Збекистон республикаси


-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги



Download 2,36 Mb.
bet114/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

87-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидагилар томонидан қопланади:
қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар;
ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқариб ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда қопланмайди:
ер участкалари якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари мактаблар, интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари қуриш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехник иншоотлар қурилиши учун ажратилганда.
Қонунларда юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг қопланиши лозим бўлган ўрни миқдори ва уни аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



  1. Шарҳланаётган моддада зарар ва нобудгарчилик ўртасидаги боғлиқлик ёритилган. Нобудгарчилик масаласи етказилган зарарни қоплаш масаласи тўлиқ ҳал этилган тақдирдагина кўриб чиқилади, яъни етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўлиқ ҳажмда қоплангандан сўнг, нобудгарчилик ўрнини қоплаш масаласи кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 май 248- сонли қарори билан таьсдиқланган” Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир матералларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 5- бўлимида ерлар олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўраётган зарарни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини белгилаш тартиби ҳақида сўз юритилган бўлиб, ушбу бўлимнинг 2 -бандида
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ажратилган қўйдаги ҳолларда белгиланиши ва тўланиши таькидланган.Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, фуқаролар эгалигида ва фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари доимий ва вақтинчалик фойдаланишга олиб қўйилгшан ҳолларда;
Қурилаётган сув хавзалари, сув таьминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувур йўллари, электер узатгич ва алоқа линиялари, шунингдек, ўзга обьектлар қурилаётганида муҳофаза, санитария ва қўрилиш зоналари ўрнатилиши муносабати билан ео эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳудудлари чекланган ҳолларда, ана шу зоналар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқарилган ёки улар камроқ аҳамиятли майдонларга ўтказилган ҳолда;
қурилаётган корхона, бино ва иншоот туфайли ер сифати ёмонлашган ҳолларда.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш кўрган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда аниқланади.
2.Қонун нобудгарчилик ўрни қопланиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳолларни ҳам эътироф этади.
Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282- сон қарори билан тасдиқланган” Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳжмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг иккинчи бандида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги ўрни қўйдаги ҳолларда қопланади дейилган.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер- сувлари шунингдек, фуқаролар тасарруфида ва фойдаланишида бўлган ана шу ерлар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олинганда;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер- сувларининг оборотдан чиқиши ва уларнинг кам қимматли ер- сувларга ўтказилиши билан боғлиқ бўлган кўрилаётган обьектлар атрофида муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланиши билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти таьсири натижасида ерлар сифати ёмонлашганда.
Ушбу Низомнинг тўртинчи бандида ер участкалари қўйдагилар учун олинганда ва берилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрни қопланмаслиги ҳақида сўз юритилади.Жумладан, қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун;
Якка тартибда уй- жой қуриш ва уларга хизмаьт кўрсатиш учун;
Мактаблар, интернатлар, маданият уйлари , қабристонлар, сув ва газ тармоқлари ҳамда уй- жой коммунал эҳтиёжларга иморатлар қуриш учун.
Ер кодексининг 87-моддаси 3-қисмида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйдаги ҳолларда копланмаслиги, жавобгар шахсларнинг тегишли мажбуриятдан озод қилиниши белгиланган.
Ер участкалари якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш учун олиб қўйилганда, ушбу ҳолат бўйича уй-жой кўриши ва ободонлаштириш ишлари амалда олиб борилиши лозим бўлади.
Агар ер участкаалари якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш учун олиб қўйилиши жарёнида зарар етказилса ва нобудгарчилик келиб чиқаса, бундай ҳолда ҳам зарар қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бўлим 26-бандида юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланишлиги белгиланган.37 Ушбу ҳолатларда юзага келган низолар суд орқали ҳал этилади.
3.Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 3-сонли қарорининг 19-бандига асосан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрни (шу жумладан, бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларида белгиланган тартиб ва ҳолатларда зарар етказувчи ҳисобидан тўла ҳажмда, фуқаролик қонун ҳужжатларининг зарар етказганлик учун жавобгарликни белгиловчи умумий қоидаларига амал қилган ҳолда қопланади.38
Агар якка тартибда уй-жой кўриш ҳамда уй жойни ободонлаштириш мақсадида ер участкаси олинса-ю, бу мақсадга йўналтирилган амалий ҳаракатлар қилинмаса, қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин? Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар бу ўринда ҳуқуқбузарга нисбатан Ер кодексининг 90-моддасига мувофиқ жавобгарлик масаласини кўтаришлари мумкин.
Бундай ҳолларда нобудгарчиликдан келиб чиққан зарарларни қоплаш юзасидан тарафлар ўртасида низо келиб чиқади ва буни суд ҳал этади.
Бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ эилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 3-сонли қарорининг 6-банди 2-қисмида ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш даъво иш юритиш тартибида кўрилиши ҳақида сўз юритилади.
4. Ер участкалари мактаблар, интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари учун олиб қўйилганда;
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехник иншоотлар кўрилиш учун ажратилганда, бу иккала ҳолатда биринчи ҳолатда бўлгани каби амалий ҳаракатлар талаб этилади.
Нобудгарчиликни қоплашдан озод қилинадиган ҳолатлар рўйхати ўзгарувчан (диспозитив) аҳамиятга эга бўлиб қонунларда бошқа ҳолатлар кўзда тутилиши мумкин.
Ер кодексида нобудгарчиликни қоплаш мажбуриятини бир шахсдан иккинчи шахс зиммасига ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида белгиланмаган. Ушбу қоида ҳам белгиланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Умумий тартибда бу масалага изоҳ бериб ўтишимиз мумкин. Суғурта муносабатларида мажбурият бир шахсдан иккинчи шахс зиммасига ўтади. Демак, нобудгарчиликни қоплаш мажбурияти суғурта ҳолати юз берган ҳолларда бошқа шахс зиммасига ўтади.
5. Шунингдек, ушбу моддада ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларидан келиб чиқадиган зарарни қоплаш масаласига тухталиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон республикасининг “ Ўрмон тўғрисида”ги қонунда тўғридан- тўғри кўрсатилганки, корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқаролар ўрмон тўғрисидаги қонунларни бузиш натижасида етказилган зарарларини қонунларда кўзда тутилган тартибда қоплашга мажбурдирлар.Бундан куриниб турибдики давлатнинг ўрмонга бўлган мулк ҳуқуқига ўрмон эгаларининг ва ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш орқали етказилган зарар тула ҳажмда қопланиши керак.( 23- модда).
6.Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282- сон қарори билан тасдиқланган” Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳжмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг бешинчи бандида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги туман ҳокимининг Фармойиши билан тузилган баҳолаш комиссияси томонидан аниқланади, бир вақтнинг ўзида ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларнинг олиб қўйилиши муносабати билан уларнинг кўрган зарарларини белгиланган тартибда қоплаш белгилаб қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини аниқлаш учун баҳолаш комиссиясига дастлабки маълумотларни ер ажратиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти тақдим этади.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ер олиб қўйилган ва вақтинчалик фойдаланишга берилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кейинги уч йилда олиб қўйиладиган ер участкасидан ўртача олинадиган деҳқончилик ва ўрмон хўжалиги маҳсулоти қийматининг миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу пул миқдори ер участкаси фойдаланишга берилган йиллар сонига кўпайтирилади.
Вақтинчалик фойдаланиш учун ер участкаси олган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уни аввалги ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланишга яроқли ҳолатда ўз вақтида қайтаришлари шарт. Ер участкасидан фойдаланиш зарурати сақланиб қолган ва уни аввалги ер эгаларига белгиланган муддатларда қайтариш имконияти бўлмагани ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер участкаси берган органга фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида тавсиянома киритади. Бунда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тегишли йиллар сонига кўпайтирилади.
Вақтинчалик берилган ерларни қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш учун яроқли ҳолатга келтириш қишлоқ хўжалиги органларининг хулосасига кўра мақсадга мувофиқ бўлмаган чуқурликда тупроқ қатлами бузилган холда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда қопланади.
Ушбу Низомнинг 6,7,8,9,10 бандларида нобудгарчиликларнинг қопланиши лозим бўлган ўрни миқдори ва аниқлаш тартиби борасида сўз юритилган бўлиб, жумладан,комиссия иш натижалари қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва ўрмонлардан олиб қўйиладиган майдонларни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг қабул қилинган меъёрларини ва умумий қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари ер ажратиб бериш лойиҳаси билан бир вақтда ушбу лойиҳани тасдиқлаш ўз ваколатига кирувчи орган томонидан тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун маблағларни ер ажратиб берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, вилоятлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида очилган махсус счётларга ўтказадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари маблағларнинг ўз вақтида келиб тушиши ва ҳисобга олинишини, шу маблағлар ҳисобига иншоотларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришни ҳамда ишларни белгиланган тартибда қабул қилишни таъминлайди.
Ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иншоот қурилишини молиявий таъминлаш бошлангандан кейин бир ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини єоплаш учун мўлжалланган маблағларни кўчиришлари ҳамда капитал маблағларни вилоятлар ҳокимликларига беришни белгиланган тартибда расмийлаштиришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг махсус счётига келиб тушувчи маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади, титул рўйхатларини тасдиқлайди, молиявий таъминлашни бошлайди ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан пудрат ишларининг чегараланган миқдорда берилишини белгиланган тартибда расмийлаштиради, кейинчалик уларнинг ҳажмларини Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига тақдим этади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish