Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети



Download 253 Kb.
bet1/6
Sana18.02.2022
Hajmi253 Kb.
#455006
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mustaqil ish


Ўзбекистон Республикаси Транспорт
вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети
Иқтисодиёт факултети 1-босқич Ю-2 гуруҳи
талабаларининг Давлат ва ҳуқуқ тарихи фанидан
“Қадимги Хитой давлати ва ҳуқуқи” мавзусида
тайёрлаган мустақил иши.

Бажарди: A.Нематов , У.Эргашев



Тошкент-2021
Режа:
1. Энг Қадимги даврда Хитой .
2. Қадимги Хитойдаги илк Шан Ин давлати.
3. Чжоу давлати.
4. Цин давлати.
5.Хан давлати ва унинг инқирози.
1. Энг Қадимги даврда Хитой . Жуда хилма-хил манбалар ҳозирги замон тарихчиларига улуғ хитой халқининг кўп асрли тарихини ўрганишга имкон беради. Бу жиҳатдан айниқса аҳамиятлиси шуки, қадимги Хитой давлати ташкил топган даврда вужудга келган хитой ёзуви тарихий традициянинг узлуксиз эканлигини сақлаб қол ган. Қадимги Хитой тарихининг уруғчилик тузуми харобалари устида энг қадимги қулдорлик жамияти ва мустабид давлат пайдо бўлаётган пайтидан бошлаб фақат умумий контурларнигина эмас, балки асосий фактларни ҳам ҳозирги вақтда тиклаш имконияти туғилади.
Ҳозирги замон тарихчилари хитой халқининг энг қадимий ҳаёт йўлини энг сўнгги даврларгача сақланиб келган ва шу сабабли бир қадар ўзгариб кетган тарихий традиция асосидагина эмас, балки шу билан бирга моддий маданиятнинг қадимги ҳужжат ва ёдгорликларидан ҳам ўрганишлари мумкин. Археология материаллари қадимги Хитой экономикаси ва техникаси қай даражада тараққий қилганлигини бирмунча ёритса ҳам, бироқ Хитой тарихининг энг қадимги даврини тўла характерлашга имкон бермайди. Энг қадимги ҳужжатлар, жумладан эрамиздан ав. II минг йилликка доир суяк қуръалардаги ҳамда тошбақа косалари устидаги ёзувлар тарихчи учун анча катта тарихий аҳамиятга эгадир. Оракулга қарата берилган саволлардан иборат бу қисқа-қисқа ёзувлар, Шан-Инь давлати давридаги (эрамиздан ав. XVIII—XII асрлардаги) қадимги Хитойнинг, хўжалик, ижтимоий ва давлат тузумини бирмунча тасвирлашга имкон беради. Диний маросимларда ишлатиладиган брон-за идишлардаги ёзувлар бу даврнинг охирги, шунингдек Чжоу подшолиги замонига (эрамиздан аввалги XII—VIII асрларга) оиддир. Бу ёзувлар орасида ҳадя ёрлиқлари ҳам учрайди. Цинь династияси даврига (эрамиздан аввалги III асрга) оид тош барабанлардаги ёзувлар катта аҳамиятга эгдир. Ниҳоят, Шандун вилоятида сақланиб қолган ва Хань династияси даврига оид (эрамиздан аввалги III аср ва эрамизнинг III асри) бўртма суратлар қимматли маданий-тарихий материал ҳисобланади. Қадимги Хитойнинг тарихий традицияси энг қадимги классик адабиётнинг сақланиб қолган жуда кўп асарларида акс эттирилган бўлиб, бу адабиётга тарихий, диний-фалсафий ва бадиий адабиёт асарлари киради. Бироқ шуни назарда тутмоқ керакки, қадимги Хитой классик адабиётининг бу йиғиндиси эрамиздан ав. V—III асрларда анчагина таҳрир қилинган. Баъзи классик китоблар ўша вақтда ҳукмрон бўлган социал-сиёсий ва диний-фалсафий назариялар таъсири остида бутунлай қайтадан ишланган ва шу туфайли уларнинг матнлари анча бузиб берилган. Масалан, «Чунь-цю» китоби («Баҳор ва куз» - Лу подшолигининг хроникаси) таҳрир қилиниб тузатилган вақтда, Лу ҳокимларидан тўрттаси ўлдирилганлиги, биттаси ўз фуқаролари томонидан ҳайдаб юборилганлиги ва иккинчисини душмани ўлдирганлиги ҳақида ҳеч нарса ѐзилмаган. Шундай қилиб, Хитой классик адабиётининг энг қадимги асарларидаги айрим боблар ва баъзан эса, уларнинг айрим парчаларигина ҳақиқатан энг қадимги замонга оиддир. Кейинчалик қайтадан таҳрир қилинган сўнгги қисмлари-нинг ҳаммаси танқидий кўз билан жиддий суратда текшириб чиқишни талаб этади. Тарихчи уларни ўрганаётганда жуда эҳтиёт бўлиши зарур. Хитойнинг турли областларидаги халқ қўшиқларини узоқ вақтлар давомида тўплаш натижасида тузилган машҳур «Қўшиқлар китоби» («Шицзин»)да жуда қадим замонларга доир парчалар сақланган. Хитой халқининг тарихи энди бошланаётган даврдаги унинг чинакам ҳаёти бу халқ қўшиқларида акс эттирилган. Бунда халқнинг турли урф-одатлари, масалан, тўйлар ва баъзан эса, турмуш тарзи ифода этилган. Меҳнат ҳақидаги қўшиқлар айниқса қизиқарлидир, бу қўшиқларда кенг халқ ҳаракати ва қўзғолонларини акс эттирувчи халқ ғазаби садолари янграйди. Стилининг соддалиги ва бадиий формасининг ихчамлиги, табиатни ҳамда халқнинг меҳнатини акс эттирувчи бадиий образлар бу қўшиқларнинг чинакам халқ бадиий ижодининг дурдоналари эканлигини кўрсатади. Баъзи қўшиқларда мифологик оҳанглар қадимги тарихий воқеалар тўғрисида халқ ёдида сақланиб қолган хотиралар билан чамбарчас чирмашиб кетади. Бироқ қадимги Хитойнинг бу шеърий тўпламида ҳақиқий халқ қўшиқлари билан бир қаторда, аристократларга хос адабий ижод намуналари ҳам сақланган. Буларда сарой шоирлари қаҳрамонларни, князлар ва подшоларни кўкларга кўтариб мақтайдилар, ҳарбий юришларни тасвирлайдилар ёки мамлакатнинг қашшоқ аҳволда эканлигини очиқдан-очиқ кўрсатадилар. Бу тантанали қасидалар қулдорлик давлатининг анча кейинги даврига оид бўлиб, ҳукмрон синф – қулдорлар аристократиясининг дунёқарашини очиқ-ойдин характерлаб беради. Ниҳоят, «Шицзин» китобига муқаддас қўшиқлар ҳам кирган, буларда илоҳийлаштирилган ота-боболарнинг қаҳрамонликлари куйланади. Қурбонликлар вақтида айтиладиган бу қадимги мадҳиялар соф маросим хусусиятига эга бўлган. Бу қадимги мадҳиялар хитой халқининг энг қадимги динини тасаввур этишга имкон беради ва шунинг учун тарихчига анча қимматлидир. «Қўшиқлар китоби»нинг энг қадимги қисми эрамиздан аввалги XII—VII асрларга оиддир. Бу тўпламнинг ҳаммаси эрамиздан аввалги VII—VI асрларда тузилган бўлса керак, лекин бизга маълум бўлган формаси эса, эрамиздан аввалги III асрдагина пайдо бЎлган. Аммо энг кейинги таҳрир қилиш даврида тўпламнинг асосий текстига кўп тузатишлар киритилмаган, бу эса китобни қадимги Хитой тарихининг энг муҳим манбаига айлантиради.
Қадимги Хитойнинг классик адабиётига кирган тарихий китоблар орасида «Ҳужжатлар китоби» ёки, бошқача айтганда, «Тарих китоби» (Шуцзин)ни кўрсатиб ўтмоқ керак. Ривоятларга кўра, бу китобга қадимги подшолар ёки уларнинг маслаҳатчиларига қарашли нутқлар, насиҳатлар ва амр-фармонлар киритилган. Бу китобдан мамлакатнинг топографияси ва бошқариш системасига доир қизиқ маълумотларни топиш мумкин. Бироқ «Ҳужжатлар китоби»ни Конфуций анчагина қайтадан ишлаган ва натижада у диний ҳамда сиёсий тарбия анъаналари билан кучли равишда суғорилган насиҳатлар тўпламига айланиб қолган. Бу тўпламдан тарихий манба сифатида фойдаланилаётган вақтда унга жиддий танқидий назар билан қарашни талаб этади. Конкрет фактларни кўрсатувчи баъзи бир маълумотларни Хитой тарихининг энг қадимги даврларига оид бошқа тарихий асарлардан, жумладан, йилномалардан топиш мумкин. «Чунь-цю» («Баҳор ва куз», ривоятларга кўра, Конфуцийнинг ватани бўлган Инь подшолигининг хроникаси) номи билан юритиладиган китобни Қонфуциининг ўзи ёзган дейилади. Бу китоб эрамиздан аввалги VIII—V асрларда Лу подшолиги даврида юз берган энг муҳим воқеаларнинг қисқача хронологик таҳлилидан иборат. Тарихчи учун «Баҳор ва куз» хроникасидан кўра кейинроқ унга илова қилинган («Цзочжуань») анча зўр аҳамиятга эгадир, бу Хитой адабиетида қадимги Хитой тарихининг биринчи тўла таҳлили деб ҳисобланиши мумкин. Сўнгра «Бамйук йилномалари»ни кўрсатиб ўтиш мумкин, бу подшо ёки князларнинг эрамиздан аввалги XII— VIII асрларда тузилган йилномаси бўлса керак. Бу йилномада эрамиздан аввалги 776 йилда қуёш тутилиши кўрсатилган сана, Шан-Инь династиясига мансуб подшоларнинг рўйхати ва бошқа бир қанча қимматли тарихий маълумотлар сақланган Услубининг ихчамлиги ва ғаразли ваъз-насиҳатларнинг йўқлиги шуни кўрсатадики, қадимги Хитойнинг энг муҳим тарихий фактлари қисқа ва қуруқ санаб ўтилган бу хроникаси кейинги даврларда унча кўп таҳрир қилинмаган. Қадимги Хитой тарихини ўрганиш учун қадимги Хитойнинг энг қадимги ва энг машҳур тарихчиларидан бири эрамиздан аввалги II—I асрларда яшаган Сима Цияньнинг «Тарихий хотиралар»и катта аҳамиятга эга. Бу катта тарихий асар қадимги даврдан то эрамиздан аввалги II аср охиригача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу китобда асосан қадимги Хитойнинг сиёсий ва маданий тарихига оид, шунингдек хронологияни тиклаш учун зарур бўлган маълумотлар берилади. Сима Цянь бир қадар сиёсий ва ахлоқни бузадиган тенденциялардан холи бўлмаган катта ҳамда қимматли тарихий асарида қадимги Хитой тарихининг обзорини биринчи марта кенг кўламда бериб, Хитой историографиясининг бундан кейинги ривожланишига кучли таъсир кўрсатган. Қадимги Хитой тарихининг бу обзорига манбалардаги маълумотлар узвий суратда киритилгандир: “Хитой — тоғли мамлакатдир: унинг территориясининг 80% ини тоғлар ва ясситоғлар қоплаган. Ғарбий Хитой дунёда энг кенг жойни эгаллаган тоғликдан иборат бўлиб, иқлими кескин континенталдир. Шарқий Хитой Ғарбий Хитойдан кўра бирмунча пастроқдадир ва денгиз томондан унга бориш анча осон, чунки азалдан муҳим савдо йўллари бўлиб келган бу водийларни катта дарёлар кесиб ўтган Шарқий Хитой Ғарбий Хитойдан иқлими-нинг анча иссиқ бўлиши ва турли-туман ўсимликлари билан фарқ қилади. Шарқий Хитойнинг табиий шароити анча қулай бўлганлиги худди ана шу ерда энг қадимги деҳқончиликнинг вужудга келишига ва энг қадимги давлатларнинг пайдо бўлишига ёрдам берган. Хитой халқи жойлашган энг қадимги район Хуанхэ дарёси (Сариқ дарё)нинг ўрта ва қуйи оқимидаги районлар, шунингдек Печилий қўлтиғига туташган текислик ҳисобланади. Сариқ дарё ва унинг ирмоқларининг суви билан суғориладиган водийларда ҳамда пасттекисликларда, иқлимининг ўртача ва ерларининг унумдор соғ тупроқ бўлиши деҳқончилик хўжалигининг анча илгари тараққий эта бошлашига имкон берган. Бу соғ тупроқли ерларнинг унумдорлиги ёғингарчиликнинг бир текисда бўлишига боғлиқдир. Бу жойларда ёғингарчилик ўрта ҳисобда йилига 50—60 см гача бўлади ва бу мамлакатда тариқдан яхши ҳосил олишни таъминлайди, тариқ Шимолий Хитойда энг қадимги замонлардан буён энг кўп тарқалган дон экини эди.
Бироқ ёғингарчилик бир текис бўлмаган пайтларда ҳосил ҳам битмасди. Шунинг учун қадимги Хитой аҳолиси канал қазиб сув чиқаришга мажбур бўлган. Деҳқончилик хўжалиги ташкил этила бошлаган даврда қадимги Хитой аҳолисига каналлар қазиб, дарё сувини бутун мамлакатга бир текис тақсимлашга, шу билан бирга Хуанхэ дарёсининг ҳалокатли тошқинига қарши тинмай ва уюшқоқлик билан кураш олиб боришга тўғри келган; дарё кўпинча ўз-қирғоқларидан тошиб, дарё бўйидаги областларни бутунлай сув босиб кетар эди. Хуанхэ дарёси саёз бўлиб борган, катта тошқинлар пайтида унинг суви кўтарилиб турган. Дарё суви ўпириб келтирган тупроқлар дарё тагига чўкиб, сувни кўтарар ва дарё эски ўзанидан тошиб чиқиб, теварак-атрофдаги жойларни сув босган. Бу сув тошқинлари қишлоқларни ва деҳқонларнинг уйларини вайрон қилиб ва ҳосилни йўқ қилиб, бутун мамлакатга жуда кўп офатлар келтирган. Шу сабабдан аҳоли ўз уйи ва экин майдонларини дарё тошқинидан сақлаб қолиш учун турли чоралар кўришга мажбур бўлган. Қадимги хитойликларнинг сув офатига қарши олиб борган доимий кураши ва деҳқончилик хўжалигини ташкил этиш йўлидаги тинмай қилган ғамхўрлиги қадимги афсона ва мифларда акс эттирилган. Хуан Ди деган Сариқ императорнинг аждар Че Ю га қарши кураши тўғрисида тўқилган мифда, қадимги император сув офатига қарши курашмоқ учун осмондан қурғоқчилик маъбудасини ерга туширган, деб ҳикоя қилинади Қадимги замонда бир министрнинг аҳолини сув тошқинидан ҳимоя қилиш учун тўғон қуришга айниқса кўп ҳаракат қилганлиги афсоналардан бирида ҳикоя қилинади. Аммо министрнинг бу ҳаракатидан император норози бўлиб, уни «табиий кучларнинг эркин оқимини» бузишда айблайди. Министрнинг фойдали ишини унинг ўғли Юй давом эттирган, у дарё ўзанини чуқурлаштириб, унинг оқимини яхшилашга уринган, бунинг учун қояларни кестирган ва ҳатто дарёнинг қирғоқларини ҳам афсонавий «жонли тупроқ» билан мустаҳкамлаган. Халқ Юйнинг бу хизматини тақдирлаган. У подшо қилиб сайланган ва Ся династиясига асос солган. Хитойнинг деҳқончилик хўжалигини рйвожлантиришда сувнинг ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлганлиги ва Сариқ дарёнинг тошқинига қарши қадимги хитойлар олиб боришга мажбур бўлган доимий кураш қадимги замон афсоналарида ана шу тариқа акс эттирилган. Қадимги замонларда Шимолий Хитойда ўрмонлар ҳозир-ги вақтдагидан анча кўп бўлган. Фол очиш суякларидаги ёзувлар (буларда катта кийик овлари тасвирланади), шунингдек «Қўшиқлар китоби»да катта ўрмонлар тўғрисидаги кўпгина хотиралар шуни кўрсатади. Қалин ўрмонлар қоплаганлиги ёғингарчиликнинг анча текис бўлишини таъминлаган, одамларнинг ов билан шуғулланишига имкон берган ва уларга қурол-яроғлар тайёрлаш учун керакли энг қадимги материални (ёғочни) кўп миқдорда етказиб берган. Дарёлар бўйидаги ҳосилдор водийларга ёндошган кенг даштларда, ясси тоғлар ва аҳоли тоғли ўлкаларда энг қадим замонларданоқ жуда кўп қабилалар жойлашиб, бу қабилалар кўчманчи чорвачилик билан шуғулланганлар. Ҳосилдор текисликларда яшаган хитой деҳқонларига даштлардаги урушқоқ кўчманчиларнинг ва тоғлардаги урушқоқ қабилаларнинг талончилик ҳужумларини доимо қайтариб туришга тўғри келарди, бундай ҳужумлар эса, қадимги Хитой давлати ва маданиятининг тараққий этишини бирмунча кечиктирарди. Энг қадимти Хитой давлатлари ташкил топаётган даврга келиб, қолоқ кўчманчилар жойлашган ана ўша ўлкаларни хитойлар, ўз навбатида, секин-аста колонизация қила бошладилар. Бироқ бу ўлкаларнинг табиий шароити ва қадимги маҳаллий аҳолининг маданий савияси паст бўлганлиги бу ерда кўчманчи чорвадорликнинг кўп вақтларгача сақланиб қолишига сабаб бўлган. Чорвачилик қадимги Хитойнинг хўжалик ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. Бир қанча хитой иероглифлари чорвачиликнинг кенг тарқалганлигини кўрсатиб ўтадилар. «Қўчқор» (ян) сурати солинган иероглиф аломати «омад», «бахт» маъносида ишлатилган. «Қўй» ва «князь» сўзларини ифодалайдиган иероглиф аломатларининг иккаласи ёнма-ён қўйилганда «пода» сўзини англатган. «Буғу» (лу) сурати солинган иероглиф аломати «ютуқ, бахт» маъносини билдириш учун ишлатилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Хитойнинг этник таркиби жуда мураккабдир. Хитойнинг жуда катта территориясида ва унинг Шарқий Осиёга туташган қисмларида ер юзидаги аҳолининг қарийб тўртдан бир қисми яшайди. Ўз-ўзидан маълумки, бу аҳоли қадим замонларда ҳам бир хил бўлмаган. Қадимги хитойлар доимо бир-бирлари билан тўқнашиб турган, урушган ва азалдан савдо-сотиқ қилиб турган кўпгина халқлар қадимги Хитой тарихи манбаларида тилга олинади. Шимолда ва шимоли-ғарбда хитойлар тунгуслар, мажурлар ва мўғуллар билан, жануби-ғарбда — Тибет қабилалари билан (буларнинг ота-боболари бўлмиш «ман» қабилалари қадимги Хитой манбаларида тилга олинган), жанубда эса тил жиҳатидан хитойларга яқин бўлган Бирма ва Ҳинди-Хитой қабилалари билан алоқада бўлиб турганлар. Хитойда XX асрдагина бошланган археология қазишлари жуда муҳим натижалар берди. Бу қазишлар Шимолий Хитойда жуда қадим замонларданоқ, қадимги тош асриданоқ аҳоли жойлашганлигини аниқлашга имкон берди, шу билан бирга қадимги Хитой маҳаллий аҳолисининг моддий маданияти то энг қадимги давлатлар ташкил топгунга қадар узлуксиз тараққий этиб борган. 1928—1937 йилларда Пекиндан 60 км нарида ўтказилган қазишларда қадимги тош давридаги манзил қолдиқлари ва ибтидоий одамнинг скелети топилган; бу скелет «пекин синантропи» деб аталган. Топилган одам суягининг энг қадимги одам суягига жуда яқин бўлганлигини кўрсатадиган бу си-нантроплар қуйи палеолит даврида яшаган, йиртқич ҳайвонларга қарши кураш олиб борган, ов қилиб ва турли нарсалар йиғиб овқат топган, ўт ва оддий тош қуроллар ишлатган. Бошқа қазишлар Шеньси билан Шаньси ўртасидаги Хуанхэ водийсида палеолит давридаёқ аҳоли жойлашганлигини кўрсатди. Ички Мўғулистонда, Ордосда ва Шимолий Хитойнинг бошқа ерларида юқори палеолит одамининг қолдиқлари, тош қуроллар ва суяк қамда чиғаноқлардан қилинган буюмлари бўлган ер юзидаги ва ғордаги манзиллар топилган.
Кейинги ўн йилликлар даврида ўтказилган археологик қазишлар натижасида Хитойнинг турли районларида неолит даврига доир бир қанча манзиллар топилди. Анча эртанги неолит манзилларида ичига нарса солинган суяк қуроллар ва майда тош қуроллар учрайди. Анча кейинроқ даврларда эса бирмунча йирик қуроллар пайдо бўлади, масалан, болталар, шунингдек, ўқ ва найза учлари учрайди. Шу билан бирга, тошга жило бериш техникаси вужудга келади. Бу манзилларнинг ҳаммаси овчилик ва балиқчиликдан кейин вужудга келадиган энг қадимги деҳқончилик хўжалигининг типик хусусиятларига эгадир. Бу даврдаги неолит маданияти ёрғучоқлар, жило берилган тош асбоблар (пичоқ ва болталар), ўқ ва камонларни ишлатиш ҳамда энг қадимги уй ҳайвонларини — ит ва чўчқаларни қўлга ўргатиш билан характерланади. Сават тўқиш, мато тўқиш ва суяк нина билан кийим тикиш техникаси пайдо бўлади. Узига хос сопол идишлар ясаш айниқса диққатга сазовордир. Янь-шао (Хэначь)да ўтказилган қазишлар бу даврнинг моддий маданиятини ўрганиш учун жуда кўп материал берди, бу ерда анча тараққий этган неолит қишлоғи топилди. Бунда тош болталар, пойтешалар, пичоқлар, ўқ учлари, буғу шохидан қилинган болталар, сопол ва тош чархлар, суяк бигиз, тош ёрғучоқлар, дон тўкиш учун қазилган ўралар, жуда хилма-хил ва ғоят чиройли қилиб ишланган сопол буюмлар, жумладан, ўзига хос уч оёқли идишлар, шунингдек ранг-баранг нақшлар билан қопланган сопол идишлар топилди, буларнинг ҳаммаси бу даврда кулолчилик санъати жуда тараққий этганини кўрсатади. Бу неолит қишлоғида яшаган аҳоли шоли экишня билган ва қўшни қабилалар билан товар айрибошлаш йўли билан савдо-сотиқ олиб борган. Ниҳоят, неолит даврининг энг кейинги давридаги манзиллардан кўпгина уй ҳайвонлар — ҳўкиз, от, қўй, ит ва чўчқа суяклари топилган, бу эса чорвачиликнинг анча ривожланганини кўрсатади. Шунингдек, силлиқ жило берилган қора сопол идишлар ҳам топилган. Баъзан оқ каолин сопол идишлар ва мисдан қилинган энг қадимги буюмлар учрайди. Бу қишлоқларнинг баъзилари 5 метргача баландликдаги қўрғон деворлари билан қуршаб олинган катта шаҳарларни ташкил этади. Хуанхэ ҳавзасидан топилган кўпгина қишлоқлар бу районда аҳоли анчагина зич яшаганини кўрсатади. Шимолий Хитойнинг ке-йинги неолит давридаги аҳолиси антропологик ҳамда мада-нийтарихий жиҳатдан ҳозирги хитойларнинг ота-боболари бўлган, деб фараз қилмоқ учун ҳамма асослар бор, булар, шундай қилиб, мамлакатнинг азалдан яшаб келган туб аҳолисидир. Буни биринчи навбатда моддий маданият формалари, жумладан, керамиканинг илгаридан давом этиб келганлиги кўрсатади.

Download 253 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish