Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “Иқтисодиёт ва агротехнология” факултети «Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби»


Ҳиндистонни забт этиш учун қилган кенгашим (Амир Темур)



Download 72,03 Kb.
bet7/15
Sana25.02.2022
Hajmi72,03 Kb.
#270897
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
19-М.Менеж.бошқ.усуллари 2.

Ҳиндистонни забт этиш учун қилган кенгашим (Амир Темур)1.

  • Даставвал фарзандларим ва амирларимнинг кўнгли, ўй-фикрларини билиш учун уларга маслаҳат солдим.

  • Амирзода Пирмуҳаммад Жаҳонгир, (А. Темунинг набираси) нима таклифни киритди?

  • Амирзода Муҳаммад Султон (Амир Темурнинг набираси),нима таклифни киритди?

  • Амирзода Султон Хусаин (А. Темурни набираси), нима такдиф киритди?

  • Амирзода Шохрух (А. Темурнинг кичик ўғли),

нима таклифни берди?
Натижа қайси менежер таклифи билан якунланди?


2.Менежментнинг иқтисодий, маъмурий-ташкилий-фармойиш ва ижтимоий-рўҳий усуллари.
Бошқарув усуллари бу бошарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчи нинг у бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. Бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, енергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир етилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан ўзвий боғлиқдир.
_______________________________
20.Темур тузуклари: Форсчадан {Алихон Соғулий} ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси. ЎзФА мухбир аъзоси, тарих фанлари доктори, прфессор Б.Аҳмедов таҳрири остида “Шарқ юлдузи” ойномаси кутубхонаси. Тошкент, Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси,1991.46-бет.
Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи ва ички шароит ўзгариши, Иқтисодиётни бошқа-ришда туб ислоҳатларни амалга ошириш, халқ хўжалигининг техникавий қуролланганлик даражасини бошқариш тизимида ўзгаришлар (иқтисодий ислохатлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармок тизимидан худудий тизи-мига ўтиш ва х.к.) киради. Ички омилларга: жумласига йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил етиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш; корхона катталиги ўзгариши натижасида унинг бир гуруҳдан иккинчисига ўтказилиши; ишлаб чиқариш
ихтисослашиш даражаси ўзгариши; меҳнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин.
Бошқарув усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. Иқтисодиёт муваффакиятли ривожланишда бошқарув усулларини тўғри танлашхам муҳим ахамиятга эга.
бошқарув усулларини Иқтисодиётнинг маълум аниқ сохаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ходиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари), ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) ҳақида сўз юритиш мумкин. Шунингдек, турли субъектлри томонидан қўлланиладиган бошқа-рув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари. Ёки иқтисодиётнинг айрим сохаларида қўлланиладиган бошқарув усулларини (ишлаб чиқаришни, молиявий сохани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни хам кўзда тўтиш лозим. Бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу таш-килотлар фаолияти усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ерда сўз вазирликлар, ассосациялар, акционерлар жамияти, давлат қумита-ларини бошқариш усуллари ҳақида сўз боради.Ва нихоят, турли туркумга кирувчи ишловcқилар бошқарув фаолиятида менежерлар, директорлар, бўлимлар бошлиқлари томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Демак, бошқарув назария ва амалиётида турли бошқарув усуллари мавжуддир. Улар бошқарув усулларининг ҳар бир гуруҳи ўз хусусиятларига эга бўлган тизимни ташкил етган. Халқ хўжалигини бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: Иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик ва хуқуқий. Бошқарувнинг бу усуллари ўзаро узвий боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортикча ахамият бериш бутун ишлаб чиқаришнинг нормал бориши бўзилишига олиб келади. Хозирги даврда бозор иқтисо-диётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари муҳим ахамият касб етмоқда.
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга Иқтисодий манфаатлар оркали таъсир кўрсатади. Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи Иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. бошқарув усуллари тизимида Иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди.Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш хаки, Иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик буғини билан ўзвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир.Бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес-режа ва бозорнинг ўзвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир.
Бозор - бу товар-пул муносабатларининг доимо сақланувчи баланси-дир. Бозор муносабатлари шароитида режали Иқтисодиётга нисбатан қатъий бошқарув тизими урнатилади. Бозор тамойиллари хўжалик Раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида кайишкоклик, таваккалчиликни талаб этади. Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйрукбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим бўлиб, бозорда нарх, солиқ, кредит воситасида тартибга солиш энг аввало ижтимоий мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш ҳақи ўзгаришни қатъий тартибга солмай барқарорликка еришиб бўлмайди.
Шундай қилиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имко-ниятларга эга бўлиб, улар моҳирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва хуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин. Корхоналар, акционер жамият-лари, фирмаларда муҳим бошқарув услубларидан бири - бизнес-режалардир. У иқтисодий жараёнларни умуммиллий манфаатларни кўзлаб, хўжалик амалиётида объектив иқтисодий қонунлардан фойдаланиш асосида, онгли равишда, бир мақсадга интилган ҳолда бошқаришнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборатдир.

Download 72,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish