Ўзбекистонда кузатиладиган табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари. Ер силкиниши, тупроқ, қор кўчкилари, сув тошқини, кучли шамоллар, қурғоқчилик ва сел ҳодисаси офатлари, уларнинг сабаблари, хусусиятлари, келтирадиган талафотлари ва ҳар бир катастрофик ўчокда олиб бориладиган чора-тадбирлар.
Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатлари. Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ҳусусиятлари ва шикастланиш ўчоқларида фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари. Фожиали ҳодиса (катастрофа) ва унинг оқибатлари.
Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатлари. Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ҳусусиятлари. Атмосфера, гидросфера ва тупроқ структурасининг ифлосланишига қарши олиб бориладиган омиллар. Инсон фаолиятини амалга оширишга имкон берадиган, тоғ жинсларга, ер ости сувларга таъсир этувчи мухандислик усуллар.
Терроризм ва аҳоли муҳофазаси. Терроризм хусусидаги умумий тушунчалар, терроризмнинг хавфли иллатлари ва уларга қарши кураш тадбирлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |