар. Болалар бош вақтларида лойдан, пластилиндан нарсалар ясашни яхши кўрадилар. Улар одамлар, ҳайвонлар, эртак қахрамонларини лойдан ясайдилар. Айниқса, коллектив бўлиб нарсалар ясаш катта ўрин тўтади . Болалар гурухларга бирлашиб мавзулар асосида ўйинчоқлар ясайдилар. М; «Мазай бобо ва қуёнлар”, идиш-тавоқлар. Болалар геометрик шаклларни қирқиб ёпиштирадилар, қор парчалари, қоғоздан қирқилган қўғирчоқлар учун куйлаклар ва ҳоказо. Болалар жамоа бўлиб аппликасия ишларини бажарадилар. М: қўғирчоқ учун гиламча, болалар ишларининг мазмуни, Мактабгача таълим муассасаси ҳаётидан ёки яқин уларни ўраб турган ҳаётдан, атрофдан олиши мумкин. Қуриш ясашда эса болалар катта ва майда қурилиш деталларидан фойдаланадилар гараж, уйлар, параходлар қурадилар. Қоғоздан арча учун гурух хонаси учун ўйинчоқлар ясалади. Табиат материалларидан, гугурт чўпи, пластилин ёрдамида, қайиқчалар ясайдилар. Кўзда турли туман барглардан пирамида ёки шапкачалар ясайдилар. Машғулотдан ташқари болалар китоблардаги рангли расмларни расмли албомчаларни тамоша қиладилар. Бу эса болаларни бадий дидларини, идрок қилишларини ўстиради. Рангли шаклни сезишни ўстириш мақсадида дидақтик ўйинлар уюштирилади. Шунингдек болалар мустақил тасвирий фаолият билан бино ичида очиқ хавода ҳам шуғулланишлари мумкин. Бунинг учун болаларга, масалан асвалтда чизиш учун рангли бўрлар, лойдан ёки қумдан турли ҳил фигуралар ясаш, тошларни териб турли кўринишларни ҳосил қилиш, сомондан турли хил нарсалар ясашларини, қишда эса қордан турли нарсалар ясаб, уларни рангли музчалар билн безатишни таклиф этиш мумкин. Шунингдек болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлари ўзаро яъни расм, лой, аппиликасия, қуриш ясаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Болаларнинг бу фаолиятлари уларни ташкил этишадиган роли ўйинлар билан ҳам боғлиқдир. Йирик қурилиш деталларидан жамоа фермаси, кино, магазин қурадилар, бу ўйин учун лойдан сабзавот ва мевалар ясайдилар. Ҳар бир бола мустақил тасвирий фаолият жараёнида тарбиячи олдига келиб, ўзига керакли зарур нарсани сўраб олиши, тушинтириб бериши ва у билан нима иш қилмоқчи эканли ги хақида сўзлаб бериши мумкин. Бу жараёнда болалар ўз олдига аниқ мақсад қўйиб уни бажариш усулларини, йўлларини ўзлари мустақил ахтариб топишга ҳаракат қиладилар.
Болаларнинг активлиги жараёнида вужудга келувчи мустақил тасвирий фаолияти тарбиячининг шу ишга рахбарлик қилишида бир оз қийинчилик туғдиради. Чунки тарбиячи тўғридан тўғри рахбарлик қилмай, балки иккинчи даражали холатни эгаллайди. Бола теварак атроф ҳақидаги таасуротларини мустақил равишда тасвирийлари учун улар тасвирийнинг воситаларидан кенг ва эркин фойдаланишни билишлари лозим. Бу эса машғулотлар жараёнида тарбиячи томондан берилиб, болалар томондан эгалланган билим ва малакалар ҳамда тассуротларнинг кўпайиб, бойиб бориши билан белгиланади. Масалан; натурага қараб гул расмини чигич, болалар билан гулзордаги гулларни ёки участкадаги гулларни, расмлардаги турли гулларни кўриб чиқиш лозим. Шундагина болалар ўз мустақил фаолиятларини гуллардан чиройли гулдасталар ва декоратив қомпазисиялар тўза оладилар.
Тарбиячи болаларга улар нималарни тасвирийни хохлашса ўша предметларни кўриб кўзатиб чиқишни таклиф этади. Агарда бола самалёт, машина чизмоқчи бўлса, тарбиячи ундан чизишни биласанми деб сўраши ва ёрдам сифатида болаларга транспорт турларини рангли расмини кўриб чиқишини ва бунда уларнинг ҳар бир ўзига ҳос хусусиятларига бола диққатини тортиши лозим. Болалар диққатини кўпроқ унча мураккаб бўлмаган декоратив қомпазисиялар тортади. Масалан; гиламча, салфетка, ва ҳоказок. Шунинг учун тарбиячи болалар ишини бойитиш мақсадида, машғулотлардан ташқари тасвирий фаолият жараёнида болаларга декоратив нақшларни кўриб чиқиш учун тавсия этиши мумкин. Масалан; димков нақшлари. Агарда болалар машғулотдан ташқари мазмунли композисия тасвирламоқчи бўлсалар тарбиячи қоғоз варағидан предметлар қандай ясалиши, иш тартибини эслатиб ўтиши зарур. Болалар бўш вақтларида ўзлари севган ранглар билан бўёқдан, қаламдан, шуғулланишни севадилар, тарбиячи материалнинг хилларини ранго-ранг қилиб, болаларнинг бу қизиқишларини хохишларини ўстириши лозим. Болаларга чизаётган ишларни тоза, чиройли қилиб бажаришларини эслатиб бориши лозим. Тарбиячи болаларнинг бу ишларда уларга маслахатгўй бўлиши керак. У бола қандай қилиш лозимлигини айтмайди, балки бола билан ишнинг боришини таҳлил қилиб, болага ишнинг сифатли бўлиши учун ёрдам беради.
Мустақил тасвирий фаолият жараёнида фаоллик ёки хохиш, болалар томондан келиб чиқиши керак. Агарда тарбиячи бу жараён давомида кичик ва ўрта гурух болаларига кўпроқ маслахат бериб, активлигини оширса, катта тайёрлов гуруҳларида болаларга кўпроқ мустақиллик беришлари лозим. Тасвирий фаолиятида болалар активлиги асосида дўстона муносабатлар таркиб топади, болалар бир-бирларига маслахатлар беради, ёрдам беради яъни жамоа бўлиб ижод қилиш ўсади. Болаларнинг мустақил тасвирий фаолияти билан шуғилланиши учун материаллар етарли даражада бўлиши, лой етарли ва қулай бўлиши, материалларни сақлаш учун жойлашган шкафлар, болалар олиши учун қулай бўлиши, тасвирий санъат асарлари, шунингдек декаратив санъат намуналари, нақшлар, хохлома ва димқова ўйинчоқлари бўлиши зарур. Булар тасвирий фаолият бурчагини безаши мумкин. Шунингдек тасвирий фаолият зонасида доска бўлиши лозим, чунки болалар унга рангли меллар билан расмлар чизадилар. Турли туман материалларнинг бўлиши, болалар мустақил тасвирий фаолиятларини Яна ҳам бойитади. Тасвирий фаолият бурчагидаги материалларни тарбиячи вақти-вақти билан алмаштириб, тўлдириб боради. Иллюстратив расмлар тўплами бўйича хохлома, димково ўйинчоқларини стол устига териб жойлаштирилади. Болалар уларни кўриб чиқадилар. Болалар ўйин жараёнида расм чизишдан ташқари лойдан ўйинчоқлар ясашни яхши кўрадилар. Қурилиш материалардан болалар кенг фойдаланиб ўйинлар ташкил қиладилар. Аммо тарбиячи олдиндан қурилиш бурчагини ташкил этиш туғрисида ўйлаб кўриши керак. Бу бурчакда тарбиячи йирик ва майда қурилиш деталларини пластмасса, резинадан қилинган ўйинчоқларни, одам ва хайвон образини, транспорт, ўсимликларни тасвирловчи майда ўйинчоқларни ҳам жойлаштиради. Катта ва тайёрлов гуруҳ қурилиш бурчагига қурилмалар тасвири акс эттирилган албомлар фотосуратларни ҳам жойлаштириш лозим. Албомда йиғилган фотосуратлар турли туман биноларнинг кўринишини тасвирлаш мумкин. Масалан; кўприк, транспорт, бинолар.
Болалар қурилмалар қуриш жараёнида ўз қурилмаларини бошқатдан кўриб, ўзгартириб турли хил деталлар билан борадилар, шунинг учун болаларнинг жуда қизиқиб қураётган ишлари бир неча кун мобайнида сақланиши зарур.. Кичик гурухларда эса тарбиячи болаларга нималар қуришга ўрганганлиги ўзи эслатади, ўзи болалар ўрнида иштирок этади ва қурилмаларни қуриш жараёнида биргаликда ёрдамлашади ва ўз вақтида майдончага қурилиш материалларининг тўпламини олиб чиқади, болалар стол устида турли хил қурилмалар қурадилар, улар билан ўйин ўйнайдилар. Қўл мехнати бурчагида хилма хил материаллардан картон, елим, қоғоз, қутичалар ва табиат материалларидан сақланади. Катта ёшдаги болалар тарбиячининг рахбарлиги остида машғулотда олган билим ва малакалари остида, ўйин учун керакли ўйинчоқлар ясайдилар. Тарбиячи болаларга маслахатлар беради, қийналишса кўрсатиб беради. Баъзида тарбиячининг ўзи ўйинчоқ ясайди, аммо албатта буларни бу ишга жалб этади. Масалан: қайсидир қисмини ёпиштиришни ёки керакли қисмларни танлаб олишни таклиф этиши мумкин. Баъзида тарбиячи машғулотдан икки уч кун олдин, болалар ясаши лозим бўлган болалар иштирокида ясаб, икки уч кун бурчакда сақлаши мумкин. Табиат материаллари билан ҳам барглар, шохлар, ўсимлик уруғлари, жёлудьлар ишлашади. Сўнг уларни сайр ёки экскурсияда кузатади, болалар уларни йиғадилар ва тарбиячи улардан қандай қилиб ўйинчоқ ясаш кераклигини кўрсатиб беради. Мисол: шишкалардан типратикан, балиқ ва бошқалар ясайдилар. Тарбиячи болалардан бу материаллардан нималар қилиш мумкинлигини сўраб, улардан фантазияни фаоллигини ўстириб боради.
Кичик ва ўрта гуруҳ болалари ҳам машғулотлардан ташқари вақтларда расм чизиш, лойдан буюмлар ясашга қизиқиши уйғониб боради. Улар турли хил сода кўринишдаги расмлар чизишга ва ўрта гуруҳ турли хил фигураларни рангли коғоздан қирқадилар. Тарбиячи уларни қизиқишларини ўстириб, рангли қоғоздан чипталар, чеклар қирқишни тавсия этиш мумкин. Тасвирий фаолиятга педагогик раҳбарлик қилиш машғулотдан ташқари вақтда аста-секин ўзгариб боради. Яъни, ҳаракатларни кўрсатиб беришдан мустақилликга ўтиш, материал танлашда ёки ўз режасини ўйлаган мақсадини тасвирлашда ҳам. Машғулотдан ташқари вақтда тасвирий фаолиятни ишнинг ёрдамчи формасига айлантириб юбориш керак эмас. Шунингдек, тарбиячи шуни эсда тутмоғи лозимки, машғулотдан ташқари тасвирий фаолият билан шуғулланиш ҳамма учун мажбурий эмас, у билан ким чизишини, лойдан нарса ясашни, қирқишни яхши кўрган болалар шуғулланиши мумкин. Болалар тасвирий фаолият билан машғулотдан ташқари вақтда 10-15 минут давомида шуғулланиб, ўз расмларини, лой ва аппликасияни тугатишларини ёки уни кейинги кунда ҳам давом эттириб, тугатишлари мумкин. Бу фаолиятга раҳбарлик қилиш тарбиячидан жуда катта сезгирликни, диққатни ва болаларнинг ижодий қобилиятларини ўсиши учун шароит яратиб беришни талаб этади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish