Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Бухоро Тиббиёт институти Тиббий биология кафедраси



Download 6,02 Mb.
bet1/2
Sana17.07.2022
Hajmi6,02 Mb.
#811199
  1   2
Bog'liq
Zaharli hayvonlar


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Бухоро Тиббиёт институти
Тиббий биология кафедраси
Мавзу: Заҳарли ҳайвонлар
Амалий машгулот
Мавзу: Заҳарли ҳайвонлар
Амалий машгулотнинг мақсади:
Талабаларга заҳарли ҳайвонлар, ҳайвон заҳарларининг характеристикаси, кимёвий табиати ва таъсири ҳақида тушунча бериш, заҳарли ҳайвонларнинг классификациясини тушунтириш.
Заҳарли содда ҳайвонлар, бўшлиқичлилар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, балиқлар, амфибиялар ва рептилияларнинг заҳари, заҳар аппаратининг ўзига хослиги, уларнинг заҳари билан заҳарлангандаги клиник белгилар ва кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳамда профилактикаси ҳақида маълумотлар бериш.
Заҳарли ҳайвонларнинг тиббий ва хўжалик аҳамиятини тушунтириш.
Амалий машгулотда ўрганиладиган саволлар:
1. Заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг классификацияси.
2. Ҳайвон заҳарларининг характеристикаси.
3. Заҳарлиликнинг пайдо бўлиши.
4. Заҳарли содда ҳайвонлар, бўшлиқичлилар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, балиқлар, амфибиялар ва рептилиялар.
5. Заҳарли ҳайвонларнинг тиббий ва хўжалик аҳамияти.
Заҳарли ҳайвонлар. Заҳарлилик ва зоотоксинларнинг тиббий – биологик томонлари
Заҳарлилик табиатнинг универсал ҳолати. У ҳайвонлар ва ўсимликлар ичида кўп учрайди
Заҳарли организмлар, заҳарли моддаларни ўзида ишлаб чиқиши мумкин ёки бу моддаларни организмида йиғади, заҳарли модда бошқа организмга тушса уларнинг ҳаёт фаолиятини бузади, ўлимга олиб келади
Заҳарлилик содда ҳайвонлардан сутэмизувчиларгача барча систематик гуруҳда учрайди, тубан организмларда заҳарлилик кўпроқ учрайди
Заҳарли ҳайвонларнинг 5000га яқин тури маълум, шундан содда ҳайвонлар – 24 та тур, бўшлиқичлилар – 93 та тур, паразит чувалчанглар – 16 та тур, ҳалқали чувалчанглар – 50 та тур, бўғим оёқлилар – 4000 га яқин тур, молюскалар – 9 та тур, нинатанлилар – 26 та тур, балиқлар – 500 та тур, амфибиялар – 40 та тур, рептилийлар – 102 та тур ва сутэмизувчилардан – 7 та тури заҳарли
Заҳарли ҳайвонлар кўпроқ тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда учрайди
Биологик жиҳатдан заҳарлилик абсолют эмас, балки нисбий характерга эга, чунки заҳарлар турлараро муносабатда иштирок этувчи кимёвий омиллар ҳисобланади
Ҳайвон заҳарларининг характеристикаси.
Ҳайвонларнинг заҳари табиий келиб чиқишга эга биологик фаол моддалар бўлиб, биологик тузилмаларга танлаб таъсир этиш хусусиятига эга
Ҳайвонларнинг заҳарли моддалари – зоотоксинлар дейилади. Ҳайвон заҳарларининг кимёвий табиати ва ҳайвон ҳамда одам организмига таъсир механизмини ўрганадиган фанни – зоотоксинология дейилади
Зоотоксинология фани бир неча фанларнинг: молекуляр биология, зоология, физиология, биохимия, патофизиология, фармакологияларнинг ўзаро қўшилишидан пайдо бўлган
Ҳайвонлар заҳарли моддаларни йиртқичлардан ҳимояланиш ёки ўлжасига хужум қилиш учун ишлатади
Кимёвий тузилишига қараб зоотоксинлар жуда хилма – хилдир:
Уларнинг таркибига алифатик ва гетероциклик бирикмалар, алкалоидлар, стероидлар, ноэнзим полипептидлар ва ферментатив оқсиллар кириши мумкин, булар “ҳақиқий токсин” дейилиб, реципиент организмида учрамайди
Бошқа гуруҳ зоотоксинлар компонентига ацетилхолин, гистамин, катехоламинлар, индол ҳосилалари кириб, улар реципиент организмида учрайди
Тирик организмларга физиологик таъсир характерига қараб зоотоксинлар қуйидагиларга бўлинади:
Нейротоксинлар – кўпроқ нерв системасига таъсир қилувчилар
Цитотоксинлар – тўқималар ҳужайраларини жароҳатловчилар
Геморагинлар – қон томирлар ўтказувчанлигини бузувчилар
Гемолизинлар – эритроцитлар парчаланишига олиб келувчилар
Ҳайвон заҳари кимёвий табиатига қараб ҳам хилма-хил. Шу билан бирга заҳарнинг кимёвий таркиби, заҳар аппаратининг морфологик ўзига хослиги ва ҳайвон заҳри таъсирининг биологик махсуслиги ўртасида маълум мос тушиш ҳам бор
Кўпчилик ҳайвон заҳарлари заҳарли полипептидлар ва ферментатив оқсилларнинг мураккаб аралашмасини (бўшлиқичлилар, ўргимчаклар, чаёнлар, қўлқанотлилар, илонларнинг заҳари) ташкил қилади; Характерли томони шундаки, бу заҳарлар парэнтерал йўл билан организмга тушганда фаоллик қилади, чунки оғиз орқали тушганда ҳазм ферментлари томонидан парчалаб юборилади. Бу билан жароҳатловчи мосламага эга, заҳарли аппаратининг морфологик махсуслашишини тушунтириш мумкин
Бошқа томондан такомиллашмаган заҳар аппаратига эга ҳайвонлар заҳари оқсил бўлмаган табиатга эга бўлиб, организмга озиқ билан тушганда кучли натижа кўрсатади
Маълумки, йиртқичлилик ҳаёт тарзида, заҳар аппаратиниг такомиллашмаган шакли ривожланиши кузатилади(илонлар, чаёнлар, ўргимчакларда). Кўп ҳолларда бу ҳайвонларнинг заҳарида нерв системасига таъсир қилиб, ўлжасини харакатсизлантиришга келтирадиган компонентлар бўлади
Такомиллашмаган заҳар аппаратига эга ҳайвонлар заҳари асосан ҳимоя функциясини бажаради(қурбақалар, чумолилар, кўпоёқлилар)
Одамнинг ҳайвон заҳарлари билан заҳарланишидаги кўринишига ҳар хил омиллар таъсир кўрсатади:
Биринчидан, заҳарнинг таркиби, яъни қайси компонентнинг таркибда устун туришига қараб заҳарланиш клиник кўриниши – нерв системасини жароҳатланиши типида, юмшоқ тўқималар некрози, қон томирларининг фалажланиши, эритроцитлар гемолизи типида, ёки уларнинг биргаликда намоён бўлиши кузатилади
Иккинчидан, жароҳат етказилган жойга қараб: жароҳат жойи марказий нерв системасига қанча яқин бўлса, заҳарланиш клиникаси шунча оғир кечади
Учинчидан, жароҳатнинг йилнинг қайси мавсумида етказилишига қараб: тиним даври ва туллагандан кейин заҳар таъсири кучли бўлади
Тўртинчидан, касалнинг руҳий ҳолатига қараб: мувозанатлашмаган, лабил нерв системасига эга касалларда нерв системаси стабил бўлган одамларга нисбатан заҳарланиш клиникаси оғир кечади
Ҳайвонларда махсус заҳар безларининг борлиги, заҳарни ўлжаси организмига киритувчи мосламасининг борлиги ва бошқа белгиларига қараб заҳарли ҳайвонларнинг токсикологик классификацияси таклиф қилинган:
Заҳарли ҳайвонлар
Иккиламчи заҳарлилар
Бирламчи заҳарлилар
Фаол заҳарлилар
Нофаол заҳарлилар
Қуролланган
фаол заҳарлилар
Қуролланмаган фаол
заҳарлилар
Бирламчи – заҳарли ҳайвонлар заҳарли токсинларни махсус безларда ишлаб чиқади ёки заҳарли метаболитни тўқималарда йиғади. Бирламчи заҳарли ҳайвонлар учун заҳарлилик тур белгиси ҳисобланади, буларга динофлагеллятлар, бўшлиқичлилар, ўргимчаклар ва айрим турлар киради
Иккиламчи заҳарли ҳайвонлар ташқи муҳитдан тушган экзоген заҳарларни организмда захиралайди. Уларнинг заҳарлилиги, уларни бошқа ҳайвонлар томонидан истеъмол қилинганда юзага чиқади. (Масалан: ҳашоратларнинг заҳарли ўсимликлар билан озиқланган личинкалари, кўк – яшил сув ўтлари ва пестицидларнинг токсинларини танасига йиққан молюскалар ва балиқлар)

Download 6,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish