´збекистон республикаси солиµНИ



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

 


87 
Солиқ имтиёзи 
- бу солиқ ўловчиларни солиқдан озод этиш, улар тўлайдиган солиқ 
миқдорини камайтириш солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзи деб юритилади. 
Дорихонасолиқларни тўлашда имтиёзлар 3 хил бўлади; 
1. Солиқдан батамом озод этиш. 
2. Солиқдан вақтинча озод этиш. 
3. Солиққа тортилган даромад базасини камайтириш. 
Солиқ имтиёзлари кўпинча, бирор ишлаб чиқариш соҳасини рағбатлантиришга 
қаратилган бўлади. Масалан, экспортга товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга
болалар товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарувчи корхоналар, чет эл инвесторлари билан бирга қурилган қўшма корхоналар - 
имтиёзли солиқ тўлайдилар. 
Агарда корхонада ишловчи ҳодимлар таркибида 50% дан ортиғини ногиронлар, 75% 
дан ортиғини ўрта ва махсус билим юртлари талабалари ташкил қилса, бундай 
корхоналар солиқдан тамомила озод этиладилар. 
Агарда корхонанинг экспортга сотган товарлари улар ишлаб чиқарган маҳсулотлари 
ҳажмининг 30% дан кам бўлмаса, бундай корхоналар даромад солиқ ставкасини 2 марта 
камайтирилган холда солиқ тўлашади. 
Янги ташкил этилган корхоналар, масалан, агрофирмалар фаолиятининг биринчи 
йили белгиланган солиқ ставкасининг 25% миқдорда солиқ тўлайдилар. Иккинчи йили 
эса белгиланган солиқ ставкасининг 50% ини тўлайдилар. Учинчи йили эса 100% 
миқдорда белгиланган солиқ ставкасини тўлайдилар. Бу имтиёзлар тайёрловчи улгуржи 
корхоналарга, воситачи, савдо - тижорат корхоналарига тегишли эмас. Улар янги ташкил 
қилинган бўлса хам солиқларни 100% миқдорда тўлайдилар. 
Хусусий корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарса ва қайта 
ишласа, халқ истеъмол товарларини, қурилиш материалини ишлаб чиқарса ташкил 
этилган кундан бошлаб 2 йилгача даромад солиғидан озод этиладилар. Корхоналар олган 
фойдаларидан янги қурилишларга, корхонани реконструкциялашга, ишлаб чиқаришнинг 
кенгайтиришга сарфласа шу сумма солиқдан озод этилади. 
Корхоналар олган фойдаларини ижтимоий соҳа объектларига, яъни болалар 
боғчаларига, соғлиқни сақлаш муассасаларига, дам олиш уйларига, мактаб, қариялар 
уйларига сарфласалар шу даромаддан солиқ тўланмайдилар. 
Аҳолининг квартира олиш учун банкка ўз даромадларидан тўланадиган суммадан 
ҳам даромад солиғидан озод этилади. 
Бюджет ташкилотларининг пуллик хизмат кўрсатишидан олган даромадларидан ҳам 
солиқ олинмайди. 
Соликдан озод бўлган маблағлар бюджет ташкилотларининг моддий базасини 
мустаҳкамлаш хамда ҳодимларни моддий рағбатлантириш мақсадли йўналтирилади. 
Болалар товарлари, болалар озиқ-овқатлари, болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчи 
корхоналар хам имтиёзли даромад солиғи тўлайдилар. Чет эл инвесторлари билан 
ҳамкорликда ишлайдиган қўшма корхоналар хам имтиёзли даромад солиғи тўлайдилар. 
Бюджетга ўтказиш нуқтаи назаридан солиқлар иккига бўлинади: 
давлат солиқлари 
ва махаллий солиқлар. 
Республика бюджетига тушадиган солиқлар давлат солиқлари деб 
аталади. Маҳаллий солиқлар эса тўғридан-тўғри махаллий ҳокимлик бюджетига тушади. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish