Ўзбекистон темир йўллари” аж “тошкент минтақавий темир йўл узели” ук тошкент юк вагон депоси



Download 403,5 Kb.
bet1/3
Sana13.01.2023
Hajmi403,5 Kb.
#899292
  1   2   3
Bog'liq
48 Электрпайвандчи


ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ
ТОШКЕНТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УК
ТОШКЕНТ ЮК ВАГОН ДЕПОСИ


ЭЛЕКТРОПАЙВАНДЧИ УЧУН
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА
ЙЎРИҚНОМА №_______
ТОШКЕНТ ЮК ВАГОН ДЕПОСИ


Йўриқнома қайта кўриб чиқилди Йўриқноманинг амал қилиш муддати


«_____» _____________ 2021йил
«Келишилди» «Тасдиқлайман»
Касаба уюшмаси раиси Тошкент юк вагон депоси бошлиғи

_________ Д.Ш.Исроилов ___________А.Т.Махкамов


«___» _____________ 2021 й. «___» ____________2021й.


ТОШКЕНТ ВАГОН ДЕПОСИ ГАЗЭЛЕКТРПАЙВАНДЧИСИНИНГ
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАВФСИЗЛИК
ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА


ЙЎРИҚНОМАСИ №____


I. Хавфсизликнинг умумий талаблари.
Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва 2000 йил 7 январда Адлия вазирлигида 870-сон билан давлат руйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида” ги Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Йўриқнома ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш-бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат.
18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган, ўқитилган, доимий харакатдаги комиссияси томонидан билими синовдан ўтган ва шу ишларни бажариш хукукини берувчи гувоҳномага эга бўлган, ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўл-йўриқдан ўтган шахсларгина пайвандчи сифатида ишга қабул қилинади. Пайвандчи иш вактида гувохномасини ўзи билан олиб юриши ва тегишли мансабдор шахсларга кўрсатиши шарт.
Пайвандчи ишга кирганда дастлаб хавфсизлик техникаси мухандисидан кириш йўл-йўриғидан, шунингдек бевосита ишга қўйилаётганда иш раҳбари томонидан иш жойидаги йўриқдан ўтиши ва тажрибали пайвандчи ходим билан синов муддатини ўташи керак.
Пайвандчи ҳар 3 ойда ишларни ҳавфсиз бажариш қоидалари бўйича иш жойида даврий йўл-йўриқдан ва 1 йилда камида бир марта билими синовдан ўтказилиши керак.
Ускуна ва механизмларнинг янги тури, янги техник жараёнлар тадбиқ қилинаётганда, шунингдек мехнат муҳофазаси бўйича янги йўриқномалар ва қоидалар амалда қўлланилаётганда пайвандчи қўшимча ўқувдан ёки йўриқномадан ўтиши керак, яъни:
-технологик жараённинг ўзгариши, янги асбоб-ускуналар жорий этилганда ҳамда мехнат муҳофазаси бўйича йўриқнома ва қоидаларнинг амалда қўлланилиши тўфайли ўқитишдан сўнг;
- меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома ва қоидалар бузилган ҳамда бахтсиз ҳодисалар содир бўлган ҳолларда;
- ишдаги танаффус олти ойдан ортик бўлса;
- корхона раҳбарияти ёки давлат назорати органлари кўрсатмалари ёхуд талаблари бўйича билими навбатдан ташқари синовдан ўтказилади.
Ўт олиш хавфи бўлган жойларда, омборхонада чекиш ва гугурт ёқиш таъқиқланади.
Бошқаларнинг эътиборини тортмаслик учун ишсиз холда бошқа иш ўринларида юриш, хар-хил бахтсиз ходисаларни келтириб чиқариши мумкин.
Юклаш ва тушуриш майдончасида ишлаётган кран (стрела) тагида туриш мумкин эмас.
Электр тармоғи симларига, ерлантириш тизимларига ва ҳимояланмаган айланувчи агрегат қисмларига тегиниш ман этилади.
Ўтиш йўллари ва йўлакларини бегона предметлар билан тўсиб қўйиш мумкин эмас.
Фақат цех рахбарияти, мастер ёки бригадир томонидан берилган, бажарилиш тартиби маълум бўлган ишларни бажариш, нотаниш ва номаълум бўлган бошқа ишларни бажаришдан олдин ва бошқа иш ўрнига ўтказилганда тегишли рахбарлардан техника хавфсизлиги йўриқномаси ўтишни талаб қилиш лозим.
Ишга алоқаси бўлмаган бошка кишиларни иш жойига қўйиш ман этилади.
Ишчи ўзи ёки бошка ишчилар жарохатланганда зудлик билан цех бошлиғи, мастер ёки бригадирга хабар қилиши керак.

Download 403,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish