Ўзбекистон республикасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар


 та фавқулодда вазиятлар юзага келган бўлиб, унда жами 284 нафар



Download 24,1 Kb.
bet2/2
Sana03.11.2022
Hajmi24,1 Kb.
#859697
1   2
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

162 та фавқулодда вазиятлар юзага келган бўлиб, унда жами 284 нафар киши жабрланган ва 315 нафар киши халок бўлган. 2015 йил давомида юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатида 4 миллиард 500 миллион сўмга яқин моддий зарар этказилган.

Фавқулодда вазиятларнинг асосий сабаблари асосан, аҳолини ис газидан заҳарланиши, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, аҳоли орасида ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларнинг келиб чиқиши, йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиши, ҳамда магистрал газ қувурларидаги авариялардир.

Юқоридагилар билан бир қаторда республика ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказилиши жараёнида фавқулодда вазиятларнинг кузатилиши энг ачинарли ҳолат, яъни 2015 йил 8 август куни Хоразм вилояти Ургенч шаҳрида “Ёшлар кўлида” ташкил этилган консерт дастури давомида 13 нафар ёш болаларнинг вафот этиши, ўз навбатида мутасадди идоралар томонидан оммавий тадбирларни ташкил этиш, ўтказиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларига лоқайдлик билан ёндошаётганликларини кўрсатиб берди.

Бундан ташқари 2015 йилнинг 13 декабр куни табиий из газидан захарланиш оқибатида жами 12 нафар фуқаро, шундан Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар ва Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вафот этди. Шунингдек, табиий из газидан чақнаш оқибатида жами 9 нафар фуқаро, шундан Қашқадарё вилоятида 5 нафар ва Сурхондарё вилоятида 4 нафар фуқаро танжарохати олган. Умуман олганда сўнгги вақтларда аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш ва газдан чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар сони ортиб бориши кузатилмоқда. Жумладан, ноябр-декабр ойларида республикада 14 та фавқулодда вазият қайд этилиб, уларнинг оқибатида 21 киши жабрланган ва 25 киши хаётдан бевақт кўз юмган.

Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Хонжиза қишлоғида кўчки ходисаси содир бўлиб, унинг хавфини камайтириш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Республиканинг туман ва шаҳарларида содир бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича кўпгина ҳолларда фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ҳамда такрорланишини олдини олиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимликларининг қарори ёки баённомалари қабул қилинмай келинмоқда.

2015 йил 4 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2384-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бош Вазир-Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан 2015 йил 9 август куни имзоланган махсус чора-тадбирлар назорат-режасида кўрсатилган талаблар яъни жойларда автосанитар колонналарни қайта ташкил этиш ва жиҳозлаш вазифасини амалга ошириш ишлари Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан топшириқларнинг ижроси кечиктириб келинмоқда.

“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятига қарашли “Аммофос-Максам” ва “Навоиязот” аксиядорлик жамиятларида локал хабар бериш тизимини яратиш ишларига лойиҳа хужжатлари ишлаб чиқилган бўлсада, бугунги кунда тизимни яратиш ишлари амалга оширилмаяпти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли, Каттақўрғон, Талимаржон, Туямуюн, Косонсой, Зомин, Қўрғонтепа, Қуюмозор, Жиззах, Учқизил, Қоровултепа ва Тўполон сув омборларида локал хабар бериш тизимларини яратилиши бўйича ишлар олиб борилмаяпти.

Мазкур камчиликларни бартараф этилиши бўйича бажарилган тадбирлар тўғрисида, кун тартибига кўра кейинги маърузачилар тўхталиб ўтдилар.

Бугунги йиғилишимизда биз, фаолиятимизга нисбатан чуқур таҳлил ва танқидий ёндашишимизни таклиф қилган ҳолда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш вазифаси 2015 йилда қай даражада бажарилди, соҳа йўналишида давлат ва ҳукумат кўрсатмалари талаблари нечоғлик ижро этилди, эришилган ютуқлар билан бирга, эчимини топмаган масала ва муаммолар нималардан иборат? - деган саволларга жавоб топиш ва шуларга асосан 2016 йилдаги режаларимиз ҳамда устувор вазифаларимизни аниқ белгилаб олишни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

2015 йил давомида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибидаги вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги ўрганишлар, мониторинг, башорат қилиш ва таҳлилларга кўра, 2016 йил давомида республикамиз ҳудудида қуйидаги фавқулодда вазиятлар содир бўлиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда, булар:

Аҳолини табиий газдан маиший мақсадларда фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, яъни ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши;

Республика ҳудудида одамлар ва ҳайвонлар орасида карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларининг келиб чиқиши;

Республиканинг автомобил йўлларида ҳамда довонлар (айниқса Қамчиқ довони) орқали ўтувчи автомобил йўлларида йирик йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши;

Оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши;

Бугунги кунда, республика бўйича сел-тошқинга хавфли участкаларда жами 401 та хўжалик ва 65 та техник объект ҳамда эр кўчкиси хавфли участкаларида 135 та хўжалик ва 390 та объектларда хавфнинг сақланиб туриши;

Жойларда кучли шамол ва кучли ёғингарчилик билан боғлиқ табиий офатларнинг юзага келиши;

Баъзи ҳолларда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар марказларининг ички дренаж тизимларида кучли ёмғир ва оқава сувларини ўтказиб юбориш кучига эга эмаслиги сабабли фавқулодда вазиятлар содир бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология интитути маълумотларига кўра, 2016-2018 йилларда республиканинг ғарбий, марказий ва шарқий ҳудудларида зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли сақланиб қолиши прогноз қилинган. 

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ўтган 2015 йилдаги фаолияти мазмунидан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳолатлар ва прогнозлардан хулоса чиқарган ҳолда, республикамизда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида 2016 йилда амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар олдимизда турибди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқин, сел, қор кўчкилари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-585-сонли қарори ҳамда Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси йиғилиш баённомалари талабларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2016 йил 5 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2015 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2016 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи талабларини бажариш.

Халқаро аҳамиятдаги А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан Ҳукумат топшириқларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2014 йилнинг 30 сентябрдаги №05/14-2033-сонли “Аҳолини табиий ва ис газлардан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда огоҳлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси” ижросини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан сўзсиз ижро этилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Зооанторопоноз ўта хавфли юқумли касалликларга қарши курашиш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Режаси”да белгиланган вазифаларни сифатли ва тўлиқ бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202 - сонли қарори билан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

Потенсиал хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган раёнларда экологик вазият, саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш.

Республика ҳудудида ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларини олдини олиш бўйича тадбирларни кучайтириш.

Саломатлик ва тиббий статистика институти, унинг филиаллари томонидан ўта хавфли ва карантин юқумли касалликлар бўйича аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ва санитария-оқартув ишларини кучайтириш ҳамда хисоботини юритиш. 

Минтақамизда сейсмик фаоллик кузатилишини инобатга олиб, аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг зилзила оқибатида келиб чиқадиган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича шайлигини ошириш ҳамда бинолар қурилишида зилзилабардошлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.
Оммавий тадбирлар давомида аҳолини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда ва аттраксионларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш, куч ва воситалар шайлигини ошириш ишларини кучайтириш.
2016 йилнинг мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” – деб эълон қилинганлигини инобатга олиб, болалар шифохоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари, меҳрибонлик уйлари, мактабгача тарбия муассасаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, болаларни турли хилдаги ностандарт ҳолатларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва шу билан бир қаторда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этилишини кенг тарғибот-ташвиқот қилиш.
Республика ва маҳаллий даражаларда ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат тизими фаолият кўрсатишининг барча режимларида телекоммуникатсиялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш.
Барча вилоят марказларида аҳолидан фавқулодда вазиятлар тўғрисида ахборотларни қабул қилувчи ва қутқарув ишларини бажариш учун тегишли хизматларни узвий боғловчи “Ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати”ни яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни хаётга тадбиқ этиш механизмларини яратиш ишларини давом эттириш.



Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси ва қутқарув тузилмаларининг моддий-техник таъминотини ва уларнинг тайёргарлиги даражасини ошириш.

Eтакчи хорижий давлатлар, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Табиий офатларни хавфини камайтириш Осиё маркази, Фуқаро мудофааси халқаро ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги тажрибаларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб тизимга тадбиқ этиш ишларини давом эттириш. 
Download 24,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish