¤збекистон республикаси олий ва


Маҳсулот сифати даражасини баҳолаш



Download 0,97 Mb.
bet10/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

1.3. Маҳсулот сифати даражасини баҳолаш.

Маҳсулот сифати қандай деган саволга жавоб бериш учун бир турдаги маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини иккинчиси билан таққосланади. Таққослаш натижасида қайси маҳсулотнинг сифати юқори эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. (1.6.-расм)





Маҳсулотнинг сифати кўрсаткичларини аниқлаш усуллари




ўлчаш усули


ҳисоблаш усули




маълумотлар манбаалари бўйича




Органалептик усул




Рўйхатга олиш усули




Анъанавий усул




эксперт усули




ижтимоий усул



1.6. – расм. Маҳсулот сифати кўрсаткичларини аниқлаш усуллари классификацияси


Ўлчаш усули техник ўлчов асбоблари ёрдамида олинган маълумотларга асосланган. ўлчаш усули ёрдамида маҳсулотнинг оғирлиги, бўйи, эни, размери каби параметрларини аниқлаш мумкин.
Ҳисоблаш усули назарий ёки эмпирик боғланишлар ёрдамида олинган маълумотлардан фойдаланишга асосланган. Бу усулдан лойиҳа босқичида маҳсулотларнинг оғирлигини, унумдорлигини, қуввати, чидамлилиги каби кўрсаткичларни аниқлашда қўлланилади.
Органолептик усул – сезги органлари: кўриш, эшитиш, сезиш органлари орқали олинган маълумотларни таҳлил қилишга асосланган. Органолептик усулдан қандолатчилик маҳсулотлари, тамаки маҳсулотларининг сифатини баҳолашда, газламага берилган рангларнинг тиниқлигини, гулларнинг шаклини, пойафзал маҳсулотлари, тикувчилик маҳсулотларининг ташқи кўриниши, кўзга ташланувчанлигини баҳолашда қўлланилади.
Қайд этиш усули маълум воқеликлар, предметлар ёки харажатларнинг, масалан, синов пайтида синовдан ўтолмаган маҳсулотлар сонини ҳисоблаш йўли билан олинган маълумотлардан фойдаланишга асосланган. Ушбу усулда унификациялаш кўрсаткичи, ҳуқуқий патент кўрсаткичи кабилар аниқланади. Маълумот манбаларига қараб сифат кўрсаткичлари анъанавий, эксперт ва ижтимоий усулларга бўлинади.
Анъанавий усул – муассалар ва корхоналарнинг махсус экспериментал ва ҳисоблар бўли
мларидаги мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади (уларга ихтисослашган лабораториялар, полигонлар, синов стендлари ва бошқалар киради).
Эксперт усулида маҳсулот сифат кўрсаткичларини баҳолаш мутахассис экспертлар гуруҳи, яъни дизайнерлар, дегустаторлар, товаршунослар ва шу кабилар томонидан амалга оширилади. Эксперт усули ёрдамида бошқа усулларда аниқлаб бўлмайдиган баъзи сифат кўрсаткичларини баҳолаш мумкин. Бу усул баъзи эргонометрик ва эстетик кўрсаткичларини баҳолашда қўлланилади.
Ижтимоий усули маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ёки потенциал истеъмолчиларига таянади. Истеъмолчиларнинг фикри тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сўроқ қилиш ёки махсус сўроқ анкеталари орқали, кўргазмалар, конференциялар ва бошқалар орқали амалга оширилади. Битта турдаги маҳсулотнинг сифати даражасини баҳолаш дифференциал, комплекс ва аралаш усуллар орқали амалга оширилади. Маҳсулот сифати даражасини баҳолашнинг дифференциал усули баҳоланаётган маҳсулот турининг сифат кўрсаткичларини тегишли базис кўрсаткичлари билан таққослаш орқали, яъни баҳоланаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичи Р1 таққослаш асоси қилиб қабул қилинган намуна кўрсаткичлари Р1 база билан таққосланади.
ҳар бир кўрсаткич учун баҳоланаётган маҳсулотнинг нисбий сифат кўрсаткичлари қуйидаги формулалар орқали аниқланади:
Qi=Pi/Piбаз (1.1)
Qi=Piбаз/Pi (1.2)
Бу ерда Рi – баҳоланаётган маҳсулот i-сифат кўрсаткичининг миқдорий қиймати;
Рiбаз-таққослаш асоси қилиб қабул қилинган намунанинг i-сифат кўрсаткичининг миқдорий қиймати.
(1.1.) формула сифат кўрсаткичининг абсолют жиҳатдан ортиши маҳсулот сифатининг ёмонлашувига олиб келадиган ҳолатларда қўлланилади.
Баъзан маҳсулот сифати даражасини баҳолашда мушкул ҳолатлар ҳам учрайди. Бундай холатларда барча кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи гуруҳга маҳсулотнинг муҳим хосса-хусусиятларини тавсифловчи кўрсаткичларни, иккинчи гуруҳга эса иккинчи даражали кўрсаткичларни киритилади. Агар биринчи гуруҳга қиймати бирдан катта ёки бирга тенг бўлган барча нисбий кўрсаткичларни киритиб, иккинчи гуруҳга эса асосий қисми бирдан кичик бўлмаган кўрсаткичларни киритилса, таққосаланаётган маҳсулотнинг сифат даражаси намунанинг сифат кўрсаткичларидан паст эмаслигини кўришимиз мумкин. Акс ҳолда маҳсулотнинг сифати даражасини бошқа усулда, масалан, комплекс усулида аниқлаш мумкин.
Сифат даражасини баҳолашнинг комплекс усули сифатнинг комплекс (умумлашган) кўрсаткичларидан фойдаланишга асосланган. Бу усулдан маҳсулот сифати даражасини фақат битта сон билан ифодалаш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолатларда фойдаланилади. Комплекс усулига кўра сифат даражаси баҳоланаётган маҳсулотнинг умумлашган сифат кўрсаткичини таққослаш асоси қилиб қабул қилинган намунанинг умумлашган сифат кўрсаткичи билан таққослаш орқали аниқланади.

Комплекс баҳолашнинг мукаммаллиги умумлашган сифат кўрсаткичини объектив топишдадир.
Баҳоланаётган маҳсулотнинг умумлашган сифат кўрсаткичлари билан эътиборга олинаётган кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни тавсифлаш имконияти бўлган барча ҳолатларда қуйидаги функционал боғлиқликдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Барча бўлиши мумкин бўлган усуллар, шу жумладан эксперт усулида ҳам ушбу боғлиқликнинг кўриниши турлича бўлиши мумкин. Одатда, бундай ҳолларда умумлашган кўрсаткич қилиб маҳсулотнинг хусусиятларини тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири қабул қилинади.
Маҳсулот сифати даражасини баҳолашнинг дифференциал ва комплекс усуллари ҳар доим ҳам қўйилган масалаларни ечишга имкон беравермайди. Сифат кўрсаткичларининг кенг номенклатурасига эга бўлган мураккаб маҳсулотни баҳолашда, дифференциал усул ёрдамида аниқ хулоса чиқариб бўлмайди, фақатгина комплекс усулни қўллаш эса баҳоланаётган маҳсулотнинг барча асосий хосса-хусусиятларини объектив баҳолашга имкон бермайди. Бундай ҳолатларда маҳсулотнинг сифатини баҳолаш учун маҳсулот сифатининг бирлик ва комплекс кўрсаткичларидан дифференциал ва комплекс баҳолаш усулини қўшиб, биргаликда фойдаланилади. Баҳолашнинг бундай усули аралаш усул дейилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish