Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Хона, ускуналар ва асбоб-анжомлар санитария қоидаларига мос сақлашга қўйиладиган талаблар



Download 0,5 Mb.
bet66/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Хона, ускуналар ва асбоб-анжомлар санитария қоидаларига мос сақлашга қўйиладиган талаблар

  1. Барча хоналар, ускуналар, тиббий ва бошқа асбоб-анжомлар тоза сақланиши лозим. ДПМ маъмурияти хоналарни тозалаш билан шуғулланувчи ходимларга санитария-гигиена тартиби ва тозалаш ишлари технологияси масалалари юзасидан дастлабки ва периодик (йилига камида 1 марта) билан кўрсатма беришни ташкил қилади.

  2. Ювиш ва дезинфекция воситалар ишлаб чиқарувчиси ёрлиқли идишида (ўрамида) махсус мўлжалланган жойлардаги токчаларда сақланиши лозим.

  3. Қуйидаги турли объектларга ишлов бериш учун ишлатиладиган дезинфекция воситаларининг ишчи эритмалари солинган алоҳида идишларга эга бўлиш зарур:

  • тиббий буюмлар дезинфекцияси учун;

  • хоналардаги юза, мебель, аппарат, қурилма ва асбоб-ускуналар дезинфекцияси учун;

  • тозалаш ишлари материалини зарарсизлантириш учун, Б ва В синфи чиқиндиларини зарарсизлантириш учун.

Дезинфекция воситаларининг ишчи эритмалари солинган идишлар зич ёпиладиган қопқоқлар билан таъминлаган бўлиши, восита, унинг концентрацияси, мақсади, тайёрланган санаси, эритма охирги яроқлилик муддати кўрсатилган аниқ ёзувлар ёки ёрлиқларга эга бўлиши лозим.

  1. Дезинфекция воситалари билан ишлаш пайтида барча эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш, шу жумладан қўллаш бўйича йўриқномаларда белгиланган алоҳида ҳимоя воситаларини қўллаш зарур.

  2. Тозалаш ишлари асбоб-анжомларида (аравачалар, идишлар, латта, швабралар) хоналардан фойдаланилаётган мақсад ва тозалаш ишлари турларини ҳисобга олинган ҳолда аниқ ёрлиқ ёки рангли кодлар бўлиши лозим, шу билан бирга улар алоҳида ажратилган хонада сақланиши керак. Рангли кодлаш схемаси асбоб-анжомлар сақланадиган ҳудудда жойлаштирилади.

  3. Дераза ойналарини ювиш йил чорагида 1 марта ёки ифлосланиш даражасига қараб амалга оширилади.

  4. Палата бўлимлари хоналари ва бошқа функционал хоналарни мукаммал тозаланиши девор, пол, асбоб-ускуна, асбоб-анжом, чироқларга ишлов берибойига камида 1 мартажадвалга асосан амалга оширилади.

  5. Жарроҳлик блоки, боғлаш, туғруқ заллари, муолажа хоналари, амаллар хоналари, стерилизация хоналари ва асептик режимли бошқа хоналарни мукаммал тозалаш ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

  6. Жадвалдан ташқари мукаммал тозалаш ташқи муҳит микроблари бўйича қониқарсиз натижалар олинган тақдирда ва эпидемиологик кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.


140


  1. Мукаммал тозалаш ишлари учун ходимлар махсус кийим ва алоҳида ҳимоя воситалари (халат, қалпоқча, ниқоб, резина қўлқоплар, резина фартук ва бошқалар), маркировкаланган тозалаш асбоб-анжомлари ва тоза матоли салфеткаларга эга бўлиши лозим.

  2. Мукаммал тозалаши санитария-гигиеник қопламага эга деворларни ювиш билан олиб борилади. Шу билан бирга эшик, дераза, плинтус, ёритиш асбоблари ва ускуналар ювилади.

  3. Мукаммал тозалаш бир пайтда 2 та челак ишлатилган ҳолда амалга оширилади:

- биринчи челакда таркибида хлор сақловчи дезинфектантнинг 0,5 фоизли эритмасидан иборат ювиш тўплами тайёрланади, бунга 50 гр. ювиш воситаси, бир бўлак хўжалик совуни ёки 25 гр. исталган ювиш кукуни қўшилади;
- иккинчи челакда — тоза сув бўлади;
- дастлаб латта ювиш эритмаси солинган челакка ботирилади, бироз сиқиб олинади ва ювилиши керак бўлган кичикроқ жой артиб чиқилади. Сўнгра ишлатилган латта тоза сувли челакда чайилади. Шу тариқа ушбу жараён такрорланади.

  1. Мукаммал тозалаш босқичлари:

- мукаммал тозалаш ишлари олдидан хоналар камида 20 дақиқага шамоллатилади;
- сўнгра барча юзалар ювиш-дезинфекция эритмаси билан артиб чиқилади;
- ундан кейин тоза сувда чайиладиган латта билан артиб чиқилади ва кварцланади (30 дақиқа).
Эслатма: Дезинфекция воситаларни ҳар ҳафта алмаштирилиб қўллаш тавсия қилинади: таркибида хлор сақловчи, водород пероксиди ёки бошқа дезинфектантлар.

  1. 1 кв.м.га дезинфекцияловчи эритма сарфи - 100 мл.

  2. Соматик ихтисослигидаги даволаш-профилактика муассасалари, туғруқ мажмуалари (бўлимлари), жарроҳлик стационарларида (бўлимларида) коридор ва палаталарнинг жорий тозаланиши кунига 3 марта, шу жумладан 1 марта ювиш воситалари қўлланилиб амалга оширилади. Дезинфекция воситалари кўрсатмага кўра (организм биологик суюқликлар билан ифлосланилган тақдирда) қўлланилади. Инфекцион касалликлар, сил ва тери-таносил стационарларида (диспансерларида) кундалик тозалаш ишлари кунига 3 марта, шу жумладан 1 марта дезинфекция воситалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

  3. Операция блоклари, реанимация, боғлаш, муолажа хоналарини кундалик тозалаш ишлари кунига 3 марта, шу жумладан 1 марта дезинфекция воситалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

  4. Ишчи юзаларга таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 0,5%эритмаси ёки йўриқномага мувофиқ бошқа дезинфекция эритмаси билан ишлов берилади.


141




  1. Тоза латталар сони етарлича, бироқ камида 10-15 дона бўлиши керак. Ишлатилган латтадан такроран фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ишлатилган латталар алоҳида идишда тўпланади, кейинчалик ювилади, қуритилади ва тоза идишда сақланади.

  2. Кундалик тозалаш ишларидан олдин хоналар 20 дақиқага шамоллатилиши керак. Ҳар бир тозалашдан сўнг бактерицидли лампа ёқиб қўйилади.

  3. Ишлатилган тозалаш асбоб-анжмолари дезинфекция воситалар эритмасида зарарсизлантирилади, сўнгра сувда чайилади ва қуритилади. Пол ва деворлар учун мўлжалланган тозалаш асбоб-анжомлари алоҳида бўлиши, аниқ ёрлиққа эга бўлиши, хоналар, коридорлар, санитария хоналари (ҳожатхона, ваннахона ва ҳ.о.) учун алоҳида қўлланилиши керак.

  4. Тозалаш асбоб-анжомлари махсус ажратилган хона ёки махсус ажратилган жойда сақланиши зарур.

  5. Ифлосланган чойшаб тўпламлари ёпиқ идишда (клеёнкали ёки полиэтиленли қоплар, махсус жиҳозланган ва маркировкаланганчойшаб тўпламлари аравачалари ёки бошқа шунга ўхшаш мосламаларда) тўпланади ҳамда кирхонанинг ифлосланган чойшаб тўпламлари учун марказий омборхонасига топширилади. Бўлимларда ифлосланган чойшаб тўпламлари вақтинчалик (кўпи билан 12 соат) сақланишига юзаси сувга чидамли этиб пардозланган хоналардагина йўл қўйилади. Хона ва асбоб-анжомлар ҳар куни ювилади ва дезинфекция қилинади.

  6. Чойшаб тўпламлари ювиш махсус кирхона ёки ДПМ таркибидаги кирхонада амалга оширилиши керак.

  7. Тоза чойшаб тўпламларини кирхонадан ва ифлосланган чойшаб тўпламларини кирхонага ташиш ўралган ҳолда (контейнерларда) махсус ажратилган автотранспорт ёрдамида амалга оширилади.

  8. Ифлосланган ва тоза чойшаб тўпламлари бир идишда ташишга йўл қўйилмайди. Матоли идишлар (қоплар) чойшаб тўпламларибилан бир вақтда ювилиши лозим.

  9. Бўлим тоза чойшаб тўпламларининг суткалик заҳираси махсус ажратилган хоналардаги токча ёки шкафларда сақланади. Бола йўргаклари қолган чойшаб тўпламларидан алоҳида, шкафдаги махсус токчаларда ёки алоҳида шкафда сақланади. Беморга шахсий (уй) кийимиданфойдаланишга рухсат берилади.

  10. Бемор чиқарилганидан (ўлимидан) сўнг, шунингдек, ифлосланиш даражасига қараб туғруқ мажмуалари, болалар стационарлари (бўлимлари), фтизиатрик, тери-таносил, инфекцион касалликларга ихтисослашган муассасалар ҳамда жарроҳликка ихтисослашган стационарларда (бўлимларда) матрас, ёстиқ, кўрпаларга камерали дезинфекция ишлови берилиши лозим. Матрасларни қоплаш учун намли дезинфекцияга йўл қўядиган жилдлар ишлатилган тақдирда камерали ишлов бериш талаб этилмайди. Бемор кроват ва тумбочкасига дезинфекция ишлов берилиши керак.

  11. Пардозлаш жорий нуқсонлари (шифт ва деворларда чакка ўтиши, захлик, моғор изларини бартараф этиш, тирқиш, тешик ва ўйиқларни ёпиш, кўчиб тушган қоплама плиталарини тиклаш, пол усти қопламалари нуқсонларини йўқотиш ва бошқалар) дарҳол бартараф этилиши керак.

  12. Жорий ёки тубдан таъмирлаш даврида хоналар фаолият кўрсатиши тўхталиши лозим.








  1. Бир бинода қаватлаб ёки блоклаб таъмирлаш ишлари олиб борилишига йўл қўйилмайди.

  2. ДПМда синантроп бўғимоёқлилар, каламуш ва сичқонсимон кемирувчилар бўлмаслиги лозим. Дезинсекция, дератизация тадбирлари санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда, ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши керак.

  3. ДПМда турли хавфлилик даражасидаги чиқиндиларни йиғиш, вақтинча сақлаш ва йўқотиш тиббий чиқиндилар билан муомала борасидаги санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


143




Стерилизация объекти

Ўлчов бирлиги

Стерилизация қутиси тури

КСК-3,
КФ-3

КСК-6,
КФ-6

КСК-9,
КФ-9

KGK-12,
КФ-12

КСК-18, КФ-18

КСПФ-12

КСПФ-16

Бинт

дона

150

300

450

600

900

600

800

Пахта

г

65

130

195

260

390

260

350

Сочиқ

Дона

1

3

5

7

10

7

9

Халат

Дона




1

2

3

5




4

Чойшаб

Дона




1

2

3

5

3

4

Жарроҳлик қалпоқлари

Дона

10

20

30

40

60

40

51

Жарроҳлик қўлқоплари

Жуфт







45 х

60 х

90 х

60 х

80 х

Дренаж найчаси, катетерлар, зондлар

кг

0,5

1,0

1,5

2,0

3,0

2,0

2,7


Изоҳ:
1 жуфт қўлқоп 20 г вазнга эга, стерилизация камерасидан ҳавони вакуум йўли билан чиқарадиган буғ стерилизаторининг тўлдириш нормаси келтирилган.
Вакуумсиз ишлайдиган буғ стерилизаторлари учун тўлдириш нормаси 3 марта камайтирилиши лозим.





Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish