Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


I. Хотин-қизлар ҳуқуқлари тарихидан



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

I. Хотин-қизлар ҳуқуқлари тарихидан
Халқаро миқёсда хотин­қизлар ҳуқуқлари ҳаракати икки асосий босқичга бўлинади. 
Биринчи босқич бу дискриминацияга қарши кураш бўлиб, ушбу ҳаракат натижасида 
1979 йили Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш 
тўғрисидаги конвенция қабул қилинган. Унда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги, 
жамиятдаги муносабатлар, сиёсий ҳаётдаги иштирок ва оиладаги тенг ҳуқуқлиликка 
оид масалалар ўз ифодасини топган. Лекин Конвенцияда оиладаги зўравонликка доир 
қоидалар акс этмаган.
1980 йилларда бошланган иккинчи босқич, хотин­қизларга нисбатан зўравонлик маса­
лаларини қамраб олди ва бу муаммонинг олдини олишни муҳим вазифа, деб белгилади. 
БМТнинг Хотин­қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги деклара­
циясининг қабул қилиниши ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳузурида 
хотин­қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича Махсус маърузачи лавозими­
нинг жорий қилиниши ушбу ҳаракатнинг муҳим натижаларидандир.
Хотин­қизлар ҳуқуқлари масалалари, уларнинг давлат ва жамият олдидаги тенглиги 
кўпинча муайян мамлакат, халқ ёки миллатнинг ўзига хос хусусиятларига бориб тақалади. 
Хотин­қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига нисбатан шаклланган ақидалар асоси­
даги муносабатлар қонунан мустаҳкамланган ва ҳуқуқий нормалар билан белгиланган 
эмас, бироқ уларга ўзгартириш амри маҳол бўлган, «мангу» масала сифатида қаралади. 
Айнан ақидалар, қотиб қолган қарашлар, фикрлар ва муносабатлар хотин­қизларни ито­
аткор, муте, «гаҳ» деса қўлга қўнадиган», иккинчи даражали одам деган тушунчани 
яратиб, ҳаётнинг барча соҳаларида уларнинг ҳуқуқлари бузилишига, ҳатто, уларга нис­
батан зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига олиб келмоқда.


6 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Инсон ҳуқуқлари инсон ва давлат ўртасидаги муносабатлар бўлиб, давлат зиммасига бу 
ҳуқуқларнинг таъминланиши ва ҳимоя қилиниши борасидаги жавобгарликни юклайди. 
Гап хотин­қизлар ҳуқуқлари ҳақида борганида айбдорни эркаклар ўртасидан ёки пат­
риархал руҳдаги жамиятдан қидириш хоҳиши пайдо бўлади. Албатта, бу фикрда ҳам 
жон бор, лекин, хотин­қизлар ҳуқуқларининг табиати, уларнинг универсал ва рад этиб 
бўлмас ҳуқуқлари инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми эканлигини ҳам унутмаслик 
керак. Айнан шу ўринда давлатнинг хотин­қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар­
га нисбатан барча турдаги камситишлар ва барча турдаги зўравонликларнинг олдини 
олиш ва жазолаш борасидаги жавобгарлиги ва иштироки яққол намоён бўлади. Хотин­
қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги декларацияда қатъий бел­
гилаб қўйилганидек, давлатлардан хотин­қизларга нисбатан содир этилган зўравонлик 
сабабчиларини жазолаш, аниқлаш ва олдини олишда тегишли чоралар кўриш талаб 
қилинади. Шунга биноан, давлатларга жамиятда шаклланган қарашлардан, яъни шах­
сий уй­жойларнинг дахлсизлиги ва оилавий ҳаётга аралашмасликдан воз кечиб, оила­
даги зўравонликнинг олдини олиш учун уларга аралашиш талаб қилинади. Бу борада 
давлатлар хотин­қизларга нисбатан зўравонлик қилаётган шахсларни аниқлашни таъ­
минлайдиган қонунчилик доирасини ва ҳуқуқни қўллаш стратегиясини яратишлари ке­
рак. Ҳукуматлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ходимлари учун хотин­
қизларга нисбатан зўравонликка оид масалалар бўйича тегишли йўл­йўриқлар бериши 
керак. Бундан ташқари, ҳукуматлар хотин­қизларнинг камситилишига олиб келадиган 
одатларни бартараф этиш тўғрисида кенг оммани хабардор қилиш бўйича таълим дас­
турларини амалга оширишлари лозим. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий назария ва 
амалиёт учун янгилик ҳисобланган бу ғоялар хусусий шахслар томонидан содир этила­
диган ҳаракатлар учун давлатнинг жавобгарлик доктринасини такомиллаштиради.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish