Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши


Ўзбекистон бир қатор халқаро ташкилотлар



Download 82 Kb.
bet9/18
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#37035
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq


Ўзбекистон бир қатор халқаро ташкилотлар - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкил доти (ЭКО) билан тенг ҳуқуқли аъзо сифатида, Европа Иттифоқи, НАТО билан эса махсус битимлар асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, НАТО билан «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасидаги алоқаларимиз минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. АҚШ ва бошқа етакчи давлатлар аскарлари билан биргаликда ҳар йили ўтказилаётган ҳарбий машқлар қуролли кучларимиз учун Ўзига хос маҳорат мактаби бўлаяпти.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқларининг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви давримизнинг энг муҳим анжуманларидан бир бўлди. Республикамиз Президентининг мазкур анжумандаги нутқи, аниқ таклифлари ва мулоҳазалари билан йиғилганлар эътиборини қозонди. Айниқса, терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш борасидаги таклиф кўплаб давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида ана шундай марказнинг таъсис этилишига ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг таклифи сабаб бўлди.
Ўзбекистон ўзининг ташқи алоқаларини ҳам кўп томонлама, ҳам икки томонлама асосда ташкил этиш тарафдоридир. Бугунги кунда ер юзининг турли чеккаларида ишончли ва манфаатдор шерикларимиз бор. Уларнинг доираси мунтазам кенгайиб бормоқда. Бу муносабатлар иккала давлатлар учун ҳам муҳим бўлган йўналишларда изчиллик била ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон расмий ҳайъатининг 2002 йилда АҚШга ташрифи, стратегик ҳамкорликнинг вужудга келиши ва имзоланган ҳужжатлар, бир қатор халқаро анжуманларда икки давлат раҳбарининг ўзаро мулоқотлари, самимий ёзишмалар ўзаро алоқалар даражасидан далолат беради. Дунёнинг етакчи давлати, жуда катта сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга.
Европа Иттифоқи билан 1996 йилда имзоланган шериклик ва ҳамкорлик ҳақидаги шартнома 1999 йилнинг 1 июлида кучга кирди. Мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан кенг миқёсли алоқалари учун қулай имконият вужудга келди. Табиийки, Германия, Франция, Буюк Британия каби илғор давлатларнинг демократик жамият қуриш борасидаги тажрибалари, ишлаб чиқаришдаги илғор технологиялари биз учун муҳим аҳамиятга эга.



Кейинги йилларда Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари- Япония, Корея Республикаси, Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқаларимиз кенгайди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз самараларини бирга қурилаётган корхоналарда, қад кўтараётган иншоотларда, бозорларимиздаги хилма-хил маҳсулотларда кўриш мумкин.


Албатта, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар, шу жумладан, Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорлик ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб, Ҳамдўстлик мамлакатларимизнинг ҳудудий яқинлиги ва иқтисодий жиҳатдан боғланганлигигина эмас, балки чуқур тарихий илдизлар, маданий ва маънавий алоқалар, катта тарихий давр мобайнида халқларимизнинг муштарак тақдирга эга бўлганлигидир.
Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида шаклланган ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1992 йилдан буён сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда жами 150 дан ортиқ ҳужжат имзоланган. 1998 йил май ойида И.Каримовнинг Россияга ва ўша йил октябрида Б.Ельциннинг мамлакатимизга расмий ташрифлари, сафар давомида қабул қилинган ҳужжатлар, айниқса, 1998-2007 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. В.Путин президент сифатида илк сафарни Ўзбекистондан бошлаганлиги ҳам Россия раҳбарияти мамлакатимизни ўзининг стратегик шерикларидан бири, Марказий Осиёдаги етакчи давлат деб билишидан далолат беради.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон ташкил этиш ҳақида имзоланган шартнома Марказий Осиё интеграцияси йўлидаги илк қадам бўлган эди. 1998 йили бу шартномага Тожикистон ҳам қўшилди. Ҳозиргача ўзаро ҳамкорлик ҳақида 150 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Эндиликда Давлатлараро кенгаш ишлаб турибди, Ҳамдўстлик дастурларини рўёбга чиқариш бўйича ижроия қўмита, Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банки ташкил этилган. Мазкур интеграция халқимизнинг манфаатларига тўла мос келади, минтақамизда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 2000 йил 20-21 апрель кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви чоғида имзоланган терроризмга, сиёсий ва диний экстремизмга, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш юзасидан биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги шартнома бунга мисол бўла олади.
Мамлакатимиз раҳбари ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида тарихни можаролар ва адоват эмас, балки халқлар ўртасида ҳамкорлик ва ишонч олға ҳаракатлантиради, деб таъкидлаган эди. Ўзбекистоннинг кенг миқёсли халқаро алоқалари ана шу фикрнинг амалий ифодасидир.
Президент Ислом Каримовнинг 2005 йил 14 январда "Независимая газетаси" (Москва) муҳбири саволларига берган жавоблари ("Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар деб ҳисоблашар эди" суҳбати асосида). 2005 йил 14 январда Президент Ислом Каримов "Независимая газета" (Москва) мухбирининг саволларига берган жавоблари "Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди" деб номланди, 2004 йил МДҲ мамлакатлари учун Украинадаги "зарғалдоқ инқилоби" билан якунланди. Кўпчиликнинг фикрича, Грузия ва Украинада сўнгги пайтларда содир бўлган воқеаларда Ғарбнинг таъсири бор-йўқлиги хусусида бир неча мавжуд омиллар ҳақида гапирди.
Бу 1) дан қатор йиллар мазкур мамлакатда ички норозилик тўпланиб борган;

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish