Збекистон республикаси


-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик



Download 2,36 Mb.
bet117/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

90-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.


Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан амалга оширилган ер участкалари олди-сотдиси, уларни ҳадя қилиш, гаровга қўйиш (ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан, ким ошди савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш бундан мустасно), ер участкаларини ўзбошимчалик билан айирбошлаш ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундай битимларни амалга оширишда айбдор шахслар қонунга биноан жавобгар бўладилар.
Қуйидаги ҳолларда ҳам айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар:

  • ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаганликда; ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганликда; қишлоқ хужалиги ерлари ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганликда, уларни кимёвий радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувлар билан ифлослантирганликда;

  • ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштирганликда, қурганликда, лойиҳалаштирганликда, фойдаланишга топширганликда;

  • ерлардан фойдаланишнинг табиатни муҳофаза қилишга оид талабларини бажармаганликда;

  • вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш муддатини бузганликда ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятларни бажармаганликда;

  • ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларга, мулкдорларга қарашли ер участкаларининг марза белгиларини йўқ қилганликда;

  • давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатганликда;

  • ўзбошимчалик билан пичан ўрганликда ва чорва моллари боққанликда;

  • ёввойи ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини кўрмаганликда;

  • ерлардан хўжасизларча фойдаланганликда, ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни сув ва шамол эррозиясидан ва тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармаганликда;

  • ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ва тартибини бузганликда.




  1. Шарҳланаётган модданинг ўзига хос томони шундаки ердан фойдаланилганлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликка тортиш асоси аниқ бўлиши лозим. Яьни , ер ҳуқуқбузарлиги содир этилиши ва шу ҳуқуқбузарлик учун қонунда жавобгарлик чораси белгиланган бўлиши керак.

Ер ҳуқуқбузарлиги деганда, ер ҳуқуқи нормаларига қарама – қарши бўлган айбли ҳатти- ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қоидаларини бузувчилар, яьни ҳуқуқбузарлик субьектлари бўлиб қишлоқ ҳўжалик ва бошқа корхоналари, давлат ва кооператив ташкилотлар , фуқаролар бўлиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг обьекти бўлиб аввало давлатнинг ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи; қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа корхоналарнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи; ердан қонуний фойдаланиш тартиби ҳисобланади.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигининг мазмунини ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга иқтисодий, моддий ва маьнавий, экологик зарар етказишга қаратилган ҳуқуққа қарши айбли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ташкил этади.
Агар қонунга қарши битимлар, ер учуасткаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларини ишдан чиқариш, ифлослантириш , ер чегараси марзаларини бузиб ташлаш ва шунга ухшаш ҳуқуқбузарликлар ҳаракат билан содир этилса, вақтинча эгаллаб турган ерни қайтариб бериш муддатини бузиш ёки шу ерларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бериш мажбуриятларини бажармаслик , ёввойи ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаслик, тўпроқни шамол, сув таьсирида нурашдан сақлаш мажбуриятларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликлар ҳаракатсизлик орқасидан содир бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш деганда, давлатнинг ерга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқига қарши қаратилган, ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган, ердан оқилона ва самарали фойдалнишни таьмин этишга халал берадиган ғайриқонуний ҳатти- ҳаракатлар тушунилади.
2. Шуни алоҳида тькидлаш керакки, ер қонунчилиги ўзида ер ҳуқуқини бузганлик учун жавобгаргарликнинг ҳамма чораларини ифодаламайди. Шунинг учун ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун ҳуқуқий чоралар бошқа қонун соҳаларида, масалан, жиноят, фуқаролик маъмурий ва бошқаларда кўрсатилган. Бироқ, бу соҳаларда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш учун ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳам ҳуқуқ нормаларини бузган бўлиши лозим. Шундагина айбдорларни ўша қонунчилик нормаси билан жавобгарликка тортиш мумкин. Масалан, ердан хўжасизларча фойдаланганлик Ер кодекси нормасини (91-модда) бузиш ҳисобланади ва шундай хатти-ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормасини (193-модда) бузиш ҳам деб ҳисобланади ва бунинг учун жиноий жавобгарлик чорасини қўллашга асос бор деб ҳисобланади.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун маьмурий, интизомий , фуқаролик, жиноий жавобгарлик учун чоралари қўлланилади.
Ердан фойдаланишдаги интизомий жавобгарлик- бу меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган айбдорлик белгиларига эга ҳуқуқбўзарликлардир.Интизомий жазо вақтинча ёки доимий ишловчи шахсларга иш вақтида ер қонунчилиги талабларини бузганда қўлланилади.
Интизомий жавобгарлик қўйдаги хусусиятларга эга: жавобгарликнинг субьекти бўлиб ишчи ёки хизматчи бўлиши мумкин.Интизомий жазо фақатгина меҳнат фаолиятига кўра ер- ҳуқуқий меьёрларга риоя қилмаган шахсларгагина қўлланиши мумкин.
Ердан фойдаланишдаги маьмурий жавобгарликка тухталиб утадиган бўлсак, маьмурий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликнинг мустақил тури бўлиб, ваколатли орган томонидан маьмурий жазо қўлланилишида ифодаланади.
Ўзбекистон Республикасининг маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65- моддаси (Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш), 66- моддаси (Ер бериш тартибини бузиш), 67- моддаси (Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик), 68- моддаси (Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш),69- моддаси (Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш), 70- моддаси (Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш), 71- моддаси (Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузганлик учун маьмурий жавобгарлик белгиланган.
Маьмурий жавобгарлик ҳақидаги ҳаракатдаги қонун бўйича ер ҳақидаги қонуни бузганлик учун фақатгина жарима шаклида маьмурий жазо назарда тутилган, участка эса маьмурий ҳуқуқбўзарлик содир этилган, давом этаётган ҳуқуқбўзарлик аниқланган вақтига тасдиқланган энга кам иш ҳақининг миқдори билан улчанади.
Ердан фойдаланишда фуқаровий- ҳуқуқий жавобгарлик ер қонун меьёрларини бузиш натижасида етказилган мулкий ва номулкий зарарни тўла қоплашни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 111- моддасида қўйдагилар белгиланган:” Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол- мулк билан боғлиқ битимлар( бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак”.
Ушбу кодекснинг 985-моддасида эса зарар етказиш учун жавобгарликнинг умумий асослари белгилаб берилган.
Ер қонунчилигини бузганлик шахс ўз ижтимоий хавфли қилмиши учун жиноий жавобгарликка фақатгина жиноят қонунида белгиланган ҳолларда тортилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида ердан фойдаланши тўғрисидаги қонуни бузганлик учун жавобгарлик “Экология соҳасидаги жиноятлар”, “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар”, “ Бошқарув тартибига қарши жиноятлар” бобларида назарда тутилган.
Баъзи бир жиноятлар таркибида ер ҳақида қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик тўғридан-тўғри кўрсатилган, масалан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 193- моддасида ердан фойдаланиш шартларини бузиш учун, 197- моддасида ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш учун, 229-1- моддаси эса ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун назарда тутилган.
3. Ердан фойдаланишдаги учраши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик турларидан бири ерни сотиб олиш ва сотишдир. Бу ҳуқуқбузарлик давлатнинг ерга эгалик ҳуқуқини бузишга қаратилган ғайриқонуний битим ҳисобланади.
Сотиб олиш ва сотиш деганда, фойдаланиш ҳуқуқини қонунга хилоф равишда бирор манфаат учун бериш, шунингдек фойдаланиш ҳуқуқини бир субъектдан бошқасига ўтиши муносабати билан қонунда белгиланмаган манфаатни олиши тушунилади.
Шундай қилиб, олди-сотди битими деганда, бир субъект томонидан иккинчи субъектга ердан ғайриқонуний равишда бирор манфаатни кўзлаб фойдаланишга рухсат бериш тушунилади. Бу хилдаги ҳуқуқбузарликнинг субектлари бўлиб, фойдаланиш учун бериш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар, шунингдек ғайриқонуний равишда олаётган фуқаролар ҳам бўлиши мумкин.
Шуни айтиш керакки, ер олди-сотди битими амалиётда камдан-кам рўйхатга олинса-да, лекин яширин тарзда кўплаб учраб туриши ҳеч кимга сир эмас. Масалан, фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг шундай ҳуқуқдан ғайриқонуний ҳолда фойдаланаётганларини деярли ҳар бирни ширкат хўжаликларида кузатиш мумкин.
4. Ер ҳуқуқбузарлигининг мустақил турларидан бири сифатида қонунчилик ерни гаровга қўйишни белгилайди. Ерни гаровга қўйиш деганда, қандайдир мажбуриятни бажариш учун керак бўлган вақтга ердан фойдаланиш ҳуқуқига ўзбошимчалик билан бериш тушунилади. Ушбу таърифдан тушуниш мумкинки, ерни гаровга қўйиш ер эгасининг ёки ер эгаси ваколатларини бажарувчи субъектнинг, шунингдек ердан фойдаланувчининг ўзига юклатилган ёки ўз зиммасида бўлган бирон бир мажбуриятни бажариш учун маълум бир муддатга ғайриқонуний тарзда бошқа субъектга гаров сифатида бериб туришлигидир. Ерни гаровга қўйиш ер эгасининг манфаатларига путур етказади, ердан қонунсиз равишда ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган субъектларнинг шундай ҳуқуққа эга бўлишига олиб келади. Шу сабабдан, қонунчиликда ерни гаровга қўйиш ғайриқонуний битим ҳисобланиб, шундай ҳаракатни содир этган юридик ёки жисмоний шахслар ҳуқуқий жавобгарликка тортилади.
Ер участкалари ваколатли давлат органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб бериш ёки ижара тартибида илгаридан тасдиқланган хўжаликларида ёхуд хўжалик ер тузилиш лойиҳаси асосида берилади ва давлатнинг ер рўйхати ҳужжатларида унинг жойлашаган майдонини, ўлчамлари, фойдаланиш мақсади, тартиби, муддати, ҳақи, шунингдек ердан фойдаланувчининг исми-шарифи ҳақидаги маълумотлар қайд этилади.
5. Бундан ташқари, қонунда мустаҳкам ўрнатиб қўйилганки, эгаликдаги ёки фойдаланишда бўлган ер участкаларинибошқа субъектларга бериш фақат шу ер участкаси қайтарилиб олингандан сўнггина амалга оширилади. Шунингдек, бир категориядаги ер майдонининг бошқа категорияга айлантирилиши ҳам қонунга биноан ман қилинади. Шу сабабдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланаган ерларни бошқа мақсадлар учун айирбошлаш бутунлай қонунга хилоф ҳисобланади.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан айирбошлаш давлатнинг ерга нисбатан эгалик ҳуқуқини бузувчи ғайриқонуний битим бўлиб, ҳақиқий эмас ҳисобланади ва шу қонунга хилоф ҳаракатни содир қилган айбдорлар ҳуқуқий жавобгарликка тортиладилар.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органнинг қарорисиз, ер участкаси чегараси жойида белгиланмасдан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмасидан ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмасдан ер участкаларини эгаллаб олиш тушунилади50. Шу билан бирга таъкидлаш ўринлики, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ер участкасини фойдаланишга бериш ҳуқуқига эга бўлган, лекин қонуний асоссиз ерни фойдаланишга бериш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳуқуқбузарлик кўп ҳолларда ўзбошимчалик билан томорқа ер участкаларини кенгайтириб олиш йўли билан содир этилади.
Бу хилдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг асосий сабаблари бўлиб, жойларда ҳуқуқий битимларнинг ташвиқот қилиниши яхши йўлга қўйилмаганлиги, назоратсизлик ва бошқалар ҳисобланади.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳуқуқбузарлигининг содир этилиши учун ер участкасини эгаллаб олишнинг ўзи етарлидир, айбдор ҳосил олдими-йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Бу ҳуқуқбузарликнинг субъектлари бўлиб корхона, муассаса, ташкилотлар ҳам, фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш қасддан содир этилади.
6. Шарҳаланаётган моддада ҳуқуқбузарлик тури сифатида ер тўғрисидаги қонунга биноан ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланиш ҳам назарда тутилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида бу ҳаракат мустақил ҳуқуқбузарлик тури сифатида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига биноан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ердан уни бериш чоғида белгилаб қўйилган мақсадлар ва шартларда фойдаланилишини таъминлашга мажбурдирлар. Ердан мақсадга мувофиқ фойдаланиш деганда, ундан қонунда белгиланган мақсадга мувофиқ, ер эгаси томонидан ерни бериш вақтида келишилган ҳолда фойдаланишлик тушунилади.
Маълумки, ер ишлаб чиқаришнинг асосий, муҳим воситаларидан бири, ундан фойдаланиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг умумий талабларига жавоб бериш, унга бўйсуниши керак. Шунга мувофиқ ерни бериш даврида ундан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари белгилаб олинади ва ердан фойдаланувчилар ана шу мақсадлар асосида фойдаланишга риоя қилишга мажбур бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ фуқароларга ер участкалари деҳқон хўжаликлари юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун берилади. Демак, қонун фуқароларнинг ердан фойдаланишнинг асосий мақсадларини белгилаб беради.
Шуни айтиш керакки, ер кодексида бир гуруҳ нормалар борки, улар ердан фойдаланувчиларни маълум бир ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар содир этишини ман қилади. Шундай ҳаракатларни содир этган фуқаролар эса ер участкаларидан мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланмаган ҳисобланади.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланиш деганда, ундан қонунда ўрнатилганидан мақсадга номувофиқ равишда, ерни беришда шартлашилган келишувга зид ҳолда фойдаланишлик тушунилади.
Ер участкаларидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш барча ердан фойдаланувчиларнинг умумий мажбурияти ҳисобланади. Мақсадга номувофиқ ҳолда фойдаланиш ҳаракатидаги қонунларни қўпол суратда бузиш деб қаралади ва участка ер участкасини қайтариб олиб қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.
7. Таҳлил этилаётган ҳуқуқбузарлик тури ердан фойдаланувчилар томонидан уларга кўпроқ фойда келтирадиган, лекин қонунда уларни етиштириш тақиқланган, ёхуд ерни беришда шартлашилмаган экин турларини ўзбошимчалик билан белгилаш ва етиштириш оқибатида содир этилади. Жиноят таркиби етарли ҳисобланиши учун ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш етарлидир, ҳуқуқбузарнинг ман қилинган экин турини етиштирган, ҳосил олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқ. Бу ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлиб, ер участкаларидан фойдаланувчи фуқаролар бўлади, ушбу хатти-ҳаракат ғараз мақсадларда қасддан содир этилади.
8. Ерларни бузиш, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар билан, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувлар билан булғатиш энг кўп тарқалган ҳуқуқбузарлик турларидан бири ҳисобланади.
Ер қонунчилиги бу хилдаги ҳуқуқбузарликнинг тушунчасини бермайди. Ерни бузиш ҳуқуққа қарши ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бўлиб, ер устки қатламининг биологик ва физик хусусиятларини доимий ёки вақтинчалик ўзгаришига, уни мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун вақтинча ёки доимий яроқсиз ҳолга тушиб қолишига сабаб бўладиган ҳолатдир. Қишлоқ хўжалик ерларини бузиш деганда, тупроқнинг унумдор қатламини ишдан чиқариш, тупроқ қатлами ёки унинг устки рельефининг физик, химик ва биологик ҳолатини ёмонлаштириш ва бунинг оқибатида ер участкаларидан қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш имконияти бўлмаслиги ёхуд ерни рекультивация ишларини амалга оширмасдан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз бўлишлигида намоён бўлади.
9. Ерни ишдан чиқариш тупроқни шамол, сув таъсирида нурашдан ва тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармаслик оқибатида келиб чиқади. Бундан ташқари, ерларни бузиш, уни ишдан чиқариш қурилиш ишларини амалга ошириш, йўллар ўтказиш, газопровод, канализация ишларини амалга ошириш туфайли ҳам содир қилиниши мумкин.
Бу хилдаги ҳуқуқбузарликнинг субъектлари бўлиб, қурилиш ташкилотлари, йўл қурилиши, газопровод, канализация ўтказиш корхоналари бўлиши мумкин. Шунингдек, тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш чораларини кўрмаган фуқаролар ҳам бу ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлишлари мумкин. Ерни ишдан чиқариш ёки бузиш қасддан ҳам эҳтиётсизликдан ҳам содир этилиши мумкин.
10. Шарҳаланаётган моддада ҳуқуқбузарликлардан яна бири – ерлар чегараларининг марза белгиларини йўқ қилиб ташлашдир. Бу хилдаги ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракат ер участкаларидан мақсадга мувофиқ, самарали, тўғри фойдаланишни қийинлаштиради, ердан фойдаланувчиларни ўз ҳуқуқларидан етарли равишда, тўғри фойдаланишларига халақит беради.
Ерларнинг марза белгиларини бузиб ташлаш фуқаролар томонидан ўз ер участкаларини кенгайтириб олиш, жамоа ерларини ёки ўз ерига қўшни бўлган бошқа ерларни ўз томорқа ерига қўшиб олиш мақсадида амалга оширилади. Бундай қонунга зид хатти-ҳаракатни содир этган шахслар ўзга ердан фойдаланувчиларнинг қонуний манфаатларига путур етказадилар, уларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларини бузадилар. Бу ножўя хатти-ҳаракатнинг субъектлари фуқаролар бўлиб, улар бу ҳуқуқбузарликни қасддан содир этадилар.
11. Ер участкаларидан фойдаланиш соҳасида энг кўп тарқалган ҳуқуқбузарлик турларидан бири – бу ерларни давлат рўйхати, ҳисоб-китоби ва баҳоланиш маълумотларини сохталаштиришдир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида кўрсатилишича, Давлат ер кадастрини юритиш, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш билан таъминланади. Туман ва шаҳар ҳокимиятларида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни рўйхатга олиш, ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш ва баҳолаш учун Давлат ер кадастри китоби юритилади. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги 26-моддасида ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилиб, бунда давлат ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар, дейилган.
Ернинг давлат рўйхати ва ҳисоби ерлардан фойдаланишнинг тўғрилигини, мақсадга мувофиқлигини таъминлайди, ерларни талон-тарож қилиш, қонунсиз фойдаланиш ҳолатларидан ҳимоя қилади. Амалиёт материалларини ўрганиш шундан далолат берадики, жуда кўпчилик ҳолларда ернинг ҳисоб-китоби ва баҳоланиш маълумотлари сохталаштирилади ва яшириб қолинади, ер участкаларининг миқдори камайтириб кўрсатилади.
Бу ҳуқуқбузарликнинг субъектлари бўлиб, туман, шаҳар ҳокимликларининг бош ер тузиш инжинерлари, жамоа, кооператив, давлат хўжаликларининг ер тузувчи ҳисобчилари, шу хўжаликлар раҳбарлари, шунингдек, ер ҳисоб-китобини олиб борувчи бошқа мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Фуқаролар бу хилдаги ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлмайдилар, чунки уларга ерларни давлат рўйхати, ҳисоб-китоби ва баҳоланиш маълумотларини тузиш мажбурияти юклатилмайди ва бу қонунчиликда ҳам белгиланмаган. Шу хилдаги ҳуқуқбузарлик учун айбдорлар интизомий, фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
12. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида кўрсатилишича, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар экинзорларни бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан, ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилишлари керак. Ушбу мажбуриятларни бажармаслик қонунда алоҳида ва мустақил ҳуқуқбузарлик тури, яъни ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ёввойи ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаслик деб номланган ҳуқуқбузарлик тури сифатида белгиланган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ердан хўжасизларча фойдаланишнинг бир кўриниши бўлиб, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер қонунчилигида белгиланган фуқароларнинг ерлардан фойдаланишдаги ёввойи ўтларга қарши кураш чора-тадбирлари бўйича мажбуриятларини бажармасликда характерланади. Маълумки, ер участкалари фуқароларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадини эътиборга олиб берилади. Бу мақсадга эришиш эса фуқаролар ўзларига берилган ер участкаларининг ҳар бир қаричидан унумли ва оқилона фойдаланганларидагина амалга ошиши мумкин. Ёввойи ўтларга қарши курашмаслик, экинларни бегона ўтлар босиб кетиши кўзланган ҳосилни етиштирмасликка олиб келади.
Шу сабабдан, ер участкаларидаги ёввойи ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаслик, аввало, фуқароларнинг ўзлари манфаатларига, шунингдек, шу ер участкасини берган хўжалик манфаатларига, қолаверса, бутун жамият, давлат манфаатларига зид, қарама-қарши, ҳуқуққа хилоф ҳаракатсизлик сифатида қаралади ва участка қонунда ҳуқуқбузарликнинг мустақил ва асосий турларидан бири деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқбузарликнинг субъекти фуқаролар ҳисобланиб, участка ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин. Ёввойи ўтларга қарши кураш чора-тадбирларини кўрмаган айбдорлар жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий, интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
13. Шарҳланаётган моддада ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, ерларни яхшилаш ҳамда тупроқни шамол ва сув таъсирида нурашдан ва тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармаслик алоҳида, мустақил ҳуқуқбузарлик тури сифатида санаб ўтилган. Ушбу ҳуқуқбузарлик ер участкаларидан фойдаланишда ҳам кўплаб содир этилади. Ер участкаси олган кўпчилик фуқаролар уни қаровсиз қолдирадилар, самарали фойдаланмайдилар, қонунда белгиланган қоидаларни бузадилар.
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, бу – ерни фойдаланишсиз қолдириш, қимматбаҳо экин майдонларини ўз ҳолига ташлаб қўйилган шудгор ерлар-пичанзор, яйлов ва шунга ўхшашларга айлантиришдир.
Ер участкаларидан хўжасизларча фойдаланиш, бизнингча, фуқаролар томонидан ўзларига бериб қўйилган ер участкаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш, илмий асосланган деҳқончилик тизимини жорий қилмаслик, ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини бузиш, ер участкасини фойдаланишсиз қолдириш, шунингдек, ер қонунчилиги нормаларида белгиланган ерларнинг ҳолатини яхшилаш ва уни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларни бажармасликда намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ерлардан хўжасизларча фойдаланишни ман этувчи жуда кўп нормаларни ўзида ифода этган. Масалан, ушбу қонуннинг 17-18-моддаларига биноан, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ердан кўзланган мақсадларда самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экология вазияти ёмонлашишига йўл қўймасликлари лозим. Шунга қарамасдан, юқорида таъкидланганидек, ердан хўжасизларча фойдаланиш ҳоллари амалиётда кўплаб учраб турибди.
Ерларни яхшилаш ҳамда тупроқни шамол, сув таъсирида нурашдан ва тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятини бажармаслик ерлардан хўжасизларча фойдаланишнинг бир кўриниши ҳисобланади. Тупроқнинг шамол ва сув таъсирида нураши ер участкаларидан фойдаланувчи фуқароларга катта зарар етказиши мумкин. Шунинг учун унга қарши кураш чораларини олиб бориш ердан фойдаланувчиларнинг асосий бурчлари, вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади.
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлигининг субъекти шу ер участкаларидан фойдаланувчи фуқаролар бўладилар. Ерларни яхшилаш ҳамда тупроқни шамол, сув таъсирида нурашдан ва тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятини бажармаслик ҳуқуқбузарлигининг субъектлари эса фақат мансабдор шахслар, яъни томорқа ер фонди жойлашаган хўжалик раҳбарлари бўлиши мумкин. Қонунда фуқароларнинг бундай турдаги ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлиши мумкинлиги айтилмаган. Чунки, тупроқнинг шамол ва сув таъсирида нурашдан сақлаш чора-тадбирларини хўжалик раҳбарлари амалга оширишлари керак. Фуқароларга бундай мажбурият юклатилмаган.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish